✅ Маълумки, жиноят қонунчилигида ярашув институти самарали қўлланилиб келинади.
⁉️ Лекин давлат ташкилоти ва идораларининг мансабдор шахслари ҳатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган аризани кўриб чиқувчи Маъмурий судлов ишида ярашув институтининг жорий этилиши ҳуқуқни қўллаш амалиётига қанчалик тўғри келади?
❓ Ўзи мансабдор шахснинг ҳаракати ёки қарори устидан ариза қилган фуқаро ким билан қандай ярашади? Судга ариза беришгача бўлган даражада фуқаронинг кўнглига йўл тополмаган мансабдор шахс айнан суд иши кўрилиши даврида айбини тан олиб, “ярашиб олиши”ни қандай тушунса бўлади?
Баъзан қонун лойиҳасидаги биргина сўз ҳам депутатларнинг эътирози, саволи ва мунозараларига сабаб бўлади. Яъни, ноўрин қўлланилган сўз депутатлар томонидан қонун лойиҳасини қабул қилмасликка олиб келиши мумкин.
🔰 Бугун Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги ялпи мажлисда иккинчи ўқишда, моддама-модда кўриб чиқилган “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам айни шундай важ билан қабул қилинмади.
📢 Маъмурий суд ишларида “ярашув эмас”, “келишув” битими асосида зиддиятли масалани ҳал қилиш имкони бўлиши мумкин, деган хулосалар ҳам янгради.
📍 Шу боис мажлисда депутатлар томонидан лойиҳадаги айрим моддаларни маромига етказиш зарурати борлиги айтилиб, билдирилган фикрлар инобатга олинган ҳолда қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди.
👉 @odiljon_tojiyev

👍19👏2
#Муносабат #Шахсий_фикр
ЎЗБЕК АЁЛИ ДОИМ МЕҲРГА ТИМСОЛДИР
Бизда аёллар қадимдан миллат тарбиячиси сифатида алоҳида иззат қилинган, мўътабар саналган. Халқимизда “Она чорлаганда нега деб сўралмайди”, деган машҳур ибора ҳам бор.
«Podrobno.uz» ахборот нашрида эълон қилинган “Ўзбекистонлик муҳожирлар Москвадаги кўчаларнинг бирида болалар майдончасидан беш ёшли қизни ўғирлаб кетишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи бўлди” сарлавҳаси остида хабарни, шу аснодаги муҳокамаларда билдирилган фикрларларни ўқиб, эзилдим, ичим ачишди.
Кейин ўйлаб кўргач, мазкур нашрга муносабат ёзишга қарор қилдим. Чунки битта ҳолат ва вазият билан чэт элларда юрган юртдошларим, айниқса, опа-сингилларимизни ёмонга чиқариш оғир айблов.
Хўш, нима бўлганди ўзи? Қайд этилишича, Москва шаҳрининг Гольяново туманида номаълум аёл болага яқинлашиб, унинг қўлидан ушлаб, олиб кетишга уринган. Бироқ қизнинг онаси Инна Багренина воқеадан хабар топиб, қизини бегона шахсдан олиб қўйишга улгурган. Шунингдек, хабарларда маълум қилинишича, болани ўғирлаб кетишга уринган шахс 21 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси Сожидахон Рўзибоева эканлиги айтилмоқда.
Аввало, бу вазиятни ҳуқуқ-тартибот идоралари яхшилаб ўрганишлари керак. Бу ерда қандайдир ички низолар ёки бошқа гаплар ҳам бўлиши мумкин. Бошқа томондан олганда, майли, шундай бўлди ҳам дейлик. Бунда нима учун нияти пок, қалби очиқ, юзлари меҳрга тўла ўзбек аёллари ёппасига айбдор бўлиши керак? Бу – масаланинг бир томони.
Бошқа томондан олганда, бизнинг аёллар эмасмиди 1941 йилда минглаб ёш гўдакларни бағрига олган? Айнан ўзбек аёли эмасмиди чоққина, камхаржгина оиласига 14 нафар турли миллат вакилларини сиғдирган?
Умуман, миллатнинг яхши ёмони бўлмайди. Ҳар бир миллат – турли дунёқараш ва истаклардан иборат улкан социум. Айрим шахслар туфайли халқни айблайдиган бўлсак, инсониятнинг боши урушдан чиқмаган бўлар эди. Буни тушуниш учун Ломоносов бўлиш шартмас. Асл ҳақиқат шуки, ўзбек онаси, ўзбек аёли меҳрга тимсолдир. Оналаримиз, бувиларимиз, опа-сингилларимиз доим болам-чақам деб, уйим-рўзғорим, деб яшашган.
Бу воқеалар фонида, мигрантлар билан боғлиқ мураккаб вазият, муаммолар яна юзага қалқиб чиқди. Аввало, мамлакат ичида вужудга келаётган янги иш ўринларини потенциал мигрантларга кўпроқ тарғиб қилиш, шунинг баробарида, чет элга кетиш ниятидаги мигрантларни пухтароқ тайёрлаш, керак бўлса, индивидуал ёндашиш масаласи янада актуаллашди.
Мен миллатимизни яхши кўраман. Халқимиз турли сабабларга кўра, ризқ-насиба ахтариб, саёҳат қилиб, бизнес ёки таълим мақсадида, дунё кезаркан, ҳамиша гўзал ўзбекона ахлоқ ва маданиятни ғурур билан тарғиб қилиб юришларини астойдил истайман...

👍21❤4🔥3
#ШахсийФикр #ТалабаликкаЙўл
Кеча оқшомда мандат эълон қилинди, кейин кўнглимда бир мавзу айланаверди. Кейин юрагимдаги гапларни шу бугун, ҳозир айтишга жазм қилдим.
Аввало, олий ўқув юртига ўқишга қабул қилинган юртдошларимизни чин қалбимдан табриклайман. Сизлар ўз ҳаётингизда энг муҳим, ҳал қилувчи довонни ошиб ўтдингиз. Буёғига ёшлик, талабаликнинг ойдин йўли бошланди. Омад ва зафарлар ёр бўлсин, табриклайман!
Бу йил ўқишга қабул қилинмаганидан ўксиб, ранжиб турган абитуриент дўстим, сизга икки оғиз гап бор.
Ўқишга қабул қилинмадим, деб тушкунликка тушманг. Ҳамма ишни диплом ҳал қиладиган замон эмас ҳозир. Орзуларни амалга оширишга киришиш учун ҳеч қачон кеч эмас. Сизда келажагингизни ёрқин этмоқ учун минглаб имкониятлар мавжуд. Шу ҳақда ўйлаб кўринг.
Ҳамма менга ёмон қараяпти, ота-онамга нима дейман сингари ўйлар билан ич-этингизни еб, ўзингизни қийнаманг. Зўрлари ҳам ўқишга биттада киролмаган. Аммо, тўхтаб қолмаган, интилган ва келаси йили кирган ўша олий ўқув юртига. Фарқ шунда.
Инсон ҳаёти ва фаолиятининг безаги, мазмуни изланиш ва ҳаракатдир. Сиз ҳаракат қилдингиз, изландингиз, бу йилча кутилган самара бўлмади, демак, сизнинг курашингиз давом этади. Сиз ҳали майдон марказидасиз. Илтимос, бу майдонни асло тарк этманг!
Чунки, бу кураш Ўзбекистонимиз учун керак, Ватан равнақи учун сизнинг истиқболингиз жуда муҳим. Ўз келажаги учун илм-фан, таълим соҳасида курашларга, ғалабаларга ташна ўғил-қизлар керак Ватанга. Асло тушкунликка тушманг, ўзингизга енгилманг, саодат учун курашни давом эттиринг.

👍22👏4❤3🔥2🤔1
#Ёшлар #Қонун_ишласин
Ижтимоий тармоқларда Краснодарда бўлиб турган бир неча ўзбекистонлик ёшларнинг Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти вакиллари томонидан алданиб, ҳозир кўчада қолиб кетганлиги ҳақидаги видеомурожаатни мен ҳам юрагим эзилиб, дилхун бўлиб кўрдим.
Хулоса битта: Қонун ишласин. Ректорми, вазирми, фарқи йўқ, қонун бузилдими, марҳамат қилиб ўзи жавобини берсин.
Бу масала бўйича тулиқ масъулият Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўйнида бўлсада, нима учун тезкор чора кўрмаяпти?
Айни бир пайтда қонунчиликда шундай муттаҳамлик учун тирқиш қолдирганимиздан биз депутатлар ҳам жим ўтиришга ҳақимиз йўқ. Ваколатли органларга Депутатлик сўрови юборамиз. Парламент бу масалани алоҳида назоратга олади.
P.S. 1) Болаларни келажаги; 2) Сўнгра бу чалкаш ишларга бош қўшганларнинг масаласи кўрилиши керак.
P.P.S. Ушбу муаммога учраган талабалар менга алоқага чиқинг?!!!
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиевга мурожаат учун бот: @OdiljonTojievbot

👍28🔥6❤2👏2
Odiljon Tojiyev
#Ёшлар #Қонун_ишласин Ижтимоий тармоқларда Краснодарда бўлиб турган бир неча ўзбекистонлик ёшларнинг Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти вакиллари томонидан алданиб, ҳозир кўчада қолиб кетганлиги ҳақидаги видеомурожаатни мен ҳам юрагим эзилиб, дилхун…
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини ташкил этишдан мақсад соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида юқори малакага эга олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, ходимларни касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда тиббиёт ташкилотлари, шу жумладан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлашдан иборат.
Шундан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигини ҳам юқоридаги масалада ўзига юклатилган вазифага бефарқлик қилмасликка чақирамиз.
👉 @odiljon_tojiyev
Шундан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигини ҳам юқоридаги масалада ўзига юклатилган вазифага бефарқлик қилмасликка чақирамиз.
👉 @odiljon_tojiyev
👍34🔥6👏1
Бугун Халқ уйида хориждаги ватандошларимизнинг онлайн иштирокида конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича мулоқот, муҳокама ўтказилди.
Мулоқотда 60 нафардан ортиқ ватандош масофадан туриб, муҳокамада қатнашди, ўз фикрини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Конституциявий қонун лойиҳаси маромига етказилмоқда. Лойиҳа матни тайёр бўлиши билан халқ вакилларининг фикрини инобатга олган ҳолда референдумга қўйилади.

👍12❤4👎1👏1
#Ҳамкорлик #ОАВ #Қўшма_Штатлар
Бугун Америка қўшма штатларидан ташриф буюрган бир гуруҳ журналистлар билан учрашдик.
Меҳмонлар - Мелик Кайлан, Ари Каган, Энди Исааксон ва Рафаэль Некталга, самимий суҳбат асносида, Қонунчилик палатаси, шунингдек, вакиллик ва ижро органи фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Мулоқотимизда айни пайтда жадал давом этаётган Конституциявий ислоҳот жараёни, махсус комиссия фаолияти хусусида фикр алмашдик.
Меҳмонлар, айниқса, улар журналист бўлса, таассуротлари, самимий эътирофларини эшитиш икки ҳисса ёқимли.
#Тез_Кунда

❤11👍4🔥2
#Ўйларим
Буюк миллатимизнинг буюк тарихи, шиддатли бугуни ва муҳташам келажаги мужассам бўлган, ўша заҳотиёқ юракларга маҳкам ўрнашган тарихий нутқ, маданий ҳаётимизда том маънода янгилик бўлган маърифий концерт дастури таъсиридаман кечадан бери.
Президент ўтган йиллар давомида ўзининг характери, сиёсий иродаси, шиддатли ислоҳотлари билан халқимиз тафаккурини янгилади, шунингдек, кеча янги миллий ғоянинг асослари баён қилинди. Кечаги нутқ Ўзбекистон давлатчилиги тарихида ҳали кўп эсланади, тадқиқ этилади.
Шавкат Мирзиёев давлатнинг Беш устивор йўналишдан иборат янги концепциясини эълон қилди: таълим, суд тизими, тадбиркорлик, тиббиёт ва сув таъминоти масаласи. Шу орқали давлат аппаратининг асосий эътибори бугунги кундаги жамики муаммоларнинг манбаи, сабабларига қаратилди.
Асосий байрам дастури сценарийсида тарихий ўзанларимизга қайтилгани, жадид боболаримиз қаҳрамонлиги эътироф қилингани барча зиёлиларимиз сингари мениям ғоятда тўлқинлантирди, ҳаяжон билан кўрдим шу саҳнани.
Халқимиз, айниқса, олимлар, зиёлилар қандайдир таъқиқлар, хавотирлар даври мутлақо тугагани, етакчи мустаҳкам сиёсий ирода соҳиби эканлигини тўла-тўкис ҳис қилди.

🔥120🤩86❤45👏26👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун мустақиллигимиз асосчиси - Биринчи Президентимиз Муҳтарам Ислом отани хотирлаш куни!
Оллоҳ у кишини жойларини жаннатий қилсин 🤲
@odiljon_tojiyev

👍20❤4😢2
#Нажот_Таълимда
Таълим барча ютуқларнинг онаси. Бугун умумтаълим мактаблари, ўрта-махсус ва олий таълимда янги ўқув йили бошланди. Бугун таълим оламан, деганга ҳамма шарт-шароит бор. Хоҳиш-истак бўлса, бас. Ваҳоланки, бундан атиги 7-8 йил илгари аҳвол қандайлигини кўриб кўрмаганга, билиб билмаганга олиб юрилар эди. Ўқишга киришдан токи оддий ётоқхонадан жой олишгача бўлган жараёнларда катта ва майда коррупционерлар урчиб кетганди.
Бугун муҳит ўзгарди. Бугун мактаб остонасидан илк марта ҳатлаб ўтган болакайдан тортиб, Тошкент кўчаларида талабаликнинг ширин ташвишлари билан кезиб юрган йигит-қизларгача – ҳамма-ҳаммангиз Ўзбекистоннинг энг бебаҳо бойлигисиз. Ватаннинг ҳақиқий таянчи, қудрати – сиз! Барчангизга омадлар, зафарлар, ғалабалар ёр бўлсин!

👍11❤3
#Таълим_Энг_Муҳими
Таълим ҳақида гап кетганда, Президент ҳеч нимани аямаяпти. Нима бўлган тақдирда ҳам, халқ таълими бепул бўлиши шарт деган тушунча билан яшаш ва ишлаш шартлигига урғу қаратилаяпти. Муҳим нуқта мана шу. Ва бу конституциявий ҳуқуқлар сирасига киради.
Президент, бу ўринда, Конституциявий меъёр устиворлигини таъминлашга топшириқ берди. Ҳа. гап катта маблағлар ҳақида бораяпти. Йилнинг тўртинчи чораги остонасида қўшимча молиявий манбалар билан боғлиқ масала ҳам бўлиши муқаррар, бюджет масаласи қонун даражасида қабул қилинаяпти, ҳали у томонларда ечимини кутиб турган мураккабликлар бор. Нима бўлса бўлмайдими, Президент таълим ҳақида гап бораркан, оғирликни давлат ўз гарданига олиши кераклигини уқтирди.
Давлатга пуллар эмас, билимли болалар керак. Билимли болалар – Ўзбекистоннинг ҳақиқий бойлиги. Мана мантиқ қаерда. Ўзбекистонда приоритет ўзгарди. Таъсирландим.

👍12🔥3🤬1
#Бюджет_ижроси #Жонли
Мажлисда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқмоқдамиз.
Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан Молия вазири Темур Ишметов маъруза қилмоқда.
Мажлисни жонли эфирда ушбу канал орқали кўришингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=xmd36kIhtqg

👍9👏2
#Инсон_қадри
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг Кубань давлат тиббиёт университети билан қўшма таълим йўналишларида таҳсил олган талабаларининг имтиҳон натижалари, хориждан туриб йўллаган мурожаатлари бўйича ўрганишларимиз давом этаяпти.
Ҳолат юзасидан талабалар, унинг ота-оналари билан доимий алоқада бўлиб турдик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий таълим вазирлигига депутатлик сўрови юборилди. Бундан ташқари, эртага Фарғонага бориб, томонлар иштирокида масалани очиқ муҳокама қилмоқчимиз.
Айни пайтга келиб талабаларнинг бир қисми Ватанга қайтиб келган, ўз уйида бўлиб турибди. Жараён қатъий назоратга олинган. Олдинга ўтиб фақат бир нарсани айтишим мумкин, ҳар қандай ҳолатда ҳам ёшлар, уларнинг ота-оналари учун манфаатли ва албатта қонуний қарор қабул қилинмагунча бу масала парламент назорати бўйича кун тартибидан олинмайди.

👍22🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Улар #Интервью
Кейинги пайтда кенг оммалашиб бораётган "Улар" лойиҳасида қатнашдик. Бу лойиҳани илгарилари ҳам кузатиб борардим, лекин иштирокчи, респондент сифатида яхши бир ижодий жамоани ўзим учун кашф қилдим.
Суҳбат мазмунига келсак, гап айланиб бориб бугун мамлакат кун тартибида турган энг муҳим масалага эътибор қаратилди. Яъни конституциявий комиссия фаолияти, жараёндаги турли нью анслар хусусида фикримни билдирдим.
Суҳбат давомида баъзи "қадрдонларим" учун тайёр мавзу бўладиган сўзлар, фикрлар ҳам бор. Айтилган гап – отилган ўқ. Бор гапни биз айтдик, энди сўзимиз элники. Очиқ мулоқотга тайёрман!
Видеога ҳавола: https://youtu.be/6-yEJF0SC7U

👍19
#SCO2022Samarkand #ШҲТ #Ўзбекистон #Самарқанд2022
Самарқанд Ўзбекистон тарихидаги энг йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилади. Саммит арафасида хорижий давлат арбоблари Ўзбекистон, ўзаро алоқаларимиз тарихига доир фикрларини билдирмоқда.
Қизиқ маълумот ўқидим бугун. 14-асрда Хитойнинг бутун бошли бир вилоятига юртимиздан чиққан одам ҳокимлик қилган экан. Яна бири эса Нанкин шаҳрида расадхона қурилишида иштирок этган экан. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзинпин ўз мақоласида ёзипти.
Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигига бағишланган мақола Си Цзинпиннинг 14-16 сентябрь кунлари мамлакатимизга амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида чоп этилди.
Умуман, айтиш жоизки, ШҲТнинг Самарқанд саммитида тарихий қарорлар қабул қилиниши, мисли кўрилмаган миқдорда икки ва кўп томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

👍12🔥2
#ШҲТ2022 #SCO2022Samarkand
“Тарихий эврилиш” палласига тўғри келган саммит
Шу кунларда Ўзбекистон, Шарқ гавҳари Самарқанд дунё нигоҳи марказида бўлади. Бу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Евроосиёдек улкан минтақанинг муҳим давлатлари раҳбарлари сўнгги уч йилда биринчи марта бир жойга тўпланади.
👉БАТАФСИЛ
👉 Подробнее на русском языке

👍19🔥4👏2
#Фейк
Тотализаторни реклама қилиб юрган эканман. Ўзимни хабарим йўқ.
Буни шундай қолдирмаймиз. Жамоамиз билан ҳозир ҳолатни ўрганаяпмиз, аниқлаштираяпмиз.
P.S. Фейк хабарлар, шахсни обрўсизлантирувчи ахборотлар яна кўпаймоқда. Жаҳлимни чиқарадигани, шунақа ишларни уч-тўрт сўм илинжида ўзимизнинг қоракўзларимиз қилаяпти.

😁20🤬9👍8😱4👎2🔥1😢1
#Ялпи_мажлис
☝️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлис Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.
👉 Онлайн кўриш учун
————————————————
☝️Началось очередное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан. Заседание транслируется в прямом эфире на YouTube-канале Законодательной палаты.
👉 Смотреть онлайн

👍7👎1
#Конституциявий_ислоҳот
Хабарингиз бор, Бош Қомусимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жараёни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул қўмиталар томонидан халқимиздан келиб тушган 150 мингдан ортиқ таклиф асосида Конституциявий қонун лойиҳасини маромига етказиш палласида.
Шу тарзда келиб тушган таклифлар асосида қонун лойиҳасига яна бир қанча янги нормалар киритилиши назарда тутилмоқда.
Масалан, Конституциямизнинг 26-моддасига бундай қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда:
Шахснинг ўз айбини тан олиши унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.
Шу йўсинда яна бир қатор моддаларни ҳам янгилаш, уларга қўшимча нормалар киритиш режалаштирилмоқда.
Жумладан:
37-1-моддаси киритилмоқда.
Давлат фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.
Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун уларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда қайта тайёрланишини ташкил этади ва рағбатлантиради.
41-модда.
Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг ривожлантирилишини таъминлайди.
Айтиш жоизки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари, Конституциявий комиссия аъзолари, экспертлар гуруҳларида халқимиздан келиб тушган ҳар бир таклиф юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда.
Лойиҳага киритилаётган янги нормалар ҳақида хабардор қилиб борамиз.

👍21🤬4❤1👎1🤩1
#Конституциявий_ислоҳот
Эслатиб ўтаман, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси мобайнида аҳолидан келиб тушган таклифларни Қонунчилик палатаси масъул қўмиталари томонидан умумлаштириш ва шу тариқа қонун лойиҳасини маромига етказиш ишлари фаол давом этмоқда.
Умумхалқ муҳокамасидан кейин ҳам кенг жамоатчилик томонидан билдирилган тавсия ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳаси янги нормалар билан бойитилмоқда.
Жумладан, 45-моддага қуйидаги норма киритилиши таклиф этилмоқда:
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароит яратади, ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, зарур ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди.
46-моддани ҳам қўшимча 2-қисм билан тўлдириш режалаштирилмоқда.
Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлайди.
Лойиҳага киритилаётган янги нормалар ҳақида хабардор қилиб борамиз.
👉@odiljon_tojiyev

👍14🔥1