Хорижда иш
23.6K subscribers
786 photos
153 videos
3 files
1.29K links
Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали
Download Telegram
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси хизматлари

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига меҳнат миграцияси соҳасида қуйидаги хизматлар кўрсатилишини маълум қилади:

👉 - меҳнатга оид низоларни, иш ҳақини тўламаслик ҳолатларини ҳал қилишда ёрдам бериш;

👉 - Россия Федерациясининг миграция қонунчилиги, яшаш тартиби, рўйхатдан ўтиш, бандлик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

👉 - Россия Федерацияси меҳнат бозори имкониятларини ўрганиш ва фуқароларни ишга йўналтириш;

👉 - одам савдоси ва мажбурий меҳнатдан жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш;

👉 - “юк-200“ ни расмийлаштириш ва жўнатишда ёрдам бериш;

👉 - ўз ваколатлари доирасида юридик ва ҳуқуқий ёрдам бериш;

🏛 Манзил:
Россия Федерацияси, Москва ш., “Полянка“ метро бекати, Казачий 1-тор кўча, 11/2, Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси меҳмонлар уйи биноси.

Иш жадвали:
Душанба-жума, иш вақти 09:00 дан 18:00 гача, фуқароларни қабул қилиш 09:00 дан 15:00 гача, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш 15:00 дан 18:00 гача.

Қабул ўтказилмайдиган кунлар: шанба, якшанба, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг расмий дам олиш кунлари.

☎️ Боғланиш:
+7 925 045 47 44

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги маълумотига асосан коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида карантин чоралари татбиқ этилиши муносабати билан 2020 йил 1 мартдан авиақатновлар сони қисқартирилиб, ҳар ҳафтада бир маротаба паритет асосида парвозлар галма-гал қуйидаги тартибда амалга оширилади:

8 март куни – “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан;
15 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан;
22 март куни – “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан;
29 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан.

Шу билан бирга, Тошкентга қайтиб борган фуқаролар шаҳар ташқарисидаги махсус жойда 14 кун мобайнида карантинда сақланиб, тегишли кўрикдан ўтгандан сўнг, уларга уйга қайтишга рухсат берилади.

Корея Республикаси ҳукумати томонидан коронавирус тарқалиши олдини олиш бўйича юқори тиббий технологияларнинг қўлланилаётгани ҳамда чет эл фуқароларининг малакали бепул даволаниши кафолатлаши боис, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш фикридан тўхтаб туришни тавсия этади. Шу муносабат билан, фуқароларга ўз соғлиқларини асраш ва вирусни тарқалишига қарши кураш бўйича Корея ҳукуматининг талабларига риоя қилиш тавсия этилади.

- Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси:
☎️ (+82) 2 574-65-54, (+82) 2 577-36-60;

- “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонаси (авиачипталар масалалари бўйича):
☎️ (+82) 10 8718-6850;

- Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванджу шаҳридаги ваколатхонаси (меҳнат миграцияси масалалари бўйича):
☎️ (+82) 10 8495-0027.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Москвада коронавирус билан касаллангани гумон қилинаётган бемор мавжудлиги тасдиқланди

Айни пайтда коронавирус билан касаллангани гумон қилинаётган бемор Москвадаги шифохоналардан бирида назоратда бўлиб турибди. Шу пайтга қадар касалликни тасдиқловчи ҳолат шаҳарда ҳали қайд этилмаган. Бу ҳақда Москва соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берган.

“Айни пайтда у бир қатор диагностик текширувлардан ўтмоқда. Сўнгги ойларда бир неча кишининг коронавирус билан касаллангани гумон қилинган. Уларнинг ҳеч бирида касаллик ташхиси қўйилмаган”, дейилади хабарда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Афғонистон, Эрон ва Италияда бўлиб турган ёки мазкур давлатларга боришни режалаштираётган фуқаролар диққатига

COVID-19
коронавирусининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз Транспорт вазирлиги Афғонистон Ислом Республикаси, Эрон Ислом Республикаси ва Италия Республикаси авиация идоралари ва компанияларини 2020 йил 1 мартдан мазкур давлатлар билан авиақатновларнинг вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида расман хабардор қилди.

Ўзбекистон томони коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашиши билан мазкур мамлакатлар авиакомпанияларининг мавжуд слотлари қайта тикланишига кафолат берилишини тасдиқлади.

Ўзбекистон фуқароларига Афғонистон, Эрон ва Италиядаги ҳолатнинг яхшиланишига қадар ушбу мамлакатларга боришдан тийилиб туришлари тавсия этилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ хорижда, жумладан коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудида бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

ТИВ

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Украинадаги меҳнат мигранти: Иш берувчиларимиз жуда яхши инсонлар, маошимизни ўз вақтида беришади

Ҳабибулло Солиев шогирдлари билан қурилиш соҳасида бир неча йиллардан буён Украинада меҳнат қилмоқда.

Бугунги кунда Украинада кўплаб юртдошларимиз меҳнат қилиб, таълим олмоқда. Хусусан, андижонлик меҳнат мигранти Ҳ.Солиев ҳам ушбу мамлакатда ишламоқда.

– Бу ерда ички пардозлаш ишларини бажарамиз – сувоқ, гул қоғоз, гипсокартон, кафель ва бошқалар, – дейди у.

Меҳнат мигрантларини қийнайдиган асосий муаммолардан бири – иш ҳақини ўз вақтида олиш. Унинг сўзларига кўра, Украинада иш берувчиларнинг бирор марта алдаб, пулини бермаган ёки кечиктириб юборган ҳолатлар бўлмаган.

– Украинада 3 ойгача ҳеч қандай рухсатнома ёки патент олмасдан ишлаш мумкин. Агар бу муддат ўтиб кетса ҳам, кўчаларда полиция тўхтатиб, ҳужжат текшириб ёки ишлаётган жойимизга қўққисдан бостириб келган ҳолатлар бўлмаган. Кўча-кўйда юришимизда ҳам ҳеч қанақа муаммо йўқ. Худди ватандагидек бемалол юрамиз, – дейди Ҳ.Солиев.

https://cutt.ly/3r64tRZ

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
O N - L I N E M U L O Q O T

Бугун
Корея вақти билан соат 20:00 да Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикаси Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари Алишер Сулаймонов билан айни кунларда бўлаётган воқеалар, март ойида Е-9 визаси муддати тугаётган фуқароларнинг виза муддатини чўзиш тартиби ва бошқа мавзулардаги саволларига Ваколатхонанинг фейсбукдаги саҳифаси орқали он-лайн савол-жавоб ўтказилади.

Он-лайн мулоқот манзили:
https://www.facebook.com/pg/Vakolatxona.Koreya/about/

☎️ Телефон рақамлар: 070 4252 2772, 062 962 0201, 010 8495 0027

🏛 Манзил: Катта Квангжу шаҳри Квангсан-гу Пунгёнг-ро 145-82, 3-қават

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Сурхондарё вилояти ҳокими Новосибирскда меҳнат мигрантлари билан учрашди

Сурхондарё вилояти делегациясининг Новосибирскка ташрифи доирасида Тўра Боболов у ерда ишлаётган ўзбекистонлик бир гуруҳ меҳнат мигрантлари билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қурилиш ва йирик чорвачилик соҳаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган сурхондарёликлар билан бўлган мулоқотда уларнинг соғлиғи, яшаш ва ишлаш шароитлари, турли ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилди.

Учрашувда фуқаролар томонидан билдирилган айрим муаммоларни қисқа муддатларда ҳал қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар ҳам берилган.

Шунингдек, меҳнат мигрантларига вилоятдаги бўш иш ўринлари таклиф этилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига!

Ҳурматли фуқаролар, Корея Республикасида коронавируснинг тарқалиши тез суратларда ошиб бораётганлиги сабабли мамлакат Адлия вазирлиги томонидан (ID card асосида) хорижий шахс сифатида рўйхатдан ўтиб қонуний юрган шахсларнинг визаларини автоматик тарзда 2020 йил 30 апрелга қадар узайтирганлигини маълум қиламиз.

Бунинг учун хорижий шахсларнинг миграция хизмати идораларига боришлари талаб этилмайди.

Бу тартиб Корея Республикаси ҳудудида 2020 йилнинг 24 февралига қадар қонуний тарзда бўлган хорижий шахсларга нисбатан қўлланади.

Шу боис, ушбу ҳолат Сизнинг Кореяни тарк этишингизга зарурат туғдирмаслигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
O N - L I N E M U L O Q O T

Кеча, 2 март куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Алишер Сулаймонов билан бўлиб ўтган он-лайн мулоқотни қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ томоша қилишингиз мумкин:

https://cutt.ly/5two1dj

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
O N - L I N E M U L O Q O T

Бугун Корея вақти билан соат 20:00 да (рус тилида) ва 21:00 да (ўзбек тилида) айни кунларда COVID-19 коронавируси билан боғлиқ Кореядаги ҳолат ҳамда Ўзбекистон фуқароларини бепул суғурталаш масалаларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикаси Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари Алишер Сулаймонов билан навбатдаги он-лайн мулоқот ўтказилади.

Он-лайн мулоқот манзили:
https://www.facebook.com/pg/Vakolatxona.Koreya/about/

☎️ Телефон рақамлар: 070 4252 2772, 062 962 0201, 010 8495 0027

🏛 Манзил: Катта Квангжу шаҳри Квангсан-гу Пунгёнг-ро 145-82, 3-қават

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
COVID-19 коронавируси

2020 йилнинг 3 март ҳолатига кўра, дунё бўйича COVID-19 коронавируси билан бир суткада 1 858 киши касалланган. Уларнинг умумий сони 90 926 нафарни ташкил этмоқда.

Мазкур касалликдан 3124 киши вафот этган ва 47 871 нафари эса тузалган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Коронавирус белгилари ва профилактикаси

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирлиги

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси раҳбари Алишер Сулаймонов фейсбук орқали жонли эфирда ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликларнинг саволларига жавоб қайтарди.

📹👉 Мулоқотни мана бу ҳавола орқали кузатиш мумкин

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
Корея Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, уларнинг оила аъзолари ва яқинлари диққатига

2020 йил 29 февралдан бошлаб Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳузурида Тезкор штаб иш бошлади ва у Корея Республикасида COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар 24 соатлик тартибда фаолият кўрсатади.

Штаб аъзолари Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ўтказмоқда, тушунтириш ишлари олиб бормоқда, ташкилий-техник масалаларни ҳал қилмоқда.

Элчихонанинг расмий веб-сайтида ва Facebookдаги саҳифасида, Facebook ва телеграм ижтимоий тармоқларидаги “Uzbek students in Korea” гуруҳларида тезкор ахборотлар доимий асосда жойлаштирилмоқда.

Элчихона Жанубий Корея томонининг ваколатли органлари билан мунтазам алоқада бўлиб турибди ва фуқароларимизнинг консуллик-ҳуқуқий аҳамиятдаги ва бошқа турдаги масалаларини ҳал қилишга кўмаклашмоқда. Хусусан, Корея Республикаси Адлия вазирлиги мамлакатда қонуний асосда бўлиб турган барча Ўзбекистон фуқароларининг ID-карталари амал қилиш муддатини бир ойга узайтирди.

Оператив штаб берган маълумотга қараганда, 3 март эрталаб ҳолатига кўра Корея Республикаси ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилмаган.

Элчихона яна бир бор ҳамюртларимизга ўз қарорларини, жумладан ватанга қайтиш тўғрисидаги қарорларини жиддий ўйлаб кўришни тавсия қилади. Корея Республикаси ҳукумати илғор тиббиёт технологиялардан фойдаланган ҳолда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Касаллик аниқланган тақдирда чет эл фуқароларига даволаш билан боғлиқ бепул малакали тиббий хизмат кўрсатилишини кафолатлайди.

Тезкор штаб аъзоларининг телефон маълумотлари:

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси
(+82) 2 574-65-54; (+82) 2 577-36-60
Зокир Саидов — (+82) 10-7281-7731
Алишер Абдусаломов — (+82) 10-3213-1972
Эркин Ходжаев — (+82) 10-2674-7798
Акбаржон Тўраев — (+82) 10-6659-4504
Ҳайдар Файзиев — (+82) 10-6802-1969
Абдуманнон Исанов — (+82) 10-3213-4505

Аюбхон Абдуллаев (“Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонаси) — (+82) 10 8718-6850

Алишер Сулаймонов (Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси)
(+82) 10-9910-0057

Элчихона Интернет-ресурслари:
Элчихона веб-сайти: https://uzbekistan.or.kr/

Элчихонанинг Facebookдаги саҳифаси:
https://www.facebook.com/Embassy-of-the-Republic-of-Uzbekistan-in-Seoul-1262723603749230/

Facebookдаги “Uzbek students in Korea” гуруҳи:
https://www.facebook.com/groups/1225827444169019/

Телеграмдаги “Uzbek students in Korea” гуруҳи:
https://t.iss.one/uzbek_students_korea

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
🎓 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўқишга таклиф этади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун ташкил этилган касбга йўналтириш марказларига ўқишга таклиф этади.

🏫Бухоро шаҳар, Халқлар дўстлиги кўчаси 4-уйда жойлашган Бухоро архитектура ва қурилиш коллежида сувоқчи, бўёқчи, ғишт терувчи, тикувчи, темир бетон ва пўлат конструкцияларни монтажлаш, бетончи, арматурачи йўналишларида;

🏫Жиззах шаҳридаги Жиззах архитектура ва қурилиш коллежида ғишт терувчи, керамик плиталар (кафель) териш, сув, газ, иссиқлик тизими ва канализация қувурларини монтаж қилиш (сантехника), темир бетон, кўтарма кран бошқарувчисининг ёрдамчиси йўналишларида;

🏫Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, Мустақиллик кўчаси 46-уйда жойлашган Учқўрғон ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежида электромонтёр ва тикувчилик йўналишларида;

🏫Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Файзулло Хўжаев кўчасида жойлашган Шаҳрисабз шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида электр монтажчи, электроника ва тикувчилик йўналишларида касб-ҳунар ўргатилади.

🏫Йўналишлар бўйича ўқув-курслари 1 ойдан 3 ойгача давом этади ва якунида сертификатлар берилади.

Ўқув-курсларида бепул ўқиш истагидаги фуқаролар ҳудудидаги туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларидан ишсизлиги ҳақида маълумотнома олиб келган тақдирда, ҳар бир фуқаро учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 4 базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.

☎️Маълумот учун: 71 202 33 55 (ички рақам 59)
💻 Email: [email protected]

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
“Amilee bahora” хусусий бандлик агентлиги лицензияси бекор қилинди

“Amilee bahora xususiy bandlik agentligi” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда жазо чораларини кўриш, лицензияланадиган фаолият турини камчиликлар бартараф қилингунга қадар тўхтатиб туриш масаласи юзасидан баёнот берилган эди.

“Amilee bahora” хусусий бандлик агентлигига Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензия 2020 йилнинг 4 март кунидан бошлаб бекор қилинди.

Шу муносабат билан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган талабларга биноан, “Amilee bahora” МЧЖ лицензиясини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Ягона миграцион марказ иш бошлади

Президентимиз 28 февраль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Яшнобод туманида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказига ташрифи доирасида Ягона миграцион марказ фаолият бошлади.

Марказни ташкил этишдан асосий мақсад Россия Федерациясига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон фуқароларини жўнаш олдидан тайёрлаш, мослашув ва психологик тайёрлаш хизматларини кўрсатишдан иборат.

Бу ерда миграцион картани тўлдириш тартиби, суғурта полисларини расмийлаштириш каби имкониятлар яратилган.
Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Россия Халқлар дўстлиги университети келишувига мувофиқ, Россияга ишлаш учун кетаётган фуқароларга рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигини ўргатиш ва патент олиш учун талаб этиладиган тегишли сертификатни Ўзбекистонда бериш каби хизматлар кўрсатилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига уй ажратиш тартиби


Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
🔴 Бирлашган Араб Амирликларида ишлашни истайсизми?

Бирлашган Араб Амирликларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига!

Танлов асосида қуйидаги вакансиялар бўйича БААда иш ўринлари таклиф этилади:

Араб ошхонаси таомларини тайёрлашда яхши тажрибага эга бўлган ошпаз;

Уй хизматчиси;

Энага (тарбиячи);

Фаррош;

Шахсий ҳайдовчи;

Тиббий ёрдамчи;

Шахсий ўқитувчи;

Чорвачилик соҳасида ишчи;

Қурилиш соҳасида ишчи.

Юқоридаги вакансиялар учун номзодлардан қуйидагилар талаб этилади:
- ёши ўттиз бешдан ошмаган бўлиши;
- инглиз ёки араб тилларида гаплаша олиши;

Номзодлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилиши мумкин.

☎️Маълумот учун: 71 202 33 55 (ички рақам 41)

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
“COVID-19” КОРОНАВИРУСИДАН ҚАНДАЙ САҚЛАНИШ МУМКИН?

Шу кунларда кўпчиликда бутун дунё бўйлаб кенг тарқалаётган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қатор саволлар туғилмоқда.
Тиббиёт фанлари доктори, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори Ботир Таджиев саволларнинг айримларига жавоб берди.

– Коронавирус юқиши ва белгилари ҳақида маълумот берсангиз?

– Коронавирус инфекциясининг яширин даври 2 кундан 14 кунгача давом этади. Ҳозирги кунда вирус тарқалиши асосан одамдан одамга яқин алоқа оқибатида юз бермоқда. Унинг аломатлари иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳисобланади.

Вирусни барча ёшдаги одамлар юқтириши мумкин. Ёши катта, сурункали касалликка йўлиққан, иммунитети заифлашган одамларда касаллик оғирроқ кечиши мумкин. Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва дунё давлатлари мутахассислари ушбу вирусга қарши янги вакцина ва даволаш методларини яратиш устида фаол ишлашмоқда.

– Ҳозирда хасталикдан сақланишда қўлларни ювиш муҳим ўрин тутиши ҳақида кўп гапирилмоқда....

– Тўғри. Қўлларни тез-тез ва совун билан яхшилаб сувда ювишнинг аҳамияти беқиёс. Бундан ташқари, спирти дезинфекциядан фойдаланиш ҳам зарар қилмайди. Овқат қилиш давомида ҳамда ундан олдин ва кейин, шунингдек, овқатланишдан олдин, уй ҳайвонлари олдидан қайтганда ҳам қўлларни ювишни унутмаслик керак. Айни кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бутун аҳолига қўл ювишнинг аҳамияти ҳақила sms хабарлар тарқатилаётганлигининг сабаби ҳам ана шунда.

– Коронавирусни юқтириб олмаслик ёки унинг хавфини камайтириш учун яна қандай эҳтиёт чораларини кўриш керак, деб ўйлайсиз?

– Аввало, шамоллаш ёки грипп аломатлари кузатилган одамлар билан яқин алоқа қилишдан тийилинг. Юзни қўл билан ушламанг. Имкон қадар бозор, вокзал, катта дўконлар каби одамлар йиғиладиган жойларга боришни камайтиринг. Йўталганда, бурун қоққанда ва аксирганда оғиз ва бурнингизни беркитинг. Касалликнинг илк аломатлари кузатилганда, уйда қолинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

– Инфекциядан сақланиш мақсадида ҳимоя ниқобини тақиб юриш қанчалик зарур?

– Биласизми, сизда йўтал, нафас олишда қийналиш каби респиратор инфекция аломатлари кузатилса, шунингдек, тиббиёт ходими сифатида инфекция аломатларига эга беморга қараётган бўлсангиз ёки бориб кўрсангизгина тиббий ниқобни тақиб юришингиз мумкин. Респиратор инфекцияси аломатлари мавжуд бўлмаган барча ҳолатларда ҳимоя ниқобларини тақиб юришга зарурат йўқ.

– Инфекциядан сақланиш мақсадида овқат тайёрлаётганда қандай эҳтиёт чораларига амал қилиш лозимлиги ҳам кўпчиликни қизиқтириши табиий...

– Аввало, овқат тайёрлаётганда, хом гўшт ва тайёр овқатни кесиш учун алоҳида чопиш тахталари ва пичоқлардан фойдаланиш зарур. Гўшт ва сут маҳсулотларини ушлагандан кейин қўлларни яхшилаб ювиш муҳим ўрин тутади. Гўшт маҳсулотларини яхшилаб пишириш лозим. Хом ёки чала қайнатилган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилишдан сақланинг.

– Сафарга йўл олганда коронавирус инфекциясидан сақланиш учун нималарга эътибор қаратиш керак?

– Аввало, зарурат бўлмаганда хорижга чиқишдан чекланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Сафарга чиққанда инфекциядан сақланиш учун юқоридаги айтиб ўтилган, умумий гигиеник қоидаларга қатъий риоя қилиши керак. Бунда аввал, қўлларни спиртли нам салфетка ёрдамида тез-тез артиб, совунлаб ювиб туриш керак. Соғлигингиз ёмонлашса, сиз билан сафарга чиққан гуруҳ аъзоларига хабар қилинг ва имкон бўлиши билан шифокорни ҳам хабардор этинг. Шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлардан йироқ бўлинг, агар юқоридаги аломатлар сизда сезилса, сафарни бекор қилганингиз маъқул.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
⛔️ Россия Федерациясига киришга тақиқ қандай қўйилади?

Россия Федерациясига киришга тақиқ – бу хорижий фуқарога мамлакат ҳудудига киришга рухсат берилмаганлигини англатувчи ФМС (Федерал миграцион хизмат) маълумотлар базасидаги белги.
Тақиқ чет эл фуқароси Россияда бўлган пайтида унинг қонунчилигини бир неча бор бузгани ёки миграция соҳасида содир этган ҳуқуқбузарликларига жавоб чораси сифатида қўлланилади.

📝 Тақиқ қонунбузарликнинг даражасига қараб бир неча ойдан 10 йилгача бўлиши мумкин. Россияга киришни тақиқлаш тўғрисидаги қарор қатъий ҳисобланмайди, қарор устидан судга шикоят қилиш мумкин.

📌 Бир неча сабабларга кўра тақиқ қўйилиши мумкин. Шу билан бирга, чет эл фуқароси унинг Россияга киришига рухсат берилгани ёки тақиқ қўйилгани ҳақида билмаслиги мумкин, чунки ФМС органлари чет эл фуқаросини тақиқлангани тўғрисида хабардор қилмайди.

📌 Фуқаролар кўп ҳолларда Россия Федерацияси чегарасига киришда ёки чегарадан чиқишда тақиқ мавжудлигини билиб қолишади.
📌 Чегарада киришга тақиқи мавжудлиги аниқланган фуқаро уйга қайтишга мажбур, бу ҳолда ҳеч нарса ўзгартирилмайди.

📌 Чегарада режани ўзгартириб, уйга қайтишга тўғри келмаслик учун Россияга киришга тақиқ бор ёки йўқлиги олдиндан текшириб кўриш мақсадга мувофиқ.

❗️ Россия Федерациясига кириш тақиқини қандай текшириш ва тақиқ бўлса, нима қилиш кераклиги ҳақида кейинги постларимизда батафсил маълумотлар бериб борамиз.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi