Alimoff
21.8K subscribers
1.77K photos
885 videos
37 files
3.03K links
Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+

Реклама - @The_Blesssed

Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега бизда машина қиммат бўлса ҳам олинавериши, монополия хақида юз йил гапирсагам улар буни бир тийинга омасдан кўрмагандай яшайверишлари ҳақида видео.

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расман: Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

21, 22, 23 ва 24 апрель ҳамма учун дам олиш кунлари, 29 апрель шанба куни ишлаб берилмайди. Барча ўқишлар ҳам 25 апрель сешанба кунидан бошланади - президент фармони

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нон ёпиш ҳақида

Бир қиз твиттерда ёзяпти: "Уят бўлса ҳам айтаман тандирда нон ёпишни билмайман"

Буни нимаси уятлигига мени ақлим етмади. Нон ёпиш бу йиллар давомида ўрганиладиган, оила боқадиган қадимий хунарлардан бири. Нонвойлар бор, ишлашяпти. Шу ишини орқасидан пул топяпти.

Агар кимдир шу ишни касб қилиб олмоқчи бўлсагина ўргансин. А так аёллар априрори тандирда нон ёпишни билишлари, бу уларнинг эрга тегишдан олдинги "суперсила" си деб қаралмаслиги керак.

Бу нарса хозир абсолютно актуал эмас. Бозордан нон олиш ва уйда нон қилишнинг иқтисодий рентабеллиги ҳам бизнинг болалик даврлардагидай катта эмас.

Нон ёпиш бу бир хунар, қийин иш, бу ишниям ўз усталари бор. Ҳамма аёл шу хунарни эгаллаши шартмас.

Болаликда онам нон ёпганида қувонардик, лекин ўзлари қизариб кетардилар, нонлар оқиб тушса асабийлашардилар. Бу жуда қийин ишлигини хис қилардим. Ўша пайтларда реально шу нарса керак эди балки...

Хозир қаерга тош отсанг бирорта нон марказни ойнасига тегади. Қизларга камёб хунарларни ўргатинглар. Агар мабодо ҳаёт мажбур қилиб қолса, бу ишларни ўрганиб олишга ҳеч қачон кечмас.

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Alimoff
Нон ёпиш ҳақида Бир қиз твиттерда ёзяпти: "Уят бўлса ҳам айтаман тандирда нон ёпишни билмайман" Буни нимаси уятлигига мени ақлим етмади. Нон ёпиш бу йиллар давомида ўрганиладиган, оила боқадиган қадимий хунарлардан бири. Нонвойлар бор, ишлашяпти. Шу ишини…
Вилоятга борганимда энг кўп бир нарсага эътибор қаратаман — хусусий корхоналарга. У хоҳ тикувчилик бўлсин, хоҳ қандолатчилик бўлсин — Ўзбекистонда хусусий бизнес, корхона ва фабрикалар анча кўпайди. Бу нима дегани? Қўшимча иш ўринлари яратилмоқда, уйда бекор ўтирган инсонлар, айниқса, хотин-қизларимиз иш билан таъминланишяпти.

2022 йили 872 мингдан зиёд хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. 252 мингдан ортиқ опа-сингилларимиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарлар ва тадбиркорликка ўқитилган. Ҳозир ҳам хориж мамлакатларида турли хил юмушларни бажариб юрган опа-сингилларимиз талайгина. Амалга оширилаётган ишлар натижасида эса узоқ йиллаб, ўзга юртда меҳнат қилаётган аёллар ортга қайтишди.

Бу ишларни амалга оширишда нодавлат ташкилотлари ҳам жуда фаоллиги одамни қувонтирмоқда. Бардавом бўлсин.

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сездиларми 40 доллар йўлда йўқолиб қолди🙈

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари

Мексика президенти давлат томонидан унга ажратилган самолётни сотувга қўйибди.

Ўзидан олдинги президент даврида 200 млн долларга харид қилинган самолёт ҳақида "бу мен учун слишком хашаматли" дебди брат.

Сотувдан тушган пулларга Мексиканинг қашшоқ туманларидаги касалхоналар таъмирланишини айтиб ўтибди.

Самолёт 92 млн долларга сотилибди. Харидорнинг исми Имомали Рахмон экан... 😊

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Дам олиши ўрганилмаган ўзбегим

Бугун Рамазон хайити муносабати билан берилган дам олиш кунларининг 3-куни. Менимча хамма борадиган жойларига бориб йўқлайдиган яқинларини йўқлаб бўлди. Келинг, энди ўзимиз учун дам олиш ҳақида гаплашсак. Бизда иш маҳсулдорлик юқори эмас, негаки дам олишни билмаймиз. Масалан, инсон бўш вақтини ишдан, таълимдан кейинги ва дам олиш кунларидаги вақтларга ажратсак, оддий ўзбек хафта давомида ишдан ташқари қиладиган ишларини (йўқловлар, бозорлик қилиш, уй ишлари) халқ тилида "бозор куни"га қолдиради. Бу "дам олиш миграцияси" дейилади.

Дам олиш жараёни жамият учун жиддий аҳамиятга эга эканлигини XIX-XX асрларда олимлар пайқашган ва илмий ишлар бошланган. Шундай эмпирик тадқиқотлар 8 соатлик иш куни ва 40 соатдан иборат 5 кунлик иш хафтасига ўтиш кераклигини кўрсатган.

Ҳар қандай бефарқ бўлмаган илмий давралар бўш вақтни аҳоли қандай ўтказяпти, қаерда хатоликлар бор, нимага эътибор қаратиши керак каби масалаларни ўртага ташлайди. Масалан, Франция, Британия, АҚШ тадқиқотчи олимлари дам олиш бўйича чуқур изланишлар қилишган. Маркснинг "Капитал"идан тортиб Паркернинг "Дам олиш социологияси" асарларигача эътибор берилса, дам олиш вақти жиддий ўрганилган.

Дам олишни олимлар ҳар хил категориялашган. Оддий мисол, жамоавий ва якка дам олиш кўринишлари. Масалан, ХХ аср бошида АҚШда ортиқча дабдаба кучайиб кетган. Ҳамма таниган танимаган одаминикига зиёфатга бориб ёки ўзи уюштириб шу билан топган даромадини, вақтини сарфлайверган ("Буюк Гетсби" асаридаги зиёфатлар яққол мисол). Бу биздаги ўзбек тўйларга тўғри келади. Булар жамоавий вақт ўтказишлардир. Кейинчалик, одамлар якка дам олишларга шўнғиб кетишган. Асосий вақтни телевизор олдида ўтказадиган бўлишган (ҳозир эса бу гаджетлар билан). Олдин кун давомида ўртача ҳисобда 1,5 соат телевизор кўрилган бўлса, ҳозир ишдан сўнг асосий вақтимизни телефонга сарфлаяпмиз. Якка вақт ўтказишга ибодат, спортни ҳам қўшиш мумкин.

Дам олишлар кунлик ишдан кейинги, хафта сўнггидаги ва йиллик таътиллардаги дам олишларга ҳам бўлинади. Бизда бундай тадқиқотларга афсуски кўзим тушмади. Ваҳоланки, ривожланган давлатларда турли шахслар доирасида тадқиқотлар мавжуд. Касбга қараб: ўқитувчилар, ишчилар, талабалар, банкирлар, юристлар, ҳарбийлар. Ёшга, жинсга қараб. Оилали ёки бўйдоқ, фарзандли ёки фарзанди йўқ оилаларга қараб турли синфларда бўш вақт ўтказиш ўрганилади.

Дам олишда ҳам сифат бўлиши керак. Аристотел "Сиёсат" асарида юноннинг варвардан фарқи унинг дам олишга сарфлаган вақтида эканини ёзган. Дам олиш ҳам руҳан, ҳам жисмонан қайта тикланишдир. Буни "рекреация" ҳам дейишади. Энг фойдали дам олиш оилавий бирга сайрлар, таомланишлар ва албатта кўпроқ суҳбатлашишлардир. Бизнинг анъанавий дастурхон атрофида катталар ва кичиклар ўртасидаги суҳбатларда масофа мавжуд. Бу бирга кам вақт ўтказишдан далолат. Камроқ бир-бирига "очилиш"дан келиб чиқади.

Сифатли дам олишга кўпроқ эътиборли бўлинг. Олимлардан эса тадқиқотлар кутиб қоламиз. Бизнинг миллат дам олиши эмпирик тадқиқотлар кўрмаган миллатдир.

👉@bahodirahmedoff👈
Alimoff
Дам олиши ўрганилмаган ўзбегим Бугун Рамазон хайити муносабати билан берилган дам олиш кунларининг 3-куни. Менимча хамма борадиган жойларига бориб йўқлайдиган яқинларини йўқлаб бўлди. Келинг, энди ўзимиз учун дам олиш ҳақида гаплашсак. Бизда иш маҳсулдорлик…
Мавзуга дойир янгилик

Қозоғистонда 4 кунлик иш ҳафтаси ҳам жорий этиларкан

Қозоғистонда 5 ва 6 кунлик иш ҳафтаси билан бир қаторда 2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб 4 кунлик иш ҳафтасига ўтилади.

Бу борада «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ижтимоий таъминот масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни билан мамлакат Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилган.

Кўп ишлаш фойдали ишлаш дегани эмаслигини тушуниб етишяпти қозоқлар ҳам.

Биз эса: "Ишлаш керак! Ишлаш керак! qamchiliboyota.jpg

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бешик ҳақида

Агар мен медик аҳли илм бўлганимда, "Ўзбек бешигининг бола интеллектидаги роли" мавзусида илмий иш қилган бўлардим. Ибн Синоям бешикда ётиб топ бўлгани исботмас, чунки битта Ибн Синога миллионта дуб тўғри келиши мумкин. Ота-оналарни боладан вақтини ўғирлаб, уларни далада ишлатиш учун ўйлаб топилган бу нарса.

Просто илмий изланишлар йўқлиги учун бир нарса деворгим кемаяптию, лекин шу бешик сабабли бизда калласи яхши ишламайдиган, интеллектуал салоҳияти паст бўлган одамлар кўп бўлса керак деб ўйлораман)

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик учинчи эпизоди премьераси бўлиб ўтибди. Яна бир шедевр кино. Чет элдаги ўзбекистонликлардан яна бир супер мотивация
Кўринглар: https://youtu.be/ZyeQWD-qS1U
Туалет ҳақида

Туалет бу инсон ҳаётидаги энг муҳим жойлардан бири. Хозир бегона ерда кириш ва қисиб туриб, 10 минутдан кейин ўз уйингдаги туалетинга киришни афзал биласану тўғрими?

Уйида ғўзапоядан қилинган туалети бор лекин Нексия 3 миниб юрадиган эшакмиялар бор. Туалет темасини гапиришдан уялишадимие табу.

Шаҳарда айланиб юрганингда қистаб қолса нима қиласиз деб савол бердим одамларга, ҳаммада почти бир ҳил, масжид, банк, кафе, заправка... Масжид беминнат (аёлларчи?) , банк киритадими йўқми савол, кафе ё заправкадан бирор нарса олмасдан туалетига кириб чиқиш ҳам так себе машғулот асаблар учун. (Кстати корзинкаларда мижозлар учун ҳам бор туалетлар)

Муҳими ҳеч ким жамоат туалетларига демаяптида. Хивага борганимда марказда 3 та туалет турибди, ҳаммаси ёпиқ. Асанов билан битта отельга бориб, ресепшндан илтимос қилиб кириб чиққанмиз.

Мактаб туалетлари ҳақидаги репортажларни кўрибу умуман ажабланмадим. Чунки бу нарсаларни билардим. Районларда бирорта мактаб бўмаса керак которий туалетлари ичкарида бўлган.

Ота онам қарияпти, тиззасини букиб ўтириш қийин бўлса керак, унитазли туалет қиберай демайди бир братим. Айтсам энсасини қотиргандай бўлди. Яхши пул топади. Менга нима дейману, манетта нимадир тўсқинлик қиладида.

Йўлларни бўйида ўзича туалет қипқўйган бўлишипти бир иккита ерда. Лекин ёпиқ тақа тақ. Нарроғда одамлар йўлди бўйида мошинасини орқасида чоптириб турибди. Эркакларга осон. Аёлларчи?

Энг ёмон кўрганим бегона ерда ичидан қулфланмайдиган туалет, кимдир келса биннарса дейшинг керак ичкаридан ва ўша биннарса йўталиш. Мажбуран ўзингни йўталтиришинг керак. Такой позор. Просто эшик ичидан қулфлансин ва кеган одам ёпиқлигини кўриб ҳа биров боракан деб йўқолсин.

Шахсий қарашим бўйича, ховлиларда уй ичида унитазли алохида туалет ва ташқарида ҳам ғиштли, эшиклари ичидан ёпиладиган туалет бўлиши керак. Меҳмон келса ўша ташқаридаги туалетга йўналтириб юбориш керак. Оила туалетига бегоналар кирмаслиги керак.

Хуллас бахтли яшаш учун энг аввало қулай туалет ва хаммом қил. Қогани кейин бўловради мошина там юзхона уй которий қишда 2 та хонасини иситиб жон сақлайдиган.

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кешбэклардан фойдаланса бўлади — Фатво маркази

Ижтимоий тармоқларда ишлатилган маблағнинг маълум қисми қайтариб берилиши, яъни кешбэк олиш Ислом динига зидлиги борасида видео тарқалганди. Фатво маркази бундай хулосани рад этиб, улардан фойдаланиш мумкинлигини билдирди.

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда 3 нафар шахс юзлаб одамларни Green Card ютганлигига ишонтириб, 2,5 млрд сўмни ўзлаштирибди

Жиззах вилояти прокуратурасининг хабар беришича, фуқаро Д.Р., А.Ғ. ва Р.Н.лар жиноий тил бириктирган ҳолда 103 нафар жабрланувчиларни ўзлари тайёрлаган сохта ҳужжатлар асосида Америка Қўшма Штатига бориши учун Green Card лотереясидан ютуқ чиққанлигига ишонтириб, алдаш йўли билан уларнинг жами 2 млрд 597 млн сўм пул маблағларини қўлга киритган.

Жиноят ишлари бўйича Арнасой тумани судининг тегишли ҳукмига кўра, Д.Р. Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтаман, бу йилги Грин Кард расмий жавоблари 6 май куни чиқади. Турли машенникларга алданиб қолманг.

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кремльга дронлар ёрдамида хужум қилинипти. Парад отмен қилинса керак. Видеодан кўриш мумкинки парадга ҳамма нарса шай.

UPD: Зеленский маъмурияти Кремлга тунда амалга оширилган дрон ҳужумига Украинанинг алоқаси йўқлигини маълум қилди.

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерматовни курсисига кўз тикибди моно брат😁 А че так можно было что ли?

Зойир тоғо, мениям бирорта умуман ишламасдан зўр мошиналарда юрберадиган жойга, масалан Экология соҳасига катта қипқўйишсин айтинг.😎

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилди

Қирғизистон Жогорку Кенеши Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Эндиликда фуқаролар ҳар икки давлат чегарасидан хорижга чиқиш пасспортини кўрсатмасдан ўтишлари мумкин.

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Allaev Uz
​Бизнесда ёқимли адашишлар ҳам бўлиб туради.

Шулардан бири ҳақида айтиб бермоқчиман.

Питер Ҳопкиркнинг «Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви китоби»ни илк маротаба Парижда кутубхонада Марказий Осиё бўлимида кўриб қолгандим. Ўшанда китобдан 15 бет ўқиб, манга роса ёққанди. Кейин ҳар куни кутубхонага бориб 2-3 соат эринмасдан ўқийдиган бўлдим. 740 бетлик китоб анча вақт олганди. Лекин, китобни ўқиб роса маза қилдим. Китобда бизнинг яқин ўтмишимиз, ХIХ аср ва ХХ аср бошида Марказий Осиёни эгаллаш учун Россия ва Буюк Британия империяси ўртасида бўлиб ўтган кураш ҳақида гап кетади. Китобда муаллиф жуда содда тильда, қизиқарли қилиб воқеалар ривожини айтиб бергани қойил қолдирган эди. Мен шпионлар билан бирга гўёки Марказий Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистон бўйлаб сайр қилган эдим.
Китобдан тушунган энг катта ҳақиқатим, халқаро сиёсат дўст бўлмаслиги, ҳаммаси манфаат устида қурилганлиги эди. Шу учун бугун ҳам Ўзбекистон халқаро сиёсатда фақат ўз манфаатидан келиб чиқиб ҳаракатланиши кераклигини доим таъкидлайман.
У вақтларда китоб лойиҳаси у ёқда турсин, ҳатто Asaxiy интернет-дўконни яратиш ҳам хаёлда йўқ эди. Францияда ўқиб, ўша ерда қолишни орзу қилиб юрган магистр эдим. Кейинчалик, китобни кўпчиликка тавсия қилиб бошладим.

Ўзбекистонга қайтиб келгач, бир муддат туризмда ишладим. Ҳар сафар туристларга ҳам шу китобни тавсия қилардим ва кейинчалик жуда яхши шарҳлар ва раҳматни қабул қилиб олардим.

«Asaxiy Books» лойиҳасини бошлаганда китобни шу заҳоти рўйхатга киритдик. Лекин, 740 бетлик тарих ҳақидаги китобни Ўзбекистонда сотиш осон эмаслигини билардик. Лойиҳада одатда 3-4 китобдан биттаси ҳеч қачон фойдага кирмаслигини билиб туриб чиқарилади. Бу китобларга кам одам қизиқсада, ўзбек тилида чиқишини муҳим деб биламиз. Масалан, «Тўртинчи саноат инқилоби», «Ажиб янги дунё» шунақа китоблар сафига киради. «Катта ўйин»га қайтсак, аксига олиб муаллифлик ҳуқуқини харид қилиш қийин бўлди. 3.5 йиллик музокаралардан сўнг ниҳоят Питер Ҳопкирк китобини ўзбек тилида чиқишига рози бўлди.

Шундан кейин ҳам китобни чиқаришда иккиланишда давом этдим. Масаланинг, молиявий томони одамни қийнарди. Нима бўлса бўлди деб илк нашрни чоп этдик. Сотилиш эҳтимолидан қўрқиб, бошқа 600-700 бетлик китоблар каби нархни 75-80 минг қилиб эмас, 69 минг қилиб белгиладик. Нархни пасайтириш учун китобнинг маркетингига ҳам катта харажат қилмасликни маъқул кўрдик.

Лекин, кутилмаганда китоб машҳур бўлиб кетиб, илк нашр сотиб тугатилди. Бугун янги нашр чиқди. Тўғри, китоб ҳали ўзини молиявий томондан оқламади, ҳали ноль нуқтадаги 10000 нусхага етиши учун бор. Лекин, хаёлан илк нашр ҳам сотиб тугатилишига ишонмаган эдим. Амалда бўлса, илк нашр бир неча ойда сотилиб кетди. Яна китоб ҳақида ажойиб изоҳлар ва раҳматлар ҳам келяпти. Бу биз учун ёқимли сюрприз бўлди.

Айтганча, «Катта ўйин»ни кимлардир маза қилиб ўқиган бўлса, «Яланғоч иқтисодиёт»ни ҳам аниқ ўқисин. Бу ерда ҳам муаллиф ўта мураккаб мавзуни содда ва қизиқарли тильда, жуда кулгили ҳазиллар билан очиб беради. Ўқигач, бир неча йил китоб ҳақида фикрлаб юрасиз.
Россиядаги ўзбекистонликлар учун

2023 йил 15 июньгача Россия полициясига ўзбекистонликларни муддати ўтган регистрация учун ушлаб туриш ва мамлакатдан чиқариб юбориш тақиқланди.

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал Горовой ички ишлар ходимларига шундай кўрсатмалар берди. 15 июнга қадар Ўзбекистоннинг барча фуқаролари бармоқ излари топширмаган ва тиббий кўрикдан ўтказилмаган бўлса ҳам, депортация қилинмайди, Россияга кириш тақиқланмайди ва вақтинча бўлиш муддати қисқартирилмайди.

15 июнга қадар Ўзбекистоннинг барча фуқаролари, ҳатто маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса ҳам, миграцион қонунларни бузган бўлса ҳам Россиядан депорт қилинмайди. Ҳужжатга кўра, бундай имтиёзлар Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги доирасида берилмоқда. - деб ёзмоқда База нашри.

Манба

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликларга запрет қўйилмаслиги ҳақида чиққан хабар бўйича юрист Зарнигорбегим ўз хулосаларини бермоқда:

"Хабарда берилаётган рус-ўзбек ҳамкорлигида мигрантларнинг маъмурий жавобгарлиги бўйича ҳужжатлар қабул қилингани шу кунгача эълон қилинмаган.

РФ қонунчилиги бўйича мулозимнинг қарори Федерал қонунлардан устун бўла олмайди. Қонунларда эса 15 июнгача депорт қилмаслик бўйича ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

Россияда барча маъмурий чоралар (Россияга келишга тақиқ/Россиядан мажбурий чиқариш/Россияга келиши маъқулланмайдиган мақом ва ҳ.к.) суд ёки маъмурий текширув натижасида амалга оширилади. Бу дегани, агар ҳужжатсиз мигрант текширувга учраса уни Александр Горовойнинг қарори бўйича эмас, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида расмийлаштиришади. Тартиб эса ўша-ўша — протокол, постановление, штраф ва жавобгарлик.

Хулоса — расмий ҳужжатни кўрмагунча ҳеч нарсага ишонманг. Мигрантларни ўзларидан бошқа ҳеч ким ҳимоя қилишга шошилмайди. "

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Laziz Hamidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ULAR” loyihasining bu galgi maxsus soni Orol dengizi haqida. Ushbu hujjatli filmda Orol dengizining qurishi, uning bugungi holati, Moʻynoq tumanidagi vaziyat yoritilgan. Biz muammoning koʻlamini aniq tushuntirish uchun aholining yashash tarzi, salomatligi, kundan-kunga quriyotgan dengiz va bu vaziyatga aynan nima sabab boʻlganligi haqida fojiani oʻz koʻzi bilan koʻrib, tanasida his qilayotganlar bilan suhbatlashdik. Asosiy maqsadimiz Orol dengizi misolida ekologiyaga befarq boʻlmasligimiz kerakligini eslatishdan iborat.

📹Toʻliq intervyuni koʻrish uchun:
https://youtu.be/Y0Z4-pRRDww

@ularshow
6 май куни соат 12.00 да Наманган давлат унверситети олдида 26 ёшли эркак ўзининг 23 ёшли турмуш ўртоғини хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Сўнг, у ўзига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, ўз жонига суиқасд қилган.

Шу вақтда, воқеа жойида бўлган фуқаролар томонидан ўз жонига суиқасд қилган эркак шифохонага хушсиз ҳолатда олиб борилган.

Аниқланишича, ушбу жиноятни содир қилган шахс турмуш ўртоғи билан 2022 йилнинг январь ойидан буён ўзаро оилавий жанжал сабабли ажрашиб, бирга яшамасдан келган.

Шундан сўнг, у турмуш ўртоғини ўзи билан бирга яшашга мажбур қилиб, асоссиз рашқ қилиб келган ҳолда бир неча маротаба жанжаллашиб юрган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура

@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM