Alimoff
21.5K subscribers
1.83K photos
901 videos
37 files
3.1K links
Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+

Реклама - @The_Blesssed

Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Download Telegram
​​Калла уриштириб кўришиш хақида.

Мен азалдан одамлар билан қучоқлашиб там калла уриштириб кўришишни ёқдирмаганман. Ўзи нимагадур олдин 3 мартта қўл бериб кўришган одам билан қучоғлашворорадиган бўлиб қолдик сўнги пайтлар. Энг приколи шундаки, разборга бир бири билан урушгани келганларам қучоғлашиб кўришишади😂 Бир минутдан кейин толпа бошланади бўмаса, оқибатти қара😁

Баъзан одам кўп даврага кириб қолсанг тизилиб турганларнинг ҳаммаси билан кўришиб чиқиш керак қўлини ушлаб, ичидан эса беш олтита "раднойла" бўлади который калла уриштирмасанг уят бўладиган😊

Шунақа пайтларда, ўша тизилиб турган одамларга яқинлашар эканман, қўл автомат коробкада кўксимда, башарада технический тиржайган смайл, бош 12% чап томонга қайрилган. Тилда: яхшимисла, тузумисла, яхшимисла,тузумисла, яхшимисла, тузумисла....😌

Хисоб китоб қилиб кўрсам, шу кўришиш орқали катта вақт ютаман ва тизимли кўришишдаги хижолатпазликни олдини оламан экан.

Так вот, хозирги шароитдан келиб чиқб ҳаммага шундай кўришишни таклиф қиламан. Коронавирусга қарши курашишда Alimoff ча кўришишдан фойдаланамиз!

Одам гавжум ерларда қандай кўришишни айтдим юқорида. Баъзида шунчаки жааа унақа яхши танишаммас но қачондур қайсидур мажлисда бирга ўтириб қолиб, хокимни гапларини приколлашиб ўтирган одаминг йўлда учраб қолиши мумкин. У билан кўчада шунчаки қўл бериб сўрашиб ўтиб кетасан одатда. Энди эса шундай бошни ўзини битта эгиб қўйсанг бўлди. И так тўхтаволиб там амма холасигача сўрасангам ҳамма яхши, ишлари зўрлигини айтади, зачем валакита? 😁

Юқоридаги инструкциялар қийин бўлса, любой тушунарсиз вазиятда қўлингни кўксинга қўйволор. Биров сенга қўлини узатишини олдиндан билган холда қўл автомат каробкада кўксинга чиқиб қолиб кўзингни уни кўзидан олиб қоч.

Ўзингни коронавирусдан ўзинг асра браза🤟😎

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
Давлатнинг барча тегишли идораларидан, бозор ва дўконлардаги нархларни сунъий равишда оширилмаслигини тотальный контрол қилишларини сўраб қоламан. Халқ бошига иш тушганида, мўмай даромад орттириш илинжида, арзон олган товарларини шунчаки паника сабаб қимматга сотаётган виждонсизларни қоралайман ва наълатлайман. Бундай ифлослик қонун олдидаям, Худони олдидаям қораланади. Инсон бўлиб қолайлик. Ўзинг учунмас, халқинг учун яша.

UPD: Агар сиз айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига гувоҳи бўлсангиз, Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 "Ишонч телефони” ёки қисқа 1189 рақамли Сall-марказга мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
​​Сўнгги йилларда дунё иқтисодиёти деглобализация деб аталадиган янги даврга кирди, яъни, товарлар, хизматлар, капитал ва одамларнинг халқаро оқимининг камайиш даври. Коронавирус пандемияси эса бу жараённи янада кучайтириб юбориши мумкин.

Коронавирус глобализациянинг тугашига олиб келадими? Батафсил👇

https://uza.uz/oz/world/koronavirus-globalizatsiyaning-tugashiga-olib-keladimi-15-03-2020

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
​​Тошкентдан вилоятларга қатнайдиган таксистларнинг инсофсизига хат.

Братан, нимага бунчалар паскашсан? Нимага қандайдур шанс бўлиб қолса, гарчи у қайғу ортидан келган бўлсада, шундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилаверасан? Нима юртда метан газ нархи осмон бўбкеттими? Ёки йўлларни ёпиб қўйдими? Ё бензин нархи кўтарилдими? Ё мошинанга вирус юқишидан қўрқяпсанми? Нима учун шу талабалар ҳам болам тенги, укам тенги болалар деб кўрмайсан? Нима учун уларни ўрнига ўз болангни қўйиб кўрмайсан?

Бундай имкониятдан фойдаланиб қолиш керак, ишлар беш деб мийиғингда кулиб қўлингни қўлинга ишқалаб турган мерзкий башарангни тасаввур қилганимда қусгим келяпти...

Лекин билиб қўй, қайтар дунё. Бир куни шу ишинг ўзинга ёки фарзандинга урмаслигига кафолат йўқ. Балки бугун сен кўпроқ пул ишлаб оларсан, кимнингдур норози бўлиб берган пулини болаларингаям едирарсан. Аммо эртага биз вирусни енгиб ўтамиз. Бу кунлар ортда қолади. Ўшанда сен виждонинг билан ёлғиз қоласан, унинг сўроқларига жавоб бера олсанг бўлгани...

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
Forwarded from Alimoff
Энг ёкдирмайдиган холатларимдан бири, бирорта танишинг сенга уз телефонида канакадур "прикол" видеони куйиб бериши.

Сен ундан буни сурамагансан. Сенга кимнингдур аргимчокдан учаётиб думалаб тушганини куриш кулгили эмас ва буни "прикол" деб хисобламайсан.

Танишинг эса телефонида буни сенга куйиб бериб, узи хиринглаб кулиб утиради. Сен эса шунчаки "одамгарчилик" юзасидан жилмайиб томоша киласан, лекин уша пайт хаёлингда "Андромеда галлактикасида ерга ухшаган сайёра бормикина" деб уйлайсан.

Канакадур жамиятдаги ёзилмаган коидалар сабаб, сен танишинг телефонида куйиб берган видеони куришга мажбурсан... Огайни, бу менга абсолютно кизикмас, илтимос менга халакит берма ва приколларингни бемалол узинг куравер дея олмаймиз...

Агар шундай десанг, сен дунёдаги энг разил кимсага айланасан, хотя хечкандай ёмон иш килганинг йук сен...

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
​​Alimoff Live каналида "Китоб ўқиб уйда ўтир" деган челленж бошладим. Жуда хурсанд бўлдим. Ёшларимиз вазиятни билиб туришибди. Жуда кўпчилик уйида, бекор ўтирмай китоб ўқияпти. 100 лаб китобларнинг расмлари келди. Уларни томоша қилиб ўзингизга ёққанини топишингиз мумкин. Челлендж тугади! Энди шу китобларни ўқиб уйда ўтиринглар бродар ва бродаркалар. Зарурат бўлмаса кўчага чиқма, мазза қилиб китоблар оламига ғарқ бўл. Мен ҳам бугун янги китоб бошлайман. 👉The Collapse of the Third Republic - William Shirer. Ўқиб бўлиб ёқса тавсую. Хуллас ўксинманглар, сиқилманглар ҳаммаси яхши бўлади. Ваҳима йўқми? Демак хозирча Ўзбекистон - Коронавирус 1-0. Босамиз 🤟

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
Шу бирорта одам билан интернетда гаплашаётганингда, гаплашиб-гаплашиб охири у бироннима деса, унга гапирадиган бошқа гапинг бўлмасада ўзингни ноқулай сезиб "хааа" дебқўясанми?😁

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
​​2000 йилнинг 17 март куни Угандадаги «Худонинг ўн илоҳий амрини қайта жонлантириш ҳаракати» деб номланган сектанинг 500 нафар аъзоси ўзларини оммавий ёқиб юборди деган хабар дунё оммавий ахборот воситаларини ларзага келтирди. Бугун ушбу сирли сектанинг кирдикорлари ҳақида гаплашамиз. Улар ростан ҳам ўзларини ёқиб юборганмидилар ёки...

Батафсил👉 https://daryo.uz/k/2020/03/18/dunyoning-oxirini-vada-qilgan-nodavlat-sekta-faoliyati-ugandada-nega-500-kishi-bir-kunda-oz-joniga-qasd-qilgandi/

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун бирдамлик ҳар қачонгидан муҳим. Мамлакатда карантин эълон қилинган. Ортиқча саросима бундай пайтда ёрдам бермаслиги аниқ. Ҳамма бирлашиши, ягона мақсад йўлида ҳаракат қилиши лозим.🤟

Юқоридаги видеода вирус тарқалган ҳудуд қандай бирлашиши кераклиги чиройли тарзда очиб берилган.

Каналга уланиш👉 @nurbekalimov
Мени сўнги кунларда хайрон қолаётганим, айрим Ўзбекистонга олиб келинаётганларнинг карантин зоналаридан нолишлари бўляпти. Аслида узоқ юртлардан ваҳима билан қайтаётган юртдошларимиз, уйига тезроқ кетишни хоҳлашади. Буни тушунаман. Лекин иложи йўқ, ушбу касалликнинг олдини олишни ягона йўли – карантин. Бу касаллик Ўзбекистондан чиқмади, у албатта чет давлатдан кириб келиши аниқ эди. Бу нарса бошимизга бехосдан келди.

Вирус хавфи олдида карантиндан нолиётганлардан эса ҳайратдаман, давлат уларни ташлаб қўймади, Хитойдан, Кореядан, Мисрдан фуқароларимизни олиб келяпти. Айрим хокимлар хатто Тошкентдан вилоятларга талабаларни олиб келиш учун текин транспортлар қилиб беришяпти. Карантин қилиш учун ажратилган жойларнинг шароитлари имкон қадар тез яхшилашга харакат қилиняпти. Келишингизга 5 юлдузли мехмонхонага жойлашларини кутганмидингиз? Иссиқ сув йўқмиш, қишлоқларда одамлар йиллаб ўтин ёқиб сув иситишларидан хабари бормикин буларни?

Сизни икки хафтага карантинга қўйишибди. Хечкимни карантин зонасини тарк этишга ва бошқаларнинг соғлигига хавф туғдиришга маънавий хаққи йўқ. Яхшиям бизда Украинада содир бўлгани каби карантинга олиб кетилаётганларнинг автобусларини тош бўрон қилишмади. Халқимиз тушуняпти. Бугунги нозик холатда бирлашмасак бўлмайди. Одамларни ҳатто умумий мақсад бирлаштира олмаслиги мумкин, аммо умумий душман бирлаштира олади. Ўзингизни босинг, бу юртга келган ташвиш, буни ваҳима кўтармасдан сабр матонат билан енгиб ўтишимиз керак.

Барча расмий маълумотлар фақат шу ерда 👉@koronavirusinfouz

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
​​Мактабда қизлар тутган "анкета" хақида.

Болалигимизда мактабда қизлар "анкета" деб номланган дафтар тутишар эди. Школотрон, сен буни нималигини тасаввур ҳам қила олмасанг керак😁

Хуллас битта катта дафтар ва биринчи бетига турли ҳил саволлар ёзилган. Хар бир вароғида синфдошлар учун жой ажратилган ва сен ўша саволларга жавоб беришинг керак. Мини интервью типа.

Саволларам жуда ажойиб, орзу қилган машинанг, қандай рангни яхши кўрасан, нима овқатни яхши кўрасан каби банальный саволлар. Биттаси орзу қилган машинасига "Тико" деб ёзиб қўйганди, буни хозир эсласам куляпману но лекин ўзим ҳам Турбо жевачкаларидан чиқадиган машиналарни номини ёзардим, нархи фантастиклигини билмай😂

Яна, ўша вароқда индийский кино актёрларини расмларини ёпиштиришимиз керак бўларди😌 Типа эсталикка. Яна мени нимага бу расмларни орқасига "Made in Pakistan" деб ёзиб қўйиларкин деган савол кўп ўйлантирарди🤔 Ҳамма чиройли ҳинд актрисаларини расмини ёпиштирса мен ярамас Терминаторни расмини ёпиштириб қўйгандим😁

Менга тўлдириб бериш учун беришганида, биринчи бўлиб бошқа синфдошларим қандай жавоблар ёзганини кўриб чиқардим.😁

Албатта 10 чи саволни биринчи навбатда ўқирдим. Унда "Севганинг борми?" деб ёзилган ва аксарияти "йўқ" баъзилар эса "ёқ" деб жавоб ёзишарди. Аслида ҳамма синфдаги Мафтунани севарди😂 Чунки у олдин айтганимдай "янги келган қиз" эди😌

Ўша Мафтунани анкетаси болалар ўртасида таламаш бўлар эди, зўр расмлар ёпиштиришар, гуллар чизишиб, шеърлар ёзворишарди мамкин Навоийлар😂 Аммо кўримсизгина, 12 вароқли оддий дафтар тутган Насибанинг анкетасига хечким қарамасди... Кейинчалик у қиз Сирдарёга кўчиб кетди оиласи билан, балки ўша ерда "мактабдаги янги қиз" сифатида ардоқлангандур... Эскиларни қадрига етмаймиз, янгини ортидан чопамиз... Аммо Мафтуна бирортамизга тегмаган, барча эртакларда бўлгани каби, малика қанақадур Девга турмушга чиққан😂

Хозир ўша тентак ва чиройли Мафтунадан кўра, кўзлари маюс, опасини попкасини тутиб келадиган ақлли Насиба билан соатлаб гаплашган бўлардим....😔

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
​​Абадий шармандалик рамзига айланган Рим императори Калигула хақида биласизми? Бугун қадимги римга, энг ғайриоддий император даврига саёҳат қиламиз. (бизнинг чегаралар ёпиқ эмас🤟😁)

Саёҳат чиптаси бу ерда👇 https://daryo.uz/k/2020/03/18/gayrioddiy-kaligula-abadiy-sharmandalik-ramziga-aylangan-rim-imperatori/

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
Президент Шавкат Мирзиёев коронавируснинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш бўйича қуйидаги топшириқларни берди:

👉 10 триллион сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма тузилди;

👉 йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинди, бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди;

👉 ҳокимларга иқтисодий қийинчиликка дуч келган корхоналардан маҳаллий солиқларни ундиришни 6 ойгача кечиктириш ваколати берилди;

👉 якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад солиғи, фермерларнинг сув солиғи 50 фоизга камайтирилди;

👉 коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарнинг кредит муддатлари узайтирилди, туристик йиғимлар ундириш вақтинча тўхтатилди;

👉 аҳолини иш билан таъминлаш, бунинг учун маҳаллаларда қўшимча инфратузилма объектлари қуришга қўшимча 200 миллиард сўм ажратилди;

👉 янги иш ўринлари яратадиган бизнес субъектларига кўмаклашиш учун 500 миллиард сўм қўшимча маблағ берилди;

👉 карантиндаги фарзандларига қараётган ота-оналарни ишдан бўшатишга мутлақо йўл қўйилмайди. Уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси юз фоиз тўлаб берилади;

👉 боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига белгиланган режадан қатъи назар йиллик меҳнат таътили навбатдан ташқари берилади;

👉 карантинга ёпилган муассасалар ходимлари, карантиндаги фуқаролар ва уларга қаровчиларнинг ҳуқуқлари таъминланади, ижтимоий нафақа олувчилар сони камида 10 фоизга ёки 60 мингтага оширилади.

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
Бугундан тотальный карантиндаман. Холодилник тўла, интернет безлимит, китоблар жуда кўп, хечқаерга чиқишга зарурат ҳам, мажбурият ҳам йўқ. Тўхта... Ахир мен буни бир умр орзу қилгандимку... 😑Орзуларни ўйлашда эхтиёт бўлинглар😂

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
Твиттер ижтимоий тармоғида, АҚШлик коронавирусга чалинган 22 ёшли қиз - Бйонда Халитининг твитлари миллионлаб лайк ва ретвит қилинмоқда. Қуйида сизга унинг бошидан ўтказганлари ва маслаҳатларининг таржимасини ҳавола этамиз.

"Мен 22 ёшдаман, менда COVID-19 вируси аниқланди. Бу ҳақида ёзишдан олдин анча иккиландим, лекин пандемия натижасида юзага келадиган хавотир ва стрессни камайтириш учун мени ёшимдаги инсонларга ўз тажрибам ҳақида сўзлаб беришга қарор қилдим.

1-кун: Бу енгил қуруқ йўтал ва озгина томоқ қизариши билан бошланди. Кечга томон жуда чарчадим

2-кун: Бошимда шу қадар кучли босим ҳис қилдимки, ҳатто иложи борича енгил йўталишга ҳаракат қилишимга тўғри келди. Тунда терладим ва иситма кўтарилди. Битта симптомга алоҳида эътибор қаратдим – кўзларим жисмонан оғрий бошлади. Улар сезувчан ва оғриқли эди, кўзларни ҳаракатга келтириш ноқулай эди. Симптомларни ўрганиб чиқиш натижасида менда мигрень деган хулосага келдим, лекин кун бўйи ухлаганимга қарамай “мигрень” ҳеч ўтиб кетмади.

3-кун: Қаттиқ қувватсизлик, кун бўйи фақат ухладим ва иситма қилиб чиқдим. Менда қуйидаги симптомлар пайдо бўлди: қуруқ йўтал, бош оғриғи (мигрень), совуқ тер, иситма ва кўнгил айниши. Шифокорларга мурожаат қилишга қарор қилдим, менда грипп ва стрептококк йўқлигини аниқлашди. Шифокор менда инфекция борлигини таҳмин қилди ва антибиотик билан 800 мг ибупрофен ёзиб берди. Мен кўпроқ суюқлик ичишга ҳаракат қилдим ҳамда витамин ва пробиотиклар сотиб олдим. Тунда менда ҳали ҳам иситма бор эди.

4-кун: Ниҳоят иситма қилмадим, лекин янги симптом пайдо бўлди: нафас қисилиши. Нафас олишим қийинлашди, худди кўкрагимда ғишт осилиб тургандек. Интернет тармоғида учратган тестни (нафасингизни 10 секунд ичида ушлаб туринг) ўзимда синаб кўришга қарор қилдим, тестни ҳеч қандай қийинчиликсиз бажара олдим. Коронавирусга тест топширишга қарор қилдим, лекин бу анча қийин масала эди. Мен уйдан чиқмай карантинга амал қилишда ва суюқлик, суюқлик ва яна суюқлик ичишда давом этдим.

5-кун: Симптомлар: томоқ оғриши, йўтал, нафас қисилиши. Яна ўша шифокорга мурожаат қилдим ва коронавирусга тест топшираман деб туриб олдим. Шифокор менга ҳаётий муҳим кўрсаткичларим “нормал ҳолатда” эканлигини айтди, аммо мен ўз қароримда қатъий турдим. Менга кўкрак қафаси рентгени ҳам қилишди, натижаси яхши чиқди. Менга уй карантинида қолишимни ва тест жавоблари 5-6 кунда чиқишини айтишди!

6-кун: Доимий антибиотик ва ибупрофен ичишим натижасида мени симптомларим қуйидагича: томоқ оғриши, йўтал, нафас қисилиши. Қувват даражаси кўтарила бошлади.

7-кун: Симптомлар: томоқда енгил оғриқ, енгил йўтал, нафас қисилиши. Қувват даражаси кўтарилишда давом этди.

8-кун: Симптомлар: енгил йўтал. Ўзимни яна соғлом ҳис қила бошладим. Энергия!

9-кун: Симптомлар: йўталим сал оғирроқ эди, қувват даражаси нормал ҳолатда.

10-кун: Симптомлар: енгил йўтал, балғам, нормал қувват даражаси. Лабораториядан тест натижалари келди: ИЖОБИЙ.

Карантинда қолишда давом этдим. Бугун (18 март) ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Мен такрорий тестдан ўтишим керак. Ҳозирча менга тестга йўлланма берадиган шифокорни топганимча йўқ.

Мен ҳамма бир нарсани билишларини хоҳлардим, мен доктор тавсиясига кўра уйдан ҲEЧ ҚАЕРГА чиқмадим. Жуда кўп суюқлик истеъмол қилдим. Суюқликнинг муҳимлигини яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман!

Менга ибупрофен симптомларни оғирлаштиришини айтишди. Олдин айтиб ўтганимдек, ибупрофенни COVID-19 га тест топширгунимга қадар менга шифокор ёзиб берганди. Мен ибупрофенни 4 кун ичдим ва кейин ичишда давом этишга ҳожат сезмадим.

Мен барча кўришган, муомалада бўлган инсонларга менда COVID-19 аниқланганлиги ҳақида ЗУДЛИК билан хабар бердим.

Касаллик нимага ўхшайди, деб савол йўллаганларга жавобим: бундан олдин шамоллаш касалликларини бундан оғирини ҳам бошдан кечирганман. Мен ўз ҳолатимга 10 дан 4 балл берган бўлардим. Касалликнинг дастлабки 3 куни энг қийин давр бўлди."

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
Дўстлар! «Daryo.uz» билан ҳамкорликда камина «Жаҳон адабиётининг энг буюк асарлари» лойиҳаси доирасида машҳур бадиий асарларни таҳлил қилишда давом этаман. Бугун австралиялик машҳур ёзувчи Маркус Зусакнинг "Китоб ўғриси" романи ҳақида ҳикоя қиламан. 👇

https://daryo.uz/k/2020/03/20/hammasi-bolalikda-qum-qasrlar-va-qartadan-yasalgan-uylarni-buzishdan-boshlanadi-markus-zusakning-kitob-ogrisi-romani-haqida/

Агарда сизда ушбу ва бошқа асарларни ўқишга қизиқиш уйғонса ёки кимгадур совға қилмоқчи бўлсангиз уни asaxiy.uz дан сотиб олишингиз мумкин.

Asaxiy.uz сайтидан яна юзлаб жаҳон адабиёти ва ўзбек адабиёти дурдоналарини ҳамёнбоп нархларда топасиз. Асахийдан сотиб олган китобингизни тезда ўзлари уйингизга элтиб беришади.

Яна бир ажойиб янгилик, эндиликда дунёни қайси мамлакатида бўлманг Асахийнинг мобил иловасини юклаб олинг ва Alimoff Team таржима қилиб бораётган машҳур асарларни бепул ўқинг! Иловани ўзим ишлатиб кўрдим, жуда қулай ва энг сўнги дунё бестселлерларини ўзбек тилида топдим.

«Asaxiy Books» электрон китоблар дастурида SMS орқали регистрация Россия, Хитой ва Туркия каби бир неча мамлакатлар ҳудудида ишламаётган эди. Кўпчиликнинг илтимосидан келиб чиқиб, дастурга электрон почта орқали рўйхатдан ўтиш имконини йўлга қўйилди.

Энди рақам ёки электрон почта киритинг деган жойга, электрон почта манзилини киритамиз, шундан сўнг исм-фамилия ва парольни киритиб тасдиқлаш тугмасини боссангиз, электрон почтангизга хат келади.

Хатдаги ссилкага босиб тасдиқлайсиз ва энди бемалол дастурга электрон почта орқали кириш мумкин.
Электрон почта орқали рўйхатдан ўтиш учун дастурнинг 1.0.12 версиясини Google Play орқали кўчириб олиш керак.

Дастур борасида муаммолар бўлса ёки китоб сотиб олишда ёрдам керак бўлса @asaxiymedia аккаунти орқали боғланишингиз мумкин.

Китобдан яхши нарса бу фақатгина яхши китобдир. Китоб ўқинг, дунёга ўзгача назар ташланг!

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой қандай қилиб коронавирусни енга олди? Бу хақдаги хозир интернет оламида кенг тарқалаётган видеони ўзбек тилига таржима қилдик. Биз ҳам енгамиз!

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
​​Рахматли бувижоним мени болалигимда жуда кўп ерларга бирга олиб кетардилар. Шу жумладан сумалак сайлларига ҳам. Бу давралар қандайдур файзли бўларди, хадислар, Навоий, Машраб, Хувайдо ғазаллари ўқилар, бувимнинг эса "Бир замонлар..." деб бошланадиган "контент"ларини жуда яхши кўрардим. Уларда, бувимнинг монотон, ёқимли ва сокин овозлари билан узоқ юртлардаги шахзодалар, уларнинг саргузаштлари, ибратли ҳикоялар айтиларди... Шайҳ Саъдий Шерозийнинг ижоди билан ҳам болалигимда, қайнаб турган сумалакнинг ифорини туйиб, бошимни бувимни тиззаларига қўйиб ётганимда танишганман...

Бу даврада, махалладаги Ғишмат акани юриб кетгани хақида гаплашиб ўтирадиган ғийбатчилар эмас, Ўзбекистондаги илк университет (САГУ- ЎОДУ хозирги Миллий) битирувчилари, ўз даврининг зиёли аёллари бўлардилар...

Навруз келиши билан, бир муддат ўша даврларни эсга оламан. Сумалак хечқачон пишмаса-ю, мен бу қизиқарли сухбатлардан узилиб қолмасам дердим... Навруз мени тафаккуримга, шууримга сингиб кетган байрам.

Азиз юртдошим, сизни Навруз айёми билан табриклайман! Балки бу Навруз, озроқ ташвишлар билан бу йил татимас, аммо у яна келади. Албатта келади. Мусофир дўстим, кейинги йил Наврузларда оилангиз, яқинларингиз билан бирга бўлишингизга ишонаман. Муҳими юракда Навруз тўхтамасин, кўзларингиздаги баҳор нури сўнмасин. Қолганини ҳал қиламиз. Байрам муборак!

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
​​Ўзингни ҳаётинг билан яшаш ҳақида.

Бизни
жамиятимизда учрайдиган энг ёмон кўрган нарсаларимдан бири - бу ўзгаларнинг ҳаёти, қандай яшаши хақида кўп қайғурадиган инсонлардир. Йўқ йўқ, улар ейишга нонинг борми, овқатландингми деб қайғурмайди. Қандай кино кўряпсан, қандай мусиқа эшитяпсан, қандай соч прическасидасан деб қизиқувчи маънавият полициячиларидир.

Бу маҳаллада қоп-қора сақич чайнаб, дурбин орқали ҳаммани кузатиб ўтирадиган Махпиратапа бўлишиям мумкин, онгига номенклатура линейкада белгилаб берган стандартлар сингиб кетган, галстукли профессор ҳам бўлиши мумкин.

Сени нима ишинг бор қўшнингни қизи қайси машинада уйига келгани билан? Таксида келгандур чарчаб кетиб. Нима ишинг бор кимдур бейсболка кийиб, рэперларга ўхшаб кийиниб юриши билан? Ўзига ёқяптими? Яланғочмасми? Сен нега уни ҳаётига бурнингни тиқишинг керак? Жамият қанчалик майда муаммолар билан ўралашиб бораверса унинг кўзига катта муаммолар гўёки уйнинг деворлари каби оддий ҳол бўлиб бораверади. Аслида катта муаммолар тўсиқлардир, лекин маййдакашлар уни мени ҳимоя қилувчи девор деб тушуниб бораверади.

Илтимос менга, Ғишматга ва Ойпарига қандай яшашни ўргатма, ўзига ёққан кинони кўрсин, ёққан таомини есин, ўзини кўнгли хузур топадиган кийимни кийсин. Ўз ҳуқуқларинг бошқалар томонидан чекланмаслигини хоҳласанг, сен ҳам бошқаларнинг ҳуқуқларини чеклашга ҳаракат қилма. Ўзингни ҳаётинг билан яша.

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov