НУРАФШОН ЗИЁСИ
110K subscribers
33.5K photos
12.5K videos
46 files
32.9K links
Nurafshon shahar yangiliklari aniq, sektorlar faoliyati tezkor va xolis xabarlarni kuzatib boring.

Табрик ва эълонлар учун 👉 @NurafshonZiyo2024
Download Telegram
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Шерматов Камолиддин Мамурович 2019 йил 7 сентябрдан Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

К. Шерматов 1974 йил 29 майда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Миллати ўзбек.

У 1996 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти, 2002 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, 2006 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги: муҳандис-иқтисодчи, агроном, ҳуқуқшунос.

Камолиддин Шерматов меҳнат фаолиятини Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида "Камолот" жамғармаси раиси вазифасидан бошлаган.

Фаолияти давомида Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳудудий бошқармалари ва вазирлигида турли лавозимларда, Республика Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясида бошлиқ ўринбосари, Чиноз тумани ҳокими, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаган.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@nurafshanz
#расмий

ТАЙИНЛОВ

💼Рустамов Бахтиёр Равшанович – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

🔖 Б.Рустамов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – давлат активларини хусусий мулкка бериш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий_тайинлов

💼 Абдуллаев Улуғбек Зулхайдарович Қуйи Чирчиқ туман ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

⚡️ У.Абдуллаев мазкур лавозимга тайинлангуга қадар Нурафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келган.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@nurafshanziyo
#расмий

Тайинлов

📌Хонтўраев Анвар Бахтиёрович Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

🔹А.Хонтўраев 1980 йилда Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2001 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Бўка тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида меҳнат қилаётган эди.

@nurafshanziyo
#Расмий

Тайинлов

Қобилова Озода Илхомовна
– Вояга етмаганлар ишлари бўйича Тошкент тумани идоралараро комиссияси масъул котиби лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О.Қобилова Тошкент тумани Халқ таълими бўлими Маънавий-аҳлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси шўъбаси мудири вазифасида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#расмий

Тайинлов

📌Бабажанов Жамшид Ҳакимович – Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

🔹Ж.Бабажанов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, “Миллий PR маркази” ДУК директори лавозимида меҳнат қилаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#расмий

ТАЙИНЛОВ

💼 Мўминова Ширинхон Адхам қизи – Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби, туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

🔖 Ш.Мўминова мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси матбуот котиби, бошқарма бошлиғининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#расмий

Тайинлов

Йўлдошев Искандар Қўлдош ўғли
– Тошкент вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

📌 И. Йўлдошев 1994 йилда Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2017 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.

📄Лавозимга тайинлангунга қадар, вилоят Молия бош бошқармаси Маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва даромадларни прогнозлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Убайдуллаев Саидкамол Сайдилухманович
Нурафшон шаҳар ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

📌 С.Убайдуллаев 1975 йилда Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1997 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиалининг “Ўрта Чирчиқ тумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилаётган эди.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#Расмий_Тайинлов

Нурафшон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига бошлиқ тайинланди.

🟢 Бахтиёр Каршибаев Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Нурафшон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б.Каршибаев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Нурафшон шаҳар Халқ таълим бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#расмий

Тайинлов

⚡️Абдурасулов Сухроб Абдуллаевич – Тошкент вилояти ИИББ учинчи минтақавий ҳудуд Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи этиб тайинланди.

📌 С.Абдурасулов 1988 йилда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. Тошкент автомобиль ва йўллар институтини тамомлаган.

📄Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ИИББ иккинчи минтақавий ҳудуд Ангрен шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#расмий

Тайинлов

⚡️Акбаров Муроджон Дилшодович – Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани спорт мактаби директори этиб тайинланди.

📌 М.Акбаров 1990 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

📄Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани 1-сон спорт мактаби директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw