Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи мақомида кираётганимиз ва бу мавзу атрофидаги ўзига хос ваҳима ҳақида
Баъзи давлатлар ўзидан анча йирик мамлакатлар билан алоқаларда муроса қилиб яшашга маҳкум. Одатда бу маҳкумлик давлатларнинг улкан державаларга иқтисодий ёки бошқа турли омиллар билан боғлиқлиги боис ҳосил бўлади. Шу каби Ўзбекистон ҳам шимолий қўшни держава (ўзинининг наздида) билан муросада яшашга маҳкум. Россия олий ҳокимиятининг империалистик кайфияти, Қрим аннекцияси каби агрессияларга мойиллик пайтида бу қарор кўпчиликда хайиқиш уйғотиши тайин. Бироқ наздимда биз ягона тўғри йўлни тутяпмиз.
Миллионлаб меҳнат мухожирлари, иқтисодий боғлиқлик ва совет мероси романтикасида яшайдиган ўзбек элитаси фонида ўзгача йўл тутиш ҳам қийин. Кузатувчи мақоми бизни бир қатор қулай позицияга чиқармоқда:
-Биз Россия билан бир кемада эканлигимизни намойиш қиляпмиз
-Рад жавоби берилган тақдирда ҳосил бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини оляпмиз
-Россиядаги сиёсий ўзгаришлар ва ундан сўнгги воқеаларнинг ривожи ноаниқ. Кузатувчи мақоми эса бизга шошилинч хулосалар қилмаслик имкониятини тақдим этмоқда
-Жараённи ҳақиқатда кузатиш бу иттифоқ қанчалик фойда ё зарар келтириши мумкинлиги ҳақида аниқ тушунчаларни пайдо қилишига хизмат қилмоқда
-Вақтни максимал чўзиш имкони пайдо бўлмоқда
-Ғарбга Россиянинг қўғирчоқ ҳамкорига айланиш ниятимиз йўқлиги ҳақида сигнал беряпмиз
-Бир қўлимизни Халқаро савдо ташкилотидан узмаяпмиз
Шу ўринда яна бир нарсани тушуниш керакки, ҳозирги Россия жуда қасоскор. Бир томонимизда коммунистик Хитой, жанубда Афғонистон ва Шимолда агрессив улкан давлат. Атрофимиз авторитар давлатлар билан қуршаб олинган. Ғарб ва Америка жуда узоқда. Россия қасдига бардош бера оладиган вазиятда эмасмиз. Нафақат иқтисодий балки географик жиҳатдан ҳам келишиб яшашга маҳкуммиз. Шунинг учун энг мақул йўл шу. Кутиш ва кузатиш. Уёғига эса боболаримиз тили билан айтганда "худо пошшо".
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyQD8WuzKSWVw5Ppg

Forwarded from davletovuz
⚡️Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан "Ўзавтосаноат" АЖ масъуллари иштирокида Парламент эшитуви ўтказилмоқда.
Жараёнларни #UzReportTv телеканалида қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри эфирда кўришингиз мумкин: https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/210891063609574/

Бугун оммавий ахборот воситалари, интернет нашрлари, ижтимоий тармоқларга назар солсак, UzAutoMotors томонидан автомобиль нархларининг 21 фоизгача, хусусан, “Damas”, “Spark”, “Cobalt”, “Nexia” каби халқимиз томонидан харидоргир бўлган ва уларнинг сотиб олиш қобилиятига яқин автомобилларнинг нархларидаги ўсиш кенг муҳокама қилинмоқда.
Шу муносабат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзавтосаноат” АЖ масъуллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда мутасаддиларнинг автомобиллар нархининг ошишини валюта девальвацияси, ҚҚС тўловлари билан изоҳлаши кишини таажжубга солади.
Шу ўринда яна бир масала. 2020 йилнинг 4 мартига қадар шартнома имзолаган харидорлар учун шартномадаги барча шартлар сақлаб қолинади, дея таъкидлашган эди миллий авто ишлаб чиқарувчилар. Лекин, янги нархлар ҳақидаги жадвал 2020 йил 9 март куни расмий сайтда жойлаштирилгани истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш эмасми?
Фикримизча, миллий авто ишлаб чиқарувчиларимизда узоқ йилларга мўлжалланган стратегик режа йўқ. Бугун давлатимиз раҳбари халқни рози қилиш, уларнинг манфаатларини таъминлаш борасида кўплаб ташаббусларни илгари сураётган шароитда бу каби ҳаракатлар халқнинг норозилигини уйғотиши табиий.
Умуман олганда, мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсати даврида UzAutoMotors нинг бу каби ҳаракати халқимиз манфаатларига ҳам, ислоҳотлар жараёнига ҳам мос эмас.
Сайловчиларни қийнаётган муаммолар ва уларни ташвишга солаётган масалалар юзасидан халқимизнинг фидойи хизматчиси сифатида фаолият юритишга бел боғлаган депутатлар бу масалада алоҳида иш олиб боради. Алоҳида комиссия тузилиб, парламент назорати тартибида нархларнинг ўсишига оид мутасаддилар томонидан кўрсатилаётган сабаблар чуқур таҳлил қилинади.
Ҳар бир ҳаракатимиз, амалга оширилаётган ислоҳотларимиз халқимиз манфаатларига хизмат қилиши керак. Фаолиятимизда шаффофлик бўлмас экан, биз бунга эриша олмаймиз, иқтисодий ўсиш ҳам, фаровонлик ҳам ўз жойида қотиб қолади.
Шу ўринда UzAutoMotorsнинг парламент қуйи палатасига келиб, мавжуд ҳолат бўйича изоҳ беришини очиқлик, шаффофлик сари ташланган қадам, дейиш мумкин. Зеро, ҳаммамиз шу халқ учун, унинг манфаатларини таъминлаш учун масъулмиз.

Forwarded from Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали
Рақамли иқтисодиёт нега керак ва у нима беради?
Рақамли иқтисодиёт деганда, фақатгина Блокчейн (Blockchain) технологиясини ва улардан халқаро молия бозорларида фойдаланиш масалаларини ёки криптовалюталарни тушуниш керак эмас. Рақамли иқтисодиёт (Digital Economy) деганда, рақамли коммуникациялар, IT ёрдамида олиб бориладиган иқтисодиёт тушунилади. Депутат Нодир Жумаев бу борадаги мулоҳазаларини баён этди.
Батафсил: https://review.uz/oz/5gu
Каналга уланиш: @reviewuznews

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Машина заводини ёпиб, “растоможка”ни очиб қўйиш қанчалик тўғри? Депутат ва “Ўзавтосаноат” баҳси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзавтосаноат” АЖ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган парламент эшитувида автомобиллар нархи нима учун оширилгани бўйича изоҳ беришди. Депутатлар ва расмийлар ўртасида кечган савол-жавоб муросасиз баҳсга айланиб кетди.
📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

Uzauto Motors автомобилларига бойкот чақириқлари ҳақида икки оғиз
Қанчалик эмоционал, қанчалик адолатталаблик бўлмасин, бу чақириқда рационаллик ва натижадорлик бўлмайди. Бойкот фақат бозор товарларига, бозор муҳити амал қилиб турган, талаб эгилувчанлиги мавжудлигидагина самара беради. Uzauto Motors автолари бозор товари эмас. Унга нисбатан талаб эгилувчанлиги ҳам йўқ. Ўзбекистонда бозор муҳити мавжуд эмас. Биз кимдан нимани талаб қилишни ўзимиз учун аниқлаштириб олишимиз лозим.
Биринчидан, пойтахт маъмуриятидан сифатли жамоат транспорти тизимини талаб қилишга ҳақлимиз. Касал жамоат транспортимиз ўлиб бўлди. Менга қолса, шаҳар ва барча туман ҳокимларини автобусларда юришга мажбурлардим. Шаҳар маъмурияти хизмат машиналарида юришга маънавий ҳақсиз.
Иккинчидан, ҳукуматдан автомобиль импортига нисбатан рационал бож сиёсатини талаб қилиш керак. Ҳеч қурса автомобилларга бож тарифларини ҳар йили 20%га пасайтириш юзасидан 3-5 йиллик стратегия бўлиши лозим.
Учинчидан, жамоатчилик босими остида Uzauto Motors’га нисбатан монополияларга қарши ишлатиладиган барча таъсир чоралари қўлланилиши лозим. Отнинг калласидек жарималар, нарх ошириш чекловлари, контрактларни очиқлаш вҳк. Кеча депутат Нодир Жумаев тўғри масалани кўтарди: Uzauto Motors ҳадеб харажатлар ошди, дея баҳона қилаяптими, демак унинг контрактларини ўрганиш, кўтариш керак. Йилига миллиардлаб долларлик эҳтиёт қисм ва хом-ашё импорт қилишади.
Ва ниҳоят тўртинчидан, автомашина эмас, унинг эксплуатацияси қимматлашиши керак. Айниқса сақлаш ва суғурталаш харажатлари. Банклар томонидан автокредитларни ажратиш нисбий афзаллигини йўққа чиқариш керак. Ҳозир қўлланилаётган 300%лик риск етарли эмас. Дарвоқе, автомашинанинг 1 йиллик универсал суғуртаси 168 минг сўм. Бу жуда кам, шунинг учун ҳеч ким, ҳеч қайси суғурта компанияси ўз мажбуриятларига жавоб бермайди.
Яна бир масала: автомойкалар солиққа тортилиш ва ресурслардан фойдаланиш нуқтаи назаридан тўлиқ ўрганилиши керак. Уларнинг аксари амалдаги ёки собиқ амалдорларга тегишли ва солиқ тўламайди. Автомойка 2-5 доллар эмас, 10-20 доллар бўлиши лозим. Шаҳардаги юзлаб автомойкалар вилоятликларни ғирт текинга, ҳеч қандай меҳнат ҳуқуқи кафолатларисиз ишлатади. Сув ресурслари учун ё пул тўламайди ёки ноқонуний уланган, тўласа ҳам жуда кам тўлайди. Тушумларини яширади, солиқ тўламайди.
Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг парковка учун ажратилмаган олд йўлаклари, болалар майдончаларига машина парковкаси қақшатқич жарималаниши керак. Бу борада, айниқса, фуқаролар жамоатчилик назоратини ўрнатиши лозим.
(с) Буларнинг барчаси, албатта, ИМҲО.

Бутун дунё ҳаловатини ўғирлаган COVID-19 коронавируси минг афсуслар бўлсинким, мамлакатимиз сарҳадларига ҳам кириб келди. Бу ўз навбатида юрдошларимизда турли саволларни пайдо қилмоқда. “Коронавирус ойлигимизга таъсир қиладими?”, “Таълим ва тарбия муассасалари ёпилган бўлса, ишга борамизми?”, “Маошимиз қандай тўланади”, “Ўқишимиз ёпилди, энди биз амалиётга бормаймизми?” каби саволлар туғилмоқда.
Бу вазиятда аввало, инсон ўз хотиржамлигига эришиши керак. Ўз соғлиғига беъэтибор бўлмасдан, тавсия этилган кўрсатмаларга амал қилган ҳолда санитария-гигиения қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари мақсадга мувофиқ. Агар Сизда муаммо пайдо бўлса, албатта 1003 телефони орқали коронавирус бўйича ягона қўллаб-қувватлаш тармоғига мурожаат қилинг. Сизга ёрдам келишини кутинг. Имкон қадар оммавий тадбирларда иштирок этманг, умумий овқатланиш жойларидан фойдаланманг. Шу билан бирга, ваҳима билан савдо дўконларидан керак ва нокерак маҳсулотларни олишга шошилманг. Бундан айрим “учар савдо ходимлари” ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишлари мумкин. Тутуриқсиз миш-мишлар таъсирига тушманг, дорихоналардан турли хил дори-дармонларни сотиб олаверманг, худди охирзамон келадигандек, озиқ-овқат захирасини тўпламанг! Эътиборингизни шахсий гигиенага қаратинг, сифатли овқатланинг, витаминлар қабул қилиб, иммунитетингизни кўтаринг ва яхши ҳаёт кечиринг!
Энди юқорида фуқароларда пайдо бўлаётган саволларга тўхталиб ўтсак. Меҳнат кодексининг 219-моддасидага асосан ходим иш жараёнида ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келиб қолганлиги тўғрисида иш берувчига дарҳол хабар қилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириб бориш ва назорат қилиш билан шуғулланувчи органлар ана шу ҳолатларни тасдиқлаган тақдирда иш берувчи бу ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўради. Агар зарур чоралар кўрилмаса, ходим ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақлидир. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.
Меҳнат кодексининг 285-моддасида эса, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан, турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.
Бундай нафақа меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса ходимнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган муддатига (умумий иш стажига), қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда тўланади.
Нафақанинг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.
Қонунчиликка асосан, карантин вақтида мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки унинг жойлардаги бошқармалари рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Шу варақага эга бўлганларнинг ишга бормагандаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланиши керак.
Фуқаролардан яна бир илтимос шундан иборат бўлардики, ахборот олаётганда унинг расмий манбасига эътибор қаратинг. Ҳозирги ахборот асрида турли манфаатли кишилар Сизнинг ваҳимага берилишингиздан фойдаланиб қолиши мумкин.
Тиб қонунлари асосчиси, улуғ бобомиз Абу Али ибн Сино айтади: "Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғликдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир"
Ҳуқуматимиз томонидан барча ҳудудлар коронавирусни текшириш учун асбоб-ускуналари, тест воситалари ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминланди.
Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!
Нодир Жумаев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
иқтисод фанлари доктори, профессор

Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Тиббиёт ходимларининг ойлиги ошириладими?
https://parliament.gov.uz/uz/events/other/30455/
✅Каналга уланиш: https://t.iss.one/qonunchilikpalatasi

Коронавирус жаҳон иқтисодиётига таъсир қилади (ми)?
2019 йил якуни, 2020 йил бошидан буён глобал саломатлик фавқулодда ҳолатда қолмоқда. Биламизки, жаҳон иқтисодиёти молиявий инқирозларни бошидан кечирган даврларда халқаро молия ташкилотлари ва турли ҳукуматлар томонидан макроиқтисодий мувозанатни таъминлашга қаратилган зарурий чора-тадбирлар амалга оширилган.
2015 йилда Халқаро валюта фонди (ХВФ) томонидан қайта ташкил этилган Фавқулодда ҳолатлардан ҳимоя қилиш ва оқибатларни бартараф этиш фонди (Catastrophe Containment and Relief Trust) айнан ривожланаётган мамлакатларда турли табиий офатлар ва оммавий касалликлар оқибатларини бартараф этишни назарда тутганлигини таъкидлаш лозим. Ушбу фонд маблағлари қайд этилган йўналишларда Халқаро ривожланиш Ассоциацияси мезонлари (ЯИМ киши бошига 1165 АҚШ доллари ёки аҳолиси 1,5 млн. дан кам бўлган давлатларга 2230 АҚШ доллари) асосида берилиши мумкин. 2020 йил 11 март куни Буюк Британия ХВФнинг мазкур фондига Коронавирусдан азият чекаётган иқтисодиётлар учун 150 млн. фунт стерлинг грант маблағларини ажратишини маълум қилди. Бу эса, донор мамлакатнинг дастлабки молиявий ёрдамни амалга оширишини ўзида акс эттиради. Зотан, 2020 йил 2 март куни Кристалина Джиоржиева (ХВФ директори) ва Давид Малпас (Жаҳон банки гуруҳи Президенти) қўшма баёнот билан чиқиб, вирус сабабли иқтисодий қийинчиликларга юз тутаётган мамлакатларга молиявий кўмак беришга тайёр эканликларини билдирдилар. Жаҳон банки вируснинг иқтисодий оқибатлари ва уни баратаф этиш учун 12 млрд. АҚШ доллари миқдорида молиявий ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Бизнингча, мамлакатлар молия ташкилотларига эътиборни қаратишлари кузатилмаслиги мумкин. Биринчидан, ушбу эпидемиядан Хитойнинг ўзи қисқа муддатда чиқишга эришмоқда. Иккинчидан, вируснинг бирламчи ўчоғига айланган Европа Иттифоқи мамлакатлари ЕвроКомиссиянинг раҳнамолигида халқаро ташкилотларнинг молиявий кўмагини жалб этмаслиги мумкин.
Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, дунё иқтисодиёти 2009 йилдан буён ўзининг дастлабки юқори иқтисодий ўсишига эриши бошланганда вирус таъсирининг юзага келиши глобал иқтисодиётни яна хавф остига қўйди.
Бу ҳолат, биринчидан, халқаро савдонинг ярмини ташкил этувчи глобал қўшимча қиймат занжирини камайишига таъсир этиши; иккинчидан, вирус аниқланган мамлакатлардан молиявий капиталнинг қочиши; учинчидан, инсонлар уйларида қолишлари сабабли ишлаб чиқаришга йўналтирилган завод (фабрика)лари “бўш ёки ишсиз” қолмоқда. Тўртинчидан, ривожланаётган мамлакатларда транспорт ва туризм соҳасининг етакчилиги ушбу иқтисодиётларга салбий таъсирининг инобатга олиниши билан акс этади.
Жаҳон савдо ташкилотининг маълумотига кўра, йўловчиларнинг ҳаво транспортида ташиш, юкларни ташиш, молиявий транзакциялар, ахборот технологиялари хизматлари кабилар бўйича савдолар ҳажми кескин пасайиб кетган.
Қисқа ўрганишлардан сўнг қуйидаги хулосаларни айтиш мумкин:
1. Мамлакатларда иқтисодий ўсиш даражаси ўрта муддатли даврда пасайиши кузатилади.
2. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш қийинлашиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун, миллий фонд бозори барқарорлигини сақлаб туриш учун ички истеъмолни таъминлаш лозим бўлади.
3. Мамлакатларда макроиқтисодий мувозанат нобарқарорлашуви ортидан ЯИМ ҳажми қисқаради. Мувозанат бузилишига импорт самараси таъсирини камайтириш учун фоиз ставкаларини тушириш орқали ички истеъмолни таъминлаш муҳим ҳисобланади. Натижада, инсонлар кредитлар олиш имконияти ошиб, ялпи талаб ва ялпи таклиф мувозанатига эришиш мумкин.
4. Туризм соҳасида турғунлик юзага келиши кузатилади. Натижада, ишсизликни юзага келишига шароит яратилиши ва иқтисодий ўсишга ҳам салбий таъсири кузатилиши мумкин.
Нодир Жумаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
иқтисод фанлари доктори, профессор
Дилшоджон Рахмонов, Банк-молия академияси кафедра мудири,

✍️ Ўзбекистонда коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар
Жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалиши энг йирик иқтисодиётга эга мамлакатларда ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмларининг кескин қисқариши, глобал ишлаб чиқариш занжирлари ва савдо алоқаларининг издан чиқишига сабаб бўлди. Бу ҳолат Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўтказиши табиий эди.
Ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўриш масалани ижобий ҳал этишга хизмат қилиши шубҳасиз. Шу маънода коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобидан 10 трлн. сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди.
Бу маблағлар коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлашга сарфланади.
Шунингдек, иқтисодиётимизга ҳамда 2020 йилда бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 1 млрд АҚШ доллари миқдоригача халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва бошқа манбалар жалб этилади.
Раҳбар ходимларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг юзага келган муаммо ва қийинчиликларни ҳал этиш мақсадида қилган мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиш, расмиятчилик, сансалорлик ва бюрократияга йўл қўйилмаслиги юзасидан шахсий жавобгарлиги ҳозирги вазиятдан чиқишда муҳим омил эканлигини унутмаслигимиз керак.
Айтиш керакки, 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилади. 2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади. Қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йилда ўрнатилган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилади. 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилади. Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилади.
2020 йил 1 октябргача бўлган даврда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади ва солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини кўрмайди.
Шунинг билан бирга коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.
Тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинади. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилиши таъминлади.
Пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланиш ҳисобига пул бозорига ҳар ойда умумий суммаси 1 трлн сўмгача ликвидлик тақдим этилади.
Бу каби кўрилаётган чора-тадбирлар аҳоли саломатлигини таъминлаш билан бирга, уларнинг ҳаёт фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.