deputat ABDUVALIYEV
18 subscribers
33 photos
17 videos
33 links
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. Депутатлик фаолиятига доир қизиқ воқеа-ходисалар, қонунлар таҳлили ва бошқа масалалар эълон қилиб борилади.
Download Telegram
9 апрель - Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

📌@NodirABDUVALIYEV
❗️«Заковат стипендияси»ни бериш тартиби тасдиқланди


👉2022-2023 ўқув йилидан бошлаб «Заковат» интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган жамоа аъзолари учун йил давомида ҳар ой «Заковат стипендияси» берилади.

«Заковат стипендияси» интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида қуйидагича тақсимланади:

• 1-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 5 баравари миқдорида (ҳозирда 1 350 000 сўм);

• 2-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (ҳозирда 1 080 000 сўм);

• 3-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида (ҳозирда 810 000 сўм) белгиланади ва йил давомида ҳар ой тўлаб берилади.

📌@NodirABDUVALIYEV
🟢 Президент Шерали Жўраевга табрик йўллади

👉 Давлатимиз рахбари бугун қутлуғ 75 ёшга тўлган Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Давлатимиз раҳбари ушбу сана муносабати билан ҳурматли ҳофизимизга табрик ҳам йўллади.

“Сизни бутун ҳаётини ўзбек маданияти ва санъатини ривожлантиришга бағишлаган, ўз ижодий мактабини яратган улкан ва бетакрор истеъдод эгаси, фидойи ва миллатпарвар шахс сифатида яхши билади ва юксак қадрлайди” дейилади табрикда.

📌@NodirABDUVALIYEV
❗️1 майдан бошлаб ҳайдовчининг ёнидаги олд ўриндиқда ўтирган йўловчи ҳам хавфсизлик камари тақиши мажбурий бўлади.

👉 Айрим йўловчиларга, жумладан ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморларга (махсус тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда) хавфсизлик камари тақмасликка рухсат этилади.

👉 Шунингдек, эндиликда орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар ва аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари ҳам хавфсизлик камарини тақиши керак бўлади. Бугунги кунгача ушбу тоифага камар тақмасликка рухсат берилганди.

📌@NodirABDUVALIYEV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент йўлларидаги “яма”лар 10 кун ичида таъмирланади

Шаҳар асосий йўлларидаги барча “яма”лар 10 кун ичида тўлиқ таъмирланиши керак;

Иш сифатли бажарилишини прокуратура назорат қилади;

Ремонт ишлари иложи борича кечки пайт амалга оширилади;

Фуқаролар “Халқ назорати” портали орқали йўлдаги носозликларнинг расмларини юборишса яхши бўлар эди.

📌@NodirABDUVALIYEV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Шу йил 1 майдан кучга кирадиган янги Йўл ҳаракати қоидалари хақида батафсил

📌@NodirABDUVALIYEV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз 15 апрель куни бўлиб ўтган йиғилиш якунида ажратилаётган маблағларни керакли лойиҳаларга йўналтириш зарурлиги ҳақида гапириб ўтди. 

"Ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм бюджетданми, банкданми — бу ҳаммаси халқнинг пули. Маблағлар фақат ва фақат ўзини оқлайдиган, одамларнинг даромадини оширадиган ва иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтирилиши керак", деди президент.

📌@NodirABDUVALIYEV
Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга чет элдан 1,47 млрд долларлик пул ўтказмалари юборилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3% кўп.

Тижорат банклари жисмоний шахслардан январь — март ойларида 2,11 млрд (38%) доллар сотиб олган, аксинча ушбу муддат давомида 1,73 млрд (69%) долларлик валюта сотган.
📌@NodirABDUVALIYEV
1 майдан олд ўриндиқдаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақишга мажбур бўлди. Бунга риоя қилмаса, ким жаримага тортилади, йўловчими ёки ҳайдовчи?

ЖАВОБ: Олд ўриндиқдаги йўловчи хавфсизлик камари тақмаса, жарима ўша йўловчига қаратилади. Жарима миқдори ярим “минималка”, яъни 135 минг сўм.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида подполковник Азиз Раҳматуллаев жавоб берди.
📌@NodirABDUVALIYEV
❗️1 майдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?

Хотин-қизлар фаолининг
ойлик иш ҳақи оширилади;

Пенсия ва нафақалар нақд пулда берилади;

Ёшларнинг туризм бўйича ташаббусларига 50 млн сўмдан грант ажратилади;

Маҳалла раисининг иш ҳақи миқдори маҳалласидаги хонадонлар сонига қараб белгиланади;

«Автомобиль тарихи» маълумотларини олиш имконияти йўлга қўйилади;

Ветеринария илмий-тадқиқот институти илмий ходимларига ҳақ тўлаш Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади;

Пенсияни пластик картада олувчиларга қўшимча 1 фоиз тўлаб берилади;

Мигрантларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади.
📌@NodirABDUVALIYEV