NDPI.UZ
8.3K subscribers
39.2K photos
4.61K videos
918 files
12.2K links
Ájiniyaz atındaǵı Nókis mámleketlik pedagogikalıq institutınıń rásmiy Telegram kanalı

Veb-sayt 👉 https://ndpi.uz
Instagram 👉 https://instagram.com/ajiniyaz_nmpi
Facebook 👉 https://facebook.com/NukusDPI

Bizge múrájat 👉 https://t.iss.one/imatekov
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

2020/2021 ўқув йили қабул жараёнларини ташкил этишнинг долзарб масалаларига бағишланган онлайн брифинг

2020 йил 4 июнь куни соат 12:00да
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган онлайн брифинг бўлиб ўтади.

Онлайн брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Маджит Каримов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, бир гуруҳ олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Тадбирда 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш, қабул параметрлари ҳамда кириш тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ барча саволларга атрофлича жавоб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, халқ таълими вазири Ш.Шерматов Фарғона давлат университети студиясидан қатнашадилар. Қолган мутасадди раҳбарлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилган аудиториядан иштирок этадилар.

Тадбирга мавзу юзасидан қизиққан барча оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкент давлат иқтисодиёт университетига таклиф этилади.

Маълумот учун: Фархад Бабашев – Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари, (90) 319-76-70

Эслатма: Брифинг иштирокчиларидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

Академик лицейларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланди

2020-2021 ўқув йили
учунумумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи ўқувчиларини Республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга ҳужжатларини онлайн қабул қилиш бошланди.

Академик лицейларда:

👉 аниқ фанлар;
👉 табиий фанлар;
👉 хорижий тиллар;
👉 ижтимоий гуманитар фанлар йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган таълим берилади.

Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида республикадаги барча академик лицейлар ҳақида маълумотлар умумлаштирилган махсус телеграм канал ташкил этилди.

Ушбу канал орқали юртимиздаги академик лицейларнинг расмий саҳифалари орқали ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади.

❗️Ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

Бугун соат 16:00 да АОКАда 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифинг ўтказилади.

Мазкур брифингда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б. Мусаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, Халқ таълими вазири Ш.Шерматов ва ДТМ директори М.Каримовлар қатнашади.

Брифинг давомида спикерлар томонидан 2020/2021 ўқув йили қабулида киритилаётган янгиликлар тўғрисида ахборот берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

Матбуот анжумани ўтказилади

Эртага, 29 июнь куни соат 15:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтади

Мавзу: Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси жорий йил биринчи ярим йиллиги ижроси таҳлили ва 2020/2021 йил учун ОТМларга қабул масалалари.

Матбуот анжумани UzReport TV телеканали ва телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари (facebook, youtube) орқали тўғридан-тўғри кўрсатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
📣 #Эълон!

Магистратурага ўқишга ҳужжат топширмоқчи бўлган барча абитуриентлар диққатига:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат билан қуйида танишишингиз мумкин

@otm_info - Олий таълим ислоҳотлари: олий таълим тизимидаги энг сўнгги янгилик ва хабарлар, фойдали маълумотлар: ишончли ахборот
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

Диққат, касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

Давлат комиссияси
мажлисининг 2020 йилдаги 1-сон баёнига мувофиқ 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади.

2020/2021 ўқув йили учун касб-ҳунар мактабларига 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилади.

Ўқувчилар ушбу платформа орқали 200дан ортиқ касблардан танлаш имкониятига эга.

9-синф битирувчилари қуйидаги ҳужжатларни топширадилар:

👉 Электрон ариза
👉 Умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси.
👉 3x4 фотосурат


❇️ Касб-ҳунар мактабларида қуйидаги ва бошқа турдаги касблар бўйича кадрлар тайёрланади:

🔹 тикувчи;
🔹чилангар;
🔹иссиқхона ва парник хўжалиги лаборанти;
🔹автомобилларни таъмирлаш чилангари;
🔹ошпаз;
🔹қандолатчи;
🔹асаларичи.

❗️Касб-ҳунар мактабларининг афзаллиги, бу ерда 2 йил давомида умумтаълим ва мутахассислик фанлари интеграциялашган дастурлари асосида ўқитилади. Ўқувчига ўзи танлаган касб бўйича билим берилади.

‼️Фуқаролар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари бўйича ташкил этилган “Call марказ”га қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.

Телефон: (71) 246-11-92

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

Қабул жараёнларига бағишланган брифинг бўлиб ўтади

Бугун, 9 июль куни соат 16:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида карантин даврида қабул жараёнини ташкил этиш масалаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтади.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Давлат тест маркази ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси раҳбарлари иштирок этади.

Брифинг «Ўзбекистон24», «UzReport» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Шунингдек, kun.uz, АОКА ва eduuz каналларида брифинг тафсилотлари ёритиб борилади.

Бизни кузатиб боринг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

Магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган аммо асосланган узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган (ариза билан мурожаат қилган) абитуриентлар ДИҚҚАТИГА!

Республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган (ариза берган) аммо узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг мурожаатларига асосан (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) улар учун 2020 йил 22 сентябрь куни соат 10:00 да онлайн тест синовлари ўтказилади.

👉 Мазкур онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат этилган (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) абитуриентлар 2020 йил 21 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетларидан логин ва пароли орқали онлайн тест синовларида иштирок этиш рухсатномасини олишлари мумкин.

Ушбу тоифадаги абитуриентлардан рухсатномаларида белгиланган манзилларга (ҳудуд, бино) фуқаролик паспорти ҳамда тестда иштирок этиш рухсатномаси билан 22 сентябрь куни соат 09:30 га қадар етиб келишлари талаб этилади.

❗️Белгиланган муддатдан кеч келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
​​#Эълон

Бугун, 21 сентябрь куни соат 16:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари ҳамда ОТМ ректорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Тадбирга мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

Манзил:
Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 16-уй

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларининг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича мурожаат қилган фуқаролар диққатига!

2020-2021 ўқув йилида турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича 10 мингга яқин аризалар онлайн қабул қилинди. Ҳар бир ариза кўриб чиқилишида тегишли олий таълим муассасасининг талабаларни қабул қилиш имконияти, талаба ҳозиргача ўқиган таълим йўналиши бўйича истиқболда кадрларга бўлган эҳтиёж, ўқишни кўчириш ёки тиклаш учун асосларнинг мавжудлиги ва бошқа маълумотлар чуқур таҳлил қилинади. Бу эса маълум вақтни талаб этади, аризалар сони ҳар йилдагидан анча кўп.

Шу сабабдан фуқароларимиздан оғир-вазмин бўлишни, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар хил норасмий ахборотларга ишонмасликни сўраймиз.

Турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича кўриб чиқилган аризалар бўйича 14 октябрь соат 12:00дан бошлаб тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.

Аризаларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

Коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонларини ўтказиш масалаларига доир матбуот анжумани

Бугун, 16 ноябрь куни соат 15:00да АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йилида коллежлар ва техникумларга ҳужжат топширган абитуриентлар учун саралаш имтиҳонларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманида вазирлик раҳбарияти, тегишли бошқарма бошлиқлари, Давлат тест маркази вакиллари ҳамда коллеж ва техникум директорлари иштирок этади.

Тадбирда саралаш имтиҳонларини ўтказишга оид барча саволларга ойдинлик киритилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

Коллеж ва техникумларга ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

2020 йил 19 ноябрь
кунидан бошлаб Давлат тест маркази томонидан 2020/2021 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган коллеж ва техникумларда РУХСАТНОМАЛАР берилади.

Абитуриентлар рухсатнома олиш учун ҳужжат топширган таълим муассасасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан мурожаат этишлари сўралади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
QQR.pdf
687.5 KB
#Эълон

Қорақалпоғистон Республикасидаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Эълон

Эртага коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинади

2020/2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар иштирокида ўтказилган саралаш имтиҳонлари (тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари 2020 йил 17 декабрь куни эълон қилинади.

Абитуриентлар саралаш имтиҳонлари натижаларини ўзлари ҳужжат топширган таълим муассасаларида билишлари мумкин.

Шунингдек, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти - www.dtm.uz орқали ҳам тест синовлари натижалари билан танишиш мумкин бўлади.

Kаnalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/nmpi1934
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

❗️Коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари якуни бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентларга 2020/2021 ўқув йилида ўқиш учун белгиланган тўловларнинг камида 50 фоиз миқдорини тўлаш муддати 2021 йилнинг 20 январь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
#ЭЪЛОН

Жорий йилда халқаро ва республика миқёсида жами 654 та анжуман ўтказилади

❗️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-ф-сонли фармойиши билан 2021 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.

Унга кўра, 2021 йилда:

👉 278 та халқаро;
👉 376 та республика миқёсида;
👉 жами 654 та илмий ва илмий-техник тадбир ўтказилади.

🔰Анжуманлар 8 та йўналишда ташкил этилади. Мазкур анжуманларда иштирок этишни хоҳловчи профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ҳамда талабалар анжуман ахборот хатлари бўйича маълумотларни вазирлик веб-сайти орқали ҳам олишлари мумкин.

Ахборот хатлари билан танишиш:
👉 https://edu.uz/uz/pages/conference-and-seminars

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#ЭЪЛОН

⚡️ Академик лицейлар учун дарслик ва ўқув адабиётлар яратиш бўйича муаллифлар таркиби танловига старт берилди

🔰 Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (ёки муаллифлар жамоаси) қуйидаги ҳужжатлардан иборат таклифларни танлов комиссиясига тақдим этадилар:

иштирок этиш учун буюртманома;
қатнашчининг сўровномаси;
ўқув адабиёти концепцияси
(0,5 босма тобоққача), унда ўқув курсининг мақсади ва вазифалари, мазмуни ва тузилмасига назарий-методологик ёндашув, ўқув адабиётининг методик аппаратига асос қилиб олинадиган дидактик принциплар акс эттирилиши керак;
ўқув адабиётининг режа-проспекти (бўлимлар ва мавзулар мазмунининг тезисли баёни, 1 босма тобоққача);
битта бобнинг намуна матни.

🔰 Танловда иштирок этиш учун тайёрланган таклифлар жорий йилнинг 10 июнь кунига қадар асл нусхада ва электрон шаклда қабул қилинади.

👉 ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

👉 ФАНЛАР РЎЙХАТИ

👉 ТАКЛИФЛАРНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Батафсил маълумот 👉 https://edu.uz/uz/news/view/2545

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

Барча илмий изланувчилар учун EDUUZ тавсия этади

⚡️“Янги воқеълик: Йиртқич нашрлар истилосининг илмий салоҳиятга таҳдиди” мавзусидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузуридаги Халқаро ватандош экспертлар форумининг навбатдаги вебинари бўлиб ўтади.

🕰 Онлайн вебинар 2021 йил 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузуридаги Халқаро ватандош экспертлар форуми аъзолари иштирокида ўтказилади.

↗️Вебинарда
қатнашувчилар Жамғарма расмий сайти (https://webinar.eyuf.uz) орқали белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Эълон | #Ўқишни_кўчириш

⚡️Республика ОТМга ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланди

🔘 2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:

➡️ республиканинг бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида – “transfer.edu.uz”;

➡️ хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан – “transfer.dtm.uz”.

▶️ Ушбу электрон “transfer.edu.uz” тизими орқали аризаларни қабул қилиш бошланди.

⚠️ transfer.dtm.uz орқали аризаларни 15 июль 22.00 дан бошлаб рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

👉 @eduuz
#ЭЪЛОН

⚡️ТАЛАБАЛАР УЧУН БЕПУЛ FULL-STACK КУРСИ!

Дастурлашни қайердан бошлашни билмасангиз ва мустақил бўлишни истасангиз...

👨🏻‍💻 Атиги 3 ой ичида Frontend курсини ўрганиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Талаблар:
Ёш 17-27
Шахсий компьютер
Бошланғич инглиз тили
Ва албатта кучли иштиёқ

🆓 Курс мутлақо бепул ва қатнашиш учун рўйхатдан ўтинг

✔️ Бундан ташқари, ўқув дастурининг кейинги босқичида барча имтиҳондан ўтган кучли талабалар Epam ва itechART компанияларида амалиёт ўтишлари мумкин.
👍6🔥1👏1