Nishon24.uz | Rasmiy kanal
251 subscribers
1.26K photos
340 videos
1 file
1.3K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб борди.

Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан соат 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бошланади.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кинематография агентлиги Бош директори - Фирдавс Абдухолиқовнинг суди қолдирилди.

Унинг адвокати ҳимояси остидаги Абдухолиқовнинг соғлиғи ёмонлашгани боис судни бошқа кунга қолдиришни сўради

Унинг талаби қаноатлантирилди

@nishon24_uzb
⚡️⚡️⚡️

ДХХнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, "M.F." МЧЖ дорихонаси сотувчиси Ш.А. фуқаро Б.га 70 дона "Регапен" ва 137 дона "Тропикамид" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 12,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 70 дона "Тебантин", 56 дона" Регапен", 30 дона "Тропикамид", 30 дона "Сандокс" ва 20 дона "Карбамезапин" номли дори воситалари ҳамда ҳеч қандай ёзувсиз 61 дона капсуладаги дорилар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

@nishon24_uzb
«Бочка» ҳудудида анъанавий тоғ қишлоғи барпо этилади

Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ дарвозаси» ва «Юсуфхона» ҳудудларида экокаркас ва жамоат жойлари, Жанубий Хўжакентда анъанавий тоғ қишлоғи барпо этилади.

Шунингдек, жамоат пикник зоналари ташкил этилади. Уларнинг дастлабкисини шу йил баҳор мавсумида очиш режалаштирилган.

@nishon24_uzb
«Прописка» сўзи қонунчиликдан бутунлай «ўчирилади»

Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.

бугунги кунда «прописка» сўзи маънан эскирган ва ушбу атама фуқаролар онгида «тўсқинлик қилувчи», «эркинликни чекловчи» деган тушунчаларни келтириб чиқармоқда. Шу муносабат билан, қонун ҳужжатлардаги «доимий прописка қилиш» ва «турган жойи бўйича ҳисобга олиш» тушунчаларини «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» ва «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаларига алмаштирилмоқда.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисордаги фотоқопқон икки бош қор қоплонини суратга олди

Қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор. У сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири ҳисобланади.

@nishon24_uzb
Ўзбек қўмондони Толибон армиясининг корпусига раҳбар этиб тайинланди

Толибон мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Салоҳиддин Айюбий Пактия вилоятидаги 203-"Мансурий" армия корпусига қўмондон этиб тайинланди.

Бундан аввал Айюбий Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида қўмондон бўлган. Айнан унинг отряди Шибарган шаҳридаги маршал Дўстумнинг саройини эгаллаб олган. Салоҳиддин Айюбий ўтган йил сентябр ойида ушбу саройда турк ОАВсига интервью берган.

@nishon24_uzb
⚡️⚡️⚡️

Ҳукумат қарорлари билан бир қанча тайинловлар амалга оширилди

Ҳукуматнинг тегишли қарорларига кўра:

Шахрух Хамидович Рахимов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланди.

Улугбек Патхидинович Касимходжаев Вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Рустамхон Камалханович Азизов Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Азиз Тулкунович Гафуров ҳамда Алексей Вадимович Сим Агентлик Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@nishon24_uzb
Шавкат Мирзиёев Пекинда қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида иштирок этди.

@nishon24_uzb
05.02.2022 йил, Тошкент вақти билан 09:16 да (05.02.2022 йил, Гринвич бўйича 04:16 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 36,32 градус шимолий кенглик; 71,09 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6,8. Чуқурлик 225 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 573 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 4 балл, 355 км.
Фарғона вилоятида 3-4 балл, 455 км.
Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 506 км.
Андижон вилоятида 3-4 балл, 508 км.
Жиззах вилоятида 3-4 балл, 510 км.
Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 518 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 523 км.
Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 545 км.
Тошкент шаҳрида 3 балл, 573 км.
Навоий вилоятида 3 балл, 653 км.
Бухоро вилоятида 3 балл, 698 км.
Хоразм вилоятида 2-3 балл, 1074 км.
Қорақалпоғистон Республикасида 2 балл, 1198 км.

@nishon24_uzb
Бухоро ва Самарқанд вилоятида фуқароларни техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Қ. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Бухоро тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд темир йўл техникуми ўқитувчиси К.А. фуқаро Ш.ни 800 АҚШ доллари эвазига ушбу техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

@nishon24_uzb
Интерпол томонидан одамфуруш аёл қўлга олиниб, Ўзбекистонга депорт қилинди

Одам савдосида айбланаётган қидирувдаги ўзбекистонлик аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди.

У одам савдоси билан шуғулланган, яхши маошли иш ваъда қилиб, қизларни БААга олиб борган ва у ерда паспортларини олиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Аёл Ўзбекистон Республикасини тарк этганда, унга нисбатан судланувчи сифатида сиртдан қарор чиқарилган.

2013 йилдан бери Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган. Интерполнинг юртимиздаги Миллий марказий бюроси ва Бухоро вилояти Ички ичлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари тезкор ҳаракатлари натижасида БАА ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.

@nishon24_uzb
Тошкент вилоятида мамлакатга яширин тарзда қурол олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси "Ғишткўприк" чегара божхона постига кириб келган фуқаро Е.А. бошқарувидаги TOYOTA LAND CRUISER автомашинаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари ва оғзаки сўровда айтилмаган 1 дона пневматик тўппонча, 2 дона пневматик тўппонча учун газ балон ҳамда 310 дона пневматик ўқлар борлиги аниқланди.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича, мазза қилиб рақсга тушётганларнинг бири Андижон вилояти Хўжаобод тумани ХТБ мудири экан.

Иш вақтидан кейин барча истаганча дам олишга ҳаққи бор, унинг маънавият даражасини ўлчаш эса бизни ваколатимизга кирмайди.

@nishon24_uzb
10 нафар судьялар жавобгарликка тортилди

Жорий йилнинг 3 февраль куни йўл қўйган камчиликлари ва масъулиятсизлиги учун қуйидаги судьялар жавобгарликка тортилди:

1. ФИБ Бухоро туманлараро судининг судьяси — А.Бахромов
2. ФИБ Бухоро туманлараро судининг судьяси — Ҳ.Саидов
3. Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси — Ф.Муродов
4. ЖИБ Бухоро шаҳар судининг судьяси — А. Жабборов
5. ФИБ Нукус туманлараро судининг судьяси — Ш.Абдижемилова
6. ЖИБ Нукус шаҳар судининг судьяси — И. Калниязов
7. ЖИБ Нукус шаҳар судининг судьяси — М.Бекимбетов
8. ФИБ Оҳангарон туманлараро судининг судьяси — Д.Шоматова
9. ФИБ Қуйи Чирчиқ туманлараро судининг судьяси — Ж.Бобоназаров
10. ЖИБ Янгийўл туман суди судьяси — Ш.Амиров

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент "ЎзАвтойўл" раҳбарига савол берди.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎂Тошкентдаги тўйлардан биридаги тортни кўринг! Айтишларича тортнинг нархи тахминан 2000 доллар экан 😳

@nishon24_uzb
Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Яхшиев 50 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Русланбек Давлетов Юнусободда "снос"га тушган дўконларнинг аслида нимага бузилганлигини тушунтириб берди

@nishon24_uzb
Тошкент шаҳрида “Яшнобод тумангаз” таъминоти бўлими хизмат бошлиғи жиноят устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Яшнобод тумангаз” таъминоти бўлимининг “Аҳоли истеъмолчилар билан ишлаш” хизмати бошлиғи Ф.Х. фуқаро Б.нинг хонадонидаги газ сарфи қарздорлиги учун ҳисобланган 4 млн сўм пеняни қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали йўқ қилиб бериш эвазига пора талаб қилиб, ўз хизмат хонасида 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@nishon24_uzb