Nishon24.uz | Rasmiy kanal
251 subscribers
1.26K photos
340 videos
1 file
1.3K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
Собиқ ҳоким археология ёдгорлигини сотиб юборгани аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишларда археологик ёдгорликларни сақлаш ва муҳофаза қилишда қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилганлиги маълум бўлди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти, Паркент тумани, «Истиқбол» МФЙдаги «Тепа (Култепа)» археология ёдгорлигига тегишли 2 гектар ер майдони ҳудуди 2018 йил 28 сентябрда Паркент туманининг собиқ ҳокими Н.Мухаммедов томонидан амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда аукцион савдолари орқали «U.Q.B» МЧЖга хом ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун бериб юборилгани аниқланди.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондан 1,6 млн долларни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган 6 нафар қирғизистонлик ушланди

@nishon24_uzb
АҚШ Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлаш учун 10 млн долларлик дастурни ишга туширди

Беш йиллик дастур мактаб битирувчилари, қизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилишга ёрдам беради.

@nishon24_uzb
Пекинда бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчиларнинг экипировкаси.

@nishon24_uzb
11 млрд сўмлик харид чеклар учун бериладиган кешбек ноқонуний ўзлаштирилди

Техник хизматлар кўрсатиш марказларининг 3 нафар ходими харид учун шаклланган деярли 16 мингта чекларни ўз номидан рўйхатдан ўтказгани аниқланди.

Жорий йил 1 январдан 1 февралга қадар 32 755 242 та харид чеки онлайн назорат-касса техникалари орқали чоп етилган бўлиб, шундан 1 482 563 тасига “Солиқ” мобиль иловаси орқали 19,4 млрд сўмлик кешбек ҳисобланган.
Рўйхатдан ўтказилган чеклар таҳлил қилинганда, айрим техник хизмат кўрсатиш маркази (ТхКМ) ходимлари кешбекка эга бўлиш мақсадида вазифаларини суиистеъмол қилиб, ўзгалар томонидан амалга оширилган харид учун шаклланган чекларни ўз номидан рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, 3 нафар ТхКМ ходими томонидан ўзлари хизмат кўрсатаётган 281 та тадбиркорлик субъектининг 11 млрд сўмлик 15,9 мингта харид чеки рўйхатдан ўтказилган.

@nishon24_uzb
#Тезкор

Узгидромет шошилинч ахборот билан чиқди

Гидрометеорология хизмати маркази 4-7 феврал кунлари юртимизда кучли шамол ва ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

@nishon24_uzb
УЛАР ҲАДДИДАН ОШАЯПТИ: "ЮК" БАМАЙЛИХОТИР ТОШКЕНТГА ОЛИБ КЕЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Э.Хамроев таниши А.Юлдашев билан учрашиб, унга ўзи билан Сурхондарё вилоятидан олиб келган 49,72 грамм "гашиш" гиёҳванд моддасини берган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Бундан ташқари, фуқаро Э.Хнинг вақтинча яшаш манзили кўздан кечирилганда, меҳмонхонадаги стол устидан бир дона сигарет қутиси ичида оқ полиэтилен пакетда думалоқ шаклдаги 0,61 грамм ва 1 000 сўмлик купюрага ўралган ҳолдаги 0,07 грамм, жами 0,68 грамм "гашиш" гиёвандлик моддаси аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ҳукмига кўра, судланувчи А.Юлдашевга нисбатан саккиз йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Э.Хамроевга эса етти йилу уч ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва жазони ўташ жойида гиёвандлик (гашиш)дан мажбурий даволаниш чораси тайинланди.

@nishon24_uzb
Навоийда Халқ таълими бўлими ходими $600 пора билан қўлга тушди

Навоий
вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳайдовчиси Н.Т. фуқаро Н.Ҳ.ни $600 эвазига Навоий вилоят Халқ таълими бошқармасида ишловчи таниши орқали Навоий шаҳар 2-сонли умумтаълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пулни олаётган вақтда ушланган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, 2022 йил 29 январь куни Навоий шаҳар Халқ таълим бўлими кадрлар бўйича инспектор-методисти вазифасини бажарувчи И.У. ҳайдовчи Н.Т. дан кимёвий ишлов берилган $600ни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда меҳнат қилаётган мигрантлар машҳур рэпер Моргенштерннинг қўшиғини куйлаб клип олишди

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятдаги санитар-гигиеник соҳадаги муаммоларни ёритган журналист, блогер, тармоқ фаолларига пул бермоқчи.

Кетдикми Самарқандга))

@nishon24_uzb
⚡️⚡️⚡️

7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.

@nishon24_uzb
Талаба ва ўқувчиларга чипталар учун 50 фоизлик чегирмалар сақлаб қолинади

Ўқишлар анъанавий шаклга қайтаётган бўлса ҳам, самолёт ва поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдоридаги чегирмалар сақлаб қолинади. Авиа ва темир йўл чипталари 7 февралга қадар бошқа муддатга бепул алмаштириб берилади.

@nishon24_uzb
Самарқандда сохта солиқчилар қўлга тушди

Улар кўчалардаги текин автотураргоҳларда жойлаштирилган автомашина эгаларидан пул талаб қилиб келган.

ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.Тадбирда икки фуқаро ҳайдовчидан кунлик маблағ талаб қилаётган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

@nishon24_uzb
Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб борди.

Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан соат 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бошланади.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кинематография агентлиги Бош директори - Фирдавс Абдухолиқовнинг суди қолдирилди.

Унинг адвокати ҳимояси остидаги Абдухолиқовнинг соғлиғи ёмонлашгани боис судни бошқа кунга қолдиришни сўради

Унинг талаби қаноатлантирилди

@nishon24_uzb
⚡️⚡️⚡️

ДХХнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, "M.F." МЧЖ дорихонаси сотувчиси Ш.А. фуқаро Б.га 70 дона "Регапен" ва 137 дона "Тропикамид" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 12,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 70 дона "Тебантин", 56 дона" Регапен", 30 дона "Тропикамид", 30 дона "Сандокс" ва 20 дона "Карбамезапин" номли дори воситалари ҳамда ҳеч қандай ёзувсиз 61 дона капсуладаги дорилар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

@nishon24_uzb
«Бочка» ҳудудида анъанавий тоғ қишлоғи барпо этилади

Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ дарвозаси» ва «Юсуфхона» ҳудудларида экокаркас ва жамоат жойлари, Жанубий Хўжакентда анъанавий тоғ қишлоғи барпо этилади.

Шунингдек, жамоат пикник зоналари ташкил этилади. Уларнинг дастлабкисини шу йил баҳор мавсумида очиш режалаштирилган.

@nishon24_uzb
«Прописка» сўзи қонунчиликдан бутунлай «ўчирилади»

Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.

бугунги кунда «прописка» сўзи маънан эскирган ва ушбу атама фуқаролар онгида «тўсқинлик қилувчи», «эркинликни чекловчи» деган тушунчаларни келтириб чиқармоқда. Шу муносабат билан, қонун ҳужжатлардаги «доимий прописка қилиш» ва «турган жойи бўйича ҳисобга олиш» тушунчаларини «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» ва «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаларига алмаштирилмоқда.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисордаги фотоқопқон икки бош қор қоплонини суратга олди

Қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор. У сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири ҳисобланади.

@nishon24_uzb
Ўзбек қўмондони Толибон армиясининг корпусига раҳбар этиб тайинланди

Толибон мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Салоҳиддин Айюбий Пактия вилоятидаги 203-"Мансурий" армия корпусига қўмондон этиб тайинланди.

Бундан аввал Айюбий Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида қўмондон бўлган. Айнан унинг отряди Шибарган шаҳридаги маршал Дўстумнинг саройини эгаллаб олган. Салоҳиддин Айюбий ўтган йил сентябр ойида ушбу саройда турк ОАВсига интервью берган.

@nishon24_uzb