This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#_тезкор
Маълумки, 4 май куни "Қамчиқ"довонида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида "Ангрен-Поп" электрлашган темир йўлида поездни электр билан таъминловчи таянч устуни қулаган эди.
Содир бўлган ҳодиса оқибатини бартараф этиш мақсадида тезкор штаб тузилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди. Электр танч устуни ва йўл остидан қўшимча сел ўтказгич қуриш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, автомабиль йўлида сел оқибатларини бартараф этиш мақсадида, сув ўтказиш иншоотларини ва кюветларини тозалаш тадбирлари олиб борилди. Ҳозирда давон ҳудудида ҳодиса оқибатдарини бартараф этиш тадбирлари давом этмоқда.
Facebook | Telegram | Instagram

🔥6👍1👏1
#саноат
Оҳангарон туманидаги замонавий ишлаб чиқариш лойиҳаси келгусида 500 та иш ўрни яратади
🏭“Ангрен” ЭИЗ ташаббуси билан амалга оширилган мазкур лойиҳа 5 йилга мўлжалланган бўлиб, умумий қиймати 23,5 миллион долларни ташкил этади. Бугунги кунга қадар, корхона инвесторлари томонидан 6,717 миллион долларлик сармоялар ўзлаштирилган.
📍Бу ерда ҳозир 154 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган бўлиб, тўлиқ қувватда ишга тушганидан кейин умумий ҳисобда 500 нарфарга яқин аҳоли иш билан банд бўлиши кўзда тутилган.
✅Корхона йилига 100 минг дона кир ювиш машинаси ҳамда 200 минг донагача совитгичлар ишлаб чиқариш қувватига эга.
Инвестиция лойиҳалари асосида биринчи босқичда 49 миллион долларлик, иккинчи босқичда эса 57,6 миллион долларлик маҳсулотлар маҳаллий ва хорижий давлатлар бозорларига “Made in Uzbekistan” бренди остида етказилиши режалаштирилган.

👍6🔥1
#инсон_азиз
#эҳтиром
🗞Азалдан "Тошкент ҳақиқати" ва "Ташкентская правда" газеталари таҳририятида Устоз-шогирд" анъаналари юксак қадрланади.
📰Бу жамоада кўплаб ёш журналистлар тажриба орттирган. Бу жараёнда устозларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этиш лозим.
✅Шу пайтгача таҳририят томонидан ижодий жамоада кўп йиллар самарали хизмат қилиб, бугунда кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари — азиз устозлар Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўқланиб, уларга байрам совғалари топширилди.

👏4👍2
#об_ҳаво
🗓 Бугун 8 май санасида Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
💨 Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат
🌘 кечаси 13-18°
☀️ кундузи 27-32° бўлади.
#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 11115.90 сўм
🇷🇺 1 рубл = 167.34 сўм

👍2
#аҳоли_саломатлиги
Энди мингтепаликларга янги оилавий шифокор пункти хизмат қилади
🏥Пискент туманидаги "Мингтепа" маҳалласида ҳозир 4 минг 38 нафар аҳоли яшайди. Туман марказидан қарийб беш километр олисда жойлашган маҳалла фуқароларига тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида янги тиббиёт пункти қуриб, фойдаланишга топширилди.
✅Президентимизнинг жорий йил 18 мартда тиббиёт соҳаси ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида тиббиётни халққа янада яқинлаштириш, бирламчи тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича аниқ топшириқлар берилган эди. Ушбу тиббиёт маскани юқоридаги топшириқлари ижроси сифатида Мингтепа аҳолисининг дардига малҳам бўлади.
— Маҳалламиздан марказий поликлиникага етиб олгунча узоқ йўл босишга тўғри келарди, — дейди мингтепалик Феруза Мавлонова. — Айниқса, қиш-қировли кунларда кексалар, ёш болаларимиз билан қийналардик. Шифохона ёнгинамизда бўлгани яхши.
✅100 қатнов қуватига эга бўлган мазкур мажмуада умумий амалиёт шифокори, патронаж ҳамширалар ишлаяпти.

👍3🔥1👏1
#биласизми
Тошкент вилояти саноат шаҳарларининг вужудга келишида ишчилар батальонининг меҳнати катта бўлган
🏗Иккинчи жаҳон уруши бошлангач ҳукумат олдида биринчи навбатда фронт ортида саноат объектларини кўчириш ва уларни қайта ташкил этиш муаммоси пайдо бўлди.
📑1941 йил июнь ойида СССР Халқ комиссарлиги барча фронт этакларидаги корхоналарни Марказий Осиё ва Сибирга, ҳусусан Ўзбекистонга кўчириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
📎Унда, зудлик билан ишчилар учун турар-жой қуриш вазифаси ҳам қўйилди.
✅Жумладан, Чирчиқ шаҳри уруш йилларида кимё ва машинасозлик саноати марказига айланди. Бу жойларда ишлаш учун бошқа жойлардан ишчилар батальони юборилди. Агар 1939 йилда Чирчиқ шаҳрида 15 минг 47 нафар аҳоли яшаган бўлса, уруш якунлангач бу кўрсаткич 44 минг 900 нафарга етди.
🏘1941 йили Чирчиқ шаҳрида 307 та пахса, 411 та хом ва пишиқ ғиштдан барак ва 107 та коттеж типидаги мустахкам уйлар қурилди. Шу йил шаҳарда жами 134 минг 683 м2 турар-жой иморати қад ростлади.

👍5🔥1🤔1
#об_ҳаво
🗓 Бугун 9 май санасида Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
💨 Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат
🌘 кечаси 15-20°
☀️ кундузи 32-37° бўлади.
#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 111141.80 сўм
🇷🇺 1 рубл = 161.48 сўм

👍4🔥1
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотира - абадий, қадр - муқаддас
—
Память - вечна, почитание - священно
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

👍3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бизнинг_қаҳрамонлар
ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАН ЖАНГЧИ
◽️Анорқул ота Ҳатамов бу йил 101 ёшни қаршилади. 1942 йилнинг июнь ойида Белоруссия ўрмонларида илк бор жангга киришган қаҳрамонимиз кечаси ёнида бўлган сафдошини эрталаб тирик кўрмаслик азоби ҳақида кўзлари намланиб сўзлайди. У Белоруссия, Украина, Болтиқ бўйи республикалари, Польша ва Чехословакиядаги жангларда қатнашган..
🎖Анорқул Ҳатамов урушдаги жасорати туфайли 2-даражали “Улуғ Ватан уруши” ордени, “Берлинни забт этганлиги учун”, “Германия устидан қозонилган ғалаба учун”, “Жасорати учун”, “Жанговар хизматлари учун” каби ўнлаб медаллар билан тақдирланган.
‼️Рафиқаси билан 7 ўғил, 2 қизни вояга етказган отахон бугун 33 набира, 53 чевара ардоғида Пискентда умргузаронлик қилмоқда.

#хотира
Жангда айғоқчиларни қўлга олган ангренлик қаҳрамон жасорати унутилмайди
Асли Россия Федерациясида туғилган Николай Прокошин бошланғич мактабнинг 3-синфигача таълим олади, холос. Мурғаккина жуссаси билан ҳаётнинг катта-кичик сўқмоқларини босиб ўтган.
—1944 йилда харбий хизматга чақиришганида 17 ёшда эдим,—дейди Н.Прокошин. — Шу йилнинг ўзида урушга кирдим. Айниқса, Шарққа Хитой чегарасига Япон интервентларига қарши курашдаги жангда айғоқчини қўлга туширдим. Ҳозиргидек ёдимда. Шунинг учун Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ордени билан тақдирланганман. Япония устидан қозанилган ғалабада эса иккинчи орден соҳиби бўлдим. Урушдан сўнг Ўзбекистонга келдим, ўз Ватанимга эга бўлдим.
Уришдан кейин Н. Прокошин 1951 йилгача Узоқ Шарқда чегара қўшинларида хизмат килади. Вақт ўтиб холаси Зоя опа Ўзбекистонда яшашини таклиф қилади. Ангренга кўчиб келишини сўрайди. Қарийиб ярим асрдан буён шу ерда яшаб, меҳнат қилди. Ўзбек фарзандига айланган отахон бу йил 95 ёшни қаршилади.

👍10🔥1
#хотира_муқаддас
⚡️9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Нурафшон шаҳридаги Хотира майдонида Мотамсаро Она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди.
📷 Суратлар муаллифи: Суҳроб Боймирзаев

🔥5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хотира_муқаддас
⚡️9 май - Хотира ва қадрлаш куниНурафшон муносабати билан Нурафшон шаҳридаги Хотира майдонида Мотамсаро Она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди.
📍Унда Тошкент вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, ҳудуд фаоллари, ҳарбийлар, корхона ва ташкилотлар, жамоат вакиллари ва ёшлар қатнашиб, ҳурмат бажо келтирди.
✅Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбек халқи Иккинчи жаҳон уруши йилларида ватанпарвар, бағрикенг, меҳр-муруввати ва меҳнатсеварлиги билан мислсиз жасорат кўрсатди. 1941-1945 йилларда Тошкент вилоятидан жами 121 минг 969 нафар киши фронтга кетди. Уларнинг 22 минг 617 нафари жангларда ҳалок бўлган. 19 минг 367 нафари эса бедарак йўқолган.
📎Ҳозирги кунда вилоятда 30 нафардан зиёд II жаҳон уруши қатнашчилари яшамоқда.
🤝Уруш йилларида вилоятга 27 та завод ва фабрикалар эвакуация қилинган. Улар фронт учун керакли қурол-аслаҳа, кийим-кечак ва шу каби керакли жиҳозларни фронтга юбориш учун хизмат қилган.