Nishon24.uz | Rasmiy kanal
251 subscribers
1.26K photos
340 videos
1 file
1.3K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
#тезкор

Хушхабар: Президент ҳукуматга уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топшириғини берди.

@nishon24_uzb
Президент томонидан Ўзавтосаноат раҳбари Ш.Умурзоқов зиммасига бир ҳафта муддатда автомобиль савдосида очиқ-ошкора ва инсон омилидан холи тизимни йўлга қўйиб, сунъий навбатлар ва коррупцион ҳолатларни таг-томири билан йўқ қилиш учун шахсий жавобгарлик юкланди.

@nishon24_uzb
Ўзбек йигити дўстлари билан қоғозни долларга айлантирган камерунлик «сеҳргар»ни ўғирлаб кетишди

Камерунлик Уилям Ўзбекистонга келган ва кейин у Фарҳод билан учрашиб, қоғоздан пул ишлаш сирини биладиган сеҳргарлар оиласиданлиги эканлигига ишонтирган ва унга 20 минг доллар берса, 60 минг доллар ишлаб чиқаришга ваъда берган, аммо пулни олгач, ватанига қочиб кетган.

Кейинроқ Фарход Уилямни ижтимоий тармоқлардан топиб, пулини қайтариб берса, бой ўзбекларни алдашга ёрдам беришига ишонтирди. Уилям рози бўлиб, танишини Тошкентга жўнатади.

Кейин Фарҳод ва унинг дўстлари уни ўғирлаб кетишади ва ҳаёти учун 30 минг доллар талаб қилишади. Улар пулни кутаётганларида камерунлик қочиб кетган ва ИИБга хабар берган.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uzbekistan Airways илк Airbus A321neo (LR) самолётини қабул қилиб олди.

@nishon24_uzb
Расман: водий вилоятларида газ "заправка"лари вақтинча ўз фаолиятини тўхтатади

Бундан мақсад – биринчи навбатда табиий газ етказиб берилиши муҳим ҳисобланган аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасалар, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик станцияларнинг табиий газ таъминотида барқарорлигини таъминлашдан иборат.

@nishon24_uzb
Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Жўраевич бунга қадар Наманган вилояти прокурори лавозимида фаолият олиб борган.

@nishon24_uzb
Ярим миллион долларни еб юборган "Асака банк" ходимларига "розыск" эълон қилинди

Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси Муродов (собиқ), кредитлаш бўлими бошлиғи Ядгаров, “Асакабанк” АЖнинг бош офиси Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевлар Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредитни қўлга киритиш мақсадида “Grand Buxara Agro” МЧЖ раҳбари Бахронов, “Kafil sug’urta” МЧЖнинг Бухоро филиали мудири Абдураҳмоновлар билан ўзаро жиноий тил бириктирган.

Натижада хорижий валюта асл нархидан икки баравар қимматга келишилган иссиқхона мажмуасини сотиб олишга йўналтирилган. Кредит қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига 503 минг АҚШ доллари миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда банк собиқ бошқарувчиси Муродов ва бош офис Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевларга қидирув эълон қилинган. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари суд олдида жавоб бермоқда экан.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ойбек” чегара божхона постида юк машинасидаги хуфя жойларда 232 дона ўрамда салкам 230 кг. героинни олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Донбассдаги Украина армиясининг биринчи жанговар бўлинмаси М141, NLAW и ПТРК Javelin каби танкга қарши жанговар қуроллар билан зирҳланди

@nishon24_uzb
Паркент тумани "Красногорск" ҳудудида номаълум йиртқич ҳайвон аҳолининг чорва молларини ваҳшийларча бўғизлаб кетаётган экан.

Маҳаллий аҳолини айтишича, бу ҳолат икки йилдан бери давом этмоқда, ўтган йили элликка яқин чорва молларга тажовуз қилган.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнесмен Мурод Назаров Жеймс Бонд ролида реклама қилган Ocard бренди остидаги сув бизнеси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизига тегишли экан.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Эски намунадаги гувоҳномалар қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;

2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;

2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;

2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон президенти Садир Жапаров автобус ҳайдади

Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автобусни шахсан Садир Жапаровнинг ўзи синовдан ўтказди

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер сотар «замҳоким» ушланди

Чиноз тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари
35 гектар ер майдонини боғдорчилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Тезкор тадбирда, сўралган пулдан 40 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ушланди.

@nishon24_uzb
Наманган вилоятида 995 миллион сўмлик товарларнинг яширин айланмасига чек қўйилди.

@nishon24_uzb
Ўзбекистон орқали Украина давлат хизматлари порталига хакерлар ҳужум қилди

Украина рақамли трансформация вазири Михаил Федоровнинг айтишича, “Дия” давлат хизматлари веб-сайтига ҳужум Россия ва Хитойдан бошланган, Чехия ва Ўзбекистондан давом этган.

@nishon24_uzb
34 ёшли Азиз Раметов кеча 15 февраль куни 29 ёшли Шаҳлохон Умарова билан никоҳдан ўтди.

Катта тўй эса 3 март куни

@nishon24_uzb
2022 йилда Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида Самарқанд, Тошкент вилояти, Бухоро, Хоразм, Сирдарё вилоятларида умумий қуввати 1 474 МВт бўлган, жами 7 та янги электр станция, шундан 6 та иссиқлик (ИЭС) ва 1 та қуёш фотоэлектр станциялари (ФЭС) ишга туширилади.

@nishon24_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонида юк автомобилида ёнғин юзага келди

ФВВ қутқарувчилари томонидан содир бўлган ёнғин бартараф этилди. Шунга кўра, ФВВ қутқарувчилари 2 та ёнғин-қутқарув автомашинаси ва 3 та махсус техникада воқеа жойига етиб келиб, ёнғинни тўлиқ бартараф этишган. Қутқарувчиларнинг саъй-

Ёнғин натижасида юк автомобилининг салон ва қисман юкхонаси зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлган фуқаролар йўқ.

@nishon24_uzb