Nishon24.uz | Rasmiy kanal
253 subscribers
1.26K photos
340 videos
1 file
1.3K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
​​#видеоселектор

Тошкент вилоятида ёшларга мос туристик хизматлар жуда кам

Айни пайтда давом этаётган Президент раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор бўлиб ўтяпти. Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Мўйноқ, Нукус, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Риштон каби янги йўналишлар очилди. Лекин айрим ҳудудлар қатори Тошкент вилояти ҳам ҳали бор имкониятлардан фойдаланаётгани йўқлиги танқид
қилинди.

Қорақалпоғистон, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда ёшларга мос туристик хизматлар жуда кам. “Оилавий” ва “барчаси ичида” хизматларини жорий қилиш ишлари суст. Чўмилиш ҳавзаси 1,2 мингдан зиёд меҳмонхонанинг фақат 30 фоизида бор.

Мамлакатимиз ҳудудларида 206 та термал ва минерал сувли булоқларнинг бугунги кунда 18 тасидан фойдаланилмоқда.

Мисол учун, Қамчиқ довонида (Оҳангарон тумани) 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмайди.

Facebook | Telegram | Instagram
#видеоселектор

🎙 Президент видеоселекторида туризм вазири, унинг янги тайинланган ўринбосарлари, вилоят ҳокимлари ва туризм бўйича муовинлари олдидаги энг устувор вазифалардан бири - туризм соҳасида пандемиягача бўлган кўрсаткичларни тиклаш экани таъкидланди.

💭 Туризм ва унга турдош соҳаларда камида 200 мингта янги иш ўринлари яратиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун йил якунига қадар ҳар бир вилоятда туристлар учун жозибадор бўлган камида 20 миллион долларлик 1 тадан йирик лойиҳани бошлаш зарур.

📌 Мисол учун, Бўстонлиқда “Амирсой мажмуаси”да ҳам болалар учун, ҳам катталар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, кунига минглаб хорижий ва маҳаллий туристлар келмоқда.

🔺 Бундай йирик лойиҳаларни қўшни давлатлар учун қулай бўлган Тошкент вилоятида ҳам барпо этиш учун барча имкониятлар етарли экани қайд этилди.

Facebook | Telegram | Instagram
Суҳандоннинг "Энг севимли хонандангиз ким?" деган саволига: "Менинг яхши кўрган қўшиқчим Ботир Зокиров", деб жавоб берган эди.

➥ Батафсил: https://nishon24.uz/uz/news/274

Facebook | Telegram | Instagram
Таҳлилларга кўра, Тошкент вилоятида пахта ва ғалладан қисқартирилаётган 5 минг 531 гектар ер майдонлари “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга ажратиб берилади.

➥ Батафсил: https://nishon24.uz/uz/news/275

Facebook | Telegram | Instagram
Аввалроқ, Ўрта Чирчиқ туманида фуқаро давлат ерини сотаётган вақтида ушланган эди.

➥ Батафсил: https://nishon24.uz/uz/news/276

Facebook | Telegram | Instagram
Имкониятларни сканердан ўтказиш Хитойни гилос бозори ўртача импорти учун ҳажми 1,4 миллиард долларга тенг бўлган дунёдаги энг катта бозор эканини кўрсатди.

➥ Батафсил: https://nishon24.uz/uz/news/278

Facebook | Telegram | Instagram
66 нафар фуқарони "Умра" сафарига юбориш мақсадида улардан жами 162 минг АҚШ доллари олинганлиги ҳам маълум бўлди.

➥ Батафсил: https://nishon24.uz/uz/news/277

Facebook | Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌎 Дунёда бўлаётган муҳим ва долзарб воқеаларнинг қисқача тафсилоти (видео)

🎞 Батафсил мазкур лавҳада

Facebook | Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дайжест

26-апрель: Бугун Nishon24.uzда ёритилган муҳим мавзулар билан танишинг

Facebook | Telegram | Instagram
#об_ҳаво

🗓 Бугун 27 апрель санасида Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмгир ёгади, баъзи жойларда кучли бўлади,  момақалдироқ  бўлиши мумкин. Кундуз куни ёғингарчилик кутилмайди. 

💨 Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши  мумкин.

Ҳарорат
🌘 кечаси 12-17°
☀️ кундузи 23-28° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 11260.28 сўм
🇷🇺 1 рубл = 143.53 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
Тошкент вилояти: Бу йилги нишонида ғалла ҳосилдорлиги 70 центнер

➥ Батафсил: https://nishon24.uz/uz/news/279

Facebook | Telegram | Instagram
Мамлакатимиз қонунчилигида 1 майдан қандай ўзгаришлар кучга киради?

♦️ Хотин-қизлар фаолининг
ойлик иш ҳақи оширилади;

♦️ Пенсия ва нафақалар нақд пулда берилади;

♦️ Ёшларнинг туризм бўйича ташаббусларига 50 млн сўмдан грант ажратилади;

♦️ Маҳалла раисининг иш ҳақи миқдори маҳалласидаги хонадонлар сонига қараб белгиланади;

♦️ «Автомобиль тарихи» маълумотларини олиш имконияти йўлга қўйилади;

♦️ Ветеринария илмий-тадқиқот институти илмий ходимларига ҳақ тўлаш Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади;

♦️ Пенсияни пластик картада олувчиларга қўшимча 1 фоиз тўлаб берилади;

♦️ Мигрантларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади.

Facebook | Telegram | Instagram
Англия ва Уелсда янги қонун жорий этилди.

➥ Батафсил: https://nishon24.uz/uz/news/280

Facebook | Telegram | Instagram
#огоҳ_бўлинг

«Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди

Бугун кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

Facebook | Telegram | Instagram
Россиянинг етакчи олий ўқув юрти бўлган Урал федерал университети ректори В.А.Кокшаров бошчилигидаги делегация Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали фаолияти билан танишди.

➥ Батафсил: https://nishon24.uz/uz/news/281

Facebook | Telegram | Instagram
#ташаббус

Энди Оҳангаронда китобхонлар сафи ортадими?

📚Оҳангарон туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев яхши ташаббусни бошлади. Туман Ахборот-кутубхона маркази фондини янада бойитиш мақсадида, ҳокимлик томонидан 39 млн. сўм маблағ ажратилиб, 244 номдаги жами 774 та китоб олиб келинди.

📌 Маълум бўлишича, ушбу китоблар аҳоли орасида ўтказилган сўровнома натижалари асосида харид қилинган.

Facebook | Telegram | Instagram
#футбол

ОЧЛ. Бугун Насаф гуруҳдан чиқиш учун "Ал-Веҳдат"га қарши баҳс олиб боради

Ҳозир Рўзиқул Беридиев шогирдлари гуруҳда 8 очко билан иккинчи поғонани банд қилган.

Эътиборлиси, кеча "Пахтакор" — "Ал-Товуун" ни 5:4 ҳисобида мағлуб этиб "Насаф" учун яхши имконият яратиб берди.

Насаф бугунги учрашувда йирик ҳисобда мағлубиятга учрамаслиги керак. Шунда жамоа гуруҳдан чиқа олади.

"Ал-Веҳдат" — "Насаф" ўртасидаги учрашув бугун соат 22:15 да старт олади.

Facebook | Telegram | Instagram
#муносабат

Гавҳар Матёқубовага “Ўзбекистон Хореография Aкадемиясининг фахрий профессори” унвони топширилди.

➥ Батафсил
: https://nishon24.uz/uz/news/282

Facebook | Telegram | Instagram
Тошкент вилоятидаги бошқармалар раҳбарлари ижтимоий тармоқларда қанчалик фаол?

🌐Ҳозир кўп соҳаларда ахборот теҳнолоиялари ва интернетдан унумли фойлаланган ҳолда, самарали ишлар қилиняпти. Айниқса, онлайн мулоқотлар, аҳоли мурожаатлари тингланиб, ижобий ҳал этилаётгани ортиқча вақт ва харажатлар сарфланишининг олдини оляпти.

Шундай бўлса-да вилоят бошқарма бошлиқларининг аксарияти ижтимоий тармоқларда расмий саҳифа юритмасликлари қанчалик тўғри?

🔺Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, бунда аҳоли билан қандай мулоқот олиб борилаётгани, тезкорлик жиҳатлари бўйича кичик суриштирув ўтказдик. Бу ҳақда олдин хабар берган эдик.

Натижалар билан танишинг.

◽️Садриддин Шоқосимов
- Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи. Ижтимоий тармоқларда фаол эмас, расмий саҳифалари йўқ.

◽️Олимжон Халикулов - Тошкент вилояти Молия бошқармаси бошлиғи. Ижтимоий тармоқларда фаол эмас, расмий саҳифалари йўқ.

◽️Жасур Ахроров - Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи. Ижтимоий тармоқларда фаол эмас, расмий саҳифалари йўқ.

◽️Улуғбек Тухтаев - Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи. Ижтимоий тармоқларда фаол эмас, расмий саҳифалари йўқ.

◽️Улуғбек Акбаров - Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи. Ижтимоий тармоқларда фаол эмас, расмий саҳифалари йўқ.

◽️Азамат Камолов - Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи: "Telegram" тармоғида анча фаол бўлиб, расмий саҳифаси мавжуд. Уни 12 мингга яқин обуначилар кузатиб боради.“Facebook” тармоғида ҳам расмий саҳифаси мавжуд, 2200 дан ортиқ дўстлари бор. Саҳифаларида касбига доир маълумотларни мунтазам равишда жойлаб боради.

◽️Абдували Темирпулатов - Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи. “Facebook” тармоғида шахсий саҳифаси мавжуд, 400 дан ортиқ дўстларга эга. Инстаграм тармоғида ҳам 100 дан ортиқ обуначилари бор. Фақат шахсий суратлар ва маълумотларни жойлаб боради.

Суриштирувларимиз давом этади. Навбат қолган бошқармаларга!😊

Facebook | Telegram | Instagram
Брюсселдаги иқтисодий таҳлил маркази мутахассиси бунга изоҳ берди

➥ Батафсил
: https://nishon24.uz/uz/news/283

Facebook | Telegram | Instagram
Рамазоннинг учинчи даҳаси, яъни Қадр кечаси шу йилдан келгуси йилгача бўладиган ишлар, ҳукмлар, ризқлар, ажалларнинг миқдори ўлчанади.

➥ Батафсил
: https://nishon24.uz/uz/news/284

Facebook | Telegram | Instagram