Nishon24.uz | Rasmiy kanal
251 subscribers
1.26K photos
340 videos
1 file
1.3K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
Долларнинг расмий курси пасайди

🏦 Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

💲 Унга кўра, 1 АҚШ доллари 16,38 сўмга арзонлаб, 10 823,52 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.

Facebook | Telegram | Instagram
#Президент_қарори

2022 йил 1 июлдан бошлаб 2025 йил 1 июлга қадар: оммавий ахборот воситалари фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди — Президент қарори

Ҳамда “Олтин қалам”нинг бош миллий мукофоти учун автомобиль берилади.

Facebook | Telegram | Instagram
#Хотира

УНУТМОҚ ОСОНМАС СИЗЛАРНИ...

“Чирчиқ тонги” газетасининг собиқ бош муҳаррири, педагогика фанлари номзоди Салима Яминова 1963 йилнинг 28 ноябрида Бўка туманида таваллуд топган.

Тошкент Давлат университети Ўзбек тили ва адабиёти факультетида таҳсил олган.

1995-1997 йилларда “Чирчиқ тонги” газетаси таҳририятида Маориф ва маданият бўлими мудири сифатида фаолият юритиб, 1997 йилдан умрининг охирига қадар бош муҳаррир сифатида самарали меҳнат қилган.

Facebook | Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табрик

Ҳурматли журналистлар, сизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз.

📜 Аслида жамиятимизнинг ажралмас қисми бўлган журналистлар ҳақида сўз юритганда, биз, аввало, доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига кириб борадиган, холислик ва ҳаққонийлик, Ватан ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўядиган олижаноб ва масъулиятли касб эгаларини тасаввур қиламиз.

✍️ Сиз ўз қаламингиз билан юртимизда тинчлик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшяпсиз. Ижодий ютуқ ва шижоат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.

Ҳурмат билан “Nishon24.uz” сайти жамоаси.

Facebook | Telegram | Instagram
#эшитдингизми
#қарор_ва_ижро

Президент қарорига мувофиқ Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилида жойлашган “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериладиган бўлди.

🗞Ушбу бинога даврий босма нашрларнинг таҳририятлари ижара ҳақи тўламасдан (коммунал тўловлар ва кўрсатиладиган бошқа хизматлар бундан мустасно) жойлаштирилиши мумкин.

Facebook | Telegram | Instagram
#об_ҳаво

🗓 Бугун 28 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

💨 Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. 

Ҳарорат
🌘 кечаси 21-26°
☀️ кундузи 37-42° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 10823.52 сўм
🇷🇺 1 рубл = 203.16 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
#мулоҳаза

Нишонга тегадиган мақоллар:

Амал тегса нодонга,
Ўзини урар ҳар ёнга.

Facebook | Telegram | Instagram
#футбол

Қатар ҳукумати огоҳлантиради: мундиалда ким ЛГБТ байроғини кўтарса қамалади

🇶🇦 Маълумки, Қатар бу йил футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ҳукумат томонидан мусобақа вақти ким ЛГБТ байроғини кўтарадиган бўлса, 7 йилдан 11 йилгача қамалиши ҳақида огоҳлантирди.

💭Биз ислом давлатидамиз. Сиз эса динимиз, маданиятимиз ҳамда эътиқодимизни ҳурмат қилишингиз керак”, – дейилади муносабатда.

Facebook | Telegram | Instagram
#Хотира

УНУТМОҚ ОСОНМАС СИЗЛАРНИ...

Бекобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари вазифасида намунали фаолият олиб борган Илҳом Жўраев бугун орамизда йўқ. У 1984 йилда Бекобод туманида туғилган эди.

Тошкент Ахборот технологиялари университетини тамомлаб, ахборот технологиялари соҳасида ёш, умидли ва изланувчан мутахассис сифатида камол топиб бораётган эди.

Унинг шахсий ташаббус ва жонкуярлиги билан қисқа фурсатда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати фаолиятини талаб даражасида ташкил этиш ва шакллантиришда муносиб қадамлар қўйилиб, ҳудуд медиа маконида профессионал ёндашув ва янгича тажрибалар намоён бўлаётганди.

Унинг орзулар кўп эди, аммо бешафқат ўлим 2021 йили автоҳалокат туфайли уни орамиздан олиб кетди.

Сен доимо қалбимиздасан, Илҳомжон!

Facebook | Telegram | Instagram
#тадқиқот

Олимлар шолипояларда ўрдак боқиш орқали ҳосилдорлик ошишини аниқлади

Шоличилик илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Муҳаммад Эргашевнинг таъкидлашича, шоли майдонларида ўрдак боқиш технологияси ижобий таъсир кўрсатади.

Хусусан, шолипояларда бегона ўтларнинг сонини 6-15 донагача камайишига олиб келади. Натижада шоли навларидан гектарига 2,7 центнер қўшимча ҳосил ва гектарига 180 килограмм ўрдак гўшти олишга эришилади.

Шунинг учун шоли экилган майдонларда ўрдак боқиш агротехникасини ишлаб чиқиш аҳамиятли ҳисобланади.

Facebook | Telegram | Instagram
#видеоселектор

Президент раислигида видеоселектор йиғилишида билдирилган фикр ва таклифлар асосида аниқ ечимлар белгиланди

▫️ Биринчиси – пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизим жорий қилинади. Лекин ўтган йили республика бўйича 121 та пахта-тўқимачилик кластеридан 18 тасида ҳосилдорлик 25 центнердан кам бўлган.

❗️Сабаби, уруғчилик, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғоришда жиддий муаммо ва камчиликлар бор. Атиги 21 та кластерда уруғчилик цехлари мавжуд. Чигитни тайёрлаш (протравка) ҳам саноқли кластерларда йўлга қўйилган. Ер сифатини яхшилаш, уруғчилик бўйича бор-йўғи 6 та кластер замонавий лаборатория ташкил қилган.

Facebook | Telegram | Instagram
#видеоселектор

Энди ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашиш тақиқланади

"Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади. Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора”, деди Президент.

Янги кластерларни ташкил этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилади. Бундан буён битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этишга рухсат берилади (ҳозир – 3 тагача).

Facebook | Telegram | Instagram
#расмий_ахборот

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати раҳбари Нурбек Ҳалимов:

Ҳозирги кунда 13 минг тонна шакар арзонлашлаштирилган махсус расталар орқали 10-12 минг сўмдан сотилмоқда.

Шунингдек, ун ва пахта ёғини савдога чиқариш ҳажмлари кўпайтирилиб, нархларни сунъий оширган ҳолда битимлар тузиш ҳолатлари бўйича иқтисодий жарималар миқдори оширилди. Биржада нархларни манипуляция қилиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда савдони амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича 52 нафар шахсга нисбатан чоралар кўрилди.

Facebook | Telegram | Instagram
#суриштирув

Бугун оддий халқ учун дам олиш қанчага тушади?

Тошкент вилояти хушҳаво манзиллари ва сўлим санаторийлари билан машҳур. Аммо уларда дам олишга оддий аҳолининг қурби етадими? Нархлар қандай? Мақолада шу ҳақда сўз боради.

Батафсил: nishon24.uz/uz/news/410

Facebook | Telegram | Instagram
#Тайинлов

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ректор этиб тайинланди.

Facebook | Telegram | Instagram
#таклиф

Энди раислар депутатлар орасидан сайланади. Сабаби ҳокимлар кенгаш раислигидан кетяпти.

📑 Конституциявий қонун
лойиҳасига кўра, ҳокимлар маҳаллий депутатлик кенгашларига раислик қилишига чек қўйилади. Бироқ кенгаш раислари ҳам бевосита халқ томонидан сайланмаслиги мумкин: улар кенгаш депутатлари орасидан сайланади. Маҳаллий бюджетни шакллантириш ваколати ҳокимда қолади, кенгаш бюджетни ҳоким тақдимига биноан тасдиқлайди.

‼️ Бу борада 99-, 100- ва 101-моддаларга ўзгартишлар киритиш кўзда тутилмоқда.

Facebook | Telegram | Instagram
#Тезкор

Тонировка нархи тушиши кутилмоқда

📄 Ўзбекистонда транспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархи тушиши кутилмоқда. Ҳозирда келишув босқичида бўлган ҳужжат лойиҳасига кўра:

орқа ва олд ойна тонировкаси — БҲМнинг 15 баравари миқдорида (4,5 млн сўм);

орқа ён ойналар тонировкаси — БҲМнинг 1 баравари миқдорида (300 минг сўм).

Facebook | Telegram | Instagram
❗️Расман: орқа ён ойналарни тонировка қилиш текин бўлди

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, 1 июлдан бошлаб:

автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.

Facebook | Telegram | Instagram
#об_ҳаво

🗓 Бугун 29 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

💨 Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. 

Ҳарорат
🌘 кечаси 21-26°
☀️ кундузи 37-42° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 10800.55 сўм
🇷🇺 1 рубл = 203.88 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE #Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Нурафшон шаҳридаги ёшлар етакчиси вилоят ҳокимидан ҳудудидаги мактабнинг бўш хоналари таъмирлаб берилса, у ерда турли тўгараклар фаолиятини йўлга қўйишини айтди.

Зойир Мирзаев унинг таклифини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Facebook | Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшларга_маслаҳат

- Ўзини курашиб енголмаган одам бошқаларни ҳам, муаммоларини ҳам енга олмайди - Зойир Мирзаев.

Facebook | Telegram | Instagram