Nigora Xodjayeva
150 subscribers
1.03K photos
283 videos
2 files
746 links
AOKA
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
✔️А.Ходжаев: АОКА рақамли медиа соҳасида саводхонликни ошириш бўйича қатор режалар ишлаб чиқмоқда

Жорий йилнинг 15-16 август кунлари АОКАда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун "France 24" Франция халқаро янгиликлар телеканали журналистлари Полина Чубар ҳамда Антуан Кормери ўқув-тренинг машғулотлари ўтказишди.

Полина Чубар маҳорат дарсларида иштирокчиларга ахборот тақдим этишда унинг асосли ва холислигини текширишда коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, ёлғон ва реал тасвирларни ажратишда ишончли манбалар билан ишлаш, шунингдек, кўплаб давлатлардаги фейк хабарларга қарши курашувчи Марказларнинг фаолият усуллари ва устун жиҳатларини таққослаб маълумотлар тақдим этди.

Францияда журналистларни тайёрловчи Académie France24- MCD-RFI директори Антуан Кормери Академия ва "France 24" Франция халқаро янгиликлар телеканали фаолияти ҳақида маълумот берди.

Тренинг қатнашчилари Франция журналистларни тайёрлаш академиясида асосан қайси йўналишда иш олиб борилиши, журналистларни тайёрлашда эътибор қаратиладиган жиҳатлар, "France 24" халқаро телеканалида янгиликларни узатишда маҳаллий, минтақавий мухбирларнинг фаолиятлари борасидаги саволларига жавоб олишди.

Семинар якунида Агентлик директори А.Ходжаев иштирокчиларга сертификат топширди. АОКА халқаро ахборот майдонида юқори рейтинга эга медиа компаниялардан кучли, маҳоратли мутахассисларни жалб қилган ҳолда журналистларнинг саводхонликларини ошириш борасида қатор мақсадлар қўйганини таъкидлаб ўтди.

Шу тариқа бугун икки кун давом этган ўқув-семинари якунланди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📶 Медиа макон: дунё янгиликлари

🗣Microsoft компанияси OpenAIга зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни блоклаш мақсадида сунъий интеллект хизматларидан фойдаланишни режалаштирмоқда;

🗣Катта ёшли америкаликларнинг қарийб ярми сўровда TikTok тақиқланишини қўллаб-қувватлашди;

🗣Microsoft компанияси сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали қидириш тизимида устунликка эга бўлишига қарамай Googleни ортда қолдиришга ҳаракат қилмоқда;

🗣Федерал савдо комиссияси 2009 йилдан бери илк марта блогерларни қўллаб-қувватлаш қоидаларини янгилади, бу эса баъзиларда саволларни уйғотмоқда;

🗣Сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳаларга буюртма ва талаб ортиши сабаб Cisco акциялари ўсиб бормоқда;

🗣Нью–Йорк ҳукумати давлат ходими гаджетларида TikTokдан фойдаланишни тақиқлади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек халқи учун катта йўқотиш. Охиратлари обод бўлсин!
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Польшанинг "Onet Podróże", "Kaleidoscope", "Fly4free", TVP, "Business Traveller Poland", "Podróże Gazeta", "Polskie Radio", "Pasażer" каби йигирмага яқин оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Travel Blogerлари билан учрашдик.

Маҳаллий ва хорижий журналистлар “LOT Polish Airlines” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўйиши муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этишди.

Олдинда “City-tour”! Янги контентлар билан бўлишамиз!
Миллий медиа соҳасида ишлай бошлаганимга 20 йил бўлди. Узоқ муддат, лекин самарали ҳаёт йўли.

Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида "Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасининг 20 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирландим.

Бугун бир нарсани ишонч билан айта оламан, нодавлат телерадиоканаллар жамият ҳаётида ҳар қачонгиданда фаол. Ягона тилагим ҳам шу. Тўғри сўздан, тўғри йўлдан ҳеч қачон қайтманг!

Соҳада ҳар дақиқа биз билан ҳамнафас бўлаётган медиа вакилларга катта раҳмат! 🙏
Тошкентда Марказий Осиё журналистлари форуми якунига етди. Унда 150 дан ортиқ медиа вакили иштирок этди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти бошқарма бошлиғи Нозима Давлетова, Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез, СFI бош директори Тьерри Валла,  CNCнинг аудиовизуал ҳамкорлик масалалари бўйича атташе Эммануэль Фосийон, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси раиси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа,  Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш  жамоат фонди ижрочи директори Акром Фозилов мазкур форумнинг ўтказилишига муносиб ҳисса қўшишди.

Франция Журналистика давлат мактаби вакиллари Никола Сурис, Антуан Кормери, Оливие Абаллен, Денис Теиссу шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистоннинг етакчи медиа вакиллари, мамлакатимиздан экспертлар - Беруний Алимов, Никита Макаренко, Шаҳноза Соатова,  Хушнудбек Худобердиев, Нозима Муратова, Дарья Османова ва бошқалар журналистикада ҳамкорликни мустаҳкамлаш, рақамли хавфсизлик, фактчекинг, дезинформация ва сунъий идрок каби мавзуларда мулоқотлар, тақдимотлар ва баҳс-мунозаралар олиб боришди.

Якунда франциялик меҳмонлар ЎзЖОКУ фаолияти билан танишишди.
Forwarded from Komil Allamjonov
Aziz vatandoshlar, sizlarni Xotira va qadrlash kuni bilan tabriklayman!

Bugun biz mislsiz jasorati va chidamliligi bilan boshqalarga namuna bo‘lgan ajdodlarimiz xotirasi oldida ta’zim qilamiz.

-

Дорогие соотечественники,  поздравляю вас с Днём памяти и почестей!

Сегодня мы склоняем головы перед теми, чей подвиг остаётся образцом беспримерного мужества и стойкости.
Forwarded from Komil Allamjonov
Bugun nodavlat telekanallar vakillari bilan navbatdagi uchrashuv bo‘ldi. Unda so‘z erkinligi, milliy kontent va bolalar uchun sifatli media mahsulotlarni yaratish masalalarini muhokama qildik. Shu o‘rinda Prezidentimizning matbuot va so‘z erkinligi borasidagi pozitsiyalari juda qat’iyligi, ochiqlik siyosatisiz taraqqiyotga erishish qiyinligi yana bir bor ta’kidlandi.

Albatta, muammolar ko‘p. Matbuot erkinligi yuzasidan reytinglarimizda o‘zgarish bor. Lekin biz bugun erkin matbuotni huquqiy maydonga olib chiqmas ekanmiz, muammolar sudlarda hal bo‘lishiga erishmas ekanmiz, taraqqiyot o‘rniga xaos paydo bo‘lishi, jurnalist yoki blogerman deb turli noqonuniy harakatlar, shantaj, firibgarlik holatlariga yo‘l qo‘yilishi natijasida jabr ko‘rgan fuqarolar soni ortib ketishiga sababchi bo‘lamiz. Afsuski, bunday holatlar bo‘ldi. Reyting tuzilishida shu kabi hodisalar ham ta’sir qildi deb o‘ylayman.

Rivojlanish hech qachon silliq bo‘lmaydi. O‘yin qoidasi aniq-ravshan va hamma uchun teng bo‘lsagina, rivojlanish bo‘ladi. So‘z erkinligi – bu barchaning huquqi. Matbuotning ham, unda aks ettirilayotgan shaxslarning ham. Shu muvozanatni ushlash muhim. Demak, ortga yo‘l yo‘q – bu aniq. Faqat oldinga. Oldinga – huquq, me’yor va qonun doirasida, oldinga.

Hali yana ko‘p muammolar bo‘lishi mumkin va bu tabiiy. Lekin bu muammolar biz boshlagan islohotlarga soya solmasligi kerak. Chunki bugungi davrda matbuot – nafaqat ko‘zgu, balki mudofa, xavfsizlik masala darajasidagi institutdir.