Кеча Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар сони 119 нафарни ташкил этди.
Уларнинг 54 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Telegram | YouTube

Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди
Қўшни Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур предметлар ва медикаментлардан иборат жами 74 тонна юк ортилган самолёт Афғонистонга жўнаб кетди.

Бугун «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳада жами 128 та модданинг тенг ярими, яъни 64 тасини ўзгартиш ва 6 та янги модда қўшиш таклиф этилмоқда. Улар орасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ва ижтимоий соҳаларда жуда муҳим янгиланишлар бор.
Хусусан, инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади (13-модда).
Ҳуқуқий давлатда барча муносабатлар аниқ қоидалар билан тартибга солинган бўлиши керак. Ҳеч бир муносабат ҳуқуқий ечимсиз қолмаслиги шарт. Аммо, ижтимоий муносабатларнинг жуда кенг. Ҳаётда шундай вазиятлар ёки ҳолатлар вужудга келиши мумкинки, давлат ва инсон ўртасидаги айрим муносабатларнинг ечими қонунчиликда кўрсатилмаган ёки ноаниқликларга сабаб бўлиши аниқ. Мана шундай ҳолатларда муаммо кимнинг фойдасига ва қандай тартибда ҳал этилиши муҳим аҳамият касб этади.
❗️ Бу ўзгартиришлар энг аввало инсон қадрини улуғлаш бўйича улуғвор ғоянинг амалга татбиқ этилишига, ҳужжатларда ноаниқлик ва қарама-қаршилик пайдо бўлганда давлат манфаатлари эмас, инсон манфаатлари устунлигини таъминланишига олиб келади.

Аввал хабар берганимиздек, бугундан эътиборан Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди. Жамоатчилик ва блогерларда шу чоққача келиб тушган таклифларнинг мазмунига алоҳида қизиқиш мавжудлигидан келиб чиқиб, айрим эътиборга молик статистик жиҳатларга тўхталмоқчиман. Аввало, бугунги кунгача энг кўп таклиф келиб тушган бўлимлар, боблар ва моддаларга эътибор қаратсак.
Конституция бўлимлари бўйича
Комиссияга келиб тушган жами таклифларни таҳлил қилганда, энг кўп ўзгартириш таклиф қилинган бўлимлар иккинчи, учинчи ва бешинчи бўлимлардир. Биргина бешинчи бўлимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича жами 6 минг 302 та таклиф келиб тушган. Эътибор беринг, "Конституция ва қонуннинг устунлиги" деб номланган учинчим бўлимга 5 минг 717 та таклиф келиб тушган. Демак, фуқароларимиз қонун мамлакатимизда янада устивор бўлиши ва бунда Асосий қонунда зарур кафолатлар кўпроқ берилишини истайди.
Конституция боблари бўйича
Қомусимизнинг еттинчи, ўнинчи, йигирма биринчи бобларини ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича жуда кўп таклифлар келиб тушган (умумий ҳисобда 6 минг 107 та). Масалан, "Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар" деб номланган VII бобга доир 2 минг 312 та таклиф келиб тушгани, сал чуқурроқ тафаккур қилинса, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти, давлатни ислоҳ қилишдаги иштироки юксалиб бораётганини кўрсатади.
Конституция моддалари бўйича
Моддалар бўйича қаралса, 90-моддага 4 минг 17 та, 24-моддага 1 минг 830 та, 41-моддага 1 минг 658 та таклиф келиб тушганини кўриш мумкин. Бу моддаларнинг мазмунига эътибор қаратиб, сўнгра фикр юритадиган бўлсак, аён бўладики, Ўзбекистон фуқаролари Асосий қонуннинг барча жиҳатларига фаол фуқаролик позицияларини билдиришмоқда. Масалан, Конституциянинг 90-моддасига келиб тушган таклифларнинг 3 минг 29 таси президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ. Шунингдек, Конституциянинг 41-моддасига келиб тушган 1 минг 658 та таклифларнинг аксарияти “ўқитувчи ва педагогларнинг юксак мақомини белгилаш, унинг ишларига аралашув чекланиши”га доир нормани киритишга оиддир.
Мухтасар айтганда, бугунгача халқ томонидан билдирилган таклифларнинг статистикаси мана шундай. Албатта, бугундан эътиборан сўзлаш, муҳокама қилиш кампаниясига старт берилди. Ҳамма ўз фикрини билдириши лозим деб ўйлайман.
Унутманг, Сизнинг фикрларингиз мазмуни қандай бўлишидан қатъи назар, Қонунчилик палатаси масъул қўмиталари ўрганиб чиқади, асосли деб топилса, қабул қилинади ёки тегишли тартибда жавоб қайтарилади.

Как уже сообщалось, с сегодняшнего дня началось всенародное обсуждение проекта Конституционного закона. Учитывая особый интерес общественности и блогеров к содержанию полученных предложений, я хотел бы остановиться на некоторых важных статистических аспектах. Прежде всего, акцентируем внимание на разделах, главах и статьях, по которым на сегодняшний день получено больше всего предложений.
По разделам Конституции
При анализе предложений, поступивших в Комиссию, наиболее часто предлагаемыми для внесения поправок являются второй, третий и пятый разделы. Только по внесению изменений и дополнений в пятый раздел поступило 6 302 предложения. Отметим, что в третий раздел под названием «Конституция и верховенство закона» поступило 5 717 предложений. Это означает, что наши граждане хотят, чтобы в стране было обеспечено верховенство закона и в Основном законе было предусмотрено больше гарантий.
По главам Конституции
Много предложений по внесению изменений и дополнений в Конституцию получено по VII, Х, ХХI главам (всего 6 107). Так, тот факт, что по главе VII «Личные права и свободы» поступило 2 312 предложений, свидетельствует о том, что, если подумать глубже, повышается правовая культура граждан, их участие в реформировании государства.
По статьям Конституции
По статье 90 получено 4 017 предложений, статье 24 — 1 830, статье 41 — 1 658. Если обратить внимание на содержание этих статей, а потом вдуматься, то станет ясно, что граждане Узбекистана выражают активную гражданскую позицию по всем аспектам Конституции. Так, 3029 предложений к статье 90 Конституции направлены на изменение срока избрания Президента на 7 или больше лет. Также большая часть из 1 658 предложений, поступивших по статье 41 Конституции, связана с введением нормы об «определении высокого статуса учителей и воспитателей, ограничении вмешательства в их деятельность».
В целом, статистика предложений граждан на сегодня выглядит таким образом. Конечно, с сегодняшнего дня дан старт кампании по всенародному обсуждению. Целесообразно, чтобы каждый выразил свое мнение.
Помните, независимо от содержания Вашего мнения, оно будет рассмотрено ответственными комитетами Законодательной палаты.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши керак (25-модда).
Яъни кўплаб давлатларда қўлланиб келаётган Миранда қоидаси институтини ривожлантириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, ушланадиган шахс сукут сақлаш, айтган ҳар қандай нарса судда унга қарши ишлатилиши мумкинлиги, ўзи ёллаган ёки давлат томонидан тақдим этиладиган адвокат иштирокини талаб этиш ҳамда ўз ҳуқуқларини тушуниши ҳақида огоҳлантирилишини талаб қилади.
❗️ Яъни у потенциал жиноятчи бўлса ҳам унинг ҳуқуқлари борлиги эслатиб ўтилиши шарт.
Ушбу қоида Конституцияда акс эттирилиши табиийки, жиноят содир этишда гумонланган ёки айбланган шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилмаслик имконини беради.
Telegram | YouTube
Яъни кўплаб давлатларда қўлланиб келаётган Миранда қоидаси институтини ривожлантириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, ушланадиган шахс сукут сақлаш, айтган ҳар қандай нарса судда унга қарши ишлатилиши мумкинлиги, ўзи ёллаган ёки давлат томонидан тақдим этиладиган адвокат иштирокини талаб этиш ҳамда ўз ҳуқуқларини тушуниши ҳақида огоҳлантирилишини талаб қилади.
❗️ Яъни у потенциал жиноятчи бўлса ҳам унинг ҳуқуқлари борлиги эслатиб ўтилиши шарт.
Ушбу қоида Конституцияда акс эттирилиши табиийки, жиноят содир этишда гумонланган ёки айбланган шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилмаслик имконини беради.
Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистоннинг 8 та шаҳрида бир вақтда “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси старт олди. Тадбир шиори — "Бир ватанда, бир вақтда, бир хил масофага, бир мақсадда — бирга югурамиз!"
Telegram | YouTube
Telegram | YouTube
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, ҳар ким давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, жамоат бирлашмаларида, ташкилотларда ўзи ҳақида тўпланган маълумотлар билан танишиш ва нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, шунингдек ноқонуний йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмаган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб этиш ҳуқуқига эга (30-модда).
❗️ Мазкур киритилаётган янгилик шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги унинг ахборотдан эркин фойдаланиши зарур шароитлари ва кафолатларини яратиш, шахсий ҳаётига тааллуқли сирларини сақлаш, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳимоя қилишни таъминлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратишга қаратилган.
Бунда, шахсларга таалуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот тоифасига кирадиган, шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни, сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмасликка, шунингдек жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотдан уларга моддий зарар ва маънавий зиён етказишни олдини олиш, шунингдек бу соҳадаги уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқарилишини таъминлашни кўзда тутади.

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг энг муҳим ўзига хос хусусиятлари билан танишдирамиз.
Хусусан, фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва экологик ҳуқуқлари, шу жумладан аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил — инфографикада 👆🏻

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади (24-модда).
1994 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Жиноят кодексида 33 та модда бўйича ўлим жазоси тайинланиши мумкин эди. Кеинчалик жиноий жазоларни либераллаштириш натижасида 2008 йилгача қонунчиликка мувофиқ икки турдаги жиноят, яъни жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятларини содир этганлик учун ўлим жазоси назарда тутилган эди, 2008 йил 1 январдан барча жиноятлар учун бекор қилинди.
Киритилаётган ўзгартириш нафақат ўлим жазосини бекор қилиш, балки қатъий равишда Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланишини, эълон қилмоқда.
❗️ Мазкур норма яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи сифатида тан олинишига асос бўлиб, мамлакатмизда ўлим жазосини белгилаш ва тайинлашни тақиқлайди. Шу тариқа Ўзбекистон бу ўта жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигини, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканлигини бутун дунёга яққол намоён қилади.

Ўзбекистон таэквондочилари Жанубий Кореяда ўтган Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб, тарихий ғалабага эришди.
Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Улуғбек Рашитов, Жасурбек Жайсунов, Никита Рафалович ва Шуҳрат Салаев барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлдилар.
Шу пайтгача ўтказилган қитъа чемпионатларининг биронтасида вакилларимиз бу қадар кўп олтин медалларга мушарраф бўлмаган.

Президентнинг "Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ:
➖ 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2025 йил 1 июлга қадар:
🔹 оммавий ахборот воситалари фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди, реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари бундан мустасно;
🔹 Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган матбаа ускуналари, замонавий фото ва радиотелевизион ускуналар ҳамда қоғоз божхона божидан озод этилади;
➖ 2023 йилдан бошлаб тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа муассасаларга 110 нусха даврий босма нашрлар ва 67 нусха китоб маҳсулотларининг мажбурий бепул нусхаларини юбориш амалиёти бекор қилиниб, улар томонидан босма маҳсулотларни харид қилиб олиш тартиби жорий қилинади (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бундан мустасно). Бунда, тегишли давлат органлари томонидан харид қилиб олиш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилади;
➖ бюджет ташкилотларига улардаги “кутубхона фонди” харажат моддаси орқали даврий босма нашрлар, уларнинг электрон шакли ва электрон оммавий ахборот воситаларига обуна бўлиш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади.

"Бир ҳақиқатни ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз керак: барчамиз демократия деб аталган буюк мактабнинг ўқувчиларимиз. Бу борада ҳали кўп нарсаларни ўрганишимиз зарур. Фарзандларимизни айни шу руҳда тарбиялашда журналистика соҳаси вакиллари, муҳтарам фахрийларимиз ўзларининг бой тажрибаси ва ибратли фазилатлари билан алоҳида намуна кўрсатадилар, деб ишонаман", — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.
Telegram | YouTube
Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:
▫️ Bloomberg Россиянинг сўнгги 100 йил ичида биринчи марта хорижий валютадаги суверен қарзи бўйича дефолтга учрагани ҳақида хабар берди. РФ Молия вазирлиги тўловлар тўлиқ амалга оширилганлигини, аммо улар хорижий молиявий воситачилар туфайли эгаларига етиб бормаганлигини айтди;
▫️ АҚШ Россияни қўллаб-қувватловчи компаниялар учун Америка технологиялари, жумладан, яримўтказгичлардан фойдаланиш имкониятини ёпади;
▫️ Эрон Саудия Арабистони Теҳрон билан дипломатик музокараларни давом эттирмоқчи эканлигини айтди;
▫️ 2018 йил октябрь ойида учирилган BepiColombo космик аппарати Меркурийнинг илк суратларини олди.
— — —
🌐 К итогам дня в мире:
▫️ Bloomberg сообщил о первом за более чем 100 лет дефолте России по суверенному долгу в иностранной валюте. Минфин РФ указал, что платежи исполнены в полном объеме, но не дошли до держателей из-за иностранных финансовых посредников;
▫️ США закроют поддерживающим Россию компаниям доступ к американским технологиям, в том числе полупроводникам;
▫️ Иран заявил, что Саудовская Аравия хочет возобновить дипломатические переговоры с Тегераном;
▫️ космический аппарат BepiColombo, запущенный в октябре 2018 года, сделал первые снимки Меркурия.

Айни пайтда айрим ҳамюртларимиз тизимдан фойдаланиш жараёнида муайян турдаги техник носозликлар, тушунмовчиликлар юзага келаётганини маълум қилишмоқда.
Хусусан, тизимдан авторизациядан ўтиш жараёнида “паспорт сериямдан ноқонуний фойдаланиб, бошқа шахслар рўйхатга ўтиб олибди” деган янглиш хулоса билдираётганлар ҳам йўқ эмас.
Маълумки, Ягона идентификация тизими (ЯИТ) OneID фуқароларга нафақат Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан изоҳ қолдириш, таклиф йўллаш, балки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тижорат ташкилотларининг турли веб-сайтлари ва порталлари орқали 340 га яқин турдаги электрон хизматларга эга бўлиш имкониятини беради.
Бу каби фойдаланувчилар ЯИТ OneID да ўзларининг шахсий маълумотларини, жумладан логин, пароль, тўлиқ исм, ЖШШИР ва ҳоказоларни илгари рўйхатдан ўтказишган, бугунги кунга келиб эса, тизимдан қайтадан рўйхатга ўтишга уринаётган бўлиши мумкин.

❗️ 13 минг тонна шакар арзонлашлаштирилган махсус расталар орқали 10-12 минг сўмдан сотилмоқда
Муқаддам шакар биржа савдоларига 1-2 минг тонна атрофида савдога чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда унинг ҳажми 3 минг тоннагача оширилди.
Шу каби, ун ва пахта ёғини савдога чиқариш ҳажмлари кўпайтирилиб, нархларни сунъий оширган ҳолда битимлар тузиш ҳолатлари бўйича иқтисодий жарималар миқдори оширилди.
Хусусан, биржада нархларни манипуляция қилиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда савдони амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича 52 шахсга нисбатан чоралар кўрилди.

Президент ҳузурида инновация вазири И.Абдурахмонов бошчилигида Пахтачилик кенгаши ташкил этилади. Кенгаш:
➖ ҳар йили ҳосилдор ва эртапишар навларни ҳудудлар кесимида кўпайтириш ва экишни ҳар бир кластер бўйича белгилаб беради;
➖ иқлим ва ҳарорат ўзгаришларига мос бўлган ўғитлаш схемасини ишлаб чиқади, гербицид ва пестицидлар қўллашни тартибга олади;
➖ кейинги йилларда ҳашоратлар энг катта муаммо бўлишини инобатга олиб, уларга қарши курашиш бўйича ҳар бир ҳудудга мос агротехнологияларни ишлаб чиқади.

Кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилади
Аввало, ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашиш тақиқланади.
“Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади. Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора”, деди Шавкат Мирзиёев.
Янги кластерларни ташкил этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилади.
Бундан буён битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этишга рухсат берилади (ҳозир – 3 тагача).