Нигоҳ
16.6K subscribers
3.71K photos
1.51K videos
6 files
6.72K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат экди.

Telegram | YouTube
Тўпаланг сув омборининг мустахкамлигига зиён етмаган

Бугун 22 июнь куни соат 08:14ларда Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилган, Тўпаланг ГЭС сув омбор лойихаси қуввати 400 млн.м.куб, амалда 378,87 млн. м.кубни ташкил этмоқда. Сув ташламаси режавий 70 м.куб.сек. 2022 йил 22 июнь куни хозирга вақтда 110 м.куб сек.ни ташкил этмоқда.

❗️ Сув омборининг мустахкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув хажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда.

ФВВ

Telegram | YouTube
Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган “Тўполанг сув омбори” тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босганлиги тўғрисидаги асоссиз (фейк) маълумотлар тарқатилмоқда.

Ҳозирда Тўполанг сув омбори қошида барпо этилган Тўполанг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётганлиги муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 м3 сув чиққан.

Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ!

Айни пайтда ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилди
. 40 м3 сув тўлиқлигича каналга йўналтирилди.
Юртдошларимиздан турли мазмундаги асоссиз хабарларга ишномасликни, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Тўпаланг ГЭС" УК директори Асрор Улуғовнинг Тўполанг сув омборидаги ҳолат юзасидан баёноти

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Хоразм вилоятида. Ташриф чоғида Хива шаҳрини зиёрат қилиш режалаштирилган.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқароларимиздан ваҳимага тушмасликни, саросимага берилмасликни сўраймиз – Тўра Боболов

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Сариосиё туманидаги “Тўпаланг сув омбори”да бўлиб, ҳолатга изоҳ берди ва ваҳимага ўрин йўқлигини таъкидлади.

Telegram | YouTube
Жорий йилнинг 23-27 июнь кунлари кутиладиган ёмғирлар ёғиши сабабли, 9 та вилоятнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

❗️ Фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

Telegram | YouTube
❗️ «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳасига кўра, таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Конституциянинг 66 та моддасини қамраб олади.

Бу ўзгартиш ва қўшимчалар Янги Ўзбекистонни ривожлантириш Стратегиясида белгиланган вазифалар, фуқаролар ва жамоавий таклифлар ҳамда жаҳон конституциявий тажрибасини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш асосида шакллантирилган.

Telegram | YouTube
❗️ Сурхондарёда 8 нафар давлат хизматчиси йиғилиш жараёнида ДХХ томонидан қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида коррупция ҳолатларига барҳам бериш ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган йиғилишда 8 нафар давлат хизматчиси йиғилиш жараёнида ДХХ томонидан қўлга олинди.

Telegram | YouTube
⚡️Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Афғонистоннинг Пактика ва Хост провинцияларида рўй берган зилзиза оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳатлангани, шунингдек, жиддий вайронгарчиликлар келиб чиққани ҳақидаги хабарлар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди.

Ҳалок бўлганларнинг оилаларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

Ўзбекистон ҳукумати табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр.

— — —

Заявление Министерства иностранных дел Республики Узбекистан

В Узбекистане с глубоким прискорбием восприняли сообщение о многочисленных человеческих жертвах и пострадавших, а также значительных разрушениях в результате землетрясения в афганских провинциях Пактика и Хост.

Выражаем искренние соболезнования семьям погибших и пожелания скорейшего выздоровления всем пострадавшим.

Правительство Узбекистана готово оказать посильную помощь братскому народу Афганистана в скорейшем преодолении трагических последствий стихийного бедствия.

Telegram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг йиғилиши якуни бўйича брифинг ўтказилди.

Telegram | YouTube
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарининг қўшма йиғилиши якуни бўйича брифинг тафсилотлари:

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий конуни лойиҳаси тайёрланди ҳамда Конунчилик палатаси депутатлари томонидан конунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида қуйи палатага киритилди;

Конституциявий қонун лойиҳаси Конституциянинг 60 дан ортиқ моддаларига 170 дан ортик тузатишларни назарда тутмокда. Конституцияга ўзгартишлар “инсон-жамият-давлат” принципига асосланган бўлиб, амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар киритишни назарда тутади;

Конституцияга тузатишлар авваламбор Конституция нормаларини тўғридан тўғри қўллаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва конуний манфаатларини янада самарали таъминлаш ва химоя килишни назарда тутади;

Конунчилик палатаси Кенгаши томонидан конун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиниши мумкинлиги тўғрисида қарор кабул қилинди;

эндиликда Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракцияларининг, манфаатдор ташкилотлар ҳамда экспертлар гуруҳларининг фикр ва таклифлари олинади. Уларни ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасининг дастлабки муҳокамаси ўтказилади;

айни вақтда Конституциявий конун лойихаси парламент қуйи палатаси ялпи мажлисида концептуал жиҳатдан кўриб чиқилгандан кейин, қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига чиқариш ҳақидаги таклифлар тайёрланмоқда;

ҳар бир жараён очиқ ва ошкора олиб борилади. Фикр ва таклифлар учун Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари эшиги доимо очиқ бўлади.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️
Туркия ва Россия ўртасида Украинада тўсиб қўйилган буғдой захиралари бўйича музокаралардан сўнг турк юк кемаси Мариуполь портини тарк этди. Бу ҳарбий можаро зонасини тарк этишга муваффақ бўлган биринчи кема;

▫️ Ирландия Россиянинг 1,72 миллиард евро миқдоридаги активларини музлатиб қўйди;

▫️ Афғонистонда магнитудаси 6,1 балл бўлган зилзила содир бўлди. 1 минга яқин киши ҳалок бўлди, камида 1,5 минг киши жароҳатланди;

▫️ май ойида Буюк Британияда инфляция 40 йиллик рекорд даражага етди9,1 фоиз. Бу G7 давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️ турецкое грузовое судно покинуло порт Мариуполя после переговоров Турции и России о заблокированных в Украине запасах зерна. Это первый корабль, который смог покинуть зону военного конфликта;

▫️ Ирландия заморозила российские активы на сумму 1,72 млрд евро;

▫️ в Афганистане произошло землетрясение магнитудой 6,1 балла. Погибли около 1 тыс. чел. и еще как минимум 1,5 тыс. получили ранения;

▫️ годовая инфляция в Великобритании в мае достигла 40-летнего рекорда — 9,1%. Это самый высокий показатель среди стран G7.

Telegram | YouTube
Тошкентда ўзбекистонлик стартапларни қўллаш учун Plug and play очилади

Plug and play стартапларни саралаб, уларни ўсишига ёрдам беради, катта корпорациялар билан боғлайди ҳамда венчур капитал сармояларини жалб этишга кўмаклашади. Бу каби уникал экотизимни бизда ҳам ташкил этилиши ёшларимизнинг янги стартаплари орасидан UNICORN даражасигача чиққан лойиҳалар бўлиши учун қўшимча имконият бўлади деб умид қиламиз.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Плутон New Horizons кўзлари билан

New Horizons — NASAнинг автоматик сайёралараро станцияси бўлиб, Плутон ва унинг табиий йўлдоши Харонни ўрганишга мўлжалланган. 2006 йилнинг 19 январида учирилган.

— — —

Плутон глазами New Horizons

New Horizons — автоматическая межпланетная станция NASA, предназначенная для изучения Плутона и его естественного спутника Харона. Запущена 19 января 2006 года.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўст ва биродор халқ сифатида Ўзбекистон эришаётган ютуқлардан доим хурсанд эканлигимизни айтиб ўтмоқчиман — Озарбайжон президенти Илҳом Алиев

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️
Европарламент Украина ва Молдовага Европа Иттифоқига кириш учун номзодлар мақомини беришни қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди;

▫️ Туркия ва Исроил дипломатик муносабатларни элчилар даражасида тиклашга киришди. Ғазо секторидаги воқеаларни баҳолашдаги келишмовчилик туфайли 2018 йилдан бери икки давлатнинг элчилари йўқ;

▫️ Буюк Британия Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди. Уларга фунт стерлинг, ЕИ давлатларининг банкноталари, авиаёқилғини Россияга экспорт қилишни тақиқлаш ва бошқалар киради;

▫️ Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи маймун чечаги эпидемиясини пандемия деб эълон қилди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
Европарламент принял резолюцию в поддержку предоставления Украине и Молдове статуса кандидатов на вступление в Евросоюз;

▫️ Турция и Израиль начали восстанавливать дипотношения на уровне послов. В двух странах нет послов с 2018 г. из-за разногласий в оценке событий в секторе Газа;

▫️ Великобритания объявила о новых санкциях против России, которые включают запрет на экспорт в РФ фунтов стерлингов, банкнот стран ЕС, авиатоплива и др.;

▫️ Всемирная сеть здравоохранения объявила вспышку обезьяньей оспы пандемией.

Telegram | YouTube
❗️ Келгуси йилда 14 та туман ва шаҳарда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга муқобил тарзда, истеъмолчиларга электр энергиясини сотадиган хусусий чакана электр савдо компаниялари ташкил этилади.

Telegram | YouTube
🖊 Президентнинг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, қуйидагилар:

Урганч давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институти;
Наманган давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган давлат педагогика институти;
Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Гулистон давлат педагогика институти;
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида Андижон давлат педагогика институти;
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти негизида Бухоро давлат педагогика институти;
Термиз давлат университетининг Педагогика институти негизида Термиз давлат педагогика институти;
Қарши давлат университетининг Педагогика институти негизида Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;
Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети ташкил этилади.

Telegram | YouTube
Қарорга мувофиқ:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

🔹 педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари "4+2" тартибида, шу жумладан дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилиши таъминланади;

🔹 ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини ушбу муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хорижий давлатларга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.

2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларининг мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. 1-иловада кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Telegram | YouTube