Нигоҳ
17.6K subscribers
3.62K photos
1.48K videos
5 files
6.6K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
🖊 Президентнинг қарори билан инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлap ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартиби такомиллаштирилади. Ҳужжат билан:

давлат харидига доир тендер бўйича харид ҳужжатларини, техник топшириқларни ҳамда шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини (шартномалар ва импорт контрактлари қиймати оширилганда) комплекс экспертизадан ўтказиш учун тўловлар харид предмети нархининг ҚҚС инобатга олмаган ҳолда 0,1 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади;

лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун тўловлар ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда лойиҳа умумий суммасининг 0,03 фоизи миқдорида, бироқ эквиваленти 4 минг доллардан кам бўлмаган ва 50 минг доллардан кўп бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади;

лойиҳаларнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади;

экспертиза 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шарти билан ўтказилади;

қуйидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун ҳақ ундирилмайди:
🔹 лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқ;
🔹 Ўзбекистон бюджет тизими бюджетлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларига доир тендер бўйича харид ҳужжатлари.

Telegram | YouTube
⚡️ Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан маълумот берди.

2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишлари маън этилмайди.

🔹Шунингдек, ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

💴 Маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.

🛒 Мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбур этилмайди ва бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.

🗓 Мактаб формаси савдоси август ойидан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги аҳолига қулай жойлар ҳамда мактаб ярмаркаларида ташкил этилади.

Telegram | YouTube
Афғонистон бўйича Тошкентда ўтган халқаро конференция хорижий экспертлар нигоҳида:

Александр Князев (Россия): Бу конференциянинг аввалгиларидан туб фарқи шундаки, унинг кун тартиби тўлиқ иқтисодиётга асосланган. Хавфсизлик масалалари, айтиб ўтилган бўлсада, иккинчи даражада эди. Аввалги барча конференциялар, жумладан, Москвадаги конференциялар хавфсизлик, сиёсат, инклюзив ҳукумат ва аёллар ҳуқуқларига бағишланган эди.
Бу ижобий сигнал, чунки Афғонистондаги вазиятга бошқа призма орқали, иқтисодий ривожланиш ва гуманитар инқирозни тузатиш нуқтаи назаридан қарала бошланди.

Азамат Осмонов (Қирғизистон): Тошкентнинг жанубий қўшнисига қизиқиши кўп жиҳатдан нафақат сиёсий ва хавфсизлик масалалари, балки кўп жиҳатдан иқтисодий лойиҳалар билан ҳам белгиланади.
Бугунги кунда Ўзбекистон минтақада мини-Хитой ролини ўйнамоқда. Мамлакат ҳаёт учун деярли ҳамма нарсани ишлаб чиқаради. Унда автомобилсозлик, кимё, енгил саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар яхши йўлга қўйилган. Европа, Россия билан савдо алоқалари мавжуд, Афғонистон учун эса мамлакат хабга айланиши мумкин – Термиз шаҳри бунинг учун жуда қулай.

Фредерик Старр (АҚШ): Конференция халқаро жамоатчилик томонидан Ўзбекистоннинг янгиланган минтақавий ташқи сиёсати ютуқларини эътироф этилаётганини яна бир бор тасдиқлади. Ўзбекистон дипломатиясининг фаоллиги ва амалий саъй-ҳаракатлари туфайли сўнгги йилларда минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит шаклланди, товар айирбошлаш кўрсаткичлари ошиб, барча даражадаги алоқалар кенгаймоқда, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланаётир.

Рашид Вали Жанжуа (Покистон): Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясининг ўтказилиши ушбу мамлакатнинг халқаро иқтисодий жараёнларга интеграциялашувини таъминлаш ва минтақадаги барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилгани билан ҳам катта эътиборга моликдир. Бунда Афғонистонга қўшни давлат бўлган Ўзбекистоннинг ёрдами беқиёс бўлмоқда.

Аркадий Дубнов (Россия): Бугун ўзбеклар Киплингни яхшигина масхара қилишди. Афғонистон бўйича Тошкентда бўлиб ўтган йирик анжуманида Шарқ ва Ғарб бирлашди...

Telegram | YouTube
Ташкентская международная конференция по Афганистану в фокусе зарубежных экспертов:

Александр Князев (Россия): Принципиальное отличие нынешней конференции от предыдущих в том, что ее повестка полностью построена на экономике. Вопросы безопасности если упоминаются, то вторым порядком. Все предыдущие конференции, в том числе московские, были сосредоточены на вопросах безопасности, политического устройства, инклюзивности правительства и правах женщин.
Это позитивный сигнал, потому что ситуация в Афганистане начинает рассматриваться в другом ключе, с точки зрения экономического развития и исправления гуманитарного кризиса.

Азамат Осмонов (Кыргызстан): Интерес Ташкента к южному соседу во многом определяется не только вопросами политики и безопасности, но и в значительной степени экономическими проектами.
Сегодня Узбекистан играет в регионе роль мини-Китая. Страна производит, наверное, почти всё для жизнедеятельности. У неё хорошо работающие автомобильная, химическая, лёгкая промышленность, фармацевтика, аграрный сектор и так далее и тому подобное. Есть торговые связи с Европой, Россией, а для Афганистана страна может стать хабом — город Термез очень удобен для этого.

Фредерик Старр (США): Международная конференция стала еще одним свидетельством признания со стороны международной общественности успехов обновленного регионального курса Узбекистана. Благодаря активности и практическим усилиям узбекской дипломатии за последние годы в регионе сформировано совершенно новая политическая атмосфера, растут показатели товарооборота, расширяются контакты на всех уровнях, укрепляется взаимосвязанность между Центральной и Южной Азией.

Рашид Вали Джанджуа (Пакистан): Нет сомнений в том, что афганская проблема крайне актуальна в контексте других кризисов в мире, поскольку она направлена на обеспечение интеграции Афганистана в международные экономические процессы и поддержание стабильности в регионе. В этом отношении помощь Узбекистана, который является ближайшим соседом этой страны, неоценима.

Аркадий Дубнов (Россия): Узбеки сегодня жёстко поиздевались над Киплингом. Восток и Запад таки сошлись нынче в Ташкенте на большой афганской конференции...

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ Россиянинг "Газпром" ширкати “Шимолий оқим” орқали Германияга газ етказиб бериш ҳажмини қувурнинг ўтказувчанлик қувватидан 20 фоизигача қисқартирди;

▫️ Шри-Ланка парламенти давом этаётган инқироз туфайли фавқулодда ҳолат режимини бир ойга узайтирди;

▫️ Тунисда президент ваколатларини кенгайтирувчи янги конституция қабул қилинди;

▫️ Россия ва Эрон самолёт қисмларини РФга экспорт қилиш ва Эрон томонидан уларга техник ёрдам кўрсатиш бўйича келишиб олди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
российский "Газпром" сократил поставки газа в Германию по "Северному потоку" до 20% от его пропускной мощности;

▫️ парламент Шри-Ланки на месяц продлил чрезвычайное положение из-за продолжающегося кризиса;

▫️ в Тунисе принята новая конституция, расширяющая полномочия президента;

▫️ Россия и Иран договорились об экспорте в РФ деталей для самолетов и их техническом обеспечении с иранской стороны.

Telegram | YouTube
​​Жонатан Хеник АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тасдиқланди

Жонатан Хеник амалдаги элчи, АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида фаолиятини давом эттирадиган Дэниел Розенблюм ўрнига келади.

Жонатан Ҳеник — АҚШ дипломатик хизматининг юқори лавозимли амалдори. Ўтган йилдан бери у Миллий мудофаа университети қошидаги Ахборот ва кибермакон коллежида АҚШ Давлат департаменти кафедраси мудири лавозимида ишлаб келган.

Илгари у Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бюросида Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари лавозимида ишлаб, Марказий Осиё давлатлари бўйича масъул бўлган. У рус, португал, турк ва озарбайжон тилларини билади.

Хеник “АҚШ манфаатларини илгари суриш ва Ўзбекистон билан стратегик шериклигимизни мустаҳкамлаш, икки томонлама хавфсизлик, халқлар ва иқтисодий алоқаларимизни мустаҳкамлаш ҳамда демократик қадриятларни илгари суриш”га интилишини таъкидлади.

— — —

Джонатан Хеник утвержден новым послом США в Узбекистане

Джонатан Хеник сменяет действующего посла Дэниела Розенблюма, который продолжит свою работу в качестве посла США в Казахстане.

Джонатан Хеник — высокопоставленный сотрудник дипслужбы США. C прошлого года работал руководителем кафедры Госдепартамента США в Колледже информации и киберпространства при Национальном университете обороны.

Ранее занимал должность заместителя помощника госсекретаря в Бюро по делам Южной и Центральной Азии, где отвечал за страны Центральной Азии. Владеет русским, португальским, турецким и азербайджанским языками.

Хеник отметил, что будет стремиться «продвигать интересы США и укреплять наше стратегическое партнерство с Узбекистаном, укрепляя нашу двустороннюю безопасность, отношения между людьми и экономические связи, и продвигать демократические ценности, которые мы разделяем».

Telegram | YouTube
Энди давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб беради

Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаган президент фармонига кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, тўлов миқдори 2 миллион сўмни ташкил этади.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Хитой давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон президенти ўзаро манфаатли ҳамкорликни, энг аввало, камбағалликка қарши курашиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини экспорт қилиш, инновацияларни жорий этиш, муқобил энергетика, “булутли” технологиялар, IT каби ва бошқа йўналишларда тубдан кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлигини алоҳида қайд этди.

Стратегик минтақавий лойиҳаларни, жумладан, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўллари лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш билан боғлиқ масалалар алоҳида кўриб чиқилди.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистони The Line инновацион лойиҳасини тақдим этди

Саудия Арабистонида The Line шаҳри концепцияси тақдим этилди. Унинг кенглиги 200 метр, баландлиги — 500 метр, узунлиги — 170 километр.

Лойиҳа қиймати 1 триллион долларни ташкил этади, унинг қурилишни 2030 йилгача якунлаш режалаштирилган, аммо мутахассисларнинг фикрича, бунга 50 йил керак бўлиши мумкин.

Экологик тоза ва автомобиллардан холи шаҳар 9 миллион кишига мўлжалланган ва бутун узунлиги бўйлаб тезюрар ерости поезд линиясига эга бўлади. Шу билан бирга, инфратузилма тўлиқ қайта тикланувчи энергия билан таъминланади.

— — —

Саудовская Аравия представила инновационный проект The Line

В Саудовской Аравии представлена концепция города The Line. Его ширина составляет 200 метров, высота — 500 метров, длина — 170 километров.

Проект обойдется в $1 трлн, строительство планируют завершить к 2030 г., однако, по мнению специалистов, на это может потребоваться 50 лет.

Экологичный и свободный от автомобилей город будет вмещать 9 млн чел. и иметь линию высокоскоростного поезда, проходящую под конструкцией вдоль всей её длины. При этом инфраструктура полностью будет работать на возобновляемой энергии.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбатда Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар батафсил кўриб чиқилди.

Минтақавий, шу жумладан “Марказий Осиё – Россия” форматидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистондаги вазиятнинг тинчлик йўли билан ҳал этилишига ва ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | YouTube
Ўзбекистон ва Исроил меҳнат бозорининг махсус секторларида ўзбекистонликларни вақтинча иш билан таъминлаш бўйича Ҳукуматлараро битим имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистон фуқароларини Исроилда патронажлик соҳасида уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари Исроилда ишламоқда.

— — —

Узбекистан и Израиль подписали межправительственное Соглашение об обеспечении временной занятости работников из Узбекистана в специальных секторах рынка труда.

Документ позволит обеспечить организованное трудоустройство граждан Узбекистана в сфере патронажа в Израиле.

Напомним, что в настоящее время около 10 тысяч граждан Узбекистана осуществляют свою трудовую деятельность в Израиле.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ Жо Байден ва Си Цзиньпин телефон орқали суҳбатлашди. ХХР раиси Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни стратегик рақобат деб ҳисоблаш нотўғри эканлигини, аммо Тайвань масаласида Хитой ўз суверенитетини ҳимоя қилишга тайёрлигини таъкидлади;

▫️ Росавиация марказий ва жанубий Россиядаги 11 та аэропортга йўловчи самолётларнинг парвозлари учун тақиқни 5 августга қадар узайтирди;

▫️ Ким Чен Ин Шимолий Корея АҚШ билан ҳар қандай ҳарбий тўқнашувга тўлиқ тайёрлигини маълум қилди;

▫️ Швецияда маймун чечагига қарши эмлаш бошланди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
Джо Байден и Си Цзиньпин провели телефонный разговор. Председатель КНР отметил, что рассматривать отношения Китая и США как стратегическое соперничество неверно, однако в вопросе Тайваня Китай готов защищать свой суверенитет;

▫️ Росавиация продлила режим ограничения полетов в 11 аэропортах на юге и в центральной части России до 5 августа;

▫️ Ким Чен Ын заявил о полной готовности Северной Кореи к любой военной конфронтации с США;

▫️ в Швеции начинается вакцинация против оспы обезьян.

Telegram | YouTube
Жорий йилнинг 22 июль кунида Хоразм ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларида метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун максимал ҳаво ҳароратининг абсолют рекордлари янгиланган: Туямўйин47,5 даража, Учқудуқ46,3 даража.

Эслатиб ўтамиз, бутун метеорологик кузатувлар тарихи учун Ўзбекистонда ҳароратнинг энг юқори қийматлари (50 даража атрофида) Қизилқум чўли ва Термиз шаҳрида қайд этилган. Тошкентда 44,6 даражадаги максимал ҳарорат 1997 йил 18 июль куни ўрнатилган.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларини қабул қилди.

Учрашувда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон вакиллари, шунингдек, ШҲТ бош котиби Чжан Мин ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев иштирок этди.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор вазифалари ва ШҲТни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг бирлашмага раислиги давомида ўтган даврда биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда жорий йил сентябрь ойида Самарқандда ўтадиган саммит кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Telegram | YouTube
Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев Туркия ички ишлар вазири С.Сойлу билан учрашди.

Учрашувда Миллий гвардиянинг Туркия полицияси ва жандармерияси билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар ҳамкорликни кенгайтиришга, қўшма амалий тренинг ва курслар сонини оширишга, таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга келишиб олди.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёевнинг “Astrum” академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқотидан:

Ўзбекистон IT соҳасига сўнгги беш йилда 2 миллиард доллар, шундан 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилган.

Бундан уч йил олдин IT-парклар ташкил қилиниб, уларга алоҳида солиқ режимини жорий этилган эди. Бунинг ҳисобига бугунги кунда IT-паркларда 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш жойлари билан таъминланди.

Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилган IT-мутахассислари сони йил бошидан 2,5 баробарга ўсиб, 43 мингга етди.

Жорий йилнинг ўзида мамлакатимизда 134 та янги, жумладан 50 та хорижий IT-компаниялари ташкил этилди, экспортчи корхоналар сони эса 2 бараварга ошди.

Шунингдек, сўнгги уч йилда мобил интернет нархи 9 бараварга арзонлашди ва халқаро рейтингда Ўзбекистон 68-ўриндан 15-ўринга кўтарилди.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бизга 7 кун, 24 соат давомида кўмаклашишяпти"

Exadel Uzbekistan
компанияси директори Юлия Яковлева Шавкат Мирзиёевга релокация борасида яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, релокация учун нега айнан Ўзбекистон танланганининг омилларини айтиб берди.

— — —

"Это поддержка "24 на 7"

Директор компании Exadel Uzbekistan Юлия Яковлева поблагодарила Шавката Мирзиёева за создаваемые условия для релокантов и рассказала о факторах выбора Узбекистана как страны релокации.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, эксперт Людмила Югай ўлим жазоси тақиқланишининг Конституцияда акс эттирилиши ҳақида

— — —

Доктор философии по юридическим наукам, эксперт Людмила Югай о закреплении в Конституции запрета на смертную казнь

Telegram | YouTube
Бугун Ҳиндистонда Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бошланди.

Биринчи турда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси (Н.Абдусатторов, Н.Якуббоев, Ж.Синдаров, Ш.Воҳидов) непаллик рақиблари устидан; Ўзбекистон аёллар терма жамоаси (У.Омонова, А.Ҳамдамова, М.Бобомуродова, М.Маликова) эса ганалик рақиблари устидан ғалаба қозонишди.

Telegram | YouTube