Нигоҳ
17.7K subscribers
3.61K photos
1.47K videos
5 files
6.58K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 15 июлидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсуми бошланди

Ушбу мавсум доирасида фуқаролар томонидан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида республика бўйлаб қарийб 900 млрд сўм маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.

Эндиликда Ташаббусли бюджет жараёнларининг ҳар бир босқичи 20 кундан – жами 60 кун давом этиши белгиланди. Шунга кўра, “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми:

1-босқич — таклифларни илгари суриш – 15 июлдан – 3 августгача (Қорақалпоғистон Республикасида – 15 августдан – 4 сентябргача);

2-босқич — лойиҳаларни саралаб олиш – 4 августдан – 23 августгача (Қорақалпоғистон Республикасида – 4 сентябрдан – 24 сентябргача);

3-босқич — лойиҳаларга овоз бериш – 24 августдан – 12 сентябргача (Қорақалпоғистон Республикасида – 24 сентябрдан – 14 октябргача) давом этади.

❗️ Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан лойиҳани илгари суринг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг! Ташаббус кўрсатинг!

Telegram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

— — —

Указом Президента Республики Узбекистан Умурзаков Сардор Уктамович назначен на должность руководителя Администрации Президента Республики Узбекистан, в связи с чем освобожден от должности заместителя Премьер-министра по вопросам инвестиций и внешнеэкономических связей - министра инвестиций и внешней торговли.

Telegram | YouTube
Депутатлар бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Telegram | YouTube
Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида ТОП-20 таликка кирди

Халқаро шахмат федерацияси — FIDE томонидан юритиладиган жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекиcтон илк бор кучли 20 таликка киришга муваффақ бўлди. 2022 йил июль ойи рейтингига асосан, Ўзбекистон жаҳон шахмат рейтингида 19-ўринни эгаллади.

Дунё рейтингини мос равишда АҚШ, Россия, Хитой бошқариб бормоқда.

Telegram | YouTube
Россияга мунтазам автобус қатновлари қайта тикланмоқда

2022 йил 18 июлдан Россиянинг Москва, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади.

Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари “Тошкент” автовокзалидан соат 12:00 да Тошкент–Москва йўналишида қатновлар амалга оширилади. Мазкур йўналишда чипта нархи 1 000 000 сўм.

Тошкент–Қозон
йўналишида қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 11:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 800 000 сўм.

Тошкент–Санкт-Петербург
йўналишида қатновлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 16:00 да йўналиш бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 1 250 000 сўм.

Telegram | YouTube
Давлат солиқ қўмитаси Солиқ кодексининг 213-моддаси 1-қисми 2-банди ва 215-моддаси 1-қисми 1-бандларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган солиқ тўловчиларга нисбатан фавқулодда ҳолат даврида солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича жавобгарлик ва таъсир чоралари (банкдаги ҳисобрақамлар бўйича операцияларни тўхтатиш, ҚҚС гувоҳномасини амал қилишини вақтинча тўхтатиш) қўлламайди.

— — —

Государственный налоговый комитет сообщает, что на основании п.2 ч.1 ст.213 и п.1 ч.1 ст.215 Налогового кодекса в отношении налогоплательщиков, осуществляющих свою деятельность на территории Республики Каракалпакстан, за несвоевременное представление налоговой отчетности в период действия чрезвычайного положения не будут применяться меры ответственности и меры правового воздействия (приостановление операций по счетам в банках, временное приостановление действия Свидетельства НДС).

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ АҚШ президенти Жо Байденнинг ташрифидан сўнг Саудия Арабистони нефть бозорида мувозанатни сақлашга ваъда берди. Ар-Риёд нефть қазиб олишни 50 фоизга ошириш ниятида, Оқ уй эса қиролликка баҳсли ҳудуд – Қизил денгиздаги Тиран оролининг ўтказилишини эълон қилди;

▫️ Испанияда 6 кун ичида жазирама таъсиридан 360 киши ҳалок бўлди;

▫️ Россия ва АҚШ Халқаро космик станцияга ўзаро парвозлар бўйича келишиб олди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
после визита президента США Джо Байдена Саудовская Аравия обязалась поддерживать баланс нефтяного рынка. Эр-Рияд намерен нарастить уровень нефтедобычи на 50%, а Белый Дом сообщил о передаче королевству спорной территории - острова Тиран в Красном море;

▫️ за 6 дней от последствий жары в Испании скончались 360 человек;

▫️ Россия и США договорились о перекрестных полетах на Международную космическую станцию.

Telegram | YouTube
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри ҳудудида кеч тушиши билан ёқимсиз ҳидлар тарқалаётганлиги ҳақида хабар берилган эди. Экология қўмитаси масъуллари ишчи гуруҳ тузиб, ҳозирда пойтахтда атмосфера ҳавосидан намуналар олмоқда.

Агар сиз яшаётган манзилда ҳам ёқимсиз ҳидлар тарқалаётган бўлса, зудлик билан Тошкент шаҳар Экология бошқармасининг +99899 010 48 04 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилинг.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистондан Ўзбекистонга ракета ҳужумларини уюштирган гуруҳ қўлга олинди.

Бу ҳақда Aфғонистоннинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди. Хабарга кўра, жиноий гуруҳнинг 3 нафар аъзоси ўлдирилган, 5 нафари ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни Aфғонистон ҳудудидан Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга бешта ракета ўқлари учиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram | YouTube
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинган, вазият барқарор.

Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз.

— — —

ОФИЦИАЛЬНОЕ ЗАЯВЛЕНИЕ

В социальных сетях распространилась информация о якобы третьем ракетном обстреле территории Узбекистана из Афганистана.
Данная информация является ложной и абсолютно не соответствует действительности.

Государственная граница Узбекистана и Афганистана полностью контролируется узбекскими военнослужащими, ситуация стабильная.

С учетом изложенного, просим граждан полагаться только на официальные источники информации.

Telegram | YouTube
Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеаларни ўрганиш бўйича ишонч телефони ишга туширилди

2022 йилнинг 15 июль куни Олий Мажлис палаталари Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузган эди.

Омбудсман Ф.Эшматова раҳбарлигидаги комиссия 16 июль кунидан Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини бошлади.

Комиссия ташаббуси билан 1374 қисқа рақамли колл-марказ ишга туширилди.

Эндиликда фуқаролар колл-марказга Қорақалпоғистондаги ҳолат ва содир бўлган ҳодисалар юзасидан ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин.

❗️Барча мурожаатлар Комиссия томонидан ўрганиб чиқилади.

Telegram | YouTube
Айни вақтда давлат органлари ва ташкилотларида 2 мингдан зиёд вакант лавозим учун танлов давом этмоқда

Очиқ танловларга ҳужжат топшириш онлайн тарзда амалга оширилади.

🔹 Ҳудудлар кесимидаги вакансиялар

🔹 Вазирликлар тизимидаги вакансиялар

🔹 Давлат қўмиталари тизимидаги вакансиялар

🔹 Агентликлар тизимидаги вакансиялар

🔹 Ҳокимликлардаги вакансиялар

Танловлар юзасидан мурожаат боти — @vacancy_argos_bot

❗️ Эслатиб ўтамиз, сиз бир пайтнинг ўзида битта ташкилотнинг 3 та вакант лавозимига онлайн тарзда ҳужжат топширишингиз мумкин. Ташкилотлар сони эса — чегараланмаган.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида содир бўлган оммавий тартибсизликлар оқибатида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мол-мулклари, давлат ва ижтимоий инфратузилма объектларига 3 млрд. 147 млн. сўм зарар етказилган.

Шунингдек, Бош прокуратуранинг хабар беришича, яна 3 нафар фуқаро аҳволи ўта оғир бўлгани боис, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, вафот этган.

Оммавий тартибсизликлар оқибатида жабрланган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, ўз хизмат бурчини бажараётган вақтида тан жароҳати олган 141 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда соғлиғи ва мулкига зарар етказилган 16 нафар фуқаро жабрланувчи деб эътироф этилди.

Жиноят содир этган
шахсларни фош этишга қаратилган тадбирлар доирасида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, белгиланган тартибда ушланган фуқароларнинг ҳимоя ҳуқуқи адвокат орқали амалга ошириши тўлиқ таъминланган, уларнинг ушланганлиги ва қамоққа олинганлиги ҳамда сақланаётган жойи ҳақида яқин қариндошларига хабар берилган.

Telegram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимларини айтиб ўтди. Жумладан:

йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади);

келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).

❗️Бу – жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда", — деди Шавкат Мирзиёев.

Мутасаддиларга бир ой муддатда:

🔹 камида 1 мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиш;

🔹 3 минг гектарда парник усулида эртаки маҳсулотлар етиштириш дастурини бошлаш топширилди.

Бунга жорий йилда 50 миллион доллар, келгуси йилда яна 100 миллион доллар йўналтирилади.

Шунингдек, “дафтарлар”даги аҳолига ер берилганда, барча имтиёз ва тўловлар 1 йилгача сақланиб қолади. Танловда 1 нафар талабгор иштирок этганда ҳам танлов ўтказилган ҳисобланади.

Маҳаллаларга ҳосилдор уруғ, кўчат етказиш ва маҳсулотини сотиб олиш учун 150 миллиард сўм йўналтирилади.

Telegram | YouTube
Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари пора билан қўлга тушди

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин тумани ҳокимининг ўринбосарларидан бири ўз хизмат хонасида маҳаллий масъулияти чекланган жамият иш юритувчисидан 400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу МЧЖни биржа савдолари орқали ун маҳсулотлари сотиб олишига тўсқинлик қилиш, имтиёзлар бермаслик ҳамда «қора рўйхат»га киритиш билан қўрқитиб, агарда 500 АҚШ доллари берса, келгусида МЧЖга раҳнамолик қилишини билдирган ва ушбу мақсадда муқаддам 1 млн. сўм олган.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | YouTube
❗️ Кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланиши тўхтатиб турилади

Шавкат Мирзиёев тегишли ташкилотларга бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлаш топширилди. Ишчи гуруҳлари:

1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;

уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.

Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.

Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев:

“Бундан буён йиғилиш ва қарорларни камайтириб, ижро ва аҳоли муаммолари бўйича ишлайдиган тизим бўлади.

Самарқанд вилоятидаги ўрганишлар кўп камчиликларимизни кўрсатди. Бир ойдан кейин ҳар бир вилоят ҳокими қилган ишлари ҳақида алоҳида ҳисобот беради.

Олдимизда ҳали энг қийин ва оғир ислоҳотлар турибди. Ҳамма ўзгариши керак, иш услубларини ҳам ўзгартириши керак”.

Вазирлар Маҳкамасида, вазирлар ва ҳокимлар ҳам ўз тизимида ўн кун муддатда структураси ва иш услубларини ўзгартириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | YouTube
❗️ Шавкат Мирзиёев томонидан ипотека кредитлари бўйича мутасаддиларга 1 сентябрдан бошлаб:

аҳоли даромадининг кредитга йўналтирадиган қисмини солиқдан озод қилиш чегарасини ошириш;

ипотека кредитини ажратишда аҳоли даромадлари бўйича тижорат банкларига қўйиладиган талабларни енгиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритишни топширилди.

Шунингдек, икки ҳафта муддатда субсидия ажратишда бюрократияни кескин қисқартириш, уни очиқ-ошкора қилиб, тўлиқ рақамлаштириш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Маълумот учун, ўтган беш ойда ипотека кредитлари ҳажми 2,5 бараварга ошиб, 310 мингдан зиёд оила шахсий уй-жойга эга бўлди. Уй-жой қурилиш ҳажми ҳам 3 баравар ошди.

Telegram | YouTube