Нигоҳ
17.7K subscribers
3.6K photos
1.46K videos
5 files
6.57K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ “Шимолий оқим” орқали Россия газини етказиб бериш режалаштирилган профилактика ишлари туфайли 21 июлга қадар тўхтатилди. Бу Россиядан Европага газ экспортининг асосий йўли;

▫️ Нидерландия Украинага ўқитувчилар, шифокорлар ва пенсионерларга тўловлар учун €200 миллион ажратади;

▫️ БМТ: 2022 йил ноябрь ойида дунё аҳолиси 8 миллиард кишига етади. 2023 йилда Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, аҳолиси энг кўп бўлган давлатга айланади.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
поставки российского газа по "Северному потоку" приостановили до 21 июля из-за проведения плановой профилактики. Это основной маршрут экспорта газа из России в Европу;

▫️ Нидерланды предоставят Украине €200 млн на выплаты учителям, медикам и пенсионерам;

▫️ ООН: в ноябре 2022 г. население Земли достигнет 8 млрд чел. В 2023 г. Индия превзойдет Китай как самую густонаселенную страну.

Telegram | YouTube
🇺🇿🇺🇳 БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда Президентимизнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.

— — —

🇺🇿🇺🇳 Генеральная Ассамблея ООН поддержала очередную важную инициативу Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева.

Все государства-члены организации единогласно одобрили специальную резолюцию об укреплении взаимосвязанности между Центральной и Южной Азией, разработанную Узбекистаном в соавторстве с 40 странами.

Инициативу о принятии этой резолюции и закреплении в ней общих подходов, основных принципов и направлений диалога между регионами Центральной и Южной Азии глава нашего государства выдвинул на Ташкентской конференции «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности», состоявшейся в июле 2021 года.

В документе также дается высокая оценка инициативе Президента нашей страны о провозглашении 2022 года в рамках Организации экономического сотрудничества «Годом укрепления взаимосвязанности».

Telegram | YouTube
NASA James Webb телескопи коинотдан олган илк расмни эълон қилди.

❗️ Тасвирда Ердан 13 миллиард ёруғлик йили узоқликда жойлашган SMACS 0723 галактикалари тўпламини кўриш мумкин, улар Катта портлашдан атиги бир неча юз миллион йил ўтгач қандай ҳолатда бўлган бўлса, шундай кўринмоқда.

Бугун астрономияда янги эра бошланди. 10 миллиард долларлик телескопдан инсоният жуда катта кашфиётлар кутмоқда.

— — —

NASA опубликовало первый снимок с телескопа James Webb

❗️ На снимке зафиксировано скопление галактик SMACS 0723, расположенное в 13 миллиардах световых лет от Земли, и зафиксированных в состоянии, в котором они были всего через несколько сотен миллионов лет после Большого взрыва.

Сегодня началась новая эра в астрономии. Человечество ожидает больших открытий от телескопа стоимостью 10 миллиардов долларов.

Telegram | YouTube
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара божхона пунктлари фаолияти қайта тикланди

Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғлайдиган «Малик» (Қозоғистон томонидан — «Сирдарё») ва «Оқолтин» (Қозоғистон томонидан — «Целинный») чегара божхона пунктлари фаолияти 12 июль кунидан бошлаб қайта тикланди.

Ушбу пунктлар фақат куннинг ёруғ вақтида фаолият олиб бориб, улар орқали енгил турдаги автотранспорт воситалари ва фуқаролар божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Малик» ва «Оқолтин» чегара божхона пунктлари фаолияти пандемия сабабли 2020 йил март ойидан бошлаб вақтинча тўхтатилган эди.

Telegram | YouTube
​​🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ АҚШ ҳарбийлари Суриядаги "Ислом давлати"нинг етакчиси Маҳер ал-Агаль йўқ қилинганини эълон қилди;

▫️ ОАВ: НАТО ва Европа Иттифоқи Украинага етказиб берилаётган қурол-яроғнинг кейинчалик қора бозорга тушиб қолиши мумкинлигидан хавотирланиб, назоратни кучайтириш ниятида;

▫️ халқаро бозорда евро курси 2002 йил декабридан бери биринчи марта доллар билан тенглашди;

▫️ NASA James Webb космик телескопидан олинган илк тўлиқ рангли суратларни тақдим этди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
военные США сообщили о ликвидации лидера "Исламского государства" в Сирии Махера аль-Агаля;

▫️ СМИ: НАТО и ЕС намерены ужесточить контроль за передачей Украине вооружений в связи с опасениями, что они впоследствии могут попадать на черный рынок;

▫️ курс евро на международном рынке сравнялся с долларом впервые с декабря 2002 года;

▫️ NASA представило первые полноцветные изображения с космического телескопа James Webb.

Telegram | YouTube
Эрон парламенти аъзолари Ўзбекистонга келди

Эрон Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон-Эрон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram | YouTube
Марказий банк 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев бугун Эрон Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Багир Қолибофни қабул қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда минтақавий шерикликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 14-15 июль кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Telegram | YouTube
Бугун “Суперой” кузатилади

Бугун тўлиной Ойнинг Ерга нисбатан жуда яқин бўлган пайтида содир бўлади. Яъни Ой ва Ер орасидаги ўртача масофа 384 минг кмни ташкил қилади, бу 2022 йилдаги энг қисқа масофадир.

Telegram | YouTube
Қорақалпоғистон Республикасида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини "соат 21 дан соат 7 га қадар" ўрнига "соат 23 дан соат 5 га қадар" этиб белгилашга қарор қилинди.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ Еврокомиссия Россияга санкция қўйилган айрим товарларни темир йўл орқали Калининградга олиб ўтишга рухсат берди;

▫️ июнь ойида АҚШда инфляция 9,1 фоизгача тезлашди ва деярли 41 йил ичида максимал даражага етди;

▫️ Шимолий Корея ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олди;

▫️ ЖССТ дунёнинг барча давлатларини ниқоб режимини қайтаришга чақирмоқда.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
Еврокомиссия разрешила России движение некоторых подсанкционных товаров в Калининград по железной дороге;

▫️ инфляция в США в июне ускорилась до 9,1% и обновила максимум почти за 41 год;

▫️ Северная Корея признала независимость ДНР и ЛНР;

▫️ ВОЗ призывает все страны мира вернуть масочный режим.

Telegram | YouTube
​​Time журнали дунёдаги энг зўр 50 та жойни эълон қилди

Американинг Time журнали 2022 йилнинг "Дунёдаги энг зўр жойлар" рўйхатини тақдим этди. Унда жами 50 та жой танлаб олинган, жумладан Ўзбекистон ҳам.

Time ёзишича, жорий йилнинг кузида Самарқандда 640 гектарлик “Ипак йўли” мажмуаси очилади. Унга дунёнинг етакчи меҳмонхоналари рўйхатига киритилган 22 қаватли Samarkand Regency Amir Temur ва яна еттита меҳмонхона киради. Шу йилнинг кузида Ўзбекистонда биринчи “Ипак йўли” адабий фестивали ҳам бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, журнал япон меъмори Тадао Андо раҳбарлигида Тошкентдаги Давлат санъат музейи фаолиятини кенгайтиришга эътибор қаратади.

— — —

Журнал Time назвал 50 лучших мест в мире

Американский журнал Time представил список "Величайших мест мира" за 2022 год. Всего было выбрано 50 мест, в числе которых Узбекистан.

Time сообщает, что этой осенью в Самарканде открывается комплекс «Шелковый путь» на 640 га. В него входят 22-этажный Samarkand Regency Amir Temur, входящий в список ведущих отелей мира, и семь других отелей. Этой осенью в Узбекистане также пройдет первый литературный фестиваль «Шелковый путь».

Кроме того, журнал обращает внимание на расширение Государственного музея искусств в Ташкенте под руководством японского архитектора Тадао Андо.

Telegram | YouTube
❗️ Бухоро декларацияси БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тан олинди

16-20 май кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилган “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми иштирокчилари томонидан қабул қилинган Бухоро декларацияси БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида эътироф этилди.

Ҳужжат БМТнинг олтита расмий тилига – инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларига таржима қилиниб, БМТнинг барча аъзо давлатлар, ихтисослашган муассасаларига тарқатилган.

Бухоро декларацияси маърифат ва бағрикенглик маданияти ғояларини илгари суриш, турли дин вакилларининг миллий анъаналарини ҳурмат қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, конструктив мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган.

— — —

❗️ Бухарская декларация признана в качестве официального документа Генассамблеи ООН

Бухарская декларация, принятая участниками состоявшейся 16-20 мая международного форума «Диалог деклараций» в Ташкенте, Самарканде и Бухаре, признана в качестве официального документа 76-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН.

Документ переведен на шесть официальных языков ООН – английский, арабский, испанский, китайский, русский и французский – и распространен среди всех государств-членов, специализированных учреждений ООН.

Бухарская декларация призвана продвигать идеи просвещения и культуры толерантности, уважения к национальным традициям приверженцев различных религий и обеспечение их прав, укрепления созидательного диалога.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.

Туркманистон президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Шундан сўнг Кўксарой қароргоҳида С.Бердимуҳамедовни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram | YouTube
Ўзбекистоннинг Туркманистон билан савдо алоқаси

2021 йилда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми 902,0 млн долларни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 67,6%га ўсди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида "Узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисида" (1996) имзоланган Битимга мувофиқ икки давлат ўртасида эркин савдо режими ўрнатилган.

Telegram | YouTube