Нигоҳ
16.9K subscribers
3.69K photos
1.5K videos
6 files
6.69K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ислоҳотлар_динамикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг жорий йилнинг 8 ойидаги фаолияти

Бу даврда умумий қиймати $2,4 миллиарддан ортиқ бўлган 128 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Улар қарийб 21,3 минг кишини иш билан таъминлади.

Батафсил видеода 📹

— — —

Деятельность Министерства инвестиций и внешней торговли за 8 месяцев текущего года

За этот период реализовано 128 инвестпроектов общей стоимостью более $2,4 млрд. Они обеспечили работой около 21,3 тыс. чел.

Подробнее на видео 📹

👉@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Вакцинация COVID-19 инфекциясидан ўлиш хавфини 11 баравар камайтиради

АҚШлик олимлар 600 мингдан ортиқ одам иштирок этган тадқиқот натижалари асосида шундай хулосага келишди.

Шунингдек, эмланмаган одамлар орасида коронавирус билан касалхонага ётқизилиш эҳтимоли эмланганларга қараганда 10 баробар кўп эканлиги қайд этилган. Шу билан бирга, эмланмаган одамларнинг эмлашнинг тўлиқ курсини тугатган одамларга нисбатан COVID-19 билан касалланиш эҳтимоли 4,5 баравар юқори.

— — —

❗️ Вакцинация в 11 раз снижает риск умереть при заражении COVID-19

К такому выводу пришли ученые США по результатам исследования, в котором были задействованы более 600 тыс. человек.

Также отмечается, что вероятность госпитализации при ковиде среди невакцинированных в 10 раз больше, чем среди привитых. При этом непривитые в 4,5 раза скорее заразятся COVID-19, нежели люди, прошедшие полный курс вакцинации.

👉@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистонни ташқи дунёга очгани учун миннатдорлик билдириб, барчани мамлакатимизга ташриф буюришга чақирди.

P.S. Р.Қодировлар оиласининг тарихи Ўзбекистон билан боғлиқ: отаси Ахмат-Хожи Қодиров Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олган ва яшаган.

— — —

Глава Чечни Рамзан Кадыров поблагодарил Шавката Мирзиёева за открытие Узбекистана внешнему миру и призвал всех посетить нашу страну.

P.S. История семьи Р.Кадырова связана с Узбекистаном: его отец Ахмат-Хаджи Кадыров учился и жил в медресе Мир Араб в Бухаре.

👉@nigoh_01
Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 1 200 000дан ортиқ дозаси олиб келинди.

Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, "Sputnik V" ва Moderna вакциларидан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси юртимизга қўлланилаётган 5 вакцина бўлди.

👉@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ялпи ички маҳсулот тушунчасини аҳоли даромадлари билан чалкаштирмаслик керак" — Обид Ҳакимов

ИТИМ диреткорининг таъкидлашича, Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ 4000 долларга оширилади. Бунда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ тушунчасини аҳоли даромадлари билан чалкаштирмаслик керак. Ҳозир Ўзбекистонда ЯИМ номинал бўйича 1750 доллар атрофида. Ўртача ойлик иш ҳақи эса 2,6 миллион сўм, Тошкент шаҳрида — 4,2 миллион сўм.

ЯИМни 1,6 баробарга ошириш бўйича имкониятлар етарли, аниқ ҳисоб-китоблар қилинган. Бундан мақсад Ўзбекистонда камбағалликни икки баробарга қисқартириш.

👉@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Понятие валового внутреннего продукта не следует путать с доходами населения» — Обид Хакимов

По словам директора ЦЭИР, ВВП на душу населения в Узбекистане увеличится до 4 тыс. долларов. При этом понятие ВВП на душу населения не следует путать с доходом населения. В настоящее время номинальный ВВП Узбекистана составляет около 1750 долларов. Среднемесячная заработная плата составляет 2,6 миллиона сумов, в Ташкенте — 4,2 миллиона сумов.

Для увеличения ВВП в 1,6 раза возможностей достаточно, произведены точные расчеты. Цель – вдвое сократить бедность в Узбекистане.

👉@nigoh_01
⚡️ Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра:

Вазирлар Маҳкамаси масъул давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, сейсмик хавф даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилади.

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш объектлари аҳамиятига кўра 4 та тоифага бўлинмоқда:

🔹 хавфлилик омили паст (I тоифа, вақтинча павильонлар, киоскалар, омборлар в.б.);

🔹 ўрта (II, якка тартибдаги уй-жойлар (3 қаватгача), оромгоҳлар, умумий овқатланиш в.б.);

🔹 юқори (III, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар, ўрта ва кўп қаватли (3 ва ундан юқори) уйлар ҳамда меҳмонхоналар, таълим муассасалари в.б.);

🔹 ўта юқори (IV, сув омборлари тўғонлари, ГЭСлар, мудофаа объектлари, радиактив моддаларни сақлаш, тозалаш ва кўмиш объектлари в.б.);

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича текширув ва мониторингни ўтказишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилмоқда:

🔹 II–IV тоифа объектлари ҳар беш йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича визуал текширувдан ўтказилади;

🔹 III–IV тоифа объектлари ҳар ўн йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал техник текширувдан ўтказилади;

🔹 сув омборлари тўғонлари ва гидроэлектр станцияларида инструментал техник текширувлар йилига икки марта ўтказилади;

🔹 ҳар бир кучли зилзиладан сўнг (5,0 магнитудали) сув омборлари тўғонларида зудлик билан инструментал техник текширувлар ўтказилади.

Кучли зилзилалар натижасида зарар кўрган объектларни тиклаш Давлат бюджети, халқаро молия институтлари маблағлари ва бошқа тақиқланмаган манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Фуқароларнинг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

👉@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доимий яшаш жойидан узоқда истиқомат қилаётган талабалар сайловда қаердан иштирок этишлари мумкин?

👉@nigoh_01
​​Ўзбекистон Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини топширди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида "Толибон" ҳаракати вакиллари билан учрашди.

У ерда Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами топширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Инсонпарварлик ёрдами турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пойафзаллардан иборат.

Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили З.Мужоҳид бутун афғон халқи номидан Шавкат Мирзиёевга бугунги синовли даврда қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди.

— — —

Узбекистан передал народу Афганистана гуманитарную помощь

Спецпредставитель президента Узбекистана по Афганистану И.Иргашев и хоким Сурхандарьинской области Т.Боболов встретились с представителями движения «Талибан» в афганском городе Хайратон.

Там состоялась церемония передачи гуманитарного груза народу Афганистана. Гумпомощь состояла из различных продуктов питания, товаров первой необходимости, медикаментов, одежды и обуви.

Официальный представитель временного правительства Афганистана З.Муджахид от имени всего афганского народа выразил глубокую благодарность Шавкату Мирзиёеву за проявленную поддержку и солидарность в эти трудные для страны времена.

👉@nigoh_01
Тадбиркорлар билан ўтказилган “очиқ мулоқот” давомида берилган топшириқлар ижроси — навбатдаги қарор имзоланди

Президентнинг “Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари учун қуйидаги имтиёз ва преференциялар назарда тутилмоқда:

2020 йил 1 октябрь ҳолатига махсус иқтисодий зона иштирокчиси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фойда солиғи бўйича имтиёзи қайта тикланмоқда;

2021 йил 15 сентябрдан махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ўз эҳтиёжлари учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар импорт қилишда ҚҚС ва божхона божларини таъминотсиз ва фоизсиз 120 кунгача муддатга кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилмоқда;

ҚҚС бўйича ҳосил бўлган ортиқча тўловларни соддалаштирилган тартибда 7 кун ичида қайтариш тизими жорий этилмоқда.

👉@nigoh_01
26 сентябрь ДХХ органлари ходимлари куни этиб белгиланди. Тегишли қонунни Шавкат Мирзиёев имзолади.

— — —

26 сентября установлен Днем сотрудников органов СГБ. Соответствующий закон подписал Шавкат Мирзиёев.

👉@nigoh_01
⚡️ Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🖊 Шавкат Мирзиёев тегишли қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра:

1. Қорақалпоғистон Республикаси бўйича.
Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларининг “ўсиш нуқталари” белгиланганлиги муносабати билан қуйидагилар ер, мол-мулк солиқлари, айланмадан олинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади:
🔹 Ўзбекистон Президенти томонидан белгиланадиган, Қорақалпоғистон ҳар бир шаҳар ва туманларининг ўзига хос “ўсиш нуқтаси” деб аниқланган фаолият йўналишлари бўйича янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари – 2024 йил 1 январга қадар;
🔹 Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган янгидан ташкил этиладиган саноат йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари – 2024 йил 1 январга қадар;
🔹 Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси томонидан аниқланадиган, шароити оғир бўлган 45 та маҳалла ва овулларда янгидан ташкил этиладиган хизмат кўрсатиш йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари – 2026 йил 1 январга қадар.

2. Фарғона вилояти бўйича.
Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар ҳудудида жойлашган эксклавлари учун алоҳида солиқ ставкалари белгиланмоқда (Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси):
🔹 фойда солиғи (15%), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12%), ижтимоий солиқ (бюджет ташкилотларидан ташқари) (12%) ва айланмадан олинадиган солиқ (4%) бўйича 1 фоиз миқдорида солиқ ставкаси белгиланмоқда;
🔹 қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалда ҳар ойда тўланадиган 25 минг сўм ўрнига, ҳар чоракда 25 минг сўм миқдорида тўланади;
🔹 якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ ставкаси амалда ҳар ойда тўланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (ойига 245 минг сўм) ўрнига, йилига бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида (ойига 20 минг сўм) тўланиши белгиланмоқда.

3. Туризм ва спорт соҳаси бўйича.
🔹 2021 йил 31 декабргача бўлган давр учун туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи субъектлар фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтириб ҳисоблаган ҳолда тўлаши, ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада (1 фоиз) тўлаши, юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод қилинади;
🔹 солиқ тўловчининг президент ёки ҳукумат қарорлари билан белгиланадиган дастурларда иштироки натижасида олинган бонуслар, мукофотлар кўринишидаги пул тўловлари тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади ва бошқалар.

👉@nigoh_01
Хорижий ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар Қозоғистонда рўйхатдан ўтишлари талаб қилиниши мумкин

Қозоғистон парламенти депутатлари, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, унда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар, мамлакатда рўйхатдан ўтишдан бош торса, ишини чеклайдиган нормалар мавжуд.

Қонун лойиҳасига кўра, хорижий ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар ўз фаолиятини амалга ошириши учун чет эл онлайн-платформалари ёки тезкор хабарлар хизматининг эгалари мажбурий давлат рўйхатидан ўтиши ва Қозоғистонда ўз ваколатхоналарини очиши керак бўлади.

👉@nigoh_01
Иностранные соцсети и мессенджеры могут обязать зарегистрироваться в Казахстане

Депутаты парламента Казахстана одобрили в первом чтении законопроект по вопросам защиты прав ребенка, в котором содержатся нормы по ограничению работы социальных сетей и мессенджеров в случае, если они откажутся от регистрации в стране.

Согласно законопроекту, для того чтобы зарубежные соцсети и мессенджеры могли осуществлять свою деятельность, собственники иностранных онлайн-платформ или сервиса обмена мгновенными сообщениями должны будут пройти обязательную госрегистрацию и открыть свои представительства в Казахстане.

👉@nigoh_01
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ислоҳотлар_динамикаси

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимининг ривожланиши

👉@nigoh_01
Ўзбекистон яна бир халқаро шартномани тасдиқлади

🖊 Шавкат Мирзиёев қарори билан МДҲ иштирокчи-давлатлари аҳолиси бандлигига кўмаклашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Халқаро шартноманинг асосий мақсади — МДҲ иштирокчи-давлатлари умумий меҳнат бозорини шакллантиришда мавжуд муаммо ва тўсиқларни бартараф қилиш бўйича мувофиқлаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқиш, норасмий меҳнат фаолиятини қисқартириш ва бошқалар.

👉@nigoh_01
Август ойида энг кўп пиёда юрганларга қарийб 69 миллион сўм мукофот берилди

«Соғлом турмуш тарзи»
(1hls.uz) платформасида август ойи якунларига кўра туманлар кесимида 203та ғолиб аниқланди. Умумий ҳисобда уларга 68 900 000 сўм маблағ тўлаб берилган.

Республика миқёсида тошкентлик Тоиров Улуғбек ғолиб бўлган, у қарийб 2,2 миллион қадам юриб 1 800 000 сўм ютиб олган. Эътиборлиси у июль ойи якунлари бўйича ҳам ғолиб бўлган.

Платформа орқали амалга ошириладиган тўловлар алкоголь (пиво, ароқ) ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга татбиқ этилган йиғимдан олиниши ҳақида аввал хабар берган эдик.

👉@nigoh_01
Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилади. Халқаро тендер ғолиби — ACWA Power (Саудия Арабистони).

👉@nigoh_01
Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши ва фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тегишли қонун президент Ш.Мирзиёев томонидан имзоланди.

Таъкидланишича, қонуннинг қабул қилиниши даъво баҳоси кўп бўлмаган ишларни оператив тарзда ҳал қилиш имконини беради. Ҳужжатга кўра:

Фуқаролик процессуал кодексига соддалаштирилган тартибда иш юритиш механизми киритилмоқда.
Бунда:
🔹 даъво баҳоси юридик шахсга нисбатан – БҲМнинг 20 баравари, ЯТТга нисбатан – 10 баравари, шунингдек фуқарога нисбатан – 5 бараваридан ошмаган ишлар соддалаштирилган тартибда кўрилиши;
🔹 даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган кундан бошлаб 20 кундан ошмаган муддатда судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилиши ҳамда ушбу муддатнинг узайтирилмаслиги ва бошқалар белгиланмоқда.

Суд ҳужжати устидан шикоят қилиш жараёнидаги айрим бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида қатор кодексларга қуйидагилар киритилмоқда:
🔹 апелляция, кассация шикоятлари ҳамда суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаларга иш бўйича қабул қилинган суд қарорларининг тасдиқланган кўчирма нусхаларини илова қилиш талаби чиқарилмоқда;
🔹 апелляция, кассация шикоятлари ва суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаларга иш бўйича қабул қилинган суд қарорларининг тасдиқланган нусхалари илова қилинмаганлиги шикоятни қайтариш асосларидан чиқарилмоқда. Бунда судьялар иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини суд тизимига жорий қилинган “E-XSUD” ахборот тизими орқали олишлари мумкин.

Тарафларга ўз ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор бўлган суд ҳужжатлари билан танишиш имкониятини кенгайтириш ҳамда даъвогарнинг ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш мақсадида:
🔹 суд ҳужжати у чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай тарафларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилиши;
🔹 прокурор томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тақдим этилган даъводан даъвогарнинг воз кечиши даъво аризасини кўрмасдан қолдиришга асос бўлиши ва бошқалар белгиланмоқда.

👉@nigoh_01