Нигоҳ
15.7K subscribers
3.82K photos
1.54K videos
6 files
6.85K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
Бугун Ер юзи аҳолиси Ой тутилишини кузатиши мумкин. Ушбу ҳодисанинг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида Ой юзаси 100 фоиз Ер соясида бўлади.

Ой тутилишини Ўзбекистон ҳудудидан қисман кузатиш имкони мавжуд. Тошкентда 17:06 да Ой уфқдан кўтарилади ва бу вақтда Ой юзасининг 60 фоиздан кўпроқ қисми Ер соясида бўлади. 17:09 да қисман Ой тутилишининг максимал фазаси кузатилади.

Эслатиб ўтамиз, Қуёш тутилишидан фарқли ўлароқ, Ойнинг тўлиқ тутилишини кузатиш учун ҳеч қандай махсус жиҳозлар талаб этилмайди.

Ойнинг тўлиқ тутилишининг жонли лавҳаси: https://www.youtube.com/watch?v=JNIsCOUnAGs&ab_channel=AzizbekMatekov

Telegram | YouTube
Ис гази – рангсиз, ҳидсиз, тамсиз заҳарли газдир.

Ис газидан заҳарланишни олдини олиш мақсадида қуйидагиларга амал қилинг:

қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

тунги вақт ўрнатилган иситиш тизимини назоратсиз қолдирманг;

ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;

иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг;

газ ускуналарини улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шланглар орқали уланишга йўл қўйманг;

хонани иситиш мақсадида очиқ оловдан асло фойдаланманг.

Telegram | YouTube
Қрим ва Севастополь ҳудудларидаги талабалар ҳам истисно тариқасида ўқишини кўчириши мумкин

Шавкат Мирзиёевнинг
топшириғига асосан, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан Қрим ва Севастополь ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

👁‍🗨 Украина президенти Россия билан мулоқотни бошлаш шартларини айтиб ўтди, улар орасида мамлакат ҳудудий яхлитлигини тиклаш ҳам бор. Шу билан бирга, Москва ҳеч қандай шартларсиз тинчлик музокараларини бошлашга тайёрлигини билдирди;

👁‍🗨 Шимолий Корея Россия билан ҳеч қандай “қурол битими” тузмаганини айтди;

👁‍🗨 ЖССТ: 2022 йилда Европада иссиқдан камида 15 минг киши ҳалок бўлди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

👁‍🗨 президент Украины назвал условия для начала диалога с Россией, среди которых восстановление территориальной целостности страны. При этом Москва заявила о готовности начать мирные переговоры без предварительных условий;

👁‍🗨 Северная Корея заявила, что не совершала никаких "сделок с оружием" с Россией;

👁‍🗨 ВОЗ: по меньшей мере 15 тыс. человек погибли от жары в Европе в 2022 году.

Telegram | YouTube
QS ташкилотининг 2023 йил учун рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг 8 та олий таълим муассасаси ТОП-1000 таликдаги Осиёнинг энг кучли университетлари рўйхатига киритилди.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

Ушбу лойиҳанинг қиймати 289 миллион доллардан зиёд. Шаҳарча майдони 100 гектар. Бу ерда 10 минг ўринли енгил атлетика ва футбол стадиони, 6 та ёпиқ ва 7 та очиқ спорт иншоотлари, сув спорти саройи, велотрек, яккакураш, жамоавий спорт мажмуалари барпо этилади.

Telegram | YouTube
❗️ Президент қарори билан 2022 йил 10 ноябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилади.

Telegram | YouTube
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга етиб келди. Меҳмонни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

👁‍🗨 АҚШда оралиқ сайловлар бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, Конгресс қуйи палатаси назорати республикачиларга ўтмоқда, Сенатдаги ўринлар деярли тенг тақсимланган;

👁‍🗨 Россия ТИВ: Москва ҳозирги воқеликни ҳисобга олган ҳолда Украина билан музокаралар олиб боришга тайёр;

👁‍🗨 Шимолий Корея яна Япон денгизи томон баллистик ракета учирди;

👁‍🗨 биткоин нархи 2020 йил ноябридан бери биринчи марта $17 мингдан пастга тушди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

👁‍🗨 в США прошли промежуточные выборы. Предварительные результаты показывают, что контроль над нижней палатой Конгресса переходит республиканцам, места в Сенате распределились почти поровну;

👁‍🗨 МИД РФ: Моcква готова вести переговоры с Украиной с учётом сложившихся реалий;

👁‍🗨 Северная Корея в очередной раз запустила баллистическую ракет в сторону Японского моря;

👁‍🗨 cтоимость биткоина опустилась ниже $17 тыс. впервые с ноября 2020 года.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев «500 нафар энг нуфузли мусулмонлар» рўйхатидан жой олди.

Мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда маданий каби умумий 13 та йўналиш бўйича ўз таъсирига эга бўлган мусулмон шахсларни аниқлаб боради.

Ўз навбатида, ушбу рўйхатдан бир қатор давлат раҳбарлари — Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам ўрин олган.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити тадбирлари бошланди. Айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашмоқда.

Telegram | YouTube
Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг Ўзбекистондаги Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди.

Элчига Украина Мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, икки мақсадли маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида ОАВда тарқалган асоссиз баёноти муносабати билан жиддий хавотир билдирилди.

Украина томонидан ОАВда Ўзбекистонга оид нотўғри маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина томонининг расмий сўровлари келиб тушган тақдирда, уларни қизиқтирган масалаларни ўрганиш ва холис маълумот беришга тайёр.

Ўз навбатида, Элчи Н.Дорошенко Ўзбекистон томонининг хавотирлари ва учрашув натижаларини Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига зудлик билан етказишини ишонч билан билдирди.

Telegram | YouTube
В Министерстве иностранных дел проведена встреча с послом Украины в Узбекистане

10 ноября в Министерстве иностранных дел Республики Узбекистан состоялась встреча с Чрезвычайным и Полномочным Послом Украины в нашей стране Николаем Дорошенко.

До посла Украины доведена серьёзная озабоченность в связи с распространенным в средствах массовой информации необоснованным заявлением представителя Министерства обороны Украины о якобы поставках продукции двойного назначения в обход действующих санкционных ограничений.

Подчеркнута недопустимость распространения украинской стороной недостоверных сведений в СМИ, касающихся Узбекистана.

При этом МИД Узбекистана готов при поступлении официальных обращений украинской стороны, изучить интересующие вопросы и представить объективную информацию.

В свою очередь, посол Н. Дорошенко заверил, что оперативно доведет озабоченность узбекской стороны и итоги состоявшейся встречи до руководства Министерства иностранных дел Украины.

Telegram | YouTube
​​🖊 Президентнинг “Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра:

юридик шахслар томонидан 2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда улар бўйича ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги архив ҳужжатларини сақлаш ҳамда давлат ёки нодавлат архивларига топшириш мажбурияти бекор қилинади;

юридик шахслар 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат солиқ хизмати ва статистика органларига электрон тарзда топширилган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини, шунингдек, солиқ органининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатларни сақлаш ҳамда давлат ёки нодавлат архивларига топшириш мажбуриятидан озод этилади;

2023 йил 1 январдан бошлаб бухгалтерия ҳисоби субъектлари томонидан молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинади;

2023 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб иловага мувофиқ статистик ҳисобот турлари бекор қилинади.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 майдан бошлаб қуйидагиларга:

🔹 тижорат банкларига ариза берувчини масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда ЯТТларга банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга;

🔹 юридик шахсларга электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова сув ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни, уларнинг истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни ва келгуси давр учун шартномавий миқдорлар тўғрисидаги бир марталик ва даврий ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштиришга рухсат этилади.

Telegram | YouTube
Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бошланди.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади. Унда Ўзбекистон президенти ҳозирги таҳликали вазиятда энг долзарб муаммолар ечими бўйича давлатларимиз умумий ёндашувларни белгилаб олиши, саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириши ниҳоятда муҳимлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Ш.Мирзиёев қатор таклифларни илгари сурди:

савдо, инвестиция ва хизматларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш учун Ташкилот доирасида “янги иқтисодий имкониятлар ҳудудини”ни барпо этиш;

Ташкилотга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар ҳамда дунё етакчи бизнес вакилларини кенг жалб қилган ҳолда ҳар йили Халқаро туркий иқтисодий форум ўтказиш;

транспорт вазирлари томонидан йил охирига қадар қўшма ҳамкорликнинг аниқ режа ва самарали механизмларини ишлаб чиқиш;

глобал ва ички бозорларимиз эҳтиёжлари, давлатларнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиқиб, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришнинг самарали тизимини яратиш бўйича Ташкилот доирасида кўп томонлама битим қабул қилиш;

Туркий давлатлар ташкилоти ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўртасида кенг қамровли шериклик ўрнатиш;

келгуси йили Ўзбекистонда Туркий дунё ёшларининг илм ва инновациялар халқаро конгрессини ўтказиш;

афғон масаласи бўйича умумий ёндашувни ишлаб чиқиш мақсадида ташқи ишлар вазирлари мулоқотларини мунтазам ўтказиб бориш;

Ташкилотда институционал ислоҳотлар ўтказиш. Бунда сиёсат ва хавфсизлик, савдо ва инвестиция, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, ахборот технологиялари, туризм, инновация ва таълим, тиббиёт, ёшлар ва бошқа соҳалар бўйича вазирлар даражасида алоҳида қўмиталар тузиш.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Режеп Таййип Эрдоған ва Гурбангули Бердимуҳамедов «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотланди.

Шунингдек, марҳум атоқли адиб Чингиз Айтматов Турк дунёси бирлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун Алишер Новоий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди. Мукофот Қирғизистон президенти Садир Жапаровга топширилди.

Telegram | YouTube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларига табрик йўллади. Табрикда давлатимиз раҳбари 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни, деб эълон қилиш тўғрисида таклиф билдирди.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Венгрия етакчилари Самарқандда кўчатлар экди.

Маросим ушбу давлатлар пойтахтлари ва мамлакатимиз ҳудудларида видеоалоқа орқали кўрсатилди. У ерларда ҳам минглаб кўчатлар экилди. Шу тариқа, дарахтзорларни кўпайтириш ҳаракати халқаро миқёс касб этди.

Telegram | YouTube
Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Мазкур қуёш фотоэлектр станцияси йилига 1,1 млн кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради.

❗️ Шуни алоҳида қайд этиш керакки, станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди. Шу билан бирга, эҳтиёжидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имконияти ҳам яратилди.

Станция президентимиз топшириғи ижроси юзасидан амалга оширилди. Энергетика вазирлиги ушбу ташаббусга барча вазирлик ва идоралар ҳам қўшилишларини сўрамоқда.

Telegram | YouTube