Нигоҳ
17.8K subscribers
3.6K photos
1.46K videos
5 files
6.56K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси Раиси Мурат Камалов лавозимини тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

❗️ Манбаларимизга кўра, бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Telegram | YouTube
❗️ Хитой ТИВ вакилининг расмий баёноти

Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь ХХР ТИВ брифингида хитойлик журналист саволига (Қорақалпоғистондаги воқеаларга Хитойнинг муносабати қандай?) жавоб тариқасида Хитой ҳукуматининг муносабатини қуйидаги баёнот билан изоҳлади:

“Хитой томони бир неча кун аввал Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалардан хабардор. Ўзбекистоннинг дўст қўшниси ва кенг қамровли стратегик ҳамкори сифатида Хитой Ўзбекистон Ҳукуматининг миллий осойишталикни таъминлаш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Хитой томони шунга аминки, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон мамлакатда осойишталик ва бирликни сақлашга қодирдир”.

— — —

❗️ Официальное заявление представителя МИД Китая

На брифинге МИД КНР официальный представитель МИД КНР Чжао Лицзянь в ответ на вопрос китайского журналиста (Какова реакция Китая на события в Каракалпакстане?) прокомментировал реакцию китайского правительства следующим заявлением:

“Китайская сторона обратила внимание на то, что произошло в Узбекистане несколько дней назад. Как дружественный сосед Узбекистана и всеобъемлющий стратегический партнер, Китай поддерживает правительство Узбекистана в поддержании национальной стабильности и верит, что под руководством Президента Шавката Мирзиёева Узбекистан способен сохранить стабильность и единство”.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия қўмондони, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти Р,Джураевнинг таъкидлашича, Қорақалпоғистондаги воқеалар пайтида 14 нафар фуқаро тартибсизликлар содир бўлган жойда вафот этган, улардан 13 нафари алкоголь ва гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган. 4 нафар ҳалок бўлган шахслар хизмат бурчини бажарган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидир.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қорақалпоғим"

Мен ўзбек, сен эса қорақалпоқсан,
Турклар дунёсида сен ҳам урвоқсан,
Гар мен тупроқ бўлсам, сен ҳам тупроқсан,
Ўзбекка азалий қариндош, иним...

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️
Буюк Британия Беларусга қарши санкциялар киритади. Чоралар нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари, ҳашамат буюмларини экспорт қилишни тақиқлаш ва бошқаларни ўз ичига олади;

▫️ Россия 15 июлдан бошлаб COVID-19 тарқалиши сабабли чегарадан ўтиш бўйича илгари киритилган чекловларни бекор қилади;

▫️ Германия 1991 йилдан бери илк бор савдо баланси дефицити юзага келганини қайд этди. Май ойида мамлакат импорти экспортдан €1 миллиардга кўп бўлди;

▫️ Пекин НАСАнинг Хитой Ойни ўз ҳудуди деб эълон қилиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларини рад этди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
Великобритания введет санкции в отношении Беларуси. Меры включают запрет на экспорт товаров нефтепереработки, предметов роскоши и др.;

▫️ Россия с 15 июля снимет ограничения на пересечение границы, введенные ранее из-за распространения COVID-19;

▫️ Германия сообщила о первом с 1991 года дефиците торгового баланса. В мае импорт страны превзошел экспорт на €1 млрд;

▫️ Пекин отверг опасения НАСА о том, что Китай может объявить Луну своей территорией.

Telegram | YouTube
Туркия ташқи ишлар вазири М.Чавушоғлу Ўзбекистон томонидан Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлаш, ушбу ҳудуднинг барқарор ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган қатъий чора-тадбирларни Туркия қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.

— — —

Министр иностранных дел Турции М.Чавушоглу выразил твердую поддержку Турции решительным мерам, предпринятым Узбекистаном в целях обеспечения мира, безопасности и общественного спокойствия в Республике Каракалпакстан, всемерной поддержки устойчивого развития данного региона.

Telegram | YouTube
Ўзбекистонлик таэквондочи қиз илк бор жаҳон рейтинги пешқадамига айланди

Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унда Чарос Қаюмова -53 кг вазнда 126.84 балл билан аёллар тасниф жадвалида пешқадам бўлган биринчи Ўзбекистонлик таэквондочи қизга айланди.

Telegram | YouTube
Ижтимоий тармоқларда Нукуснинг "Гоне кала"сида топилган қоғоз расми аввалроқ Р.Джураевнинг Қорақалпоғистондаги воқеалар пайтида вафот этган 14 нафар фуқародан 13 нафари алкоголь ва гиёҳванд моддалар таъсирида бўлганлигини тасдиқлаётгандек.

Қоғозда ноқонуний митинг фаолларига рўйхат бўйича психотроп моддалар, пул ва бошқа воситалар тарқатилгани бўйича маълумотлар бор.

Telegram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Туркия Президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

— — —

Состоялся телефонный разговор Президента Шавката Мирзиёева с Президентом Турции Реджепом Тайипом Эрдоганом.

Президент Турции выразил твердую поддержку усилиям главы нашего государства по обеспечению мира, стабильности и устойчивого развития в Республике Каракалпакстан.

Telegram | YouTube
⚡️ЗАЯВЛЕНИЕ МИД УЗБЕКИСТАНА

5 июля т.г. около 16.20
на приграничной территории Узбекистана было отмечено падение пяти реактивных снарядов, предположительно перелетевших с территории Афганистана.

Необходимо отметить, что при падении снарядов взрывов не произошло, в результате чего человеческих жертв и разрушений нет. Нанесен незначительный ущерб четырём частным домам в махалле «Мажнунтол» г. Термез, пятый снаряд обнаружен на футбольном поле. Обнаруженные снаряды обезврежены подразделением саперов.

В настоящее время, компетентные органы Узбекистана совместно с афганской стороной реализуют необходимые меры по установлению причин данного инцидента.

Telegram | YouTube
⚡️ЎЗБЕКИСТОН ТИВ БAЁНОТИ

Жорий йилнинг 5 июль куни Тахминан соат 16:20 да Aфғонистон ҳудудидан Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга бешта ракета ўқлари учиб ўтгани ҳақида хабар берилган.

Қайд этиш жоизки, снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган, натижада қурбон бўлганлар ва ҳеч қандай зарар йўқ. Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган тўртта хусусий уйга кичик зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёрлар томонидан зарарсизлантирилди.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Aфғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Telegram | YouTube
Туркманистон Ўзбекистон раҳбариятини қўллаб-қувватлади

"Туркманистон ТИВ охирги кунларда Ўзбекистон Республикасининг Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеалар ҳақидаги маълумотлардан хавотир билдиради.

Туркманистон томони Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда конституциявий тузум ва ҳуқуқ-тартиботни, халқ хавфсизлиги ва тинчлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз вақтида амалга оширилган қатъий ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Ишончимиз комилки, кўп асрлик донишмандлик, тажриба узоқни кўзлаган ҳолда юзага келган қийинчиликларни енгиб ўтишга, Ўзбекистон Республикасининг изчил ва барқарор ривожланишини, давлат ва жамоат институтлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Туркманистон Ўзбекистоннинг яқин қўшниси сифатида бу давлат билан қардошлик, дўстлик ва яқин ҳамкорлик ришталари билан боғланиб, унга зарур ёрдам ва кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдиради".

Telegram | YouTube
Туркменистан выразил поддержку руководству Узбекистана

"МИД Туркменистана выражает озабоченность в связи со сведениями о событиях, произошедших за последние дни в Республике Каракалпакстан Республики Узбекистан.

Туркменская сторона поддерживает своевременные и решительные действия руководства Узбекистана по защите конституционного строя и правопорядка в стране, безопасности и спокойствия жителей.

Уверены, что многовековая народная мудрость, опыт и дальновидность позволят преодолеть возникшие трудности и обеспечить поступательное и стабильное развитие Республики Узбекистан, устойчивость государственных и общественных институтов.

Туркменистан как близкий сосед Узбекистана, связанный с этой страной узами братства, дружбы и тесного сотрудничества, выражает готовность оказать ей необходимую поддержку и содействие".

Telegram | YouTube
❗️ Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Россия президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

— — —

❗️ Состоялся телефонный разговор между Шавкатом Мирзиёевым и Владимиром Путиным.

Президент России выразил поддержку решительным мерам, принятым Шавкатом Мирзиёевым по стабилизации ситуации в Каракалпакстане.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️
Москва, Калининградга транзитнинг блокланишига жавобан, Болтиқбўйи мамлакатлари орқали Россияга ҳар қандай товарларни олиб кириш ва чиқишни бутунлай тақиқлаши мумкин;

▫️ Япония Россиядан олтин олиб киришни, шунингдек, аудит ва консалтинг хизматларини кўрсатишни тақиқлади;

▫️ Европарламент Интернет-гигантлари (Amazon, Google, Meta ва бошқалар) учун қаттиқроқ қоидалар жорий этилишини маъқуллади. Болаларга мўлжалланган таргетлашган реклама ёки шахсий маълумотларга асосланган реклама ва бошқалар тақиқланади.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
Москва в ответ на блокировку транзита в Калининград может полностью запретить ввоз и вывоз любых товаров через страны Балтии в Россию;

▫️ Япония запретила импорт золота из России, а также оказание аудиторских и консалтинговых услуг;

▫️ Европарламмент одобрил введение более строгих правил для Интернет-гигантов (Amazon, Google, Meta и др.). Запрещается таргетированная реклама, направленная на детей или основанная на личных данных и др.

Telegram | YouTube
❗️ АҚШ Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлайди

АҚШ Қорақалпоғистонда содир бўлган сўнгги воқеалар юзасидан хавотир билдирди ва қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор қилди.

"Биз Ўзбекистоннинг демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Биз расмийларни Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари ва бурчларига мувофиқ, барча асосий ҳуқуқлар, шу жумладан тинч йиғилишлар ва ўз фикрини ифода этишга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишга чақирамиз.

Биз расмийларни зўравонликларни халқаро меъёрлар ва илғор тажрибалар асосида тўлиқ, ишончли ва ошкора тергов қилишга чақирамиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлайди".

— — —

❗️ США неизменно поддерживают суверенитет, независимость и территориальную целостность Узбекистана

США выразили обеспокоенность недавними событиями в Каракалпакстане и высказали соболезнования семьям погибших.

"Мы поддерживаем усилия Узбекистана по проведению демократических реформ. Мы призываем власти защищать все основные права, включая мирные собрания и выражение мнений, в соответствии с международными обязательствами и обязанностями Узбекистана".

Мы призываем власти провести полное, заслуживающее доверия и прозрачное расследование насилия в соответствии с международными нормами и передовой практикой. Соединенные Штаты неизменно поддерживают суверенитет, независимость и территориальную целостность Узбекистана".

Telegram | YouTube
⚡️⚡️Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилади

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни тасдиқланди.

📌 Унда 2022-2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида:

"Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиийдир.

Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди.

Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман.

Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз".

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги воқеалар ҳақида:

"Албатта, бу воқеалар бир кунда ёки ўн кунда ташкил қилинган эмас.

Бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган.

Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.

Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.

Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганилсин ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилсин.

Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин".

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев: "Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги вазият изга тушмоқда. Энг асосийси, аҳолининг тинчлиги ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ".

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев:

"Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида янги кескинлик ўчоқлари пайдо бўлмоқда, миллатлар ва конфессиялар ўртасида қарама-қаршиликлар кучаймоқда, радикализм ва экстремизм хавфи тобора ортиб бормоқда.

Мана шундай таҳликали шароитда биз барқарорлик ва хавфсизлигимизга зиён етказадиган ҳар қандай таҳдид ва хатарларга кескин қарши туришимиз шарт.

Айни вақтда шуни эътироф этиш керакки, мамлакатимизнинг изчил ва барқарор ривожланишидан манфаатдор бўлмаган турли бузғунчи ташқи кучлар ҳам мавжуд.

❗️ Ушбу кучлар томонидан юртимиздаги осойишта вазиятни издан чиқариш, фуқароларимизнинг ишончига кириб, уларни тўғри йўлдан чалғитишга қаратилган ғаразли мақсадлар амалга оширилди ва бундай уринишлар бундан кейин ҳам содир бўлиши мумкин".

Telegram | YouTube