Нигоҳ
17.9K subscribers
3.58K photos
1.45K videos
5 files
6.52K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда вазият барқарорлашди ва ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

Жорий қилинган фавқулодда ҳолат юзасидан керакли маълумотларни Миллий гвардиянинг 1215 қисқа рақами орқали 24 соат давомида олиш мумкин.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистондаги воқеалар ҳақида қисқача

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаров Маккада қорақалпоқ халқини дуо қилди.

Telegram | YouTube
⚡️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Айтилишича, бугунги кунга қадар Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларидан 60 мингга яқин таклиф келиб тушган.

Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддати 2022 йил 15 июлгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.

❗️ Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нукус шаҳрида вазият барқарор, ҳаёт ўз маромида давом этмоқда

Telegram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистондаги воқеалар пайтида 243 нафар шахсга, жумладан, 38 ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига турли тан жароҳатлари етказилган, оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбат аввалида Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистонда қонунга зид хатти-ҳаракатларга чек қўйиш, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

Telegram | YouTube
ШҲТ МАТТ Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси жорий йилнинг 1 июлида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар муносабати билан конституцияга зид кўринишлар ва ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга уринишларни қоралаб, барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни сақлаш тарафдори эканини билдириб, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, миллатлараро тотувлик ва кўпмиллатли Ўзбекистоннинг барча халқларининг тинч-тотув яшаши бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдиради.

— — —

РАТС ШОС выразил поддержку правительству Узбекистана

Исполнительный комитет РАТС ШОС, осуждая антиконституционные проявления и попытки дестабилизации общественно-политической обстановки, выступая за сохранение стабильности, безопасности и устойчивого развития, в связи с имевшими место событиями 1 июля т.г. в Каракалпакстане, выражает поддержку принимаемым мерам Правительством Республики Узбекистан по обеспечению законности и правопорядка, защиты прав и свобод граждан, межнационального согласия и мирного сосуществования всех народов многонационального Узбекистана.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди

Президент Садир Жапаров Қорақалпоғистондаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон раҳбари томонидан кўрилган қатъий чораларни тўлиқ қўллаб-қувватлади. Бошқа давлатнинг ички ишларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида таъкидланди.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Садыром Жапаровым

Президент Садыр Жапаров полностью поддержал принятые главой Узбекистана решительные действия в целях пресечения попыток дестабилизации ситуации в Каракалпакстане. Особо отмечена недопустимость вмешательства во внутренние дела другого государства.

Telegram | YouTube
Россия президентининг матбуот котиби Д.Песков Қорақалпоғистондаги воқеалар Ўзбекистоннинг ички иши эканини айтди

"Ўзбекистон бизнинг иттифоқчимиз, у дўст мамлакат, у бизнинг жуда муҳим ҳамкоримиз. Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳамма нарса шу давлатнинг ички ишидир ҳамда республика раҳбариятининг фаол ҳаракатлари билан мавжуд муаммолар ҳал қилинишига шубҳамиз йўқ”.

— — —

Пресс-секретарь президента России Д.Песков заявил, что события в Каракалпакстане – внутреннее дело Узбекистана

"Узбекистан – это наш союзник, это дружественная страна, это наш очень важный партнер. Все, что происходит в Узбекистане, является внутренним делом этой страны, и мы не сомневаемся, что при активной работе руководства республики имеющиеся проблемы будут урегулированы".

Telegram | YouTube
COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга қарийб 2 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга олиб келинган ва ўзимизда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 71 750 853 дозани ташкил қилмоқда.

❗️Шу кунга қадар жами 59 351 963 доза вакцина қўлланилган бўлиб, ҳозирда 12 миллион 200 минг дозадан ортиқ вакцина захираси мавжуд.

Telegram | YouTube
❗️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистонда ортга қайтмас демократик ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишларни амалга оширишга кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Еврокенгаш президенти, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш сари очиқ ислоҳотлар йўлини давом эттириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Шу маънода Қорақалпоғистондаги вазиятнинг баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида қайд этилди. Шарль Мишель жиноий унсурлар томонидан уюштирилган тартибсизликлар натижасида қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.

— — —

Состоялся телефонный разговор между президентом Шавкатом Мирзиёевым и президентом Европейского совета Шарлем Мишелем.

В начале беседы глава нашего государства выразил искреннюю признательность за оказываемое всемерное содействие в проведении необратимых демократических и социально-экономических преобразований в Новом Узбекистане.

В свою очередь, президент Евросовета выступил в поддержку усилий Узбекистана по продолжению курса открытых реформ в стране, нацеленных на формирование сильного гражданского общества и правового государства.

В этом контексте особо отмечена недопустимость дестабилизации обстановки в Каракалпакстане со стороны отдельных деструктивных сил. Шарль Мишель просил передать соболезнования семьям и близким погибших в результате беспорядков, организованных преступными элементами.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди

Тожикистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасида барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

— — —

Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Эмомали Рахмоном

Президент Таджикистан выразил поддержку усилиям Шавката Мирзиёева по обеспечению стабильности и устойчивого развития в Республике Каракалпакстан.

Telegram | YouTube
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси Раиси Мурат Камалов лавозимини тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

❗️ Манбаларимизга кўра, бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Telegram | YouTube
❗️ Хитой ТИВ вакилининг расмий баёноти

Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь ХХР ТИВ брифингида хитойлик журналист саволига (Қорақалпоғистондаги воқеаларга Хитойнинг муносабати қандай?) жавоб тариқасида Хитой ҳукуматининг муносабатини қуйидаги баёнот билан изоҳлади:

“Хитой томони бир неча кун аввал Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалардан хабардор. Ўзбекистоннинг дўст қўшниси ва кенг қамровли стратегик ҳамкори сифатида Хитой Ўзбекистон Ҳукуматининг миллий осойишталикни таъминлаш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Хитой томони шунга аминки, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон мамлакатда осойишталик ва бирликни сақлашга қодирдир”.

— — —

❗️ Официальное заявление представителя МИД Китая

На брифинге МИД КНР официальный представитель МИД КНР Чжао Лицзянь в ответ на вопрос китайского журналиста (Какова реакция Китая на события в Каракалпакстане?) прокомментировал реакцию китайского правительства следующим заявлением:

“Китайская сторона обратила внимание на то, что произошло в Узбекистане несколько дней назад. Как дружественный сосед Узбекистана и всеобъемлющий стратегический партнер, Китай поддерживает правительство Узбекистана в поддержании национальной стабильности и верит, что под руководством Президента Шавката Мирзиёева Узбекистан способен сохранить стабильность и единство”.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия қўмондони, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти Р,Джураевнинг таъкидлашича, Қорақалпоғистондаги воқеалар пайтида 14 нафар фуқаро тартибсизликлар содир бўлган жойда вафот этган, улардан 13 нафари алкоголь ва гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган. 4 нафар ҳалок бўлган шахслар хизмат бурчини бажарган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидир.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қорақалпоғим"

Мен ўзбек, сен эса қорақалпоқсан,
Турклар дунёсида сен ҳам урвоқсан,
Гар мен тупроқ бўлсам, сен ҳам тупроқсан,
Ўзбекка азалий қариндош, иним...

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️
Буюк Британия Беларусга қарши санкциялар киритади. Чоралар нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари, ҳашамат буюмларини экспорт қилишни тақиқлаш ва бошқаларни ўз ичига олади;

▫️ Россия 15 июлдан бошлаб COVID-19 тарқалиши сабабли чегарадан ўтиш бўйича илгари киритилган чекловларни бекор қилади;

▫️ Германия 1991 йилдан бери илк бор савдо баланси дефицити юзага келганини қайд этди. Май ойида мамлакат импорти экспортдан €1 миллиардга кўп бўлди;

▫️ Пекин НАСАнинг Хитой Ойни ўз ҳудуди деб эълон қилиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларини рад этди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
Великобритания введет санкции в отношении Беларуси. Меры включают запрет на экспорт товаров нефтепереработки, предметов роскоши и др.;

▫️ Россия с 15 июля снимет ограничения на пересечение границы, введенные ранее из-за распространения COVID-19;

▫️ Германия сообщила о первом с 1991 года дефиците торгового баланса. В мае импорт страны превзошел экспорт на €1 млрд;

▫️ Пекин отверг опасения НАСА о том, что Китай может объявить Луну своей территорией.

Telegram | YouTube
Туркия ташқи ишлар вазири М.Чавушоғлу Ўзбекистон томонидан Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлаш, ушбу ҳудуднинг барқарор ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган қатъий чора-тадбирларни Туркия қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.

— — —

Министр иностранных дел Турции М.Чавушоглу выразил твердую поддержку Турции решительным мерам, предпринятым Узбекистаном в целях обеспечения мира, безопасности и общественного спокойствия в Республике Каракалпакстан, всемерной поддержки устойчивого развития данного региона.

Telegram | YouTube
Ўзбекистонлик таэквондочи қиз илк бор жаҳон рейтинги пешқадамига айланди

Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унда Чарос Қаюмова -53 кг вазнда 126.84 балл билан аёллар тасниф жадвалида пешқадам бўлган биринчи Ўзбекистонлик таэквондочи қизга айланди.

Telegram | YouTube