Нигоҳ
17.7K subscribers
3.6K photos
1.46K videos
5 files
6.57K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
❗️ Шавкат Мирзиёев:

"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман.

Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти.

Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хива Ислом дунёсининг 2024 йилдаги туризм пойтахти деб эълон қилинди.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️
АҚШ Россиядан олтин олиб киришни тақиқлади, шунингдек, санкциялар рўйхатига 50 дан ортиқ жисмоний шахслар ва 110 дан ортиқ тузилмаларни киритди. Россия ҳам АҚШнинг 25 фуқаросига, жумладан, президент Байденнинг қариндошларига санкция киритди;

▫️ Эрон ва Аргентина БРИКСга кириш учун ариза топширди;

▫️ G7 Украинадаги вазият туфайли юзага келган глобал озиқ-овқат танқислигига қарши курашиш учун $4,5 млрд ажратади;

▫️ суд Қирғизистоннинг экс-президенти А.Атамбаевни 2020 йилнинг октябридаги оммавий тартибсизликларни уюштирганлик иши бўйича оқлади.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
США ввели запрет на импорт золота из России, а также включили в санкционные списки более 50 физлиц и свыше 110 структур. Россия также ввела санкции в отношении 25 граждан США, включая родственников президента Байдена;

▫️ Иран и Аргентина подали заявки на вступление в БРИКС;

▫️ G7 выделит $4,5 млрд на борьбу с глобальной нехваткой продовольствия из-за ситуации в Украине;

▫️ суд оправдал экс-президента Кыргызстана А.Атамбаева по делу об организации массовых беспорядков в октябре 2020 года.

Telegram | YouTube
❗️ Давлат экология қўмитаси ва “Falcon Hunting Solutions” компанияси томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт текислиги ҳудудига – ёввойи, табиатда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш – 402 бош йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасида 2017-2021-йиллар оралиғида жами 9491 бош йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилган.

Йўрға тувалоқлар Ӯзбекистон "Қизил китоби" ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш саналади. Айни пайтда Ўзбекистонда бу ноёб қушларни махсус питомникларда кўпайтириб, табиат бағрига қўйиб юбориш ишлари йўлга қўйилган.

Telegram | YouTube
Жорий йилнинг 29 июнидан 3 июлигача бўлган даврда тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

❗️ Фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

Telegram | YouTube
1 июлдан электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмайди

Ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида фуқаролардан мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, айни пайтда Энергетика, Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари мутахассислари томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда.

Қабул қилинган таклифлар бўйича барча хулосалар ва мутахассисларнинг хулосалари тақдим этилгандан сўнг, ушбу масала бўйича якуний ва тегишли қарор қабул қилинади.

Қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, тарифларнинг ўзгариши ҳукумат қарори қабул қилинган кундан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради.

❗️ Шу муносабат билан, 2022 йил 1 июлдан электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмайди.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 65 йиллик юбилейи билан қутлади.

Мулоқот давомида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик доирасида икки мамлакатнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Telegram | YouTube
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, ҳеч бир шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас (26-модда).

Бу қоида суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан шахсни мажбурлаш ёки унга босим ўтказиш йўли билан унинг иродасига қарши олинган далиллардан фойдаланмасликни белгилайди. Бу ҳуқуқ айбсизлик презумпцияси билан чамбарчас боғлиқ.

Шахснинг ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик бермаслик ҳуқуқи ҳар хил турдаги қийноқлар, таҳдидлар ва мажбурлов чораларини қўллашни чеклайди. Бу қоиданинг Конституция даражасида белгиланиши шахсга бошқа бировнинг хоҳиш-иродаси объекти сифатида муносабатда бўлишга йўл қўйилмаслигини, шахсий ҳаёт дахлсизлиги мустаҳкам ҳуқуқий асосга эгалигини англатади.

Ушбу қоида суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари сўроқ қилишдан олдин шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши кўрсатма бермаслик ҳуқуқи тўғрисида огоҳлантириши лозимлигини ҳам англатади.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️
НАТО саммитида альянснинг янги стратегик концепцияси қабул қилинди, унда Россия хавфсизликка асосий таҳдид деб аталади. Швеция ва Финляндия альянсга қўшилиш учун расмий таклиф олдилар;

▫️ Норвегия Россияга Шпицбергендаги аҳоли пунктлари учун юк ташишга рухсат бермади. Россия "муаммони тезроқ ҳал қилишни" талаб қилди ва "тегишли жавоб чоралари" ҳақида огоҳлантирди;

▫️ Қатарда ЕИ воситачилигида АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий келишув бўйича билвосита музокаралар олиб борилмоқда. Эрон музокаралар «жиддий» муҳитда ўтаётганини маълум қилди;

▫️ Сурия «ЛХР» ва «ДХР» мустақиллигини тан олишга қарор қилди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
саммит НАТО принял новую стратегическую концепцию альянса, в которой Россия названа главной угрозой безопасности. Швеция и Финляндия получили официальное приглашение вступить в альянс;

▫️ Норвегия не разрешила России транспортировку грузов для российских поселений Шпицбергена. Россия потребовала "скорейшего решения вопроса", предупредив при этом "соответствующими ответными мерами";

▫️ в Катаре при посредничестве ЕС проходят непрямые переговоры США и Ирана по ядерному соглашению. В Иране заявили о прохождении переговоров в «серьезной» атмосфере;

▫️ Сирия приняла решение признать независимость «ЛНР» и «ДНР».

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаммасини ўқиб, албатта жавоб бераман"

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган ховослик Одинахон мактубига Шавкат Мирзиёевнинг жавоб хатини Сирдарё вилояти ҳокими етказди ва ўқиб берди.

Telegram | YouTube
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган ва марказдаги "Меҳрли мактаб"да таълим олаётган болалар Президентга йўллаган хатларида ўзларининг қизиқишлари, орзу-интилишлари ҳақида ҳам ёзган эдилар.

Бугун ушбу марказда Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов болаларга давлатимиз раҳбарининг жавоб мактубларини ҳамда совға-саломларини топширди.

Telegram | YouTube
Навоий вилоятида Ўзбекистондаги энг йирик нефть ва битум кони топилди

Навоий вилоятининг Зарафшон тубсизлигида Ўзбекистондаги энг йирик ўта ёпишқоқ нефть ва битум – “Янги Ўзбекистон” кони топилди. Кон Марказий Осиёдаги энг юқори технологияли конлардан бирига айланади.

Коннинг битумли нефть захиралари тахминан 100 миллион тоннага баҳоланмоқда. Битумли нефть қазиб олишнинг максимал йиллик даражаси 2025 йилга бориб 1 миллион тоннани ташкил этади. Битумли нефть қазиб олиш даражасини таъминлаш учун йилига 1500 та қудуқ қазиш режалаштирилган. Кейинги 12 йилда конни ўзлаштиришга 2,5 миллиард доллар миқдорида сармоя киритилиши тахмин қилинмоқда.

Telegram | YouTube
Ўзбекистон мерганлари халқаро мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритишди

Туркиянинг Эгридир шаҳрида ҳарбий хизматчилар ўртасида «Энг илғор мерганлар жамоаси» номли халқаро мусобақа ўтказилди. Унда Германия, Баҳрайн, Қатар, Озарбайжон каби дунёнинг 12 давлатидан жами 33 та жамоа, Туркиянинг ўзидан эса 15 та жамоа иштирок этди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси вакиллари учун мусобақа ўтказилган ҳудуд буткул нотаниш, нишонлар ва машқлар ҳақида тўлиқ маълумотлар бўлмасада, ҳарбий хизматчиларимиз барча шартларни муваффақиятли бажариб, фаҳрли иккинчи ўринни қўлга киритишди. Биринчи ўрин мезбон давлат вакилларига насиб этди.

Telegram | YouTube
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди (53-модда).

Конституцияда мазкур қоиданинг белгиланиши хусусийлаштириш жараёнлари натижаларини асоссиз равишда қайта кўриб чиқилишини олдини олиш орқали мулк дахлсизлигига бўлган ишончни ортишига хизмат қилади.

Шунингдек, бу мамлакат иқтисодиётида хусусий сектор улушини ортишига, тижорат компанияларига замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этишга, мулкдорлар қатламини кенгайишига, аҳоли даромадларининг ошиши ва камбағалликни қисқартиришга хизмат қилади.

Telegram | YouTube
"Янги Ўзбекистон" боғида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин: Youtube, Facebook.
Шавкат Мирзиёев:

"Мен Президент сифатида сизлар ўз олдингизга қўйган режа ва марраларга эришишингиз учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканимни бугун яна бир бор таъкидламоқчиман.

Бугун сизларнинг ёниб турган кўзларингиз, шодликка тўла гўзал чеҳрангизга қараб, академик шоиримиз Ғафур Ғуломнинг:

Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз,
Не учун елкамни тутиб бермайин?


– деган оташин сатрлари ёдимга тушмоқда".

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️
Исроил парламенти ўз-ўзини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Исроилда муддатидан олдин парламент сайловлари 1 ноябрда бўлиб ўтади;

▫️ Р.Эрдоған Туркия Швециядан Курдистон ишчилар партиясининг 70 дан ортиқ аъзосини экстрадиция қилиш бўйича кафолатлар олганини айтди;

▫️ Россия ва Украина 144 киши учун 144 киши формуласи асосида асирлар алмашинувини амалга оширди;

▫️ Қирғизистонда мамлакат ҳудудида казино очишни назарда тутувчи қонун қабул қилинди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
парламент Израиля одобрил законопроект о самороспуске. Досрочные парламентские выборы в Израиле состоятся 1 ноября;

▫️ Р.Эрдоган заявил, что Турция получила гарантии по экстрадиции более 70 членов Рабочей партии Курдистана из Швеции;

▫️ Россия и Украина совершили обмен пленными по формуле 144 на 144 военнослужащих;

▫️ в Кыргызстане приняли закон, предусматривающий открытие на территории республики казино.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

"Мен нафақат Ўзбекистон фарзандиман, балки мен ғурур билан қорақалпоқ фарзандиман, деб яна бир бор таъкидламоқчиман!"

Telegram | YouTube
1 июлдан нималар ўзгаради?

Автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш бепул бўлади;

Айрим шифокорларга уй олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

“Хавфсиз йўл” индекси юритилади;

Вирусли гепатитга қарши самарали чоралар кўрилади;

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга бир марталик субсидия берилади;

Давлат музейлари соат 22:00 гача хизмат кўрсатиши мумкин;

“Тиббиёт бригадалари”га 3 600 та штат берилади;

Парранда экспорти учун субсидия оширилади;

Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар комплекс ёндашув асосида кўрсатилади;

Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинади;

Спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга оилаларнинг Ягона миллий регистри юритилади;

“Оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади.

Telegram | YouTube
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2022 йил 15 июль ҳамда 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлари👆🏻

2023 йил 1 апрелдан белгиланадиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари 2024 ва 2025 йилларда фақат йиллик инфляция даражаси миқдорида индексация қилиб борилади.

2026 йилдан бошлаб табиий газ, электр энергияси ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.

❗️Аҳоли учун нархлар ўзгармади. Электр энергиянинг 1 кВт соати 295 сум ва табий газнинг 1 куб м 380 сум бўлиб сақлаб қолинди.

Telegram | YouTube
9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Telegram | YouTube