Нигоҳ
17.4K subscribers
3.91K photos
1.59K videos
6 files
7.01K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
Йил бошидан буён жойларда 85 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар очилиши натижасида 700 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизматлар яқинлашди. Ҳудудларда хирургия йўналишида қўшимча 27 турдаги, эндокринологияда 7, кардиологияда 14 турдаги юқори технологик амалиётлар жорий қилинди.

Ўтган ойларда Давлат суғурта жамғармасидан 25 минг нафардан зиёд эҳтиёжманд аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди. Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Фарғонада 87 минг аҳоли манзилли тиббий кўрикдан ўтказилди. Бугундан тиббиёт ходимларининг ойлик маоши 30 фоизгача оширилди.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўздонмаҳсулот» АК масъулининг таъкидлашича, бугунги кунда компания таркибидаги корхоналарда тегирмон қувватлари тўлиқ ишлаб турибди, дон ва ун захиралари етарли миқдорда мавжуд. Ҳеч қандай миш-мишларга ишонишга ва ваҳимага ўрин йўқ.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ Туркия Сурияда аксилтеррор амалиёт бошланганини эълон қилди;

▫️ Россиянинг «Газпром» компанияси рублда тўловга ўтишни рад этгани учун Даниянинг Ørsted ва Shell Energy Europe Limited компанияси орқали Германияга газ етказиб беришни бутунлай тўхтатди;

▫️ 2025 йилга бориб Хитой электр энергиясининг учдан бир қисмини қайта тикланадиган манбалардан олиш ниятида.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
Турция заявила о начале антитеррористической операции в Сирии;

▫️ российский «Газпром» полностью остановил поставку газа датской Ørsted и Shell Energy Europe Limited в Германию из-за неоплаты в рублях;

▫️ к 2025 году Китай намерен получать треть электроэнергии за счет возобновляемых источников.

Telegram | YouTube
​​Ўзбекистон Ҳиндистонга Покистоннинг Карачи порти орқали биринчи юкни жўнатди

Покистоннинг
Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олди.

Қайд этилишича, порт учун бу “муҳим босқич” ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш рамзига айланган. Бошқа давлатлар ҳам портдан фойдаланиб Покистон орқали Марказий Осиёга юкларни етказиб бериши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Покистон Ўзбекистон транзити учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирган эди. 2022 йилнинг март ойида эса Ҳиндистон илк бор Ўзбекистонга тижорат юкини Покистон ва Афғонистон орқали транзит қилиб жўнатган эди.

— — —

Узбекистан отправил в Индию первый груз через пакистанский порт Карачи

Пакистанский порт
Карачи впервые отправил транзитный груз, идущий на экспорт из Узбекистана. Сначала груз направили в Карачи с помощью сухопутного транспорта, после этого он последовал в Индию.

Отмечается, что для порта это стало «важной вехой» и символом расширения сотрудничества между двумя странами. Порт рассчитывает, что другие страны также воспользуются маршрутом доставки грузов в Центральную Азию через Пакистан.

Напомним, в ноябре прошлого года Пакистан упростил прохождение таможни для узбекского транзита. А в марте 2022 г. Индия впервые отправила в Узбекистан коммерческий груз транзитом через Пакистан и Афганистан.

Telegram | YouTube
Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилнинг январь-май ойларида ўтган йил шу даврига нисбатан 35 минг тонна ёки 16 фоизга кўпроқни (224 минг тоннадан 259 минг тоннагача ошган), яъни таклиф ҳажми ошганлигига қарамай (биржа орқали сотилган ҳажм 177 минг тоннадан 186 минг тоннагача кўпайган) шакар нархи, асосан, ташқи омиллар таъсирида ўсиши кузатилган.

❗️ Ўзбекистонда шакар танқислиги мавжуд эмас ва ички бозорни йил якунига қадар шакар билан тўйинтириш бўйича барча захиралар яратилган.

Жумладан, шакарга бўлган талабнинг мавсумий ошиши шароитида (мева-сабзавотларни консервация қилиш мавсуми) нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида биржа савдоларига чиқариладиган шакар ҳажми жорий йил июнь ойидан бошлаб 50 фоизгача оширилади. Биржадаги савдоларга қўйилаётган шакар ҳажми амалдаги 2 000 тоннадан 3 000 тоннагача оширилади.

Батафсил

Telegram | YouTube
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Тошкент халқаро аэропортида уни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Telegram | YouTube
Инфографика: Ўзбекистоннинг Тожикистон билан савдоси

🇺🇿🇹🇯 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 187,7 миллион долларни ташкил этди ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 34,8 фоизга ўсди.

Шундан экспорт — $138,5 млн. (ўсиш 13,8%), импорт — $49,2 млн. (ўсиш 2,8 марта).

Telegram | YouTube
👨🏻‍💻 Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан "IT-Park University" ташкил этилади:

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги ахборот технологиялари соҳалари бўйича кадрлар тайёрловчи нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;

Университетда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

Университетда таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади;

Университетда ўқитиш ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофавий таълим шаклида олиб борилади, шунингдек, "Таълим тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ бошқа таълим шаклларида ҳам амалга оширилиши мумкин;

битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университет томонидан белгиланган намунадаги диплом берилади.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эмомали Раҳмон “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Шундан сўнг Кўксарой қароргоҳида Тожикистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram | YouTube
Бош прокуратура бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Баҳодир Абдикаримов Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди.

Telegram | YouTube
11 турдаги электр жиҳозлари бир ойда 180 кВт.соат электр энергия истеъмол қилади

1 та телевизор, 1 та музлаткич, 1 та дазмол, 1 та электр чойнак, 1 та микротўлқинли печ, 1 та кир ювиш машинаси, 1 та сув иситиш бойлери (аристон) ва 7 та лампочка 15Wt, 1 та чангютгич, 1 та компьютер — бир ойда 180,67 кВт.соат электр энергия истеъмол қилар экан.

❗️ Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, айрим хонадаонларда ушбу кўрсатилган айрим электр жиҳозлар ишлатилмаслигини ёки жуда кам ишлатилишини ҳисобга олсак, ойлик истеъмол ҳажми яна ҳам камаяди.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Зарафшон дарёсида Яван гидроэлектр станцияси қурилишига старт берди

Ушбу иншоот энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликда биринчи йирик лойиҳа бўлади. 140 мегаватт қувватли замонавий станция мамлакатларимиз энергетик хавфсизлиги, сув ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Лойиҳани молиялаштиришга етакчи халқаро институтлар, шу жумладан Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки қизиқиш билдирган.

Ушбу лойиҳа тармоқнинг илмий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини мустаҳкамлаш, минглаб хонадонлар ва янги корхоналарини “яшил” энергия билан таъминлашга хизмат қилади.

Telegram | YouTube
❗️ Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тарихий аҳамиятга эга Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар

— — —

❗️ Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон подписали историческую Декларацию об укреплении вечной дружбы и союзничестве

Telegram | YouTube
20 июндан бошлаб Тошкент—Душанбе йўналишида йўловчи поездининг қатнови йўлга қўйилади

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ АҚШ 17 нафар россиялик ва Россиянинг 16 та компаниясига қарши санкциялар киритди. Шунингдек, Европа Иттифоқи элчилари ҳам қисман нефть эмбаргосини ўз ичига олувчи Россияга қарши санкциялар пакетини маъқуллади;

▫️ Туркия, Россия, Украина ва БМТ дон ортилган кемаларни олиб чиқиш йўлагини таъминлаш бўйича йўл харитасини тайёрлади;

▫️ Саудия Арабистони Россияга қарши санкциялар туфайли нефть бозорида тақчиллик юзага келса, ушбу ресурсни қазиб олишни оширишга рози бўлди;

▫️ хитойлик олимлар илк бор тўлиқ автоматлаштирилган клонлаш жараёнини амалга оширишди. Тадқиқотчилар ушбу ҳодиса мамлакат қишлоқ хўжалигининг чорва импортига камроқ қарам бўлишига олиб келишига умид қилмоқда.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
США ввели санкции против 17 россиян и 16 российских компаний. Послы стран ЕС также утвердили пакет санкций против России, включающий частичное нефтяное эмбарго;

▫️ Турция, Россия, Украина и ООН подготовили «дорожную карту» для обеспечения коридора по выводу судов с зерном;

▫️ Саудовская Аравия согласилась увеличить добычу нефти, если на рынке возникнет дефицит из-за санкций против России;

▫️ китайские ученые впервые провели полностью автоматизированный процесс клонирования. Исследователи надеются, что это сделает сельское хозяйство страны менее зависимым от импортного скота.

Telegram | YouTube
❗️ «Ҳаж-2022» мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди

Қайд этилишича, нархларнинг ошишига Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинган, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошгани сабаб бўлган.

Ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган. Шу боис дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилган.

Бу йил Ўзбекистондан 10 865 киши ҳаж сафарига боради. 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафар эди.

Telegram | YouTube
​​Кўпроқ тежаб, даромадларни тўғри сарфлаш вақти келмоқда(ми)?

Ҳозирги кунда бутун дунё аҳолисининг турмуш даражаси бевосита энергоресурслар нархига боғланиб қолди. Жаҳонда саноатнинг ўсиши, аҳоли турмуш даражасини яхшиланиши ва унинг сони ортиб бориши энергоресурсларга бўлган талабнинг кескин кўпайишига олиб келди. Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаронинг бошланиши ҳамда унинг оқибатлари дунё бозорида энергоресурсларнинг нархларига сезиларли даражада таъсир кўрсатди.

Мисол учун, Болтиқ бўйи мамлакатларида электроэнергиянинг нархи 2021 йилга нисбатан сўнгги 4 ойда 284 фоизга кўтарилиб кетди. Латвияда 1 майдан бошлаб киши бошига электр харажатлари йил бошига нисбатан 3 баробарга ошиб ўртача 210 еврога тўғри келди. Кўп қаватли уйларда жойлашган 1 хоналик хонадоннинг коммунал хизматлари 130 евродан 230 еврогача ошди. Литва ва Эстонияда ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги абонентларнинг 79 фоизи ўз эҳтиёжлари учун ойига ўртача 200 кВт. соатгача электр энергияси сарфлайди. Бу кўрсаткич кўпчилик давлатларга нисбатан оз, аммо ана шу сарфланган электр энергиясининг ўртача 25 фоизи, яъни 200 кВт. соатдан 50 кВт. соати исроф қилинади.

Бир қарашда 50 кв/соат исрофгарчилик даражасида кўп эмасдек туюлади. Аммо 6,5–7 миллиондан ортиқ истеъмолчига ҳисобланганда бу жуда катта рақамларни ҳосил қилади.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда аҳоли сонининг ўсиб бориши (2022 йилнинг январь-март ойларида 203 670 нафар чақалоқ дунёга келган), ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ҳамда аҳолининг турмуш даражаси яхшиланиши ўз навбатида энергоресурсларга бўлган талабнинг ортишига олиб келмоқда.

❗️ Бу эса соҳага қўшимча инвестицияларни жалб этиш, энергоресурсларни аҳолига етказиб бериш инфратузилмаларини такомиллаштириш, шу билан бирга қўшимча энергия етказиб берувчи манбаларни ишга туширишни талаб қилмоқда. Бу эса аҳолимизни энергоресурсларни кўпроқ тежаш маданиятини шакллантиришга, даромадларини тўғри сарфлаш ҳамда режалаштириш бўйича саводхонлигини оширишлари зарур эканлигини кўрсатмоқда.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Хоразм вилоятида

Telegram | YouTube
Ўзбекистон миллий валютаси – “сўм”нинг ўзига хос тимсолини ёрқин ифода этган энг креатив лойиҳа сифатида Жумагалдиев Сарвар томонидан ишлаб чиқилган график белги танлаб олинди

Telegram | YouTube
❗️ Ўзбекистонда маймун чечаги касаллигига чалиниш ҳолати аниқлангани йўқНурмат Отабеков

Telegram | YouTube
​​Термиз миллионлаб афғонлар учун "ҳаёт йўли"га айландиБМТ

Aфғонистондаги вазият кескинлашуви билан Термиз миллионлаб афғонлар учун “ҳаёт йўли”га айланди: бу ерда БМТнинг гуманитар юклари сақланадиган омборхоналар жойлашган. Қочқинлар бўйича бошқарма Термиздан Aфғонистонга минг тонна ёрдам олиб келди.

Қайд этилишича, гуманитар логистика марказининг Термиз шаҳрида жойлашгани чегара орқали инсонпарварлик ёрдамини тез ва қулай тарзда етказиш учун муҳим аҳамиятга эга. Марказга ҳар куни кириб-чиқиб келаётган юклар нафақат таъсирчан логистика ютуғи, балки БМТнинг турли идоралари ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги яқин ҳамкорликдан далолатдир.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон БМТнинг дунёдаги энг фавқулодда гуманитар вазиятлардан бирига жавоб қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатларидаги асосий ва муҳим ҳамкори ҳисобланади. “Мамлакатнинг бугунги кундаги тараққиёт даражаси, афғонларга бундай саховатпешалик ва очиқ муносабати, Ўзбекистон халқининг ўз тараққиёти самарасини баҳам кўришга тайёрлигини кўриш қувонарлидир", – дейди БМТнинг Aфғонистондаги доимий координатори Рамиз Aлакбаров.

Telegram | YouTube