Нигоҳ
17.8K subscribers
3.6K photos
1.46K videos
5 files
6.56K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
Янги қуриб битказилган Сўх аэропортига дастлабки синов парвози амалга оширилди

Синов парвози Фарғона халқаро аэропортидан Humo Air авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолётида амалга оширилди.

Барпо этилган ушбу аэропорт майдони 7 гектар бўлиб, узунлиги 700 метрни ташкил этади. Қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан 6,8 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Аэропорт қурилиши 2020–2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини ривожлантириш тўғрисидаги президент қарори ижроси доирасида амалга оширилган.

👉@nigoh_01
​​COVID-19га қарши вакцина дельта штаммини юқтириш хавфини камайтиради

Британиялик олимларнинг фикрига кўра, коронавируснинг дельта варианти билан касалланганларнинг 16-35 фоизи уй хўжаликларида – оилада, ётоқхонада ёки ижарага олинган хонадонда содир бўлмоқда. Буни 600 дан ортиқ киши иштирок этган тажриба кўрсатди.

❗️ Шу билан бирга, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, вакцинация уй хўжаликларида дельта штаммини юқтириш хавфини тахминан 1,5 баравар камайтиради.

Шундай қилиб, агар оила аъзоларидан бири касалланса, бошқалари эса эмланган бўлса, улар фақат 25% ҳолларда вирусни юқтириб олишган.

— — —

Вакцина против COVID-19 снижает риск заразиться дельта-штаммом

По данным британских ученых, 16-35% всех заражений дельта-вариантом коронавируса происходит внутри домохозяйств – в семье, общежитии или съемной квартире. Это показал эксперимент, в котором участвовало более 600 чел.

❗️ При этом исследования показали, что вакцинация снижает риск передачи дельта-штамма внутри домохозяйств примерно в 1,5 раза.

Так, если при заболевании одного члена семьи другие уже были вакцинированы, то они заражались только в 25% случаях.

👉@nigoh_01
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Зохидхўжа Турсунов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

👉@nigoh_01
​​Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди

Таъкидланишича, келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида, аввало, ижтимоий йўналишларга катта эътибор қаратилган. Хусусан, таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, президент бу маблағга қўшимча тарзда яна 12 триллион сўм ажратиш таклифини билдирди.

Ҳудудлардаги эҳтиёж ва аҳоли талабидан келиб чиқиб, келгуси йилда 55 та янги дастур амалга оширилиши белгиланган. Жумладан, чекка жойларда 1,6 мингта болалар боғчаси ташкил этиш, Миллий таълим дастури доирасида 40 та янги мактаб қуриш ва 235 тасини таъмирлаш, дарсликларни янгилаш ҳамда 2 мингта компьютер синфлари очиш каби кўплаб чора-тадбирлар мўлжалланган.

— — —

Шавкат Мирзиёев провел совещание по налоговым поступлениям и параметрам бюджета на 2022 год

Отмечается, что в проекте госбюджета на следующий год особое внимание уделено прежде всего социальным вопросам. В частности, на образование и здравоохранение намечено направить 58 триллионов сумов. При этом президент предложил дополнительно выделить на эти направления еще 12 триллионов сумов.

С учетом потребностей и запросов населения в регионах в следующем году планируется реализовать 55 новых программ. В частности, предусмотрены меры по открытию 1,6 тысячи детских садов в отдаленных районах, строительству 40 новых школ и ремонту 235 школ, обновлению школьных учебников и созданию 2 тысяч компьютерных классов.

👉@nigoh_01
​​“Американинг Афғонистонда керак дўсти” – WSJ Ўзбекистон ҳақида

Американинг машҳур молиявий ва бизнес газетаси The Wall Street Journal Ўзбекистон Афғонистондаги можародан кейинги даврда АҚШнинг минтақадаги ягона ишончли ҳамкори эканлиги ҳақида мақола чоп этди.

Материалда Байден маъмурияти Тошкент билан ҳамкорликни кенгайтиришга чақирилади. Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти “Толибон” ҳаракати билан мулоқотга киришган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди. Бу алоқалар соф прагматик хусусиятга эга бўлиб, “Толибон режимининг хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатиш ва қўшинлар олиб чиқиб кетилгандан кейин мамлакатдаги вазиятнинг ёмонлашишига йўл қўймаслик” учун мўлжалланган.

— — —

«Друг, который нужен Америке в Афганистане» – WSJ об Узбекистане

Авторитетная американская финансовая и деловая газета The Wall Street Journal опубликовала статью, в которой говорится, что Узбекистан – единственный надежный партнер США в регионе в постконфликтный период в Афганистане.

В материале содержится призыв к администрации Байдена расширить сотрудничество с Ташкентом. Отмечается, что президент Узбекистана стал первым вступившим в диалог с Движением «Талибан» лидером иностранного государства. Данные контакты носят сугубо прагматичный характер и призваны «повлиять на поведение режима талибов и не допустить ухудшения ситуации в стране после вывода войск».

👉@nigoh_01
Янги уй-жой массивлари нархини бу йилги даражада ушлаб қолиш зарур — Шавкат Мирзиёев

Ҳозирда Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда президент уйлар нархларига тўхталиб ўтди:

"Уйлар нархини барқарор сақлаб туриш мақсадида янги уй-жой массивларини ички ва ташқи инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилади.

Тадбиркорлик жамғармаси томонидан қурувчиларга Марказий банк ставкасидан ошган қисми 24 ой давомида қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун бюджетдан 1 триллион сўм йўналтирилади.

Шунингдек, келгуси йили янги массивларда қурилаётган уйларнинг 1 мингтаси эҳтиёжманд оилалар ва ёлғиз аёллар учун давлат томонидан кафолатли сотиб олинади. Бунинг учун 220 миллиард сўм маблағ қурилиш ташкилотларига олдиндан ўтказиб берилади.

Бундан ташқари, цемент импорти учун имтиёзлар муддати яна бир йилга узайтирилади.

Цемент ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик солиғи эса 2 бараварга камайтирилади. Бу 1 тонна цементнинг ишлаб чиқариш таннархини 7 фоизга қискартириш имконини беради.

Булар ҳам уйларнинг нархини сезиларли туширишга олиб келади".

👉@nigoh_01
Дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш чоралари кўриб чиқилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида:

йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган;

бундан буён экология, дарахт экиш ва парваришлаш масалаларига шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари масъул бўлади;

бугундан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинади.

Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида – 16 миллион тупдан, Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғонада – 15 миллион тупдан, Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё, Хоразмда – 14 миллион тупдан кўчат экилади.

👉@nigoh_01
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Ҳужжатга кўра:

🔘 Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг, шу жумладан республикага кириб келаётган оғир вазнли ва/ёки йирик габаритли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғимлар ва тўловлар амалга оширилиши, шунингдек, ташувчилар томонидан транспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилиши устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади;

🔘 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлатлар автотранспорт воситаларини кирганлиги ва транзит ўтиши учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

70 фоизи – Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига;

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;

10 фоизи – божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармасига.

👉@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-Зангиота махсус юқумли касалликлар шифохонасида мутахассислар ўпкасининг 95% зарарланган ҳолатда келган ҳомиладор аёл ва унинг фарзандининг ҳаётини сақлаб қолишди. Бемор касалхонада 80 кундан бери даволанмоқда.

Вакцина олинг, атрофингиздагиларнинг ҳаётини хавф остига қўйманг!

👉@nigoh_01
Тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот давомида берилган топшириқлар ижроси – навбатдаги қарор имзоланди

Президентнинг “Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра:

🔘 2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мустасно) умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилади;

🔘 Мол-мулк ва ер солиғини тўлашни кечиктириш учун қуйидаги шартлар белгиланмоқда:

солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқи ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч ой муддат ичида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини таъминлаш (гаров) талаб этилмаган ҳолда амалга оширилади;

солиқларни тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати давлат солиқ хизмати органларига белгиланган тартибда хабарнома юборилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда унинг тугаган санасидан бошлаб кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган фоизлар билан бирга тенг улушларда бир йил давомида тўлаб берилади.

Бунда, солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини беришдан фойдаланганлик учун фоизлар солиқлар кечиктирилган санадан бошлаб Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳисобланади;

ер участкаси ва (ёки) бино ва иншоотлар солиқ тўловларини кечиктириш муддати давомида реализация қилинган ёки ижарага берилган тақдирда, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктириш муддати давомида ҳисобланган солиқ суммаси тўлиқ миқдорда ундирилади;

солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш тақдим этилмайди.

👉@nigoh_01
Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўз хонадонида 6 кВт қувватли кичик қуёш фото электр станцияси ўрнатди. Станцияда йилига 7 000 дан 10 000 кВт. соатгача электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Хонадон эгаси ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини давлатга сотишни бошлади. Бундай ҳолат Ўзбекистон тарихида илк бор кузатилмоқда.

👉@nigoh_01
🇺🇿🇰🇬 Ш.Мирзиёев қарори билан Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Ушбу битим икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида жорий йилнинг март ойида, Қирғизистон президенти С.Жапаровнинг Ўзбекистонга бўлган ташрифи доирасида имзоланган эди.

Таъкидланишича, Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этишдан мақсад – икки давлатнинг иқтисодиётини модернизациялаш ва ривожлантириш ҳамда ҳамкорлик имкониятларидан самарали фойдаланиш.

👉@nigoh_01
Покистон Ўзбекистондан келган биринчи автомобиль карвонини кутиб олди

🇺🇿🇵🇰 Ўзбекистондан юк машиналарининг биринчи партияси Покистон чегарасига етиб келди. Покистон бош вазири маслаҳатчиси Aбдул Раззоқ Довуд бир йиллик саъй-ҳаракатлардан сўнг 2 та Ўзбекистон ва 2 та Покистон юк машиналари Ўзбекистондан маҳсулот олиб келгани тарихий кун эканини таъкидлади.

Довуднинг қўшимча қилишича, бу минтақада алоқаларни кенгайтириш бўйича ҳамкорликнинг янги даврининг бошланиши.

— — —

Пакистан встретил первую автоколонну из Узбекистана

🇺🇿🇵🇰 Первая партия грузовиков из Узбекистана достигла границы Пакистана. Советник премьера Пакистана Абдул Разак Давуд отметил, что это исторический день, когда после года усилий 2 узбекистанских и 2 пакистанских грузовика привезли товары из Узбекистана.

Давуд добавил, что это начало новой эры сотрудничества в расширении взаимосвязанности в регионе.

👉@nigoh_01
⚡️ Ҳукуматнинг ижтимоий тармоқлар фаолиятини чеклаш тўғрисидаги қарори барча ҳуқуқий ва техник меъёрларга риоя қилган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган. Биздаги маълумотларга кўра, бу ҳақда Президент Администрациясига хабар берилмаган. Барча платформаларнинг фаолияти тез орада тикланиши кутилмоқда.

— — —

⚡️ Решение правительства об ограничении деятельности социальных сетей не было оформлено в установленном порядке, с соблюдением всех юридических и технических норм. По нашим данным, Администрация Президента об этом не была проинформирована. Ожидается скорое восстановление работы всех платформ.

👉@nigoh_01
«Ўзкомназорат» бошлиғи Ғолибшер Зияев ишдан олинди. Барча Интернет-платформаларнинг фаолияти тикланди.

👉@nigoh_01
Президент топшириғига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди, рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилади.

👉@nigoh_01
Суриштирув якунлари бўйича рўй берган ҳолатда айбдор бўлган барча мутасадди раҳбарларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади.

— — —

По итогам расследования в отношении всех ответственных руководителей, виновных в произошедшем, будут применены соответствующие меры ответственности.

👉@nigoh_01