“Uzbekneftgaz” Matbuot kotibi
420 subscribers
23 photos
9 videos
25 links
Sohadagi muhim xabarlar va yangiliklar, tanqidiy materiallarga nisbatan munosabatlar berib boriladi.
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
#Вазир_назоратида

Ижтимоий тармоқлардаги ҳолатлар бўйича проректорларга чора кўрилди

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Абдуқодир Тошқулов бошчилигида ўтказилган йиғилишда сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган ҳолатлар, жумладан Вестминистр университети ва Фарғона политехника институтида ўтказилган маънавий тадбирлар, кеча тунда Ўзбекистон миллий университети ҳамда Тошкент давлат техника университети талабалар турар жойларидаги кузатилган негатив видеоматериаллар бўйича ректор, проректор ва масъуллар танқид қилинди.

➡️Батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
⚡️Украинадаги талабалар ўқишини кўчириш бўйича қўшимча маълумот

Хабар берилганидек, Украинадан қайтган талабалар ўқишини 15 мартдан эътиборан соддалашган тартибда кўчириш бошланди.

📌 Бугунги кунда Украинада ўқиётган 500 нафарга яқин талабалар ўқишини Ўзбекистонга кўчириш бўйича мурожаат қилган. Ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан мурожаатлар ўрганилмоқда.

👉 @otv_press_sekretar
⚡️2022 йил 29 март куни тунги соат 2:00 атрофида Самарқанд давлат университетининг кечки таълим бўлимида таҳсил олувчи талаба С.Э. 1-ётоқхонанинг 9 қаватидан ўзини ташлаган ва воқеа жойида вафот этган.

👉 @otv_press_sekretar
❗️Ижтимоий тармоқларда хориждан «перевод» қилиш ҳақида сохта ҳужжат тарқалмоқда

Ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни кўчириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов имзоси туширилган хат ва ундаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас, ёлғон.

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фаоллари!

Ҳар хил сохта ахборотларга ишониб қолмасликларингизни яна бир бор сўраб қоламиз ва олий таълим муассасасига ўқишни кўчиришга доир ҳар қандай хабарнинг ҳақиқийлигини аввал вазирликнинг телеграмдаги @eduuz расмий канали орқали текшириб кўришингизни тавсия этамиз.

Шу билан бирга, асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

👉 @otv_press_sekretar
⚡️Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

Жорий йил тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари умумлаштирилиб, таълим соҳалари кесимида ўтиш баллари белгиланди.

Бу тўғрисида тўлиқ маълумотлар билан бироздан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Edu.uz телеграм каналига жойланадиган видеошарҳ орқали билиб олишингиз мумкин бўлади.

➡️ Ўтиш балларини йўналишлар кесимида билиш учун махсус платформа: 👉 @infoeduuz_bot
🌐 info.edu.uz

👉 @otv_press_sekretar
Бугун, 8 апрель куни соат 17:00 дан бошлаб Edu.uz телеграм канали орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи билан ўқишни кўчириш юзасидан овозли чат ташкил этилади.

👉 @otv_press_sekretar
Forwarded from Edu.uz
#абитуриент_2022

⚡️Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

🔰 Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 13-сон баёни билан 2022-2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

👉 Фанлар мажмуасини юклаб олиш

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 29 апрель куни тахминан соат тонгги 8:10 лар атрофида талаба билан боғлиқ ноҳуш ҳолат кузатилган. Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳакаратлари олиб борилмоқда.

👉 @otv_press_sekretar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️2020—2023 йилларда Венгрия стипендиялари дастури доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумига ўзгартириш киритиш бўйича баённома имзоланди

➡️ Батафсил Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов “Ўзбекистон24” телеканали учун махсус интервью берди

👉@otv_press_sekretar
#Вазир_ёшлар_учрашуви

➡️ Айни вақтда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Чирчиқ шаҳар касб-ҳунар мактабида бўлиб, таълим муассасасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишмоқда.

Бу ерда жами 715 нафар ўқувчи-ёшлар (шундан 229 нафар қизлар) 9 та йўналиш бўйича касб-ҳунар эгаллашмоқда.

Дастлаб, йўл ҳаракати хонаси кўздан кечирилди. Автомобиль двигателларни қисмларга ажратиш ва йиғиш чилангари хонасида бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан суҳбатлашди. Инновацион хона, Тикувчилик йўналиши ва пайвандлаш устахонасидаги шароитлар билан яқиндан танишмоқда.

👉
@otv_press_sekretar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Галстуксиз_учрашув

Мени "вулканизация" очган синфдошим бор, уни вазирдан устун жиҳати ҳам бор

Чирчиқ шаҳар касб-ҳунар мактаби ўқувчилари билан самимий суҳбат

👉@otv_press_sekretar
#қвз

Апа ассалом...

Йилнинг ЭНГ қувноқ, ЭНГ зукколари бугун аниқ бўлади.

👉@otv_press_sekretar
Айни дамда пойтахтимизда "Давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ахборот хизматлари ва ОАВ ҳамкорлиги истиқболлари" мавзусида миллий анжуман бўлиб ўтмоқда.

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда Президент матбуот котиби Ш.Асадов, АОКА директори А.Ходжаев, Ўзбекистон миллий масс-медиа ассоциацияси раиси Ш.Қудратхўжа, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Нозима Давлетова ҳамда вазирлик ва идоралар матбуот котиблари иштирок этмоқда.

👉@otv_press_sekretar
#Qabul2022
#magistratura

⚡️Ertaga magistratura mandati eʼlon qilinishi kutilmoqda

2022/2023-oʻquv yili davlat oliy taʼlim muassasalari magistratura mutaxassisliklariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha hujjat topshirgan talabgorlar qabul natijalari vazirlikning @eduuz telegram kanali va magistr.edu.uz platformasi orqali eʼlon qilinadi.

👉@otv_press_sekretar
#Муносабат

Отабек Артиков телеграм каналида эълон қилинган “Фарғона давлат университетида ўқийдиган бир синглимиз ёзяптилар, pости бу мурожаатдан юрагим эзилди” номли пост Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати томонидан назоратга олинди. Жумладан, университет талабаси Чаросхон Хасанова учун талабалар турар жойи ҳал этилди. Ўқиш давомида юқори қаватга чиқиб-тушишга қийналмасликлари таъминланади.

👉@otv_press_sekretar
#Munosabat

Murojaatdagi masala ijobiy hal etildi

Otabek Artikov telegram kanalida e’lon qilingan “Farg‘ona davlat universitetida o‘qiydigan bir singlimiz yozyaptilar, posti bu murojaatdan yuragim ezildi” nomli post yuzasidan Farg‘ona davlat universitetining rasmiy munosabati.

👉
@otv_press_sekretar
#RADDIYA

“Hokim jiyani” va “DXX xodimi”man deya firibgarlikda sudlangan fuqaro talaba emas

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi o'z raddiyasida 2022-yil 25-avgust soat 21.00da “Sevimli” nodavlat telekanalining “Zamon” informatsion dasturi “Samarqandda o‘zini hokimning jiyaniman deb tanishtirib, odamlardan pul undirib kelgan fuqaroni Xalqaro Islom Akademiyasi talabasi deb axborot berishi mutlaqo asossiz ekanligini ma'lum qildi.

Sud hukmi bilan firibgarlikda ayblangan shaxs M.S (ism-sharifi o‘zgartirilgan) 2021-yil 10-iyundagi 03-82-sonli buyruq bilan o‘qishdan chetlashtirilgan.

👉@otv_press_sekretar
Ҳозир вазирликнинг расмий телеграм каналига яхши янгилик жойланади

@otv_press_sekretar