ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
834 subscribers
9.99K photos
1.11K videos
16 files
3.54K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
Республикамизнинг чекка ҳудудларида мамлакатимиз ривожланиши учун муҳим бўлган соҳаларга қизиқувчи ёшларга таълим беришга мўлжалланган “TexnoBus” технологик мобил таълим платформасига Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Норинбоев томонидан 30 июнь – Ёшлар кунида старт берилди.

“TexnoBus” таълим платформаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич ташкил этилаётган Ёшлар технопаркининг асосини яратиш ва унда фаолият олиб борувчи иқтидорли ёшлар жамоасини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Батафсил:👇👇👇
https://mininnovation.uz/uz/news/2141
Ёшлар академияси – инновацион келажак бинокорлари


2019 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси ташкил этилган бўлиб, ушбу академиянинг асосий мақсадларидан бири республикамизнинг барча ҳудудларидаги иқтидорли ёшларни излаб топиш ҳамда уларни мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим бўлган соҳалар бўйича амалга ошираётган лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун барча зарурий шарт-шароитлар яратишдан иборат. Юқоридаги мақсадларга эришиш учун Ёшлар академияси томонидан республиканинг барча ҳудудларида 20 дан ортиқ тарғибот тадбирлари олиб борилди, шунингдек 10 дан ортиқ танловлар ташкил этилди. Ушбу ишлар натижасида ҳозирги кунга келиб Ёшлар академиясининг аъзолари 1100 нафардан ошди.

Батафсил:👇👇👇
https://mininnovation.uz/uz/news/2136
Инновацион ривожланиш вазирлигининг манзили:

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар академияси аъзолари билан учрашув ҳақида лавҳа.
Республика олий таълим муассасалари илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорларни илмий фаолият сифатини ошириш ҳамда илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида онлайн семинарлар ташкил этилмоқда. Семинарлар хорижий давлатларининг Ўзбекистондаги элчилари, Инновацион ривожланиш вазирининг халқаро маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг тажрибали мутахассис раҳбарлари томонидан ўтказилиши режалаштирилди.

4 июль куни мазкур режадан ўрин олган илк семинар ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Отабек Ҳасанов «Инновацион менежмент» мавзусида чиқиш қилади.