ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
934 subscribers
9.99K photos
1.1K videos
16 files
3.54K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова ҳамда Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулованинг Фарғона вилоятига ташрифи.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Халқаро рейтинглар билан ишлаш бўлими бошлиғи Бунёд Раҳматуллаев Швейцариянинг Женева шаҳрида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда ташкилотнинг Инновациялар ва кичик бизнес департаменти директори Гай Пессаж ва Кавказ, Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари бошқармаси раҳбари И.Грибков билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, республикамизда инновацион муҳитни янада яхшилаш, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида халқаро тажриба кенг қўлланилаётган усул ва воситаларни жорий қилиш, инновацион ишланмалар ва илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш ҳамда ушбу йўналишларда ҳамкорда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг учинчи йиғилиши доирасида ШҲТга аъзо саккиз давлатнинг юқори мартабали делегациялари аъзолари Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрдилар.

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова уларни вазирлик фаолияти билан таништирди.
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида Наманган вилояти ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилди.

Мазкур ярмаркада Инновацион ривожланиш вазирлиги олимлар ҳамда тадбиркорлар томонидан яратилган 20 дан ортиқ турдаги инновацион ишланмалар ва маҳсулотлар билан фаол иштирок этди.

Кўргазма якунларига кўра, фаол иштирок этган тармоқ корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкилотчилар томонидан ташаккурнома билан тақдирланди. Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлигининг иштироки алоҳида эътироф этилди.
Женевада бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси Инновациялар, рақобат ва давлат-хусусий шерикчилик қўмитасининг 15-сессияси ҳақида👇👇👇
https://dunyo.info/ru/site/inner/innovatsionnoe_razvitie_uzbekistana_predstavleno_v_zheneve-uJ0
#Ҳайъат_натижалари

👉Орол денгизининг қуриган тубига оид муаммоларга қаратилган 17 та лойиҳа молиялаштирилди.

БАТАФСИЛ
👉Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов навбатдаги шахсий қабулида Тошкент давлат аграр университети Қишлоқ хўжалиги фитопатологияси кафедраси профессорлари б.ф.д Хасанов Ботир Очилович ва қ.х.ф.д. Гулмуродов Рискибой Абдиевични, Тошкент тиббиёт академияси Асаб касалликлар кафедраси профессори, т.ф.д Асадуллаев Мақсуд Маҳмудович ва ёш олим Исоқжон Позиловни қабул қилди.

БАТАФСИЛ