ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
929 subscribers
9.99K photos
1.1K videos
16 files
3.54K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясининг мазмун-моҳияти ва амалга ошириш чора-тадбирлари» мавзусида пресс-конференция бўлиб ўтди.

Унда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов мавзу юзасидан маълумотлар бериб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.

Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларда инновацион ривожланиш стратегияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги махсус Фармони (ПФ-165, 06.07.2022 й.) ва Қарори ПҚ-307, 06.07.2022 й.)билан тасдиқланган бўлиб, унда стратегиянинг асосий йўналишлари белгиланган.


БАТАФСИЛ
«Миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқлар бўйича стартап лойиҳалар» мавзусидаги стартап лойиҳалар танлови бўйича баёнот

Ижтимоий тармоқларда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган «Миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқлар бўйича стартап лойиҳалар» мавзусидаги стартап лойиҳалар танлови бўйича танқидий фикрлар билдирилган. Унда бундай мессенжерларга Ўзбекистонда талаб йўқ деб айтилган.

Шу ўринда, Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистоннинг ўз мессенжери бўлиши ўта муҳим, деб ҳисоблайди. Миллий мессенжер яратиш Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларда инновацион ривожланиш стратегиясида ҳам бор ва бу вазифа иқтисодиёт тармоқларининг реал талабидан келиб чиқиб шакллантирилган. Миллий мессенжерни яратиш бу миллий хавфсизлик талабларига бориб тақалиши ҳам масаланинг яна бир томонидир.

БАТАФСИЛ
Наманган вилояти Чуст инновацион ҳудудида ижтимоий соҳага оид лойиҳалар бўйича амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда.

Хусусан, Чуст инновацион ҳудудида “Ibra Krol” МЧЖ томонидан Хикол ва Хиплюс қуён зотларини инновацион технологиялар асосида ҳудудий иқлим шароитига генетик мослаштириш ва аҳолининг кам таъминланган қатламида “хонадонбай” усулда кўпайтириш, унинг замонавий селекциясини яратиш” тижоратлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида Чуст тумани Хисорак ва Наврўз МФЙда истиқомад қилувчи ижтимоий химояга муҳтож оилаларга Хикол ва Хиплюс қуёнлари, қуён катаклари ва озиқа-емлари лойиҳа ижрочилари томонидан тарқатилди.

Шу билан бирга, ушбу лойиҳада уй шароитида боқиб кўпайтириш ва даромадларини ошириш мақсадида қуёнлар лойиҳа ижрочилари томонидан сотиб олиниши бўйича тавсиялар берилди.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
"Маданият ва маърифат" телеканалининг "Тадқиқот" кўрсатувининг навбатдаги сони 2022-2026 йилларда Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегиясига бағишланди.

Батафсил томоша қилинг:
https://youtu.be/RJQE8m1DC9s

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
#online

⚡️Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг навбатдаги йиғилишини онлайн кузатинг.

Youtube:
https://youtu.be/eTsd7deDkpU

Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги “Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги сохасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази” директорининг ўринбосари Суннатилла Садриддинович Рашидовнинг тақдимоти.
Жаҳон Банкининг кредит маблағлари ҳисобидан хусусий уруғчилик корхоналари фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисида.
2. Эълон қилинган “Долзарб 30 кунлик” давомида Пахтачилик кенгаши қошидаги 13 та туман ишчи гуруҳлари фаолиятининг натижадорлиги тўғрисида.
13 та туман ишчи гуруҳлари раҳбарларининг ҳисоботи.
3. Пахтачилик кенгаши фаолиятига оид бошқа масалалар.

@mininnovation
Водород энергетикаси соҳасида ёш олимларни стажировкаларга юбориш бўйича танлов муддатини узайтириш тўғрисида

Танловга тавсия этилган номзодлар сони етарли даражада бўлмаганлигини инобатга олган ҳолда стажировкаларга юбориш юзасидан тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)ларни қабул қилиш муддатини 2022 йилнинг 26 август санасига қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз.

Батафсил: https://mininnovation.uz/oz/news/post-744

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан тайёрланаётган COVID-19 га қарши вакциналарнинг ишланмалари бўйича дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз
(08.08.2022 й. ҳолатига кўра).

https://online.pubhtml5.com/ajgv/dthv/

@vaksinauzb
Жаҳонда ва Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар ҳамда мeссeнжeрлардан фойдаланиш кўрсаткичлари

Мессенжердан бир кунда 100 миллиарддан ортиқ хабар юборилади;
Мобиль қурилмалар орқали бир кунда иловадан ўртача 38 дақиқа давомида фойдаланилади;
26-35 ёш атрофидаги фойдаланувчиларнинг улуши 27 % ни ташкил этади;
Фойдаланувчиларнинг 46,1 % қисми аёлларни ташкил этади.

Батафсил: https://mininnovation.uz/oz/news/post-745

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
❗️Qoraqalpog'istonlik iqtidorli yoshlar diqqatiga❗️
📢📢 O’z innovatsion g’oyangizni amalga oshirish uchun Yoshlar akademiyasi tomonidan tashkil etilayotgan START4REGION tanlovida ishtirok eting!

Tanlovda 40 yoshgacha bo’lgan yoshlar ishtirok etishlari mumkin.

❇️
Muhim!!! Loyihani amalga oshirish hududi Qoraqalpogiston Respublikasi bo’lishi shart.

Tanlov yakuniga ko’ra 10 ta loyihaga 100 million so'mgacha bo'lgan grant mablag’lari ajratiladi.

Arizalarni qabul qilish muddati:
2022-yil 5 - avgustdan 5 - sentyabrgacha.

🗂 Batafsil ma’limotlar uchun: www.yoshlarakademiyasi.uz
________
Yoshlar akademiyasi — Ilm-fan sohasiga o'z hissangni qo'sh

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ургут тумани ҳокимига инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосар тайинланди

Ургут тумани ҳокимининг тегишли фармойиши билан Қодиров Олмос Норқулович туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

📍 https://uza.uz/posts/396846

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
#InnoWeek_2022

"InnoWeek-2022" инновацион ишланмалар ҳудудий кўргазмаси Навоийда!

18-19 август кунлари Навоий шаҳар "Ёшлар марказ" биносида "InnoWeek-2022" инновацион ишланмалар ҳудудий кўргазмасининг Навоий вилояти босқичи бўлиб ўтади.

БАТАФСИЛ

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
#online

⚡️Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

Youtube:
https://youtu.be/YDategEpQOA

Facebook:
https://www.facebook.com/events/1775782816103683/


👉Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Лойиҳалар танловлари натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган амалий ва инновацион лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш
Мониторинг натижаларига кўра молиялаштирилиши тўхтатиладиган
лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш


Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
👉Туркия Фанлар академияси ўзбекистонлик 3 нафар ёш олимнинг қисқа муддатли стажировкасини молиялаштирди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркия Фанлар академияси ҳамкорлигида ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкага юбориш бўйича танлов ўтказди. Мазкур танлов натижаларига кўра 18 нафар ёш олим Туркия илмий-тадқиқот марказларида қисқа муддатли стажировкалар ўташини эълон қилгандик.

Мазкур стажировкалар ҳаражатлари Инновацион ривожланиш вахзирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Мазкур танлов ғолибларининг уч нафарига эса Туркия Фанлар академияси томонидан қўшимча тарзда тадқиқотчилар учун Туркияда ташкил этиладиган 5 кунлик фундаментал фанлар мактабига йўлланма берилди.

БАТАФСИЛ

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova