ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
920 subscribers
9.99K photos
1.1K videos
16 files
3.54K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
Диққат, эълон!

Режалаштирилган профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 11 -12 июль кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги веб-сайти ҳамда бошқа ахборот тизимлари ишлашида вақти-вақти билан узилишлар кузатилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

_ _ _ _ _ _

Внимание, объявление!

В связи с запланированными профилактическими работами 11 -12 июля текущего года будут наблюдаться временные сбои в работе веб-сайта и иных информационных систем Министерства инновационного развития.

Приносим свои извинения за доставленные неудобства.

@mininnovation
Президент ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳудудлардаги натижадорлиги бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда туман ва шаҳарларда ислоҳотларнинг самарадорлиги, аҳоли ва тадбиркорлар кўтарган долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, таклифлар билдирилди.
Давлатимиз раҳбари барча ислоҳотларни пастдаги бўғинларга боғлаб, уларни авваламбор аҳоли фаровонлигини оширишга қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Президент провел совещание по результативности социально-экономических реформ в регионах.
На совещании всесторонне проанализирована эффективность реформ в районах и городах, актуальные вопросы, поднятые населением и предпринимателями, высказаны предложения.
Глава государства особо отметил необходимость доведения всех реформ до низового уровня, нацелив их в первую очередь на повышение благосостояния населения.

#Mirziyoyev #yigilish #islohotlar #natijadorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади. Ташкилотга аъзо барча давлатлар Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда Президентимизнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.

Генеральная Ассамблея ООН поддержала очередную важную инициативу Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева. Все государства-члены организации единогласно одобрили специальную резолюцию об укреплении взаимосвязанности между Центральной и Южной Азией, разработанную Узбекистаном в соавторстве с 40 странами.

Инициативу о принятии этой резолюции и закреплении в ней общих подходов, основных принципов и направлений диалога между регионами Центральной и Южной Азии глава нашего государства выдвинул на Ташкентской конференции «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности», состоявшейся в июле 2021 года.

В документе также дается высокая оценка инициативе Президента нашей страны о провозглашении 2022 года в рамках Организации экономического сотрудничества «Годом укрепления взаимосвязанности».

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👉Жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши раиси Иброҳим Абдураҳмонов Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани «Политех Сирдарё» пахта-тўқимачилик кластери пахта майдонларида пахта уруғчилиги бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, хўжаликларда пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларнинг амалга ошириш жараёнларини ўрганди.

Ўрганиш натижасида пахта уруғчилик хўжаликларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, пахта ҳосилдорлигини сақлаб қолиш билан бир қаторда ҳашаротларга қарши курашиб, ҳосилдорлик янада ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
#innovatsion_faoliyat

👉Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати томонидан "ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ГАРОВИ" тўплами тайёрланди ва нашр этилди.

Мазкур тўпламга Инновацион ривожланиш вазирлиги, раҳбарлари, мутасаддилари ва ходимларининг мақолалари ҳамда вазирлик фаолияти ҳақида журналистлар томонидан ёзилган ва турли босма нашрларда чоп этилган мақолалар киритилди.

Тўпламни тузишдан мақсад юртимизда илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасида турли йўналишларда амалга оширилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни таништириш бўлиб, ундаги материаллар тадқиқотчилар, талабалар, давлат органлари вакиллари, халқаро экспертлар, ОАВ вакиллари ва шу соҳага дахлдор ва унга қизиқувчи барча учун фойдали ва қизиқарли бўлади, деб умид қиламиз.

⚡️Эътиборингзга нашрнинг электрон нусхасини тақдим этамиз.
👉Юртимиз инновацион ривожланишига бағишланган мақолалар тўплами чоп этилди.

БАТАФСИЛ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 14-15 июль кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов 14-15 июля посетит нашу страну с государственным визитом.
В повестку дня переговоров на высшем уровне включены вопросы дальнейшего развития и укрепления узбекско-туркменских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства, расширения многопланового сотрудничества между двумя странами.
По итогам саммита планируется принятие Совместного заявления и подписание пакета двусторонних документов.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MinInnovation
#online

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инновацион ҳудудларга айлантирилаётган туманларда амалга ошириладиган стартап лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш бўйича" алоҳида Илмий-техник кенгашининг йиғилиши ўз ишини бошлади:

https://youtu.be/c0YjeC0VnfQ

Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1️⃣“Антиоксидантларга бой батат уни ишлаб чиқариш” стартап лойиҳаси

2️⃣“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш орқали касаначилик асосида хотин-қизлар бандлигини та’минлаш ва камбағалликни қисқартиришнинг замонавий технологиясини жорий этиш” стартап лойиҳаси

3️⃣Турли масалалар

@mininnovation
👉Ўзбекистонлик ёш олим Босния ва Герцеговинада малака оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021-2022 йилларда “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан вазирлик ҳузуридаги Махсус эксперт гуруҳи ҳамда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кузатув кенгашининг тегишли қарорларига асосан танловда ғолиб деб топилган ЎзТТСА “Ўзбекистон миллий метрология институти” мутахассиси Ваҳобжон Нишонов Босния ва Герцеговина давлатининг «Верлаб» ЛТД Тиббиёт ўлчаш воситаларини метрологик текшируви лабораториясида 3 ҳафталик малака ошириш дастурида иштирок этмоқда.

БАТАФСИЛ
👉Аэробиология ва молекуляр аллергологияга бағишланган халқаро семинар ўз ишини бошлади.

13 июль куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан ташкил этилган «Аэробиология ва молекуляр аллергология» мавзусида халқаро семинар ўз ишини бошлади.

Халқаро молекуляр аллергология маркази Вена тиббиёт университети билан ҳамкорликда Италиянинг Lanzoni s.r.l. компанияси томонидан олиб келинган замонавий сўнгги авлод VPPS 2010 гул чанги қопқонлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Навоий, Наманган ва Хоразм вилоятларида ўрнатилган бўлиб, семинарда мазкур ускуналардан фойдаланиш, улардан олинган маълумотларни таҳлил қилиш бўйича маърузалар ўқиш, амалий кўникмалар бериш ва тажриба алмашиш кўзда тутилган.

Семинар 17 июлга қадар давом этади.

БАТАФСИЛ