ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
948 subscribers
9.98K photos
1.1K videos
16 files
3.54K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
#Ҳайъат_натижалари

👉Орол денгизининг қуриган тубига оид муаммоларга қаратилган 17 та лойиҳа молиялаштирилди.

БАТАФСИЛ
👉Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов навбатдаги шахсий қабулида Тошкент давлат аграр университети Қишлоқ хўжалиги фитопатологияси кафедраси профессорлари б.ф.д Хасанов Ботир Очилович ва қ.х.ф.д. Гулмуродов Рискибой Абдиевични, Тошкент тиббиёт академияси Асаб касалликлар кафедраси профессори, т.ф.д Асадуллаев Мақсуд Маҳмудович ва ёш олим Исоқжон Позиловни қабул қилди.

БАТАФСИЛ
👉Инновацион ривожланиш вазири Паркентда доривор ўсимликлар экстракти ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди.


БАТАФСИЛ
Forwarded from MinInnovation
Таъзия

Машҳур фермер, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, таниқли жамоат арбоби, Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг аъзоси Лолахон Муродова оғир касалликдан сўнг шу йил 30 май куни 64 ёшида вафот этди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси Лолахон Муродованинг яқинлари, оила аъзолари, шогирдларига чуқур таъзия билдиради.

@mininnovation
📣Барча докторантлар, изланувчилар, олим ва тадқиқотчиларни семинарга таклиф этамиз!

🧾Семинар мавзуси:

“Springer Nature ахборот ресурслари - Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг илмий-тадқиқот ва нашр фаолиятини ошириш воситаси сифатида”
#stajirovka

👉Урганч давлат университети «Ахборот технологиялари» кафедраси доценти Жамолбек Маттиев Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил қилинган «Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотлардаги қисқа муддатли илмий стажировкалари» дастури асосида Словения давлатининг Лжублжана университетида «Сунъий интеллект» соҳасида илмий ишларини олиб бормоқда.
#tanlovlar

“Wikipedia” порталининг ўзбек тили сегментини тўлдириш бўйича талаба-ёшлар ўртасида танлов

❗️Ҳужжатлар 10 июнгача қабул қилинади!

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазириги Интернет тармоғида ўзбек тилидаги маълумотлар ҳажми ва кўламини кенгайтириш ҳамда Глобал инновацион индексда республикамиз ўрнини мустаҳкамлашга жалб қилиш, шунингдек, ёш авлоднинг ижтимоий фаоллиги, интернет саводхонлиги ва изланувчанлигини рағбатлантириш мақсадида 2022 йилнинг 10 майидан 10 июнига қадар фаол талаба-ёшлар ўртасида “Wikipedia” порталининг ўзбек тилидаги сегментига янги маълумотлар ва мақолаларни жойлаштириш ҳамда уларни оммалаштириш бўйича танлов ўтказилмоқда.

Тафсилотлар сайтимизда: https://mininnovation.uz/oz/contest/post-535

@mininnovation
Forwarded from MinInnovation
#online

“Springer Nature ахборот ресурслари - Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг илмий-тадқиқот ва нашр фаолиятини ошириш воситаси сифатида” мавзусидаги семинар бошланди.

Унда Илмий-техник ахборот маркази директори Абдулазиз Абдувалиев, “Springer Nature” компаниясининг Марказий Осиёдаги вакили Ирина Алексеевна Александрова, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари Тавакалов Жонибек Тавакалович ўз маърузалари билан чиқишади.

Youtube:
https://youtu.be/fmzFBpP_SsE

Facebook:
https://www.facebook.com/events/534207754857725/

@cntiuz
@mininnovation
Forwarded from MinInnovation
Таниқли олим, биология фанлари доктори, профессор Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич бевақт вафот этди

Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич 1983 йилда туғилган. Биология фанлари доктори (2017), профессор (2020), ботаник-эколог, биокимёгар, молекуляр-биолог, ЎзР ФА Биоорганик кимё институти лаборатория мудири. «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби (2013).

2006 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология-тупроқшунослик факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йил ЎзР ФА «Ботаника» ИИЧМ (ҳозирги Ботаника институти) бошлаган. 2007-2009 йилларда Ботаника институти аспирантурасида, 2014-2016 йилларда Биоорганик кимё институти докторантурасида таҳсил олган.
2003 йил Улуғбек номидаги Давлат стипендияси совриндори, 2008 йил «ЭКОСАН» Халқаро ташкилоти томонидан жорий этилган «Лучшие научно-исследовательские работы молодых учёных Узбекистана» номли республика танловининг ғолиби.

2010 йилдан буён Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент кимё технология институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бакалавр ва магистр талабаларига дарс бериб келган.

2009 йил «Жанубий–Ғарбий Оролқум флораси ва ўсимликлар қоплами» мавзусидаги номзодлик диссертация ишини, 2017 йил «Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларидаги ўсимликларнинг молекуляр-биологик ва экологик хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертация ишини ҳимоя қилган.

Асосий илмий йўналиши Ўзбекистон чўл ўсимликларининг хилма-хиллигини ўрганиш ҳамда уларнинг кимёвий таркибини молекуляр- биологик ва биокимёвий методлар орқали тадқиқ қилишдан иборат эди.

С.Г.Шеримбетовнинг 180 дан ортиқ илмий ишлари нашрдан чиққан. Олий ўқув юртлари талабалари учун 1 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма ва 1 монография муаллифи.

Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси С.Шеримбетовнинг яқинлари, оила аъзолари, шогирдларига чуқур таъзия билдиради.

@mininnovation
#online

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бошланди

https://www.facebook.com/events/738516453823972/

Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1️⃣Лойиҳалар танловлари натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш
2️⃣ “Бўлажак олим” танлови натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш
3️⃣ Тижоратлаштиришга тайёрлаш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш учун тавсия этилган лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш
4️⃣ Турли масалалар:

@mininnovation