ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
860 subscribers
9.99K photos
1.11K videos
16 files
3.54K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
👉Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг 18-20 май кунлари илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилган/якунланган лойиҳаларнинг муҳим илмий натижалари ҳамда янги илмий ишланмаларига бағишланган семинар-тренинг ва кўргазма ўз ишини давом эттирмоқда.

Бугунги сессия терапия, онкология ва хирургияга бағишланади

Онлайн трансляция:

https://youtu.be/hd_onLOKHHA
👉“Янги Ўзбекистон” нашри мухбири Феруза ЖЎРАЕВАнинг "Ғоя-стартап-маҳсулот инновацион ҳудудларнинг олтин "занжири" сарлавҳали мақоласида Андижон тумани Марҳамат инновацион ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўз юритилади.

"— Ҳозирги кунга қадар қатор янги лойиҳалар молиялаштирилиб, ишлаб чиқаришга татбиқ этилиши натижасида 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди, — дейди Инновацион ривожланиш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Абдурашид Турғунов, — Бизни қувонтирган ҳолат шуки: маҳаллий олимлар мавжуд имкониятларни кенгайтириб, ҳудудни янада ривожлантириш ҳақида бош қотирмоқда. Андижон вилоятидаги Олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Маълум бир янги лойиҳа яратиб, корхона ташкил этган талабалар ҳам ўзининг ҳам тенгдошларининг бандлигини таъминламоқда."

БАТАФСИЛ
Forwarded from SAFAR
Куни кеча "Улуғбек" жамғармаси томонидан ташкил этилган “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг финал босқичи старт олди. Асосан мактаб ўқувчиларидан иборат бўлган қарийб 300 нафар ўғил-қизлар ўз стартаплари билан иштирок этишяпти.

Қувонарлиси, аксарият лойиҳалар ҳозирда актуал бўлган муаммоларга ечим бўлиши мумкин. Масалан, Фарғона политехника институти талабаси Исломбек термо электрогенератор ясабди. Қурилмани иссиқлик ёки оловга яқин тутиб, ундан электр энергия олиш мумкин. Яна бир бола имконияти чекланганлар учун ақлли протез қўлни тақдимот қилди. Қишлоқ хўжалигини дронлар ёрдамида бошқариш, муқобил энергия, суғориш тизимлари каби бир-биридан қизиқарли лойиҳаларни кўриб келажакка ишонч ортади.

Ёшларга ўз имкониятларини намоён қилиш учун бу танловлар муҳим аҳамиятга эга, мунтазам ўтказиб турилса янам яхши. Сабаби уларда ўсиб келаётган ёш олимларни кашф этиш, уларни ўз вақтида йўналтириб, келгусида Ўзбекистон ривожига ҳисса қўшадиган натижаларга эришиш мумкин.

Батафсил: @innotechnopark
⚡️⚡️⚡️“Mirzo Ulug’bek vorislari” Respublika tanlovining taqdirlash marosimini quyidagi havola orqali onlyan tomosha qilishingiz mumkin.

https://youtu.be/TfBXwUknHmg
⚡️«Мирзо Улуғбек ворислари» Республика танлови финал босқичида 100 та энг яхши лойиҳа эгаларига ўз ютуқлари топширилди.
👉Илмий-техник кенгашлар таркиби янгиланмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашлар ротациясига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Илмий техник кенгашлар йиғилишларини янгича форматда электрон платформа орқали ўтказиш юзасидан ўқув семинари ўтказиш режалаштирилди.


БАТАФСИЛ
👉 "Энг ёш Мирзо Улуғбек вориси» номинацияси ғолиби тақдирланди.

21 май куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Фарғона вилояти Риштон туманидаги 27-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Содиров Акмалжон ўғли ўқишда ва турли халқаро танловларда эришган ютуқлари, ноёб қобилияти учун мукофотланди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари иштирокида вазир, академик Иброҳим Абдураҳмонов Муҳаммадазизга муваффақиятларини юқори баҳолаб, бунданда катта ютуқларга эришишига ишонч билдирди.

БАТАФСИЛ