ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
890 subscribers
9.99K photos
1.1K videos
16 files
3.54K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
Кеча Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносида журналистлар учун пресс-тур ташкил қилгандик. Карантин қоидаларига кўра тадбирларда 30 кишидан ортиқ кишини йиғиш мумкин бўлмагани боис, пресс-тур ҳақида эълонни катта қилмадик. Журналистиканинг турли йўналишлари — телевидение, радио, босма матбуот, сайтлар мухбирлари ҳамда блогерларни таклиф этдик. Бино журналистларимизда катта таассурот қолдирди.
Пресс-тур якунланганидан кейин журналистлар жўнатган саволлларга жавоблар:

👉 Янги бинонинг қурилишига қанча маблағ сарфланган?

Якуний ҳисоб-китоб жараёни давом этаётгани учун бино қурилишига сарфланган маблағ миқдори ҳақида маълумот кейинроқ берилади.

👉 Вазирлик қачон янги бинога кўчади?

Вазирлик ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни татбиқ этиш илмий-амалий маркази жорий йилининг 20 июнь кунидан бошлаб, вазирлик марказий аппарати ходимлари эса 1 июлдан бошлаб янги бинога кўчиб ўтади.

👉 Бинонинг архитектори ким?

Бино концепцияси вазирликнинг махсус ишчи гуруҳи (хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, Россиянинг «Сколково» ва «Иннополис» марказлари, АКШнинг Кембридж инновация маркази), Буюк Британия экспертлари, хусусий дизайн марказларининг ёш иқтидорли архитекторлари ва талабаларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда яратилди. Бу таклифларнинг барчаси бинонинг Бош архитектори — «Ташгипрогор» АЖ архитектори Бурлаков Марк Гершевич томонидан амалиётга жорий қилинди.

👉 Ландшафт дизайни ким томонидан амалга оширилган?

«Ташгипрогор» АЖ архитектори Бурлаков Марк Гершевич бошчилигида Вазирликнинг махсус ишчи гуруҳи ҳамда Архитектура ва қурилиш институти ёш архитекторлари, шунингдек хусусий дизайн марказларининг ёш иқтидорли меъморларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
17 ИЮНЬ КУНИ 13 НАФАР АҲОЛИ ОРАСИДА, ЖУМЛАДАН, БАНКИР, ТЕРГОВЧИ, ТИББИЁТ ХОДИМИ, ИШЧИ ВА БОШҚА МУТАХАССИСЛАРДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАН

Ўтган кунлар давомида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатларини кузатадиган бўлсак, одамлар кўп мурожаат этадиган ташкилотларда ва ижтимоий фаол фуқароларда касаллик қайд этилаётганини кўриш мумкин. Бу эса жамоат жойлари ҳамда одамлар серқатнов ташкилотларда касалликни юқтириб олиш хавфи юқори эканини кўрсатмоқда.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, 16 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 230 нафар беморнинг 20 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, кеча 17 июнь куни эса 189 нафар бемордан 13 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи ҳам, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати ҳам кишида хавотир уйғотиши табиий.

❗️17 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Тошкент вилоятида ҳам 3 нафар, Сурхондарё вилоятида эса 2 нафарни ташкил этди.

Жумладан, Тошкент шаҳри ички ишлар тизими терговчисида, Миробод туманида яшовчи фуқарода (иккаласида ҳам тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ кузатилганлиги сабабли ўзлари бориб намуна топширган), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖнинг 2 нафар мутахассисида (ишга чиқиш учун намуна топширган) касаллик қайд этилган.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Халқ банки филиали ходими ва унинг онасида, Сирдарё вилоятидаги электр станцияси ишчиси ва унинг ўғлида (тана ҳарорати кўтарилган ва Бекобод туманидаги шифохонага ётқизилган), Чирчиқ туманида яшовчи фуқарода (тана ҳарорати кўтарилган ва тез тиббий ёрдам хизмати орқали юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган), Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 3 нафар тиббиёт ходимида ҳам инфекция аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар касаллик аниқланган 15 нафар бемордан 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида қайд этилган. Жумладан, улар орасида Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Ҳозирда пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

❗️Мазкур ҳолатда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, такрор бўлса-да, аҳолини ҳар қадамда хушёр ва огоҳ бўлишларини, карантин ва санитария қоидаларига қатъий амал қилишларини сўрайди.

Коронавирус инфекцияси кутилмаган салбий асоратлар ва оқибатларга олиб келиши, унга қарши асосий қалқонимиз, айнан, санитария ва карантин қоидаларига сўзсиз амал қилиш эканини асло унутмаслигимиз керак.
⚡️ Тошкентда Туркия университетининг филиали очилади

“Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (389-сон, 17.06.2020 й) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳрида филиали ташкил этилади.

📌 Филиалнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этишни рағбатлантириш, илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилишдан иборат.

⌛️ Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва филиалда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

🧾 Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университет дипломи берилади.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг Қарори билан ФА Геномика ва биоинформатика маркази катта илмий ходими Аюбов Мирзакамол Собитжонович ҳамда «Физика-Қуёш» ИИЧБ Физика-техника институтининг катта илмий ходими Хаитмухамедов Азизбой Эргашбаевич юксак мукофотга сазовор бўлди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Мирзакамол Аюбов ҳамда Азизбой Хаитмухамедовни «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан табриклайди ва келгуси ишларига муваффақиятлар тилайди!

БАТАФСИЛ:👇👇👇
https://mininnovation.uz/uz/news/2110
Сенат томонидан “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Қонунда инновация ва инновацион фаолиятга оид асосий тушунчалар, инновацион фаолиятнинг принциплари ва уни давлат томонидан тартибга солиш механизмлари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, инновацион фаолиятга инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, бу борада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланиши ҳам баён этилган.

Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.
Ер шари ахолисининг деярли ярми 2020 йилнинг 21 июнь якшанба куни Қуёшнинг халқасимон тутилишига гувоҳ бўлади. Бу тутилиш бизнинг минтақада қисман тутилиш шаклида кузатилади.

Тошкентда Қуёш гардишининг ярми Ой томонидан тўсилади ва бу жараённи хар бир ватандошимиз кузатиши мумкин.


Ходиса Ўзбекистон тарихи телеканали орқали жонли тарзда ёритилади. Бундан ташқари тутилишнинг онлайн трансляциясини “Ўзбекистон астрономлар иттифоқи” youtube каналида қуйидаги ҳавола https://youtu.be/up43USIEAtQ орқали кузатиш мумкин.

Қуёш тутилиши Тошкентада соат 10:01 дан 12:51 гача рўй беради. Максимум фазаси – соат 11:24 атрофида кузатилади, унда Қуёш гардишининг ярми Ой томонидан тўсилади.

Тутилиш ҳақидаги ахборот қуйидаги веб-саҳифаларда келтирилган:

Ўзбек тилида https://www.astrin.uz/uz/news/ubai_event/event_21062020.php

Рус тилида https://www.astrin.uz/ru/news/ubai_event/event_21062020.php
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
20 ИЮНДА 19 ҲОЛАТДА АҲОЛИ ОРАСИДА КАСАЛЛИК ҚАЙД ЭТИЛДИ


Айни пайтда нафақат пойтахтимиз ёки Тошкент вилоятида, балки олис Сурхондарё вилоятидан тортиб, Хоразм воҳасида ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланмоқда.

Профилактика мақсадида намуна топширган фуқароларда ҳам касаллик тасдиқланаётгани эса коронавируснинг одамлар орасида юқиш хавфини яна оширмоқда.

Аввал хабар қилганимиздек, 19 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 179 нафар бемордан 29 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 20 июнь куни эса 207 нафар бемордан 19 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи яна ошганлигини кўришимиз мумкин.

20 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 13 нафар, Тошкент вилоятида 4 нафар, Сурхондарё ва Хоразм вилоятида эса 1 нафардан ташкил этмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги саноат корхонасининг 4 нафар ходими ва уларнинг 5 нафар оила аъзоларида, Учтепа тумани яшовчи М.М.да ( оромгоҳга кетиш мақсадида намуна топширган), Миробод туманида яшовчи Н.Ш.да (профилактика мақсадида намуна топширган), Шайхонтоҳур туманида яшовчи уй бекаси Д.З.да (тана ҳарорати кўтарилиб, хусусий шифохонага мурожаат қилган), Олмазор тумани Мудофаа ишлари бўлими ходими Э.Ш.да (ҳарбий чақириққа келган болалар билан мулоқотда бўлган) касаллик қайд этилган.

Шунингдек, Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Ш.Э.да (ишга кириш мақсадида намуна топширган), Мудофаа ишлари бошқармаси Юқоричирчиқ тумани ходими Д.А.да (меҳнат таътилидан ишга чиққан ва тана ҳарорати кўтарилиши сабабли намуна топширган), Янгийўл туманида яшовчи М.М.да ва Чирчиқ шаҳрида яшовчи И.Н.да (профилактика мақсадида намуна топширишган), Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани яшовчи Ш.Э.да (Тошкент шаҳрида ёлланма ишчи бўлган, тана ҳарорати кўтарилиб, ўзи намуна топширган) ҳамда Хоразм вилоятида Тошкент вилоятидаги МЧЖга қарашли юк автомашинаси ҳайдовчиси В.Т.да (вилоятга кириш блок постида намуна олинган) ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган.
Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда мамлакатимизда 6216 ҳолатда касаллик қайд этилган. Ҳозиргача уларнинг 69 фоизи, яъни 4290 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлган. Шу кунларда шифокорларимиз юртимизнинг ўнта худудидаги юқумли касалликларга ихтисослашган тиббиёт муассасаларида 1907 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан имкон қадар фаол мулоқотдан, турли тадбирлар ўтказишдан вақтинчалик тийилишларини, ва албатта, қўл бериб саломлашиш, қучоқ очиб кўришишмаслик, озодаликка риоя қилиш, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, ниқобни тўғри тақиб юриш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, бизга, шифокорларга ёрдам беришингизни сўраб қолади.
Ўзингиз ва атрофдагиларнинг соғлигига бепарво бўлманг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Ахборот хизматлари миллий ғурурни шакллантириши керак!

Ўтган йили Президентимиз томонидан имзоланган 4366-сонли Қарор ахборот хизматлари ходимлари сонини ошириш, уларни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби муҳим масалаларни ҳал этди, шу билан бирга Ахборот хизматлари олдига катта вазифаларни ҳам қўйди. Бир йил ичида матбуот котиблари учун тренинглар ташкил этилди, хорижлик мутахассисларнинг тажрибасини ўрганиш имконияти яратилди. Ахборот хизматлари ходимлари фақат матн ёзишни билишлари эмас, балки замонавий медиа усулларидан фойдаланишлари зарурлиги ойдин бўлди. Эндиликда фақат ташкилотлари раҳбарлари эмас, одатда саҳна ортида турувчи матбуот котиблари ҳам элга танила бошлади, улар пресс-конференцияларнинг модераторлари, брифинглар қаҳрамонларига айланишди, идора фаолиятининг муҳим жиҳатлари бўйича видеобаёнотлар тайёрлаш одатий ҳол бўлиб қолди.

Эндиги олдимизда турган мақсад, назаримда, давлат ташкилотларига бўлган халқимизнинг ишончини орттириш, «давлат идоралари коррупция ботқоғига ботган, уларга ишонмайман» дейдиган одамларнинг фикрини ўзгартириш, ташаббускор, касбига садоқатли соҳа вакиллари фаолиятини янада кенгроқ тарғиб қилиш, Ватанимизнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган иллатларни бартараф этиш учун баҳоли қудрат хизмат қилишдир. Ахборот хизматлари ва ОАВ биргаликда халқимизнинг миллий ғурурини шакллантириши лозим. Давлат идоралари шу юртимиз учун меҳнат қилган ҳар қандай инсон қадр топишига халқимизни ишонтириши ва буни амалда исботлаши энг катта вазифага айланиши керак.

БАТАФСИЛ:👇👇👇

https://mininnovation.uz/uz/news/2118
“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди. Аввалгидан ўзгаришлар бор

Туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхати янгиланди. Рўйхат қуйидагича:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Қорақалпоғистон Республикаси

🔴 «қизил» ҳудуд: Қўнғирот ва Хўжайли тумани
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Андижон вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Бухоро вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Жиззах вилояти

🟢 барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Қашқадарё вилояти

🔴
«қизил» ҳудуд: Чироқчи, Китоб ва Муборак туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Навоий вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри
🟡 «сариқ» ҳудуд: Навоий шаҳри
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Наманган вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Косонсой, Наманган, Поп, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Норин, Чортоқ, Мингбулоқ ва Уйчи туманлари


Самарқанд вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Ургут тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Тайлоқ, Самарқанд ва Пайариқ туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Сирдарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Ховос тумани
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Сурхондарё вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Музработ, Узун ва Шўрчи туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Сариосиё ва Термиз туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Термиз шаҳри ҳамда Қизириқ, Бандихон, Олтинсой ва Шеробод туманлари


Тошкент шаҳри

🟡
барча туманлар "сариқ ҳудуд"


Тошкент вилояти

🔴 «қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл ва Тошкент туманлари
🟡 «сариқ» ҳудуд: Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бўстонлиқ, Паркент, Чиноз ва Юқори Чирчиқ туманлари
🟢 «яшил» ҳудуд: Ангрен, Нурафшон, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманлари


Фарғона вилояти

🟢
барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Хоразм вилояти

🔴
«қизил» ҳудуд: Урганч шаҳри ва Хонқа тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Урганч ва Хазорасп туманлари
🟢 қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"
Ақлли банк концепцияси амалда жорий этилмоқда

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «Ақлли банк» концепцияси ишлаб чиқилиб, АТ «SAVDOGARBANK» ҳамкорлигида жорий қилинмоқда. Мазкур концепциянинг ишлаб чиқилишидан асосий мақсад – мижозларга мустақил он-лайн банк хизматларини кўрсатиш маркази фаолиятини ташкил этишдир.

«Ақлли банк» концепцияси мижозлар учун картоматдан 5 дақиқа ичида пластик карта тайёрлаб бериш, ҳисоб рақам очиш ва уни бошқариш, омонат очиш, халқаро пул ўтказмаларидан фойдаланиш, валюта айрибошлаш, кредит хизматларидан фойдаланиш, мижозларнинг банкка он-лайн мурожаат ва мулоқот қилиш ҳамда банк ходимларидан кўрсатилаётган хизматлар бўйича маслаҳатларини олишни назарда тутади.

БАТАФСИЛ: 👇👇👇
https://mininnovation.uz/uz/news/2121
ИТК: Ҳашаротларга чидамли буғдой, бир ўркачли туя ва уруғчилик масалалари

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари бўйича Илмий-техник кенгашнинг онлайн мажлиси ўтказилди. Унда илмий лойиҳалар танловининг 17-18-турларига топширилган лойиҳалар ва Кенгашга тегишли бошқа масалалар муҳокама қилинди.

БАТАФСИЛ: 👇👇👇
https://mininnovation.uz/uz/news/2120
Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида биология фанига алоҳида эътибор қаратилиши ушбу фан асосларидан бўлган генетика фанини янада ривожлантиришга йўл очди. Олимлар томонидан ушбу фаннинг селекция билан узвий боғлиқ қонуниятларини яратиш борасида олиб борилган илмий изланишлар ва олинган натижалар қишлоқ хўжалиги фани ва амалиёти тараққиётига ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

Генетика фани ривожида фидойи олим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Тилов Муҳиддиновнинг хизматлари катта. У 1940 йили Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. 1966 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети), 1968 йили Москва давлат университетининг биология-тупроқшунослик факультетини генетика-селекция йўналиши бўйича битиргандан сўнг Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтига ишга юборилган.

БАТАФСИЛ:👇👇👇
https://mininnovation.uz/uz/news/2119
Forwarded from MinInnovation (Nigora Adizova)
 📣📣📣📣 Внимание Внимание

Не забудьте вебинары продолжается 24.06.2020☝️☝️☝️

Присоединяйтесь к вебинаром Elsevier, мы поможем Вам с процессом научного исследования!

👩‍💻 Дорогие и уважаемые исследователи, преподаватели, студенты и библиотекари ВУЗов.

📃Мы приглашаем Вас на бесплатные вебинары от Elsevier Центральная Азия.

💬 Пожалуйста поделитесь со своими коллегами.

👩‍💻Вебинары будут проводить эксперты компании Elsevier

📝Название семинар:

Как написать научную статью? Часть 2. Scopus, SienceDireсt и Mendeley – Стратегии увеличения цитируемости.

Детали: Ознакомьтесь с эффективными методами поиска экспертов и лидеров мнений в Вашей области при помощи Scopus и Mendeley.


Продолжительность: 60 минут

👉 24. Июнь , Среда 15:00 (время Ташкента) 

👉 Регистрация в веб-семинаре:
https://us02web.zoom.us/webinar/register/WN_FNqq9wINRZ6PuAM-nxlelA
​​Ёшлар диққатига!

Хорижда профессор ватандошларимиз орқали грант олиш имкониятларини билишни истайсизми?! Ундай бўлса, жорий йилнинг 24 июнь куни Тошкент вақти билан соат 14.00 да ўтказилиши режалаштирилган вебинаримизда фаол иштирок этинг.
Zoom ID: 721 2142 9910
Kod: 5MD5F9.

Vebinar davomida:
▪️Oʻzbekistonlik vatandoshlarning Belgiya Qirolligidagi hayoti;
▪️Belgiya oliy taʼlim muassasalarining Oʻzbekistondagi OTMlar bilan farqi (afzalliklari va kamchiliklari);
▪️Nima sababdan PhD uchun aynan Belgiya Qirolligini tanlagansiz?
▪️Grantlar yutib olish uchun IELTS yoki TOEFL sertifikatiga ega bo'lish qay darajada muhim? va shu kabi o'zingizni qiziqtirgan savollarga javob olishingiz mumkin bo'ladi.
▪️ Ozbekistonda AT sohasida ta'lim olayotgan yoshlarimiz dunyo miqqiyosida raqobatbardosh muttaxassis bo'lib yetishishi uchun nimalarga etibor berish kerak?
Zoom: https://us04web.zoom.us/j/72121429910?pwd=WVM5NklBZXlNL0N5VkExeU1KWjA3QT09

К вниманию молодежи!

Хотите узнать возможности получения грантов за границей от наших профессоров-соотечественников, проживающих за рубежом?! Если это так, то примите активное участие в нашем вебинаре, который запланирован на 24 июня в 14.00ч. по ташкентскому времени.
Zoom ID: 721 2142 9910
Kod: 5MD5F9.

Во время вебинара:
▪️Жизнь соотечественников из Узбекистана в Королевстве Бельгия;
▪️Отличия бельгийских вузов с вузами Узбекистана (достоинства и недостатки);
▪️Почему вы выбрали Королевство Бельгия в качестве кандидата наук?
▪️Насколько важно иметь сертификат IELTS или TOEFL, чтобы выиграть гранты? и вы сможете получить ответы на такие вопросы, которые вас интересуют.
▪️На что следует обратить внимание, чтобы наши молодые люди, обучающиеся в сфере информационных технологий в Узбекистане, стали конкурентоспособными специалистами в мире?
Zoom: https://us04web.zoom.us/j/72121429910?pwd=WVM5NklBZXlNL0N5VkExeU1KWjA3QT09.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фирдавс Неъматзода иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди.
Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.
Глава нашего государства вместе с лидерами других стран с почетной трибуны наблюдал за военным парадом.
На параде торжественным маршем прошли - впервые в истории независимого Узбекистана - и представители Вооруженных сил нашей страны.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter