ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
785 subscribers
10K photos
1.11K videos
16 files
3.54K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
👉29 май куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Ёшлар қаноти ҳамкорлигида ўтказилган «Ватандош билан суҳбат» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони АҚШда ахборот технологиялари бўйича машҳур ватандошимиз Бобур Оқилхонов бўлди.

Бобур Оқилхонов:
— Мен , одатда, лойиҳаларимга мутахассисларни аввал Ўзбекистондан излайман, тополмасам, кейин бошқа давлатлардан қидираман. Бизнинг мутахассисларнинг билими кўп ва чуқур, лекин уларда инглиз тили бўйича билимлар ва ўзини намоён этиш хусусияти етишмайди. Бир сўз билан айтганда, камтаринлигимиз ва уятчанлигимиз ўзимизда бор иқтидорни намойиш этишга тўсқинлик қилади. Дунёда "ҳиндлар энг зўр дастурчи" деган тушунча бор. Аммо мен бу фикрга қўшилмайман. Ўзбек йигитлари улардан кучли – буни мен шу соҳада анча йил ишлаган одам сифатида айтяпман.

БАТАФСИЛ
📣 Диққат!!!

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан эълон қилинган «Бўлажак олим» танлови доирасида стартап лойиҳалар бўйича аризаларни қабул қилиш муддати 10 июнга қадар узайтирилганини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз «Бўлажак олим» танлови доирасида ёш олимларнинг:

🔸 Илмий ғоялари рағбатлантирилади

🔸 Илмий ва стартап лойиҳалари молиялаштирилади.

📍 Танлов шартлари, топшириладиган ҳужжатлар ҳамда батафсил маълумот.

📝Ариза топшириш.
📣Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Россия Федерацияси Инновацияларни рағбатлантириш жамғармаси билан биргаликда “Ўзбекистон – Россия Федерацияси” стартап лойиҳалари танлови эълон қилади.

Ушбу танловда иштирок этиш учун инновацион фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар Россия Федерациясининг тадбиркорлик субъектлари билан лойиҳани “лойиҳа шериклари” сифатида биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишувга эга бўлишлари керак.

Аризаларни қабул қилиш 2021 йил 5 августга қадар давом этади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳар бир лойиҳа учун 2 йил давомида 1 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағларни тақдим этади.

Лойиҳанинг давомийлиги 24 ойдан ошмаслиги керак.

БАТАФСИЛ
👉Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бепул консультация ўтказилади.

❗️Болаларни тиббиёт фанлари доктори, аллерголог-шифокор Жамбекова Гулнора Сулеймановна қабул қилади.

Манзил: Тошкент ш., Олмазор тумани, Мухбир ва Қорақамиш кўчалари кесишмаси, 2б-2г уй (мўлжал: Ички ишлар вазирлиги госпитали)

Қабул вақти:
12:00 - 15:00

📞 Қўшимча маълумот олиш учун:
+998 71-229-92-00
+99871 - 229-49-00
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
Икки кунлик амалий ташриф давомида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари салоҳияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с развитием экономики регионов и жизнью населения вылетел в Сурхандарьинскую область.
Во время двухдневной рабочей поездки глава государства осмотрит проекты в сферах энергетики, аграрной промышленности, торговли и сельского хозяйства, проводимую созидательную работу.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Инновацион_ривожланиш_вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахасисси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 1 июндан 10 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Web-site | Telegram| Instagram | Facebook | Twitter
Президент Шеробод тумани «Бўстон» маҳалласида ташкил этилган анор боғи билан танишди.
Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали тадқиқотчилари билан мулоқотда анорчиликни илмий асосда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, тегишли кўрсматалар берилди.
Давлатимиз раҳбари туманнинг «Каттабоғ» маҳалласида анорчилик билан шуғулланаётган Абдураҳмон Каримов хонадонида ҳам бўлди, маҳалла аҳли, нуронийлар билан самимий суҳбатлашди.

Президент осмотрел гранатовый сад, разбитый в махалле Бустон Шерабадского района.
В беседе с исследователями Термезского филиала Ташкентского государственного аграрного университета обсуждены вопросы развития научной базы гранатоводства, даны соответствующие указания.
Глава государства также посетил махаллю Каттабог района, где встретился с выращивающей гранаты семьей Абдурахмона Каримова, искренне побеседовал с жителями махалли, аксакалами.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #anorchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ONLINE

👉Айни дамда Инновацион ривожланиш вазирлигида қизлар учун энг йирик Technovation Girls Uzbekistan халқаро технологик танловининг финал тадбири ўтказилмоқда.

Тадбир мазкур танлов иштирокчи-жамоаларининг тўрт ойлик фаолиятининг натижасидир.