Navoiy Avtomobil Yo`llari bosh boshqarmasi
270 subscribers
8.67K photos
542 videos
21 files
2.02K links
Download Telegram
Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бошланди.

"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деди давлатимиз раҳбари.

Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.

Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.

Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига "ҳайфсан" берилди.

"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️⚡️Турсунов Жамшид Юнусович Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўрибосари лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар Ж.Турсунов Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется расширенное совещание по принимаемым мерам бесперебойного обеспечения населения энергоресурсами в зимний сезон.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бошланди.

"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деди давлатимиз раҳбари.

Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.

Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.

Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига "ҳайфсан" берилди.

"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент республиканинг қолган ҳудудларида ҳам аҳвол ёмонлигини танқид қилди.

Айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармагани кўрсатиб ўтилди.

Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди.

Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти.

Шу муносабат билан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.

Агар тармоқ корхоналарининг айрим молиявий масалалари вақтида ечиб берилганда, даромадларининг бир қисми инвестиция қилиниб, тармоқларни янгилашга йўналтирганда вазият бунчалик оғир бўлмас эди, деб таъкидланди йиғилишда.

Бу масалада ҳам масъуллар эътиборсизлик қилгани танқид қилинди.

Энди бутунлай бошқача тизим бўлиши – стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Шу билан бирга, бугунги кундаги муаммоларда тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган.

"Электр ва газ тармоқларида талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ идоралари бошлиқлари билмасми-ди?", - дея савол қўйди давлат раҳбари.

Охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради.

ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.

Президент энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳволни инобатга олиб Сингапурга ташриф давомийлиги 3 кундан 1 кунга қисқартирилишини таъкидлади.

Ушбу мамлакатнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги қимматли тажрибасини ўрганиш лозимлиги, қолаверса, ушбу давлатдан 4,7 миллиард долларгача қўшимча инвестиция жалб қилиш режалаштирилгани учун ҳам бу ташриф муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, самарасиз ишлаётган давлат корхоналарини хусусийлаштиришга ҳам инвестициялар жалб қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент вазиятни ўнглаш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.

Бош вазир А.Арипов ва энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.

Келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни бугунданоқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

Бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш топширилди.

Ҳар бир деҳқон бозорида шароитларни яхшилаш ва нарх-наво тартибга солиш, йирик корхоналар, ижтимоий объектлар раҳбарлари ходимларини уюшган ҳолда ишга олиб келишга автобус қатновларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Ёнғинни олдини олиш бўйича амалий ва тушунтириш ишларини кучайтириш, хонадонма-хонадон иситиш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.

Автомобилга газ қуйиш шохобчаларида давом этаётган ўғирликларга барҳам бериш шартлиги таъкидланди.

Мисол учун, ўтган ҳафтада биргина Вобкент тумани ва Бухоро шаҳридаги 3 та шохобчада 26 миллион кубметр (26 миллиард сўмлик) газдан яширинча фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу газ ҳажми билан 44 минг хонадонни ёки битта катта туман аҳолисини 1 ой газ билан таъминлаш мумкин эди.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Валиевга шу масалада тартиб ўрнатиш топширилди.

Умуман, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортиш топширилди.

Йиғилиш якунида тегишли мутасаддилар ва ҳудудлар ҳокимлари ҳисобот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам бесперебойного обеспечения населения энергоресурсами.

#Mirziyoyev #videoselektor #energetika #taminot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from O‘zJU Navoiy bo‘limi
Bugun, 18 yanvar
☁️ +2°...-8°, Bulutli

Hozir: ☀️ -8°, ⬅️ 2.5 m/s

Tong: ☀️ -5°
Kun: ☁️ +1°
Oqshom: ☁️ -2°

Namlik: 36%
Shamol: Sharqiy, 3.3 m/s
Bosim: 772 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 07:57
Quyosh botishi: 17:39

https://t.iss.one/Navoiyjurnalistlaruyushmasi
#kun_tarixi

1️⃣8️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

📣 1554 йил —Томас Уайттнинг Англия қироли Мария Тюдорга қарши қўзғолони бошланган;

⚖️1648 йил—Вестминстер саройида Олий судлов палатасининг биринчи Мажлиси бўлиб ўтган;

🌏1778 йил — инглиз сайёҳи Жеймс Кук ҳозирги Гавайи оролларини кашф этган ва уларни Сэндвич ороллари деб атаган;

📌1871 йил — Французлар мағлуб бўлган Франция-Пруссия уруши якунида Париж яқинидаги Версаль саройида Германия империясининг ташкил топганлиги эълон қилинган;

📜1915 йил — Окума Сигенобу Хитой ҳукумати олдига йигирма битта талабни кўйган;

📌 1919 йил —Миллатлар Лигаси низомини тасдиқланган Париж тинчлик конференцияси ўз ишини бошлаган;

⚔️ 1942 йил— Вяземск ҳаво-десант операцияси бошланган;

🛡 1943 йил — Ленинград блокадаси ёриб ўтилган;

🇺🇸 1977 йил— АҚШда "легионерлар касаллиги"нинг сабабчиси аниқланган;

🚀 1983 йил —Ғарбий ва Марказий Европада ўрта масофага мўлжалланган Першинг ракеталарини жойлаштириш тўғрисида фармон имзоланган, бу эса Совуқ урушнинг янги босқичини очиб берган.

🔎 @unutilgan_tarix
Forwarded from O‘zJU Navoiy bo‘limi
Bugun, 21 yanvar
☁️ +1°...-7°, Bulutli

Hozir: ☁️ -7°, ↖️ 1 m/s

Tong: ☁️ -3°
Kun: ☁️ +1°
Oqshom: ☁️ -2°

Namlik: 60%
Shamol: Janubiy-janubi-sharqiy, 2.2 m/s
Bosim: 773 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 07:56
Quyosh botishi: 17:42

https://t.iss.one/Navoiyjurnalistlaruyushmasi
#kun_tarixi

2️⃣1️⃣ январь санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

🗡1775 йил —Емельян Пугачев Москвада Болотная майдонида қатл этилган;

📌 1790 йил— Француз шифокори Гильотен янги қатл қуроли — гильотинани қўллашни таклиф қилган;

⚖️ 1793 йил — Буюк француз инқилоби: Людовик ХVI миллат эркинлиги ва давлатнинг умумий хавфсизлигига қарши фитнада айбланиб, суд қарори билан қатл этилган;

🤝 1920 йил —Биринчи жаҳон урушидан сўнг ўтказилган Париждаги тинчлик конференцияси тугаган;

🇯🇵 1925 йил —СССР Япония томонидан тан олинган, Япония қўшинлари Узоқ Шарқни тарк этган;

🇺🇸 1954 йил —АҚШда дунёдаги биринчи атом сувости кемаси "Наутилус" ишга туширилган;

⚔️ 1968 йил —Вьетнам урушининг энг машҳур ва зиддиятли жангларидан бири бўлган Кхесанни қамал қилиш бошланган;

🇮🇹 1977 йил — Италияда аборт қилдиришга рухсат берилган.

🔎 @unutilgan_tarix
Forwarded from O‘zJU Navoiy bo‘limi
Bugun, 27 yanvar
☀️ +4°...-8°, Ochiq havo

Hozir: 🌫 -8°, ↖️ 4.1 m/s

Tong: ☀️ -3°
Kun: ☀️ +3°
Oqshom: ☀️ +1°

Namlik: 53%
Shamol: Sharqiy-janubi-sharq, 2.9 m/s
Bosim: 772 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:52
Quyosh botishi: 17:49

https://t.iss.one/Navoiyjurnalistlaruyushmasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонга давлат ташрифи билан келган Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Бишкекда юксак даражада кутиб олинди

Прибывшего с государственным визитом в Кыргызстан  Президента Шавката Мирзиёева и его супругу встретили в Бишкеке на высоком уровне

Facebook|Instagram|Twitter
Бишкекдаги “Ала-Арча” қароргоҳида давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расман кутиб олиш маросими бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк