Navoiy Avtomobil Yo`llari bosh boshqarmasi
266 subscribers
8.67K photos
542 videos
21 files
2.02K links
Download Telegram
Navoiy viloyati Xatirchi tumani yo`llardan foydalanish UKsi 236- yo'l bo'limi yo'lsozlari tomonidan 4R 56 (Oqtosh sh. — Yangirabot sh. — Langar q. — Chuya q.) avtomobil yo'lining 39-42 kilometrlari oralig'ida kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ko'rish, qishki qarov ishlari olib borilmoqda.

Navoiy viloyati Avtomobil yo'llari bosh boshqarmasi Axborot xizmati.
@navoiyavtoyul
Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахтига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в столицу Казахстана.

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #YI

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Остона шаҳрида биринчи "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммити бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Европа кенгаши Президентлари ҳамда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари иштирок этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистон мазкур форматга амалий ҳамкорликни илгари суриш, ишонч, шериклик ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган муҳим мулоқот майдони сифатида қарашини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари минтақамиз ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг савдо-иқтисодий йўналишига тўхталиб, мамлакатларимиз «GSP+» имтиёзли савдо тизимига қўшилганидан сўнг жорий йилнинг бошидан буён юқори қўшилган қийматли ўзбек маҳсулотларининг экспорти қарийб икки баробар ошганини қайд этди.

Бироқ, умумий рақамлар мавжуд улкан имкониятларга мос эмаслиги таъкидланиб, Европа бозорларида тайёр, хомашё бўлмаган товарлар номенклатураси билан муносиб рақобат қилиш учун:

- саноат маҳсулотларининг Европанинг юқори стандартлари ва техник регламентларига мувофиқлигини таъминлаш;

- ЕИ бозорларига чиқиш учун энг мақбул самарали транспорт-логистика коридорларини яратиш, энг аввало, Транскаспий мультимодал маршрутини ривожлантириш;

- европалик истеъмолчилар ўртасида Марказий Осиё мамлакатлари маҳсулотларининг танилиши ва харидоргир бўлиши учун қўшма маркетинг тадқиқотлари ҳамда мақсадли тадбир ва акциялар ўтказиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу масалаларни тизимли равишда ҳал қилиш учун Президентимиз Бош вазир ўринбосарлари даражасида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” Иқтисодий ҳамкорлик қўмитасини таъсис этишни таклиф қилди.

Ушбу тузилма фаолияти доирасида “Глобал дарвоза” ташаббусининг мақсад ва вазифаларини қамраб олган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ўзаро транспорт-коммуникация боғлиқликни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегик дастурни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очиш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга тайёрлиги билдирилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз Европа Иттифоқини "яшил" тараққиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, бунда алоҳида эътиборни эко-инновациялар, энергия самарадор ва ресурс тежамкор технологияларни кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, «Smart-AKIS» Европа тармоғи ёрдамида «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратишга чақирди.

«Erasmus+» ва «Европа горизонти» дастурлари доирасида таълим бўйича Европанинг илғор методикаларини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш, қўшма фундаментал ва амалий тадқиқотларни ўтказиш таклиф қилинди.

Ноябрь ойининг иккинчи ярмида Парижнинг
Лувр музейида минтақамиз халқларининг маданиятига бағишланган йирик кўргазма
ташкил этиш режалаштирилган. Бундай тадбирларни ҳар йили Европа давлатларининг пойтахтларида ва маданият марказларида ҳамкорликда ўтказиб бориш ташаббуси илгари сурилди.

Давлатимиз раҳбари минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасидаги амалий ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Афғонистонга кўмаклашиш масаласида бутун халқаро ҳамжамиятнинг мувофиқлаштирилган ҳаракати ва ҳақиқий кўмаги зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегияси қабул қилинган вақтдан буён уч йил ўтди. Афсуски, пандемия сабабли кўпгина тадбирлар ва масалалар тўлиқ амалга оширилмай қолгани таъкидланди.

Шу муносабат билан Президентимиз стратегиянинг бажарилишини жадаллаштириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида кўп томонлама дастурий ҳужжат – “Йўл харитаси”ни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Сўзининг якунида Ўзбекистон етакчиси мамлакатларимиз барқарор тараққиёти, равнақ ва фаровонлиги йўлида “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” форматидаги очиқ, тизимли ва сермаҳсул мулоқот тарафдори эканини таъкидлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from O‘zJU Navoiy bo‘limi
Bugun, 28 oktabr
☁️ +20°...+8°, Bulutli

Hozir: 🌫 +8°, ↙️ 1 m/s

Tong: ☁️ +13°
Kun: ☁️ +19°
Oqshom: ☁️ +18°

Namlik: 32%
Shamol: Sharqiy-janubi-sharq, 3.3 m/s
Bosim: 767 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:02
Quyosh botishi: 17:41

https://t.iss.one/Navoiyjurnalistlaruyushmasi
Forwarded from O‘zJU Navoiy bo‘limi
Bugun, 29 oktabr
☁️ +22°...+13°, Bulutli

Hozir: 🌫 +13°, ⬅️ 1 m/s

Tong: ☁️ +16°
Kun: ☁️ +22°
Oqshom: ☁️ +18°

Namlik: 29%
Shamol: Shimoliy, 10.2 m/s
Bosim: 766 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:03
Quyosh botishi: 17:40

https://t.iss.one/Navoiyjurnalistlaruyushmasi