NAVOIY.UZ | Navoiy viloyati hokimligi
28.8K subscribers
78.3K photos
10.2K videos
31 files
28.5K links
Veb-sayt: navoi.uz

Instagram:www.instagram.com/navoiy_hokimligi/?__pwa=1#

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCTLuoWSOfJAjI9YSB52ja5Q

Manzil: Navoiy shahri, Islom Karimov ko‘chasi 77-uy

Ishonch telefoni: +998792201020

e-manzil:[email protected]
Download Telegram
Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кӯра карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар Республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 3649 та ҳолат аниқланган. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 476 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 259 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 415 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 276 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 538 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 11 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 221 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 52 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 53 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 506 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 104 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 281 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 316 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 141 та ҳолатни ташкил этмоқда.


@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
Талабаларга карантин даврида ҳам стипендиялар тўлиқ тўланади

✍️Бунда тўлов турида ўзгариш бўлиши мумкин, яъни нақд пул кўринишида олиб келаётганларга, уларнинг таътилда эканини инобатга олиб, стипендия пули тўлиқ пластик картасига тушириб берилади.

Шуни расман маълум қиламизки, олий таълим муассасаларида карантин эълон қилиниши туфайли тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаган ёшлар талабалар сафидан чиқарилмайди.

Қолаверса, барча талабаларга таълим шакли ва ўзлари танлаган тўлов туридан келиб чиқиб, белгиланган тартибда стипендиялар тўлиқ тўланади.

Олий таълим муaссaсaлaри фaолиятини мувофиқлaштириш бош бошқaрмaси бошлиғи Абдували Холиқов @navoiy_viloyat_axborot_xizmati
Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари 83 тани ташкил этмоқда. Улардан 35 нафари эркак, 48 нафари эса аёллар. Шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир.


Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 5 нафар, 10-19 ёшгача – 2 нафар, 20-29 ёшгача – 24 нафар, 30-39 ёшгача – 17 нафар, 40-49 ёшгача – 16 нафар, 50-59 ёшгача – 11 нафар, 60-69 ёшгача – 7 нафар ҳамда 70 – 79 ёшгача бўлганлар ҳам 1 нафарни (миокард инфарктдан вафот этган бемор) ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар Франция, Туркия, БАА, Россия, Саудия Арабистони ҳамда Швейцария давлатларида бўлиб қайтган 23 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, 60 нафар фуқаро эса улар билан яқин мулоқотда бўлгани учун юқтириб олишган.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 6 нафари Фарғона, 5 нафари Наманган ва 3 нафари эса Андижон вилоятларидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Шу йилнинг 22 март куни Истанбул–Бухоро чартер рейсида юртимизга олиб келиниб, карантинга олинган фуқаролар орасидан пойтахтлик, Тошкент ва Андижон вилоятидан 3 нафар кишида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланганди. Айни пайтда ушбу беморлар Бухоро вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада даволанишмоқда. Қолган беморлар эса пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан барча беморларга стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда. @navoiy_viloyat_axborot_xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

5-Савол. Бизга етиб келган хабарларга кўра бошқа вилоятларда ҳам ушбу касалликка чалинган беморлар сони ортиб бормоқда. Шу ростми?

Расмий каналимизга аъзо бўлинг👇👇👇
@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

9-Савол. Зангиота туманида яшайман. Туман маҳалласининг бирида ишлатилган тиббий ниқоб, шприц ва перчаткаларни одамлар ташлаб кетяпти. Улардан касаллик бошқа одамларга юқиб қолмайдими? Тиббий ходимлардан ушбу ҳолат бўйича назоратни кучайтиришни сўрардим.

Расмий каналимизга аъзо бўлинг👇👇👇
@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

10-Савол. “Телеграм” канали орқали коронавирусни аниқлайдиган экспресс тест тўғрисида хабар тарқалди. Шу ҳақда батафсил тўхталиб ўтсангиз.

Расмий каналимизга аъзо бўлинг👇👇👇
@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

12-Савол. Интернет тармоқларида Хитой ва Туркия давлатида ушбу касалликни давоси топилган эмиш. Ҳатто Туркияда буни байрам қилиб нишонлашибди. Беморлар 4 кунда тузалиб кетар экан. Бу қанчалик ҳақиқат?

Расмий каналимизга аъзо бўлинг👇👇👇
@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
30 мартдан мактаб ўқувчилари учун ТВ-дарслар бошланади

30 мартдан Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим бошланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова маълум қилди.

“Дарҳақиқат, карантин даври таътиллари берилиши муносабати билан Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва PISA билан ҳамкорликда видеодарслар тайёрланмоқда.

Бу дарсларнинг эфирга узатилишида фарзандларининг уни томоша қилиши ва ўзлаштиришида ота-оналарнинг роли муҳим ҳисобланади.

Ота-оналар иложи бўлса, бирга кўришса, фарзандларини назорат қилишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди”, – дейди инспекция вакили.

Маълумот учун, “Ёшлар” телеканалида – 1-4-синф, “Оилавий” телеканалида – 5-8-синф, “Маданият ва маърифат” телеканалида – 9-11-синф ўқувчилари учун, “Дунё бўйлаб” телеканалида эса барча амалий фанлардан телевизион дарслар бериб борилади.

Телевизион дарслар ўзбек ва рус тилларида тасвирга олинмоқда. @navoiy_viloyat_axborot_xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

Ҳурматли юртдошлар! Халқимиз орасида бу оддий гриппмиш, ниқоб тақмаса ҳам бўларкан, бўлаётган ишларнинг барчаси касаллик атрофидаги шов-шувлар каби фикрлар юрипти. Минг афсуски, бу фикрларни тиббиёт ходимлари ҳам айтаётган бўлишлари мумкин.
Коронавирус қўзғатувчиси нимага қодирлигини кўрсатди. Дунёнинг 175 та давлатида 531 минг касаллик ҳолати қайд этилди.
Вазият қанчалик оғир ва жиддий эканлигини ҳар биримиз ҳис қилмоғимиз зарур.

Расмий каналимизга аъзо бўлинг👇👇👇
@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Олим Саидов иштирокида брифинг

Брифингда Ички ишлар вазирлигининг баёноти ўқиб эшиттирилди.

Расмий каналимизга аъзо бўлинг👇👇👇
@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
2020 йил 26 март ҳолатига кўра божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари (инфографика) @navoiy_viloyat_axborot_xizmati
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг БАЁНОТИ

Ижтимоий тармоқларда таътил эълон қилиниши ортидан контракт пулини тўламаган талабалар ўқишдан четлатилаётганлиги ҳамда талабаларга стипендия берилмаётгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.

2020 йил 16 мартдан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида республикадаги барча таълим муассасалари қатори олий таълим муассасаларида ҳам ўқиш тўхтатилиб, таътил эълон қилинди.

Карантин туфайли берилган таътил сабаб тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаган ТАЛАБАларга (шу жумладан, 1-курснинг 2-ярми учун тўловларга) ректорлар томонидан қўшимча муддат берилади. Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон Қарори.

Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган “сўнгги муддат – 20 март” талабаларга эмас, балки 2019/2020 ўқув йилида бакалавриат ва магистратуранинг биринчи курсига тўлов-шартнома асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган АБИТУРИЕНТЛАРга тааллуқли (ОТМда ўқув машғулотларига қатнаган, тўлов-контрактни 1-семестр учун тўламаганлар ҳам – абитуриент мақомида ҳисобланади).

Ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан белгиланган бўлиб, ҳозиргача вазирликка 20 мартга қадар тўлай олмаганлик ва муддатни узайтириш ҳақида мурожаат келиб тушмади.

Карантин даврида талабаларга БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА СТИПЕНДИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ. Фақатгина тўлов турида ўзгариш бўлиши, нақд пул кўринишида олаётганларга стипендия пули талабанинг пластик картасига тушириб берилади.

Республикадаги барча олий таълим муассасаларида талабаларга жорий йил март ойи учун стипендиялар тўлаб берилган. Шу билан бирга тўлов-контракт пулини тўламаганлиги, академик қарздорлиги, тегишли буйруқ расмийлаштирилмаганлиги ёки банк пластик картаси берилмаганлиги учун стипендия тўлашда кечикишларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Аксарият ҳолларда талабалар томонидан тўлов-шартнома шартларининг кеч бажарилгани стипендия тайинлаш ва банк пластик караталарини очишнинг кечикишига асосий сабаб бўлган.

Ҳозирда вазирлик томонидан республика миқёсида стипендия тўланмаган талабалар ҳақида маълумот умумлаштирилмоқда. Уларга:

👉 нақд пул кўринишида тўланмай қолган стипендиялар талабанинг доимий яшаш жойига почта орқали юборилади ёки туманлардаги банк филиаллари орқали рўйхат асосида тарқатилади;

👉 банк пластик карталари орқали тўланади, пластик карталар очилмаган талабаларга янги карталар очилиб, банк муассасасининг ҳудудий бўлими орқали етказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шуни расман маълум қиладики, олий таълим муассасаларида карантин даврида тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаганлар ТАЛАБАЛАР сафидан чиқарилмайди!

Шунингдек, барча талабаларга таълим шакли ва ўзлари танлаган тўлов туридан келиб чиқиб, белгиланган тартибда стипендиялар тўлиқ тўлаб борилади. @navoiy_viloyat_axborot_xizmati
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситалари (автобус, автомобиль, шаҳарлараро такси, авиа, темир йўл транспорти)нинг ҳаракати (юк ташиш ҳоллари бундан мустасно) бутунлай тўхтатилади. Бунда муайян ҳудудга таалуқли автотранспортларнинг (транзит) ўз ҳудудларига кириб боришига руҳсат берилади.

Бундан ташқари, вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади.

Мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда (хизмат фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари ҳамда жамоат ташкилоти ходимларидан ташқари), уйидан ташқарига чиқиши чекланади. Ўта зарур ҳоллардагина кўчага чиққанда (дорихона, озиқ-овқат дўконлари) – шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)да бўлиши шарт. Бордию фуқаролар уйидан ташқарига шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз чиқса, қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилади. Яъни, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида
– 1 115000 минг сўм жарима қўлланилади.

Шунингдек, эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда, фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масафо сақлаши шарт. Кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади. Бу таъқиқ бир вақтда ҳаракатланаётган оилага нисбатан қўлланилмайди.

Республика ҳудудидаги барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан ресторан, кафе, ошхона, чойхона, сингари тадбиркорлик субъектлари (уйга етказиб бериш хизмати бундан мустасно) мамлакатдаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашмагунига қадар фаолиятини тўхтатмай, давом эттираётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан кескин жазо чоралари кўрилмоқда. @navoiy_viloyat_axborot_xizmati
Карантин қоидасини бузган 3 шахсга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди


Карантин қоидаларини бузиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Қоидаларнинг қўпол тарзда бузилиши эса жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг ЎзАга маълум қилишича, шу кунга қадар, Жиноят ишлари бўйича Бухоро, Денов туман ва Чирчиқ шаҳар судлари чиқарган ажримларига мувофиқ, Жиноят кодексининг 25, 257-1-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича жами 3 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. @navoiy_viloyat_axborot_xizmati
КАРАНТИН ШАРОИТИДА ПЕНСИЯЛАР ҚАНДАЙ ТАРҚАТИЛАДИ?

АТ Халқ банки пенсия ва нафақа тўловларини амалга оширишда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб пенсия ва нафақа пуллари маҳалла фуқаролар йиғини биноларида аҳолини тўплаб тарқатилмасдан, аҳоли уйларига етказиб берила бошланган.
2020 йил 26 март ҳолатига 2 трлн. 103,1 млрд. сўмлик ёки 98 фоиз пенсия маблағлари нақд пул шаклда тарқатиб берилди ва 405 мингга яқин пенсионерларга 252,8 млрд. сўм банк карталари орқали тўланди.
Кейинги апрель ойида ҳам пенсия ва нафақа пуллари барча фуқароларнинг яшаш уйларига нақд шаклда етказиб берилади.
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Халқ банки қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
• Халқ банки бош офисида штаб ташкил қилинди.
• Пенсия ва нафақа тўловлари учун Марказий банкдан стерилланган нақд пуллар олинади;
• Ҳар бир пенсия ва нафақа олувчига бериладиган нақд пуллар стериланган пакетларда тарқатилади;
• Пенсия ва нафақа пулларини фуқаролар уйларига етказиб бериш учун сайёр кассаларга қўшимча банк ходимлари жалб қилинади;
• Сайёр кассалар учун қўшимча махсус автомашиналар ажратилди;
• Барча сайёр кассалар ходимлари ва автомашина ҳайдовчилари тиббий ҳимоя маскаси ва қўлқоп, спиртли антисептик воситалар билан таъминланди.

@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
Юқумли касаллик ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди (инфографика) @navoiy_viloyat_axborot_xizmati
ДИҚҚАТ: ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА 3 КИШИДАН ОРТИҚ ОДАМЛАРНИНГ ТЎПЛАНИШИГА ЧЕКЛОВ ЎРНАТИЛАДИ!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, 27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситалари (автобус, автомобиль, шаҳарлараро такси, авиа, темир йўл транспорти)нинг ҳаракати (юк ташиш ҳоллари бундан мустасно) бутунлай тўхтатилади. Бунда муайян ҳудудга таалуқли автотранспортларнинг (транзит) ўз ҳудудларига кириб боришига руҳсат берилади.
Бундан ташқари, вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади.
Мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда (хизмат фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари ҳамда жамоат ташкилоти ходимларидан ташқари), уйидан ташқарига чиқиши чекланади. Ўта зарур ҳоллардагина кўчага чиққанда (дорихона, озиқ-овқат дўконлари) – шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)да бўлиши шарт. Бордию фуқаролар уйидан ташқарига шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз чиқса, қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилади. Яъни, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида
– 1 115000 минг сўм жарима қўлланилади.
Шунингдек, эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда, фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масафо сақлаши шарт. Кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади. Бу таъқиқ бир вақтда ҳаракатланаётган оилага нисбатан қўлланилмайди.
Республика ҳудудидаги барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан ресторан, кафе, ошхона, чойхона, сингари тадбиркорлик субъектлари (уйга етказиб бериш хизмати бундан мустасно) мамлакатдаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашмагунига қадар фаолиятини тўхтатмай, давом эттираётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан кескин жазо чоралари кўрилмоқда.
@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
Ниқобсиз юрманг! Жарима 1 миллиондан кўп (инфографика) @navoiy_viloyat_axborot_xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Коронавирус хронологияси:

19-yanvar: 100 ta holat
24-yanvar: 1000 ta holat
31-yanvar: 10000 ta holat
12-fevral : 50,000 ta holat
6-mart: 100 000 ta holat
18-mart: 200 000 ta holat
21-mart: 300,000 ta holat
24-mart: 400 000 ta holat
26-mart: 500,000 ta holat

Каналга уланиш👇👇👇 @navoiy_viloyat_axborot_xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирқ йил вабо келса ҳам ажали етган ўлади-ми?

Нуриддин Холиқназаров - Тошкент шаҳар бош имом хатиби. @navoiy_viloyat_axborot_xizmati