NAVOIY.UZ | Navoiy viloyati hokimligi
34.9K subscribers
76.3K photos
9.99K videos
34 files
27.9K links
Veb-sayt: navoi.uz

Instagram:www.instagram.com/navoiy_hokimligi/?__pwa=1#

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCTLuoWSOfJAjI9YSB52ja5Q

Manzil: Navoiy shahri, Islom Karimov ko‘chasi 77-uy

Ishonch telefoni: +998792201020

e-manzil:[email protected]
Download Telegram
✔️ Хитойнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd» компанияси томонидан Ўзбекистонда 3-босқич синовлари ўтказилган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган «ZF-UZ-VAC2001» вакцинасини амалиётда қўллаш тўғрисида РУХСАТНОМА (1-2-фотолар).

🇨🇳 Ҳужжатни Хитой фанлар академияси Микробиология институти, Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси ҳузуридаги Тиббиёт технологияларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот маркази махсус ишчи гуруҳи тасдиқлаган.

🇺🇿 Мазкур вакцинанинг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази томонидан рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ГУВОҲНОМА (3-4-фотолар).

〰️〰️〰️
📄 Вакцина олган фуқаро, қандай вакцина билан эмланишидан қатъи назар, агар у икки (AstraZeneca) ёки уч маротаба (ZF-UZ-VAC2001) эмланиб, тўлиқ эмлаш курсини тамомлаган бўлса, унга эмланганлик ҳақида, махсус халқаро талабларга мос келадиган QR-кодли сертификат берилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Navoiy viloyat Navoiy shahri 3-oilaviy poliklinikada COVID-19 infeksiyasiga qarshi emlash jarayonlari boshlandi.

Birinchi bosqichda 65 yoshdan katta aholi va tibbiyot xodimlari emlanishi amalga oshiriladi.

Web|Instagram| Youtube| Facebook
ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ

Карманалик деҳқонлар Навоий вилоятида биринчилардан бўлиб чигит экишга киришди. Шу муносабат билан “Мустақиллик” фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Бу йилда туман фермерлари 5 минг 440 гектар майдонда ғўза парваришлашни режалаштирган бўлиб, мавсумни сифатли ва самарали ташкил этишга бағишланган семинар доирасида ҳосилни уюшқоқлик билан етиштиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган жихатларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермерларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ва фермерлар иштирок этишди. Чигит экиш ишларини тўғри ташкил этиш, техникадан унумли фойдаланиш, мавсумни тез ва сифатли якунлаш борасида фикрлар алмашилди.

Семинар кўтаринки руҳда ташкил этлиб, байрамона дастурхон тузалди ва қўй сўйилиб, қурбонлик келтирилди.
Семинарда Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Соҳиб Сатторов иштирок этди.

Web|Instagram| Youtube| Facebook
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан жойларда тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва жойида ҳал этиш мақсадида Бош вазир ўринбосарларининг ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда.

Мазкур учрашувлар график асосида ҳар бир ҳудудда ташкил этилмоқда.
Хусусан, Навоий вилоятида 2 апрель куни, соат 10:00 да вилоят Ёшлар маркази биносида (мўлжал: Алишер Навоий боғи) бўлиб ўтади.

Рўйхатдан ўтиш вақти 09:00 дан бошланади.

Хурматли тадбиркорлар!

Ўз ҳудудингизда ўтказиладиган тадбиркорлар учрашувида қатнашиш ёки тадбиркорлик фаолиятингизда юзага келаётган муаммолар юзасидан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:
1100 – Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси қисқа рақами, колл маркази.

99879-223-28-23 – Вилоят Бош вазир қабулхонаси
99879-532-32-92 – Вилоят Савдо-саноат палатаси


Web|Instagram| Youtube| Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Навоийда йўл ҳаракати қоидалари ноодатий тарзда тарғиб қилинмоқда

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ аҳоли гавжум жойларда пиёдалар ва ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши учун мультфильм қаҳрамонларидан фойдаланишяпти.

Web|Instagram| Youtube| Facebook
Ёрдамчи хўжалик қўшимча даромад демакдир.

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Кармана, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Хатирчи, Нурота туманларидаги бўлимлари 125 892 минг гектардан ортиқ экин майдонларига сув етказиб беради.

Кейинги йилларда ишчи-ходимларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, уларни қўшимча рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Бошқарма тасарруфидаги сув хўжалиги объектлари атрофларида бўш турган ерлардан унумли фойдаланиш ва шу орқали ишчи-ходимларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, уларни қўшимча рағбатлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу йил ҳам “Кўксарой ” сув омбори 4 гектар майдонига полиз экинлари, жумладан, эртапишар қовун, тарвуз ва бошқа озуқабоп экинлар экилди.
Бундан ташқари, бошқарма тасарруфидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобида бўлган Навоий Насос станцияси ёрдамчи хўжаликларида 600 бош майда шохли ва 18 бош йирик шохли қорамол ҳамда 1500 та парранда боқилмоқда.

Web|Instagram| Youtube
⚡️ Андижон ва Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиқлари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойишига асосан:

Насимов Равшанжон Азимович Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ботиралиев Анваржон Юлдашалиевич Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Навоийда бўлди

Бугун Навоий вилояти ҳокими Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пиннани қабул қилди.

Маълумки, икки томонлама ҳамкорлик мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва бошқа соҳаларда фаол ривожланмоқда.

Хусусан, Навоий вилоятида Италия компаниялари билан машинасозлик ва электротехника соҳаларида сармоявий ҳамкорлик энг жадал ривожланмоқда.

Навоий вилояти Ўзбекистон Республикасининг марказий қисмида жойлашган. Вилоят Республиканинг энг йирик саноат маркази ҳисобланади ва мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутади.

Навоий вилояти минерал хом ашёларнинг катта захираларига, ривожланган логистика тармоғи ва саноат инфратузилмасига, эркин иқтисодий зонага, шунингдек саноат ва бошқа соҳаларда юқори малакали кадрларга эга.

Минтақада қишлоқ хўжалиги яхши ривожланган, пахта толаси ишлаб чиқаришга, ғаллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, узумчилик, чорвачилик (айниқса, қоракўлчилик) йўналтирилган.

Бугун бутун республика сингари Навоий вилоятида ҳам тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, италиялик сармоядорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳам бошлаб юборилган.
Шунингдек, ўтган йили Навоий вилояти корхоналари 37,2 минг доллар миқдорида қуритилган меваларни экспорт қилди. Жорий йилда 500,0 минг доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Ушбу ташриф Навоий вилояти ва Италия ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилади.


Web|Instagram| Youtube| Facebook
В Навои началась вакцинация

Главный врач семейной поликлиники № 3 города Навои 30 летний Рустам Ибрагимов стал первым медицинским работником региона, получившим вакцину против COVID-19.

За три часа стартовавшей по всей республике массовой вакцинации бесплатно жизненно важную прививку получили 150 жителей областного центра в Навои. Это граждане старше 65 лет и медицинские работники, напрямую контактирующие с больными.