Navoiy kadastr
661 subscribers
4.94K photos
751 videos
8 files
3.16K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Navoiy viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi.

📌 Manzil: Navoiy shahar, Ma'rifat ko‘chasi 8-uy.

☎️ Telefon: +998792242738

✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Бугун Наманганда дронлар шоуси бўлиб ўтади

Ҳозирда Кадастр агентлиги тизимидаги “Геоинновация маркази” корхонасининг малакали мутахассислари томонидан ушбу тадбирга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги ва “Геоинновация маркази” ҳамкорлигида вилоятда илк бор ташкил этилаётган томоша давомида 500 та дрон учирилади. Улар ёрдамида осмонда турли шакллар акс эттирилади.

Дронлар шоуси бугун 14 февраль куни соат 19.00 да Наманган шаҳридаги "Афсоналар водийси" боғида ўтказилади.

Наманганлик юртдошларимизни ва вилоятдаги меҳмонларни байрамона томошага таклиф этамиз!
Forwarded from Navoiy | Kun.uz
Навоийда 14,5 минг гектар ер қайтадан фойдаланишга киритилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида 320 минг гектар янги ер қайта фойдаланишга қайтарилади.

Қайта ўзлаштирилиши кутилаётган ер майдонлари ҳудудлар кесимида:⬇️

▪️Андижон — 15 минг гектар;
▪️Бухоро — 78 минг гектар;
▪️Жиззах — 35 минг гектар;
▪️Қашқадарё — 41 минг гектар;
▪️Навоий — 14,5 минг гектар;
▪️Наманган — 26 минг гектар;
▪️Самарқанд — 21 минг гектар;
▪️Сурхондарё — 16 минг гектар;
▪️Сирдарё — 4,5 минг гектар;
▪️Тошкент — 16 минг гектар;
▪️Фарғона — 33 минг гектар;
▪️Хоразм — 20 минг гектар.

👉 Навоий хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Buyuk sarkarda va benazir shoir Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 537 yilligiga bag'ishlanadi.

https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from davletovuz
2021 йилнинг март ойида ва апрель ойидан сўнг сотувга чиқариладиган давлат активлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг “Культура” телеканалида эфирга узатилган кўрсатув Алишер Навоий ижодига бағишланди.
Унда қатнашган шарқшунос, тарих фанлари номзоди, доцент Дарья Жигульская Алишер Навойининг "Келмади" радифли ғазалини ўқиб берди.

https://t.iss.one/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢14-февраль Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобурнинг таваллуд топган куни.

🟢1483 йил 14 февралда Андижонда таваллуд топган. Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси.

🟢Бобур 1530 йили 47 ёшида ўзи асос солган салтанат пойтахти Аграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди, кейинчалик 1539 йилда васиятига мувофиқ ҳоки Қобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган "Боғи Бобур"га қўйилди.

https://t.iss.one/tvkad
Ўзбекистонда 2020 йилда «снос»лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмагани маълум бўлди

«Снос» бўйича энг кўп ноқонуний қарор Андижонда қабул қилинган

Батафсил — bugun.uz/8248

Тelegram | Facebook | Instagram
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низом таcдиқланди

Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳолаб борилади

Батафсил — bugun.uz/8587

Тelegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (66-сон, 12.02.2021 й.) билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

🏢 Низомга кўра, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва катрография ҳамда давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминловчи ваколатли республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Давлат солиқ қўмитасига бўйсунади.

💼 Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Агентлик директори раҳбарлик қилади.

🔎 Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳолаб борилади.

📝 Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг функционал вазифаларни бажариш, билим даражаси, иш олиб бориш бўйича касбий қобилиятларини тест синовидан ўтказиш бўйича бериладиган тоифаларга қараб лавозим маошларига 10 фоиздан 50 фоизгача миқдорда махсус рағбатлантирувчи устамаларни ҳар йили тест синовидан ўтказиш асосида қўллаш тартиби Агентлик томонидан тасдиқланади.

☑️ Агентлик бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддат узлуксиз хизмати, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Шунингдек қарор билан тасдиқланган низомга кўра, Давлат кадастрлари палатаси Кадастр агентлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради.

📌 Давлат кадастрлари палатаси, жумладан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрини юритади.

💼 Давлат кадастрлари палатасига Кадастр агентлиги директори тавсиясига биноан Давлат солиқ қўмитаси томонидан лавозимга тайинланадиган раис раҳбарлик қилади.

💰 Қарорга кўра, Кадастр агентлиги ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,7 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

☑️ I ва II гуруҳ ногиронлари 60 квадрат метр доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ва ер солиғидан озод қилинадилар.

⚠️ Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда бўлиб ўтган байрамона дрон-шоу видео лавҳада.

Telegram Instagram YouTube Facebook
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Forwarded from Kadastr - Live
Марказий аэрогеодезия корхонаси ходимлари томонидан бугунги кунда "Олмалиқ КМК" АЖ да геодезия режалаш асосини яратиш ҳамда юқори аниқликдаги триангуляция пунктларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Tarix | Kun.uz
2020-yilda fermerning yerini olib qo‘yish degan muammo yuzaga chiqdi — Adliya vaziri

▪️"Biz ko‘ryapmiz, viloyatlardan fuqarolarimiz tinmasdan shu mavzuda murojaat qilyapti. Bu mulkiy huquqlarga tajovuzlar davom etayotganini anglatadi", – deya mulk huquqi buzilishi haqida gapirdi Ruslan Davletov ayni paytda davom etayotgan jonli muloqotda.

➡️ Xpress.uz – Siz kutgan format
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида 🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-667 қонуни мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тарғибот тадбирлари "ЖАМИЯТ ВА ҚОНУН" кўрсатувида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#тарғибот

Қашқадарёда кадастр ходимлари томонидан Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги тўғрисидаги тарғибот материаллари тарқатилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook