Navoiy kadastr
694 subscribers
5.16K photos
776 videos
8 files
3.29K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Navoiy viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi.

📌 Manzil: Navoiy shahar, Ma'rifat ko‘chasi 8-uy.

☎️ Telefon: +998792242738

✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Infografika

Ko‘chmas mulk obyektlarini Respublika darajasida Geoaxborot bazasini shakllantirish bo'yicha ma'lumot.

NAVOIY VILOYATI KESIMIDA

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
Президент машинасозлик саноатини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.
“Ўзавтосаноат” таркибидаги 40 та корхонани трансформация қилиш, 23 та корхонани хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди.
Ҳамёнбоп қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, шу йил якунигача уларнинг локализациясини 30 фоизга, келгуси йилда эса камида 45 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Президент провел совещание по вопросам трансформации машиностроительной промышленности и развития конкуренции в отрасли.
Даны поручения по трансформации 40 предприятий и приватизации 23 предприятий в системе «Узавтосаноат».
Поставлена задача наладить производство недорогой техники, довести ее локализацию до 30 процентов к концу этого года и не менее чем 45 процентов в следующем году.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #mashinasozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Navoiy | Kun.uz
#Кун_рақами

Навоий вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига вилоятда 9 226 та МЧЖ, 3 673 та оилавий корхона, 60 та унитар корхона, 4 889 та хусусий корхона, 21 та акциядорлик жамияти ва 153 та бошқа турдаги корхона фаолият юритмоқда.

👉 Навоий хабарлари
Назарали Норбоев, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи:

«Президент қарорининг асосий мақсади — иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш, самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда тадбиркорларга янада қулай шароитлар, яъни янги йўналишларни очиб бериш ҳисобланади.

📌 Мазкур Қарор билан 6 та давлат фукнцияси хусусий сектор субъектларига берилиши кўзда тутилган. Булар:

🔹кадастр ишларини бажариш;
🔹йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
🔹миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш;
🔹транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатларини таъминлаш;
🔹давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда давлат идоралари ва ташкилотларининг ички маъмурий хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш соҳаларига бағишланади.

📝 Мазкур функцияларни давлат ихтиёридан олиб, тадбиркорлик субъектларига беришда «Давлат фукнциялари бизнес учун имконият» лойиҳаси ишлаб чиқилди ва буни амалга ошириш учун Йўл харитаси тасдиқланди».
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Кейинги пайтларда аукционга қўйилган ерлар бўйича фуқароларнинг норозилиги ҳолатлари учраётгани боис, Тошкент шаҳридаги ерлар сотув учун аукционга қўйилишидан олдин, масала маҳаллий кенгаш депутатлари сессиясида кўриб чиқилади ва депутатлар томонидан аҳоли фикри тингланади"

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Мурод Файзуллаев
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 Кадастр агентлиги тизимида 2020 йил давомида юридик ва жисмоний шахсларга жами 1 979 933 та давлат кадастр хизматлари кўрсатилган бўлиб, шундан:

📝 1 млн 60 минг таси (54 %) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
💳 451 449 таси (23 %) кадастр паспортини расмийлаштириш;
🏠 468 484 таси (23%) бошқа хизматларни ташкил этади.

2020 йилда нотариат органлари томонидан тасдиқланган кўчмас мулк олди-сотди битимларини натижалари билан янги мулкдорларнинг мулга бўлган ҳуқуқларини ахборот тизими орқали нотариус буюртмаси асосида давлат рўйхатга олиш йўлга қўйилди.
АОКАдаги матбуот анжуманидан

Бекзод Нишонов, Кадастр агентлиги бўлим бошлиғи:

«Хусусий секторга кадастр йиғма жилдини тайёрлаш ишларини топшириш Президентнинг 4270-сонли қарори билан рухсат этилган эди. 4913-сонли Қарор билан эксперимент муддати узайтирилиб, яна қўшимча имкониятлар яратилиши кўзда тутилган.

🔰 Яъни, бирламчи рухсатда фақат олди-сотди шартномаси, аниқроғи иккиламчи бозорда кўчмас мулклар бўйича кадастр хизматлари кўрсатиш бўлган бўлса, ҳозирги кунда бирламчи кадастр йиғмажлидини тайёрлашга ҳам рухсат бериляпти. Қарорда йиғмажилдни тайёрлаш функциясини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Тадбиркорлик субъекти иш фаолиятини юритиши учун 2 та тартиб зарур:

▪️Рухсат, яъни шаҳодатнома олиш;
▪️Тадбиркорнинг кадастр хизматини қандай йўлга қўйиш масаласи. Инвентаризация иши, кадастр йиғмажилди, кадастр паспортини бериш тартиби қандай бўлади?

⚠️ Бу ерда жуда кўплаб саволлар мавжуд. Сабаби бу монопол тартибда амалга оширилгани учун кўп ҳолатлар давлат Кадастр агентлиги томонидан бир қисм ички ҳужжатлар билан тартибга солинган эди.

☑️ Бугунги кунда тадбиркорлик субъекти бирор объектга боришидан олдин ўша объект ҳақида маълумот олиши керак. Чегараларни белгилаши учун ўша ер участкасининг қўшнилари тўғрисидаги маълумотни олиши керак. Бу маълумотларни қаердан олиши борасида савол туғилиши табиий. Шу мақсадда ахборот тизими ишлаб чиқиш йўлга қўйилади. Бу тизим орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ҳам мумкин».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Кейинги пайтларда аукционга қўйилган ерлар бўйича фуқароларнинг норозилиги ҳолатлари учраётгани боис, Тошкент шаҳридаги ерлар сотув учун аукционга қўйилишидан олдин, масала маҳаллий кенгаш депутатлари сессиясида кўриб чиқилади ва депутатлар томонидан аҳоли фикри тингланади"

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Мурод Файзуллаев
#Xizmatlar

🏢 Davlat kadastrlari palatasi tomonidan ko'rsatiladigan davlat xizmatlari.

📝 KO‘CHMAS MULK OBYEKTLARIGA BO‘LGAN HUQUQLARNI DAVLAT RO‘YXATIDAN O‘TKAZISH

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
📊 Навоий вилоятида 4 354 та янги корхона ташкил этилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига республикамизда 2020 йилда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 95 311 та корхоналар янги ташкил этилган.
Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 1 432 тага кам.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:⬇️

▪️ Тошкент шаҳри – 14 845 та;
▪️ Самарқанд вилояти – 8 828 та;
▪️ Тошкент вилояти – 8 481 та;
▪️ Фарғона вилояти – 8 272 та;
▪️ Андижон вилояти – 7 849 та;
▪️ Сурхондарё вилояти – 7 666 та;
▪️ Наманган вилояти – 6 345 та;
▪️ Бухоро вилояти – 6 041 та;
▪️ Қашқадарё вилояти – 5 916 та;
▪️ Хоразм вилояти – 4 721 та;
▪️ Қорақалпоғистон Р. – 4 568 та;
▪️ Жиззах вилояти – 4 384 та;
▪️ Навоий вилояти – 4 354 та;
▪️ Сирдарё вилояти – 3 011 та.

👉 Навоий хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Плитаси қулаб тушган бино Навоийда эмаслиги маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда янги қурилаётган бинонинг бетон плитаси тушиб кетгани экс этган видео тарқалди. Видеони тасвирга олган инсон ҳолат Навоийда бўлганини таъкидлайди.

Навоий вилояти ҳокимлиги мазкур видеолавҳага расмий муносабат билдирди.

«Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тегишли ташкилотлар томонидан хизмат текшируви олиб борилди. Маълум бўлишича, бугунги кунда Навоий вилоятида бетон плиталар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиш объектларига етказиб берилаётган ушбу турдаги маҳсулот белгилари видеолавҳада акс этган маҳсулотга мутлақо тўғри келмайди. Бугунги кунда Навоий вилояти ҳудудида видеолавҳада баён этилган бино қурилиши мавжуд эмас», – дейилади муносабатда.

👉 Навоий хабарлари
Forwarded from Kadastr - Live
🏢🏡 Бино ва иншоотларни кадастр қийматини ҳисоблаш қуйидаги қарорларга асосан амалга оширилади:

🔷 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабр 1043-сон билан тасдиқланган “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

🔷 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сон қарори билан тасдиқланган “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Telegram Instagram YouTube Facebook