Milliy kutubxona | Rasmiy
11.5K subscribers
10K photos
1.72K videos
458 files
5.58K links
Alisher Navoiy nomidagi O‘zbekiston Milliy kutubxonasining telegramdagi rasmiy sahifasi

Bizni ijtimoiy tarmoqdagi boshqa sahifalarimizni ham kuzatib boring 👉 https://natlib.taplink.ws

Murojaat uchun: @infonatlib_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қаламдан_тўкилган_ҳаёт

Азиз кетобсевар дўстлар!

“Қаламдан тўкилган ҳаёт” рукни остида ўзбек ва жаҳон адиблари, машҳур алломалар, турли даврда яшаган шоиру фозиллар, ёзувчи, файласуфларининг Ватан ҳақидаги, инсон ҳаёти ва фаолияти, фазилати, кўнгил мулки, борингки, борлиқ ва йўқлиқ ҳақидаги ҳаёт ҳақиқатлари, иборалари жамланган видеолавҳалар бериб бормоқдамиз.
Бугун эса Сизларнинг ҳукмингизга жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан бири, ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъатига катта таъсир ўтказган Жалолиддин Румий ижодидаги ҳикматли сўзларни келтириб ўтамиз. Хусусан, мазкур видеолавҳамизда Румийнинг "Ичиндаги ичиндадир" асаридан ҳикматли сўзлар келтирилади. Бу асар насрий асар бўлиб, Жалолиддин Румийнинг илоҳиёт, тасаввуф, ҳаёт ва борлиқ ҳақидаги қайдлари, дўстлари ва суҳбатдошлари даврасида айтган фикрлари, баҳс-мунозарларда пайдо бўлган мулоҳаза-муқоясалари тўпламидан ташкил топган.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси хизматларидан масофадан фойдаланинг!!

💻📱Ўзбекистон Миллий кутубхонаси хизматларидан масофадан фойдаланар экансиз, унда Сиз нафақат бадиий китобларнинг электрон нашрлари билан бахраманд бўлишингиз, балки аудио, видео, буктрейлерлар, хаттоки шлягер қўшиқ ва мусиқалар ёзилган грампластинкаларининг MP3 форматига ўгирилган аудиоларини ҳам тинглашингиз мумкин. Минг марта эшитгандан кўра бир марта media.natlib.uz поталига кириб кўрганингиз яхши. Модомийки Сизга ижтимоий тармоқларда эшитиш қулай бўлса, марҳамат аудио ресурсларни қуйидаги телеграм каналлари орқали ҳам тинглашингиз мумкин.

🎧@audiokitob_natlibuz
📹https://t.iss.one/video_natlib_uz
🎧https://t.iss.one/audioknigi_media_natlib
🎼https://t.iss.one/gramplastinka_natlibuz
✍️Муаллиф: Турсуной Содиқова
📗 Асар номи: "Умрим маёқлари"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хорижий_электрон_базалар
#Кутубхона_ОАВ_нигоҳида

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси хорижий электрон базаларининг тарғиботи Ўзбекистон-24 радиоканали нигоҳида.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жек Лондоннинг "Ҳаётга муҳаббат" номли асарига яратилган буктрейлер. Ушбу асарни ўқишга тавсия этамиз.
#Хорижий_электрон_базалар_EBSCO_Information_Services

📌 EBSCO Information Services - илмий ва таълим муассасаларини ахборот билан таъминлаш соҳасида жаҳондаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

📌 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан жаҳон хорижий илмий-таълимий ресурслардан бири EBSCO компаниясининг маълумотлар базасидан кутубхона фойдаланувчилари фойдаланиб келмоқда. Энг қувонарлиси эса, кутубхонада анъанавий тарзда хизмат кўрсатилмаётган даврда китобхонда масофадан туриб ушбу маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти борлигидир.

📌 Ebsco Host тўлиқ матнли илмий-таълимий маълумотлар базаси, бизнес, гуманитар фанлар, соғлиқни сақлаш, спорт ва экология соҳаларига оид 11 миллиондан ортиқ илмий мақолалар ва нашрларни ўз ичига олади.

📌 «EBSCO Information services» компанияси тест режимида, 2020 йил 12 октябргача EBSCO - "Book Collection: Nonfiction" маълумотлар базасига онлайн равишда кириш хуқуқини китобхонлар учун тақдим этган. Унинг контенти 4300 дан зиёд номларни ўз ичига олади.

📌 Мазкур базага кириш учун ушбу ҳавола орқали ўтилади https://search.ebscohost.com ҳамда ушбу Логин ns123207 ва Пароль Research12!@ киритилади.

📌 Масофадан туриб, кутубхона имкониятларидан фойдаланинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қаламдан_тўкилган_ҳаёт

“Қаламдан тўкилган ҳаёт” рукни остида жаҳонга машҳур адибларидан бири Эрнест Хеменгуэйнинг асарларида учрайдиган ҳикматли сўзларини тақдим этамиз.
#Хорижий_электрон_базалар_Proquest

Ҳурматли фойдаланувчилар!

‼️ Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Proquest халқаро диссертациялар коллекциясига эга маълумотлар базасига масофадан кириш имкониятини Сизларга тақдим этади.

📚🧑‍💻 Диссертациялардан ташқари қўшимча равишда фойдаланувчилар қуйидаги илмий коллекцияларни ҳам кўришлари мумкин бўлади:
🖌 “Publicly Available Content Database” - умумий фойдаланиш учун мумкин бўлган маълумотлар базаси (доимий кириш);
🖌“Coronavirus Research Database” - короновирус тадқиқотлар баъзаси (2020 йил якунига қадар очиқ).

📝 “Coronavirus Research Database” - короновирус тадқиқотлар базасида маълумотлар доимий равишда янги тадқиқот ва маълумотлар пайдо бўлиши билан янгиланиб борилади. Ушбу ресурс тадқиқотчиларга бир базанинг ўзида тўлиқ матнли мақолалар, диссертациялар ва бошқа етакчи нашриётлар томонидан жойлаштирилган маълумотларни қидириш ва топиш имконини беради.

💻 ProQuest Dissertation & Theses Global – АҚШ Конгрес кутубхонасининг расмий рақамли диссертациялар шунингдек, аспирант ва докторантлар учун мўлжалланган йирик маълумотлар базасидир. Унда 88 та мамлакат, 2700 та ташкилот ва етакчи олий таълим муассасаларининг 3,5 млндан зиёд диссертациялари мавжуд. Ҳар йили ушбу базага дунё бўйлаб 700 та етакчи академик муассасалар ҳамкорлиги доирасида 100 минга яқин илмий ишлар қўшилади.

💻 Базага кириш учун ҳавола: www.proquest.com

Логин: National Librar
Пароль: Uzbekistan
#Хорижий_электрон_базалар_Proquest

Уважаемые пользователи!


‼️ Открыт удаленный доступ для Национальной библиотеки Узбекистана к международным коллекциям диссертаций Proquest.

📚🧑‍💻 Кроме диссертаций пользователям доступны следующие коллекции:

📌 Publicly Available Content Database (постоянный доступ)
📌 Coronavirus Research Database (открыт доступ до конца 2020 г. )

📝 Содержание базы данных Coronavirus Research Database будет постоянно обновляться, по мере поступления новых исследований и информации. Этот междисциплинарный ресурс, позволяет исследователям проводить поиск и находить полнотекстовые статьи, диссертации и другой контент от ключевых издателей в одном месте.

🌏 ProQuest Dissertation & Theses Global – официальный цифровой архив диссертаций Библиотеки Конгресса США и крупнейшая база для аспирантов и докторантов.
Коллекция содержит более 3,5 млн. диссертаций из 88 стран мира, от 2700 организаций в том числе ведущих вузов мира. Ежегодно в базу данных добавляются около 100 тыс. новых диссертаций в рамках партнерства с 700 ведущими академическими учреждениями по всему миру.

💻 Ссылка для доступа: www.proquest.com

Username: National Librar
Password: Uzbekistan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий кутубхона мутахассислари томонидан тайёрлаган видеолавҳа орқали китоб, мутолаа, китобхонлик ҳақида қизиқарли фактлар билан танишинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болалар_ёзувчи_ва_шоирлари

Астрид Линдгрен — машҳур швед адибаси. Унинг қаламига мансуб Карлсон, Пеппи, Эмиллар жаҳонга машҳур. Миллионлаб дунё болалари бу қаҳрамонларни севиб, улар билан бирга вояга етмоқда. Болалар Линдгрен асарлари тараннум этган оқкўнгиллик, самимийлик, олижаноблик туйғуларидан баҳраманд бўладилар.

Мазкур видеолавҳада Астрид Линдгрен ҳаёти ва ижоди ҳақида кўришингиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болалар_ёзувчи_ва_шоирлари

Болалар ва катталар ёзувчиси
Қуддус Муҳаммадий ҳаёти ва ижоди.
Туркистон тарихини ўзида акс эттирган “Садои Фарғона” газетаси
#Milliykutubxona150yoshda

ТУРКИСТОН ТАРИХИНИ ЎЗИДА АКС ЭТТИРГАН "САДОИ ФАРҒОНА" ГАЗЕТАСИ

📰 Тарихни ўрганишда даврий матбуот материаллари катта аҳамиятга эга. Зеро муҳим тарихий маълумотлар билан бирга унда воқеа замондошларининг ва гувоҳларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда жараёнларга муносабати мужассамлашган.

📚📰 Миллий кутубхона фондида сақланаётган “Садои Фарғона” газетаси 1914 йил 3 апрелидан 1915 йил 26 апрелига қадар Фарғона водийсида биринчи марта ўзбек тилида чиққан газета ҳисобланади. Унинг ношири ва муҳаррири Обиджон Маҳмудов (Обид чатоқ), газета мусаҳҳиҳи (корректори) Ашурали Зоҳирий бўлган. У газетанинг мақсади ҳақида шундай деб ёзади: “Газетани нашр этишдан мақсадимиз тижорат эмас, балки халқимизга қўлимиздан келган қадар хизмат этмоқдир. Халқимизда матбуот ва жаридаи миллияга кундан-кун шавқ ва рағбат ўзгарди. Газета моддий жиҳатдан таъминланган”.

📝 Газета ишида Усмон Нурий, Чўлпон, Тавалло, Холид Саид, Саид Аҳмад Вас-лий, Иброҳим Даврон, Мулло Абдуллабек Мусабекҳожи ўғли, Шокирали Мухто-ровлар фаол иштирок этганлар.

📰 Газетада материаллар “Ҳўқанд хабарлари”, “Дохлия хабарлари”, “Туркистон ва Фарғона хабарлари”, “Уруш хабарлари”, “Хорижий хабарлар”, “Адабий мунозара”, “Эълонлар” рукни остида берилган. “Садои Фарғона” газетаси саҳифаларида ижтимоий-иқтисодий, маданий-илмий ва адабий муаммолар доимий равишда ёритиб борилган.

📖 “Садои Фарғона” газетасига библиографик кўрсаткич тузилган бўлиб, ушбу кўрсаткич тадқиқотчилар учун катта аҳамият касб этади. Газетада эълон қилинган мақола ва хабарлар турли масалалар остида нашр қилинган. Жумладан, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маданий-маърифий, тиббиёт, санъат ва бошқа рукнлардан иборат бўлган. Кўрсаткичда мавзулар алифбо тартибида келтирилиб, 500 дан ортиқ мақола ва хабарлар рўйхати мавзулар бўйича келтирилган. Бундан ташқари, муаллифлар рўйхати кўрсаткичи ҳам тузилган.
✍️Муаллиф: О. Азизов, А. Сафаев, Ҳ. Жамолхонов
📗 Асар номи: "Ўзбек ва рус тилларининг қиёсий грамматикаси"
🏷 Фонетика, лексика, морфология ва синтаксис.
Университетлар ва педагогика институтлари филология факультетларининг студентлари учун ўқув қўлланма.