Namangan viloyati hokimligi
14.3K subscribers
149K photos
14.6K videos
20 files
20.2K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Азиз юртдошлар ҳамда шаҳримиз меҳмонлари!

Жорий йил 64-халқаро "Гуллар фестивали"ни ҳар доимгидан-да юқори савияда ўтказиш мақсад қилинган. 

Сизда 64-халқаро "Гуллар фестивали"ни янада сермазмун ва бетакрор ўтказиш бўйича ташаббуслар ва таклифлар бўлса, ушбу телеграм бот @NamflowersFestBot ёки
@flower_fest_64 гуруҳига юборинг!

64-халқаро "Гуллар фестивали"ни янада жозибадор ўтказиш учун фикрларингизни кутамиз.

Унутманг, бу фестиваль барчамизники!

Таклиф ва ташаббуслари маъқул, деб топилган ҳамда амалда жорий этилган ташаббускорлар фестиваль якунида эътироф этилиб, муносиб тақдирланади.

Ташкилий қўмита.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X
Тошкентда "Euronews" медиа холдинги раҳбари Педро Варгас Давид билан яна бир бор учрашиб, ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан мазмунли фикр алмашдик.

Мамлакатимизда "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йили" мақсадларини амалга ошириш доирасида "Euronews" билан ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришдан манфаатдормиз.

Вновь встретились с главой медиахолдинга "Euronews" Педро Варгасом Давидом в Ташкенте для обмена мнениями по актуальным вопросам сотрудничества.

Мы заинтересованы в развитии взаимовыгодного партнерства с "Euronews" в рамках реализации целей Года охраны окружающей среды и "зеленой" экономики в нашей стране.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Huquqiy_mahalla

“Biz mahalladamiz”


Manzil:
Mingbuloq tumani, “Qiriqchek” mahallasi

Namangan viloyati adliya boshqarmasi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйчи туманида эртаги картошка экиш бошланди

Айни пайтда ҳудудда 100 гектар майдонга эрта пишар картошка экилмоқда. Тажрибали деҳқонлар ва фермерлар ҳосилдорликни ошириш мақсадида замонавий агротехник усуллардан фойдаланмоқда. Эрта пишар навлар экилиши аҳолини мавсум бошида янги ва сифатли картошка билан таъминлашга хизмат қилади.

Ҳосилдорликни ошириш учун тупроқ сифатини яхшилаш, суғориш тизимларини самарали ташкил этиш ва ўғитлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу йилги экин мавсуми туман қишлоқ хўжалиги ривожида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Maxsus reportaj | «Bir mahalla - bir mahsulot»: ilg`or tajribalarni ommalashtirish
#24jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Камбағалликдан фаровонлик сари: лойиҳалар ва бўш иш ўринлари ярмаркаси

Бугун вилоят Маданият марказида Давлатобод туман ҳокимлиги, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Бизнесни ривожлантириш банки ҳамкорлигида "Лойиҳалар ярмаркаси" ва "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ўтказилди.

Ушбу тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят марказий банки, Бизнесни ривожлантириш банки ва тижорат банклари вакиллари иштирок этишди. Тадбир доирасида Бизнесни ривожлантириш банки 20 га яқин лойиҳа пакетини тақдим этди. Шунингдек, вилоятдаги 10 га яқин тижорат банклари ўз хизмат ва лойиҳалари билан қатнашди.

Ярмаркада тумандаги 10 дан ортиқ йирик корхоналар 800 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Шунингдек, 15 га яқин ўқув марказлари касб-ҳунар ўргатиш бўйича таклифларини намойиш этишди.

Ярмарка давомида 40 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди. Шунингдек, 25 нафар ишсиз касб-ҳунар марказларига йўлланма олиб, касбий кўникмаларга эга бўлиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек тумандаги 10 та йирик корхоналардаги: "Fazman tekstil" МЧЖ – 110 та, "Tekistil libos" МЧЖ – 190 та,"Tekstil pro group" МЧЖ – 30 та, "Santex dizayn" МЧЖ – 25 та,"Ideal tekstil Orzu" МЧЖ – 80 та, "Saodat sanoat servis" МЧЖ – 70 та, "Nafis teks" МЧЖ – 42 та, "Aisha home tekstil" МЧЖ – 30 та иш ўринлари борлиги эълон қилиниб, бугунги тадбир аҳолининг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалий қадамлардан бири сифатида алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Maxsus reportaj | «Kambag`allikdan farovonlik sari» dasturi: aholi bandligini ta`minlashda samarali tizim
#24jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram