Namangan viloyati hokimligi
12.9K subscribers
147K photos
14.3K videos
20 files
19.7K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Наманган вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йилги асосий кўрсаткичлари муҳокама қилинди

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Наманган вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йилги асосий кўрсаткичлари муҳокама қилинди.

2021 йил учун “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида” ги Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, сенаторлар, соҳага доир бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилиш иштирок этган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов мамлакатимизда қонун лойиҳаларини депутатлар иштирокида муҳокама қилиш ва уларнинг таклифлари асосида қўшимча ва ўзгартишлар киритишга алоҳида аҳамият қаратилаётганини таъкидлади. Мазкур қонун лойиҳаси Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўриб чиқилиб, парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлари муҳокамасига қўйиш, уларнинг таклифлари асосида янада мукаммаллаштириш муҳим аҳамиятга эга экани уқтирилган эди.

Йиғилишда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Зухриддин Бахриддинов вилоят маҳаллий бюджетининг 2020 йилда кутилаётган ижроси ва 2021 йилги асосий кўрсаткичлари ҳақида ахборот берди. Келгуси йил харажатлар режасида ижтимоий соҳалар устувор бўлиб, бунинг учун 2 триллион 255,9 миллиард сўм ёки бюджетнинг қарийб 70 фоизи йўналтирилиши кўзда тутилган. Бу борадаги ўзгаришлар Чуст тумани мисолида таҳлил этиб берилди.

Шундан сўнг халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашлари депутатлари ахборот юзасидан сўзга чиқиб, ўзларининг таклифларини билдирдилар. Вилоят ҳокими билдирилган таклиф-мулоҳазалар ўрганиб чиқилиб, шу асосда парламентга юборилишини билдирди.

“Наманган вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йилги асосий кўрсаткичлари тўғрисида”ги масала ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгач халқ депутатлари вилоят кенгаши сессияси тасдиғига қўйиладиган бўлди.
"Наманган ҳақиқати" газетасининг навбатдаги сони нашрдан чиқди.
Батафсил ўқиш учун

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
ҲУРМАТЛИ ВИЛОЯТ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ,
ШАҲАР ВА ТУМАН ҲОКИМЛАРИ ҲАМДА
"НАМАНГАНСКАЯ ПРАВДА" ГАЗЕТАСИ МУШТАРИЙЛАРИ!

Вилоятимиз ва мамлакатимиз ҳаётида амалга оширилаётган муҳим ўзгаришлар, олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, янгиликлар, янгиланишлар ҳақида ўз вақтида бохабар бўлиб, замон билан ҳамқадам бўлишни истайсизми?

Унда марҳамат, Наманган вилоят ҳокимлиги муассислигида бир асрдан зиёд вақт мобайнида чоп этилаётган «Наманганская правда» газетасига 2021 йил учун обуна бўлинг.

Обуна баҳоси: 1 йилга – 220 000 сўм.

Обуна расмийлаштириш «Ўзбекистон почтаси» АЖ вилоят филиали бўлимлари ва «Матбуот тарқатувчи» УК ҳамда таҳририят билан тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилади.

«Наманганская правда» газетаси таҳририяти манзили:
160108. Наманган шаҳри, Навоий кўчаси, 36-уй, 4-қават.
Телефонлар: 69-227-94-20, 69-227-98-30, 69-227-90-83.

Таҳририят ҳисоб рақами: 2021 0000 4040 0197 7001, ИНН: 202 923 134, МФО: 00229, ОАКБ «Кишлок курилиш банк» Наманган бўлими.

Обуна индекси: 5002.

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИНИНГ ЯГОНА РУС ТИЛИДАГИ НАШРИГА ОБУНА БЎЛИШ БИЛАН СИЗ ДАВЛАТИМИЗНИНГ ИЧКИ СИЁСАТИ, ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИНИНГ ОЛИБ БОРАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАГАН БЎЛАСИЗ ВА БУ ВАТАНИМИЗ РАВНАҚИГА ҚЎШАЁТГАН МУНОСИБ ҲИССАЛАРИНГИЗДАН БИРИ БЎЛАДИ!

"НАМАНГАНСКАЯ ПРАВДА" — БАРЧАМИЗНИНГ ГАЗЕТАМИЗ!

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
#Наманган вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб кадрлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида:
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги етакчи мутахассиси – 1 нафар.
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги етакчи мутахассиси – 1 нафар.
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги етакчи мутахассиси – 1 нафар.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармасида:
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи инспектори – 1 нафар;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи инспектори – 1 нафар;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи инспектори – 1 нафар;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими Пенсия ва нафақалар тайинлаш гуруҳи инспектори - 1 нафар;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими Пенсия ва нафақалар тайинлаш гуруҳи инспектори - 1 нафар;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Мингбулоқ туман бўлими Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи инспектори - 1 нафар;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Косонсой туман бўлими Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи инспектори - 1 нафар;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Косонсой туман бўлими маблағга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори инспектори - 1 нафар;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Косонсой туман бўлими “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” шўъбаси етакчи мутахассиси - 1 нафар;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Учқўрғон туман бўлими Пенсия ва нафақалар тайинлаш гуруҳи инспектори - 1 нафар;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Учқўрғон туман бўлими маблағга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори инспектори - 1 нафар;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлими Пенсия ва нафақалар тайинлаш гуруҳи инспектори - 1 нафар;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлими Пенсия ва нафақалар тайинлаш гуруҳи инспектори - 1 нафар;
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Янгиқўрғон туман бўлими Пенсия ва нафақалар тайинлаш гуруҳи инспектори - 1 нафар.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Наманган вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши лозим.
Ҳужжатлар 2020 йил 3 ноябрдан 17 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий канали https://t.iss.one/vacancy_argos

PDF Host
кўлланма.cdr | PDF Host
PDF Host read free online - кўлланма.cdr - Пользователь
#Online

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов тадбиркорлар билан учрашмоқда

Наманганда ҳафтанинг ҳар чоршанбаси “Тадбиркорлар билан учрашув куни” этиб белгиланган.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бугун, 4 ноябрь куни вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси биносида тадбиркорлар билан учрашмоқда. Улар орасида чет эллик инвесторлар ҳам бор.

Мулоқотда тадбиркорларнинг кредит ва ер ажратиш, сув, электр ва газ тармоқлари тортиш, экспорт амалиётлари каби кўплаб масалалардаги мурожаатлари ва таклифлари тингланмоқда. Уларнинг фаолиятида ҳалал бераётган тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тегишли соҳа вакилларига топшириқлар берилмоқда.

Вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви давом этмоқда.

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсофи борнинг баракаси бор

Чуст тумани Саид Насимхон тўра жомеъ масжиди имом-хатиби Ҳафизулло Маҳкамов.

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube