Namangan viloyati hokimligi
13.1K subscribers
147K photos
14.3K videos
20 files
19.6K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Вилоят ҳокими Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмасида бўлди

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов туман тиббиёт бирлашмасининг марказий шифохонасида бўлиб, дори-дармон таъминоти, мавсумга кўрилаётган ҳозирлик ва беморларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Асосий эътибор болалар бўлимида даволанаётган беморларга қаратилди.

Вилоят ҳокими мутасаддиларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун барча зарур чораларни кўриш, дори-дармон захирасини яратиш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича зарур кўрсатмалар берди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йилги асосий кўрсаткичлари муҳокама қилинди.
"Наманган ҳақиқати" газетасининг навбатдаги сони нашрдан чиқди.
Батафсил ўқиш учун

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом динида соғлом турмушга эътибор.

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Икрамов Обидхон

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
ҲУРМАТЛИ ВИЛОЯТ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ, ШАҲАР ВА ТУМАН ҲОКИМЛАРИ ҲАМДА "НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ" ГАЗЕТАСИ МУШТАРИЙЛАРИ!

Президентимиз Фармон ва қарорлари,
қонунчиликдаги муҳим ўзгаришлар, мамлакатимиз ҳаётидаги кенг қамровли ислоҳий жараёнлар ҳақида ишончли маълумотларга эга бўлмоқчимисиз?
Маънавий-маърифий, таҳлилий мақолалардан баҳраманд бўлишни истайсизми?

Унда марҳамат, «Наманган ҳақиқати» газетасига обуна бўлинг.

Обуна баҳоси: 1 йилга – 360 000 сўм.

Обуна вилоят почтаси ва матбуот тарқатувчи корхоналари ҳамда шартнома асосида тўғридан тўғри таҳририят орқали амалга оширилади.

Мурожаат учун манзил:
160108. Наманган шаҳри, Навоий кўчаси, 36-уй, 1-қават.
Телефон: (69) 227-91-19.

Таҳририят ҳисоб рақами: 20210000900306871001, ИНН: 201234794, МФО: 00222, ТИФ «ЎзМиллий банк» Наманган бўлими.

Обуна индекси: 5000.

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИНИНГ ГАЗЕТАСИГА ОБУНА БЎЛИШ БИЛАН СИЗ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ИЧКИ СИЁСАТИ, ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИНИНГ ИСЛОҲИЙ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАГАН БЎЛАСИЗ ВА БУ ВАТАНИМИЗ РАВНАҚИГА
ҚЎШАЁТГАН МУНОСИБ ҲИССАЛАРИНГИЗДАН БИРИ БЎЛАДИ!

"НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ" — ҲАММАМИЗНИНГ ГАЗЕТАМИЗ!

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
Наманганда тиббиёт институти филиали ташкил этилади

Вилоят ҳокимлигида Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унга соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари, соҳада жонбозлик кўрсатган тиббиёт ходимлари таклиф этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди ва тиббиёт ходимларини байрам билан табриклади.

Наманганда тиббиёт ходимлари катта армияни ташкил этади. Вилоятдаги 220 та давлат тиббиёт муассасасида 40 минг нафардан ошиқ шифокор, ҳамшира ва кичик тиббиёт ходимлари меҳнат қилмоқда. Шифокорлар сафида 4 нафар фан доктори ва 24 нафар фан номзоди бор.

Кейинги йилларда мамлакатда хусусий секторга берилаётган эътибор туфайли вилоятимизда нодавлат тиббиёт муассасалари ҳам кўпайиб, уларнинг сони салкам 400 тага етди. Уларда ҳам 4 мингдан ошиқ тиббиёт ходими фаолият олиб бормоқда.

Хусусий секторга тўғридан-тўғри чет эл инвестициясини жалб этиш бўйича Буюк Британия, Германия ва Италия компаниялари билан ҳамкорликда 3 та йирик лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

2019 йили Наманган давлат университети ва Урал давлат тиббиёт университети ҳамкорлигидаги қўшма тиббиёт факультети очилди. Факультетда ҳозирда жами 141 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Давлат раҳбари кўрсатмасига асосан келгусида Наманган шаҳрида тиббиёт институти филиалини очиш ва вақт ўтиши билан уни алоҳида муассасага айлантириш режалаштирилмоқда.

—2020 йил халқимиз, хусусан, саломатлик посбонлари учун мислсиз синов ва катта имтиҳон даври бўлиб қолмоқда. Бутун дунёни саросимага солиб қўйган коронавирусга қарши курашда наманганлик шифокорлар ҳам фидойилик намуналарини кўрсатди, десам муболаға қилмаган бўламан. Биз сизларга вилоят аҳли номидан чуқур миннатдорлик билдирамиз, — деди вилоят ҳокими.

6 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда кўплаб масала ва муаммолар тилга олинди, соҳани такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди. Вилоят раҳбари ўз чиқишида ушбу селектордан келиб чиқадиган вазифаларга батафсил тўхталди.

Тадбир якунида бир гуруҳ тиббиёт ходимларига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.