“Янги Наманган” шаҳарчасининг қурилиш ишлари жадаллаштирилади
Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бошчилигида мутасаддилар ва вилоятдаги энг йирик қурувчилар билан Давлатобод туманидаги “Янги Наманган” шаҳарчаси қурилиш ишларини жадаллаштириш юзасидан учрашув ўтказди.
Давлатобод туманининг "Юксалиш" ҳамда Тўрақўрғон туманининг "Еттикон" маҳаллалари ҳудудидан 1 минг 371 гектар ер ажратилган. У ерда 410 та кўп қаватли уй, 7 та мактаб, 4 та болалар боғчаси, шунингдек, кўплаб инфратузилма иншоотлари барпо этилиши режалаштирилган.
Ҳозирда “Янги Наманган шаҳарчаси” ҳудудидаги 33 та турар-жой бинолари 24 та лотларга ажратилди ҳамда www.e-auksion.uz савдо платформасига электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Аукцион якунларига кўра жами 23 та турар-жой обьектлари ғолиблари аниқланди:
1. “HUA CHENG ESTATE DEVELOPMENT" МЧЖ ХК лар (17 та турар-жой обьекти)
2. “Статус Бест Строй" МЧЖ” (2 та турар-жой обьекти),
3. "New City New Home" МЧЖ (1 та турар-жой обьекти),
4. "Жахон қурилиш таъмирлаш" ХК (1 та турар-жой обьекти),
5. "Оромгоҳ қурилиш сервис" МЧЖ (1 та турар-жой обьекти),
6. “Сардорбек Арслонбек” МЧЖ (1 та турар-жой обьекти)
Ғолиб аниқланмаган лотлар такроран www.e-auksion.uz савдо платформасига жойлаштирилди.
Шунингдек умумий майдони 7,0 гектар бўлган худуд олий таълим муассасаси ҳамда 0,55 гектар ер майдони ўрта таълим мактаби барпо этиш учун www.e-auksion.uz савдо платформасига жойлаштирилган бўлиб, ушбу лотларга “БА глобал хоусес” МЧЖ ва Кореянинг ЕОДЖУ университети қизиқиш билдирмоқда.
Бундан ташқари 25 та турар-жой обьектлари қуриш учун ер майдонлари жами 11 та лотга ажратилди ҳамда аукцион савдоларига чиқариш учун “YERELEKTRON” ААТга жойлаштирилди. Бугунги кунда мазкур лотлар мутасадди ташкилотлар билан келишиш жараёнида.
Шу билан биргаликда шахарча иккинчи босқичидаги 28,29,30,31 лотлардаги 5,0 гектар ер майдонида “Ибрат” хорижий тиллар университети барпо этиш бўйича вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди. 6-лот ҳудудида 0,6 гектар ер майдонида Наманган муҳандислик технология институтининг талабалар турар-жойи ташкил этилаётган бўлиб, ушбу ер майдонини ажратиб бериш учун вилоят ҳокимининг тегишли қарори тайёрланди ҳамда бугунги кунда мазкур қарор масъул ташкилотлар билан келишув жараёнида.
Учрашувда масъулларнинг хисоботлари тингланиб, тегишли раҳбарларга ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
56 ТА МАҲАЛЛАГА 2240 ТА КИТОБ
Уйчи туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномалари ижроси бўйича йиғилиш ўтказилди. Уни туман ҳокими Шуҳрат Мусаев очди.
Йиғилишда Сенатор Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, Мурожаатномада 2023 йилда амалга ошириладиган 6 та устувор вазифалар белгилангани, 2-устувор йўналишда таълим ҳамда маҳалла институтини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилгани, Президент топшириғида 2023 йилда ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси, спорт майдончасига эга бўлиши зарурлиги алоҳида эътироф этилгани ҳақида тўхталиб ўтди. Ўзини ўзи бошқариш органларида кутубхоналар китоб фондини кўпайтириш мақсадида “Маҳалла” ХЖФ томонидан ҳар бир маҳаллага 40 донадан, Уйчи туманига жами 2240 та китоб етиб келди.
Китобларни ўзини ўзи бошқариш органларига етказишдан мақсад ҳар бир маҳаллада ўз кутубхонасини ташкил қилиш, аҳолининг китобга бўлган қизиқишини ортириш, бўш вақтни мазмунли ўтказиш ва маҳаллаларнинг маънавий хазинасини янада бойитишдан иборатдир. Тадбирда давомида Наманган вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Алоходжаев, "Маҳалла" ХЖФ вилоят бўлими бошқаруви раиси А. Мукарамов тумандаги 56 та МФЙга китоблар жамланмасини топширдилар.
@uychihokimligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Коррупциясиз ҳудуд"
"Китоб карвони” Чортоқ туманида
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан МФЙларга китоблар етказиб берилмоқда. Бугун "Китоб карвони" Чортоқ туманига етиб келди. Китоблар тумандаги 57 та маҳаллага 40 донадан тақсимланади.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбарияти, вилоят бош имом-хатиби ва бошқалар сўзга чиқдилар. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигида китобнинг аҳамияти, ҳар бир маҳаллада кутубхона ташкил қилиш, аҳолини китоб мутолаасига бўлган меҳрини ошириш ҳақида сўз юритилди.