Namangan viloyati hokimligi
14.3K subscribers
150K photos
14.8K videos
20 files
20.5K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
#bayonot

170 ТА МАХАЛЛАЛАРДА ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ БУЙИЧА ТАРГИБОТ ВА ТАШВИКОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОКДА.

Барча сектор рахбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда махаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарорига асосан ушбу махаллаларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан махалла ахллари билан мулокотлар утказилмокда.

Наманган вилоятидаги 170 та махаллалардаги аҳолини қийнаб келаётган 226 та муаммолари ҳал этилиши режалаштирилган.

Жумладан,
- Ички йўллар
ни шағаллаш ва асфальтлаш юзасидан 120 та лойиҳалар доирасида 112,4 млрд.сўм;

- Ичимлик суви
таъминотини яхшилаш бўйича 56 та лойиҳалар доирасида 51,7 млрд.сўм;

- Электр энергияси
таъминотини яхшилаш ҳамда узилишларни олдини олиш бўйича 36 та лойиҳалар доирасида 5,6 млрд.сўм;

- Умумтаълим мактабларида
куз-қиш мавсумига тайёргарлик холатини яхшилаш мақсадида 3 та лойиҳалар доирасида 1,4 млрд.сўм;

- Мактабгача таълим
ташкилотлари доирасида 2 та лойиҳаларда 3,4 млрд.сўм;

- Бошқа соҳалар
доирасида 9 та лойиҳалар бўйича 8,6 млрд.сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Yangiqorgon

Олис ҳудудлардан бири ҳисобланадиган Янгиқўрғон тумани Оқтом маҳалласида 3,1километр ички йўллар мавжуд бўлиб, қишда лой, ёзда чанглиги аҳолининг ноқулайлигига сабаб бўлган.

Бугун Наманган вилояти Автомобил йўллари бошқармаси тасарруфидаги Янгиқўрғон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ички йўлларда шағаллаш ишлари амалга оширилди. Баътафсил мазкур видео ролик орқали танишишингиз мумкин

Наманган вилояти автомобил йўллари бошқармаси
Аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев "Ҳалқлар Дўстлиги", "Ўрта Ровустон", "Тўқувчи", "Қуйи Ғирвон", "Ўрта Ғирвон", "Навбаҳор", "Умид", "Янги Тонг", "Давлатобод" маҳалларида бўлиб, нуроний оқсоқоллар ва ҳудуд фаоллари билан учрашди.

Суҳбат жараёнида туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 408-сонли қарори асосида Давлатобод туманига ажратилган 15 млрд. 555 млн. сўм маблағ ҳисобидан маҳаллаларни янада обод бўлишлиги, инсон қадрини юксакларга кўтариш мақсад қилинганини таъкидлади.

Ушбу қарорга мувофиқ тумандаги 9 та маҳаллада жумладан:

Халқлар Дўстлиги, Умид, Янги тонг, Давлатобод маҳаллаларида - РК-2 қозонхона иссиқлик тизими билан таъминланадиган уй-жойларни ички иссиқлик тизимини мукаммал таъмирлаш учун 5 млрд сўм.

Навбаҳор маҳалласида - Боғ кўчасини 4 км ички йўл бетонлаш учун 3млрд сўм

Қуйи Ровустон маҳалласида - Ёш қахрамон, Янги ариқ, Ахси кўчалари кўп қатновли йул бўлганлиги учун 2 км қисмини асфальтлаш учун 1,1 млрд сўм

Ўрта Ғирвон маҳалласида - Ш.Қори кўчаси 0,6 км, Н.Рахимов 0,6 км, М.Аҳмаджон 0,5 км, Ҳ.Қаххаров 0,3 км кўчалари йўлларини асфальтлаш учун 1,1 млрд сўм

Қуйи Ғирвон маҳалласида - Абдусамат Қаюмов, Янгиариқ, Майна Хасанова кўчаларининг жами 2 км асфальтлаш учун 1,1 млрд сўм

Ўрта Ровустон маҳалласида - Анорзор, Шабнам, Курмак кўчаларини 2,5 км асфалтлаш учун 1,375 млрд сўм

Тўқувчи МФЙ Аэропорт 1-кўча ва 8- кўчаларини 2 км қисмини асфалтлаш учун 1,1 млрд сўм

Қуйи Ровустон МФЙ, Ёш Қахрамон кўчасида Д-100 мм лик 1,5 км ичимлик сув тармоғи тортиш учун 450 млн сўм

Тўқувчи МФЙ Аэропорт 1-кўча ва 8- кўчалар оралиғидаги 1,8 км ичимлик суви тармоғини янгилаш учун 580 млн сўм

Ўрта Ровустон МФЙ, Анорзор, Шабнам кўчаларига 1,0 км, Курмак кўчаси 1,5 км ичимлик сув тармоғи тортиш учун 750 млн сўм маблағлари ажратилган

Учрашувда қатнашган фуқаролар бу эътибордан, мурожаатларига ечим топилаётганидан мамнунликларини билдиришди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати