Shaxmat sport turi bo'yicha Namangan viloyat hokimi kubogi musobaqalarining mahalla bosqichlariga start berildi
Namangan shahrida joylashgan Yakkasada mahalla bosqichi 26-sonli maktabda tashkil etildi.
Musobaqada ishtirokchilari tegishli toifalar o'z mahoratlarini sinovdan o'tkazishmoqda.
Mazkur bosqichda g'olib bo'lgan shaxmat ixlosmandlari musobaqaning tuman bosqichiga yo'llanmani qo'lga kiritishadi

"Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз" - Шавкат Мирзиёев
Вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан умумпрофилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Хатамов томонидан бутун дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм каби хатарлар, афсуски, бизни ҳам четлаб ўтмаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

НамМТИ ва Султан Идрис Педагогика Университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Малайзиянинг Перак штатида ўтказилаётган Биринчи Ўзбекистон-Малайзия таълим форуми доирасида Наманган муҳандислик-технология Институти делегацияси Султан Идрис Педагогика Университети билан музокаралар ўтказди.
Султан Идрис Педагогика Университети – Малайзиянинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, 1922-йилда ташкил этилган. Университет мамлакатдаги энг қадимги ва нуфузли педагогик институтлардан бўлиб, айниқса, ўқитувчилар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар ва инновацион таълим дастурлари билан ажралиб туради. УПСИ халқаро рейтингларда юқори ўринларни эгаллаб, минтақадаги энг яхши таълим муассасаларидан бири сифатида эътироф этилади.
Учрашув давомида олий таълим тизимида ҳамкорликни кенгайтириш, академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш ҳамда илмий-тадқиқот лойиҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар якунида институт ректори в.в.б Ойбек Эргашев ва Малайзия университети вакиллари ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Мазкур келишув икки олий таълим муассасаси ўртасида инновацион таълим дастурларини ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви ҳамда қўшма илмий тадқиқотларни амалга оширишга йўл очади. Бу эса институтимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.
©️Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати