Namangan viloyati hokimligi
14.3K subscribers
149K photos
14.7K videos
20 files
20.3K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
«Тўрақўрғон 2025 йилда бутунлай янги қиёфа касб этиши лозим. Бунинг учун барча имкониятлар мавжуд», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикент археология паркида Тўрақўрғон туманида 2025 йилда амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Режага кўра, туманнинг Наманган тумани чегарасидан Шаҳандгача бўлган 6 та маҳалласи ҳудудидан ўтган йўл бўйида 24/7 режимда ишлайдиган хизмат кўрсатиш, савдо, туризм инфратузилмаси барпо этилади. Шавкатжон Абдураззоқов шу ишларга ҳамоҳанг тарзда Шаханд қишлоғида жойлашган Ахсикент комплекс экспедициясининг Археологлар базасини чегарасини белгилаб, реконструкция қилиш кўрсатмасини берди.

Вилоят раҳбари туман марказида барпо этиладиган To’raqo’rg’on City лойиҳаси бўйича ўз таклифларини бериб, қурилиш ишларини қисқа муддатда бошлаш лозимлигини таъкидлади.

Шу жойда вилоят ҳокими «Шеробод» туризм-гастрономия марказининг хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишди. Бунёдкорлик ишларини юқори даражада олиб бориш лозимлигини айтиб ўтди.
«Сирдарё соҳилида бошланган йирик экотуристик лойиҳа Ахсикент археология парки мажмуининг кумуш белбоғи бўлади. Дарёнинг ҳар икки тарафида пиёдалар йўлакчалари, гастрономик ва хизмат кўрсатиш нуқталари, ҳунармандчилик ва савдо шахобчалари бутун бир янги туризм кластерини юзага келтиради. Бу йўл орқали Ахсикент ва Янги Ахси мажмуаларини бир-бири билан боғлаймиз», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Сирдарё бўйида амалга оширилаётган қурилиш -бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Ҳозирда “Ахсикент соҳили” МЧЖ томонидан 7 гектар майдонда лойиҳа қиймати 5 млрд сўм бўлган бир кунда 2000 кишини қабул қила оладиган гастрономик манзил, 3 километр масофада пиёдалар йўлаги ва бошқа инфратузилма барпо этилмоқда. Ташаббускорлар томонидан яна 10 млрд сўмлик иш бажариш кўзда тутилган.

Дарё қирғоғига йўлдош уч километрлик йўл қурилиши натижасида Ахсикент ёдгорлиги ва Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуаси қисқа йўл билан уланади. Йўл бўйида эса туризм қишлоғи вужудга келади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Абу-Дабида “AMEA Power”, “М42” ва “IFFCO Group” компаниялари раҳбарларини қабул қилди

В Абу-Даби Президент нашей страны принял глав компаний AMEA Power, М42 и IFFCO Group

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24/Hududlarda Vatan himoyachilari kuniga bagishlangan tadbir . #14 jan#uzbekiston 24
#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 15 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTubeq
#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 4-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикент - буюк тарихимиз кўзгуси | Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикент археология паркида 2025 йилда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари тақдимоти билан танишди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бу Сирдарё билан боғлиқ лойиҳаларимизнинг дебочаси. Дастлаб, Ахсикент ва Ахсини боғлаймиз. Шу кетишда Попнинг Мунчоқтепасигача борамиз», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Сирдарё қирғоғига барпо этилаётган экотуристик лойиҳа, Ахсикент ёдгорлиги ва Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуаси олиб борувчи соҳилга йўлдош уч километрлик йўл, пиёдалар йўлакчаси қурилиши билан танишди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Maxsus reportaj | Yangi O’zbekiston Armiyasi – mamlakat tayanchi, xalqimiz faxri!
#14jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Как развивать медицинский туризм
Этот вопрос был в центре внимания на встрече главы региона с предпринимателями в сфере медицины.
https://nampravda.uz/ekonomika/kak_razvivat_medicinskiy_turizm.html